toggle_night_mode
Ҳужжат 28.09.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурига мувофиқ ҳамда 100 ёшга тўлган ва ундан ошган шахсларга муносиб эътибор қаратиш, шунингдек, пенсионерлар, 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб- қувватлашни кучайтириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб, ҳар ойда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўлаш белгилансин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Белгилаб қўйилсинки, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига ҳар ойда тўланадиган қўшимча тўлов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. 2015 йилнинг 1 майидан уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг табақалаштирилган миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари бериладиган шахслар имтиёзли тоифаларининг янги рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
3. Ёши 75 га тўлган ва ундан ошган фуқаролардан уларга тайинланган пенсия ва нафақаларнинг ҳисобланиши, шунингдек, қонунчиликда кўзда тутилган имтиёзларнинг қўлланилиши тўғрилигини текшириш натижаларига кўра аниқланган ортиқча тўланган пенсия ва нафақалар миқдори 2015 йил давомида ҳисобдан чиқарилсин.
4. 2015 йилнинг 1 майидан 2- ва 3-иловаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига тузатишлар киритилсин ва баъзи фармонлари ўз кучини йўқотган, деб топилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин;
идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 14 апрель,
ПФ-4715-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловлари бериладиган шахсларнинг имтиёзли тоифалари
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Шахслар тоифаларининг рўйхати

Ҳар ойда бериладиган компенсация пул тўловлари миқдори

(пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига нисбатан фоизда)

1.

1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслардан ташқари

50

2.

1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар

45

3.

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар

45

4.

Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва «Слава» орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар. Фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари, Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар, кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари, Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар, ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар

45

5.

1941 — 1945 йиллардаги урушнинг меҳнат фронти қатнашчилари

25

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
2015 йилнинг 1 майидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2012 йил 5 июлдаги ПФ-4450-сонли Фармонининг 6-бандидаги «6 ва 7-бандлари» сўзлари «6-банди» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2012 йил 9 ноябрдаги ПФ-4482-сонли Фармонининг 6-бандидаги «1-бандининг иккинчи хатбоши» сўзлари «1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сонли Фармонига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йилнинг 1 майидан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган айрим фармонларининг
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 — 14-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2011 йил 3 ноябрдаги ПФ-4377-сонли Фармонининг 7-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 16-сон, 195-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон,30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.01.2022 й., 06/22/58/0078-сон; 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон; 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон; 17.04.2026 й., 06/26/62/0374-сон)