1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Сурхондарё вилоятида спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш тўғрисида
Сурхондарё вилоятида спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни миллий кураш билан мунтазам шуғулланишга фаол жалб этиш, уларнинг спорт маҳоратини ошириш ҳамда шу асосда мамлакатимиз терма жамоалари учун ишончли захирани шакллантириш борасида зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2015/2016 ўқув йилидан бошлаб Бойсун туманида собиқ 20-сон умумтаълим мактаби негизида Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернат (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув;
4.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
2. Қуйидагилар мактаб-интернатнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
курашчиларни миллий кураш соҳасидаги энг янги илмий-методик тавсияномалар асосида тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнини юқори даражада ташкил қилиш;
ўқувчиларнинг назарий тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, уларда спортчиларга хос профессионал фазилатларни шакллантириш;
ўқувчиларни тарбиялаш, маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш фаолиятини ташкил этиш.
3. Белгилаб қўйилсинки:
мактаб-интернат юридик шахс ҳисобланади, муассис — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан давлат таълим муассасаси сифатида ташкил этилади;
мактаб-интернатнинг умумий контингенти 100 нафар 5 — 9-синф ўқувчиларини ташкил этади. Мактаб-интернат жисмоний жиҳатдан тайёрланган, спорт мактабларида дастлабки тайёргарликдан ўтган, миллий кураш билан шуғулланишда зарур спорт кўникмасига эга бўлган, умумтаълим мактабининг 4-синфини тугатган (10-11 ёш) ва танлов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилардан тўлдирилади;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
4.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги уч ой муддатда:
мактаб-интернатнинг устави тасдиқланишини, шунингдек унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда ўқув-машғулотлар режаси, ўқувчиларни мактаб-интернатга танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда мактаб-интернат ўқувчиларининг яшаб туриши учун жиҳозлар, спорт анжомлари ва жиҳозлари, шунингдек спорт кийим-боши билан таъминлаш нормативлари ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;
мактаб-интернат юқори малакали мутахассислар билан бутланишини, зарур ўқув-методик адабиётлар ва ўқув-машғулот хоналари спорт инвентарлари билан жиҳозланишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари;
5.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
5. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда 2015 йил 1 апрелга қадар мактаб-интернат биносида ўқувчиларнинг яшаши ва овқатланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида тегишли реконструкция ишларини амалга ошириш манбалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ота-оналар тўловлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар мактаб-интернат фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида «Таълим» соҳасига ажратилган маблағлар доирасида 2015 йилда мактаб-интернатнинг таъминоти учун зарур маблағларни ажратсин, 2016 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида уларни назарда тутсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 3 март,
41-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 9-сон, 101-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.06.2018 й., 09/18/410/1304-сон, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон; 13.08.2020 й., 09/20/480/1168-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 09/22/731/1141-сон; 26.06.2024 й., 09/24/353/0448-сон; 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон)