1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.63.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларини молиялаштириш, моддий техника таъминоти ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги олий бизнес мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ва давлат мулкидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар;
4.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.02 Оператив бошқариш ҳуқуқи]
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабининг (кейинги ўринларда — Олий бизнес мактаби) мазкур қарор 1-иловасида келтирилган рўйхат бўйича объектларни ташкилотларга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида, бепул бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.02 Оператив бошқариш ҳуқуқи]
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Олий бизнес мактаби мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган объектларни бир ой муддатда белгиланган тартибда қабул қилиб олиниши-топширилишини шунингдек кейинчалик улардан самарали фойдаланилишини таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
3. Давлат рақобат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан белгиланган тартибда келишилган ҳолда Олий бизнес мактабига Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасидан унинг асосли ҳисоб-китобларига мувофиқ лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва реконструкция қилиш, шунингдек, мазкур қарорнинг 1-иловаси биринчи бандида кўрсатилган мулкий мажмуани жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
4. Мазкур қарор 1-иловасининг биринчи бандида кўрсатилган мулкий мажмуани реконструкция қилиш доирасида қуйидагилар белгилансин:
буюртмачи — Олий бизнес мактаби;
бош лойиҳа ташкилоти — «Ташгипрогор» АЖ;
бош пудратчи ташкилот — «Трест № 12» АЖ.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 2 февралдаги № 32-сонли «Корпоратив бошқарув марказини жойлаштириш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 2 апрель,
79-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 апрелдаги 79-сон қарорига 1-ИЛОВА
Оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ташкилотларга беғараз топширилган объектлар
РЎЙХАТИ
Т/р
Объектлар номи
Ўрнашган жойи
Баланс сақловчи
Объект топширилаётган ташкилот номи
1.
Мулкий мажмуа *
Тошкент ш., Миробод тумани, Мирабод кўчаси, 25-уй
Давлат рақобат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактаби
2.
«Виардот» меҳмонхона мажмуаси
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Беларик кўчаси, 18 ва 22-уйлар.
Давлат рақобат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактаби
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактаби
Давлат рақобат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
* «Ипак Йўли» АИТБнинг тўғридан тўғри шартномаси асосида сотилган бинолардан, концерт зали биносидан, бир ва икки қаватли биноларнинг тегишли қисмларидан, шунингдек кафе сифатида фойдаланилаётган жойлардан ташқари.
** Объектни қабул қилиш-топшириш Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Миробод кўчаси, 25-уй манзилида жойлашган мулкий комплекс реконструкция қилингандан ва унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактаби жойлаштирилгандан кейин амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 апрелдаги 79-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий бизнес мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 19 февралдаги 48-сонли қарорининг 1 ва 2-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини самарали тасарруф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 28 мартдаги 75-сонли қарорига 2-иловада:
а) «Ўлчам (бинолар ва иншоотлар, % улуш)» устунидаги 6-позицияда «12 031» рақами «5 031» рақами билан алмаштирилсин.