1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.03 Рухсат бериш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1017-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1017/4180-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сонли қарорига асосан 2018 йил 13 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/17/0552-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 22-банднинг учинчи хатбошидаги «уч кундан кечикмай» сўзлари «бир иш куни мобайнида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 23-банднинг ўнинчи хатбошидаги «уч кундан кечикмай» сўзлари «бир иш куни мобайнида» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш сертификати бериш тартиб тўғрисидаги низомда:
а) 61-банднинг бешинчи хатбошидаги «уч иш куни» сўзлари «бир иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 62-банднинг ўнинчи хатбошидаги «уч кундан кечикмай» сўзлари «бир иш куни мобайнида» сўзлари билан алмаштирилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 38-бандининг олтинчи хатбошидаги «нотариал тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин.