1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.07.00.00 Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали валюта, товарлар ва транспорт маҳсулотларини олиб ўтиш]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ТОВАРЛАР ОЛИБ КЕЛИНИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш ва улар юкларини божхонада расмийлаштириш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2002 йил 1 июндан бошлаб тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахслар учун:
уларни юридик шахс ташкил этмасдан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш, улгуржи ва чакана савдо қилиш ҳуқуқи билан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида белгиланган тартибда мажбурий рўйхатдан ўтказиш;
2. Белгилаб қўйилсинки, ТИФ ТН кодидан ва товарнинг келиб чиқиш мамлакатидан қатъи назар, товарларнинг барча тоифалари бўйича божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмаган ҳолда товарнинг божхона қийматидан:
озиқ-овқат товарлари (ундан ташқари) бўйича 50 фоиз;
ноозиқ-овқат товарлари бўйича 90 фоиз;
тижорат фаолияти учун мўлжалланган ун олиб келишда нуль ставка миқдорида ягона божхона тўлови ундирилади.
3. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ юридик шахс ташкил этмасдан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш, улгуржи ва чакана савдо қилиш ҳуқуқи билан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахслар томонидан олиб келинган товарларни сотиш товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганлигини ва божхона тўловлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда Ягона божхона тўловини ундириш ва унинг суммасини давлат бюджетига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Бунда табақалаштирилган ставкалар қўлланилиши назарда тутилсин, улар олиб келинадиган товарларнинг физик ўлчов бирликлари ва божхона қиймати билан ўзаро мувофиқлаштирилсин.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар]
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда товарларнинг хусусиятидан, миқдоридан ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши даражасидан келиб чиқиб товарларнинг олиб келиниши мақсадини аниқлаш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда олиб чиқилган ва олиб кирилган товарлар ҳажмларининг божхона органларида электрон ҳисобга олиниши тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин (маълумотлар ҳар чоракда солиқ органларига берилган ҳолда).
6. Давлат солиқ қўмитаси Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ва Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаментининг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишган ҳолда:
импорт қилувчи жисмоний шахсларда тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигини режадан ташқари текшириш ҳуқуқи берилсин. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда товар мусодара қилинади;
алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари сотувчи улгуржи ва чакана савдо субъектларида, шунингдек умумий овқатланиш субъектларида алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари белгиланган тартибга мувофиқ сотилишини режадан ташқари текшириш ҳуқуқи берилсин.
Бунда ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига мазкур банднинг бажарилиши натижалари тўғрисида ахборот тақдим этилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.