Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига ичимлик сув таъминотини ва оқова сув хизматини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Аҳолини сифатли ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан таъминлаш лойиҳаларини амалга оширишга йўналтириладиган давлат капитал қўйилмалари маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, уларни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг аҳолини сифатли ичимлик сув ва оқова сув хизмати билан таъминлаш лойиҳаларининг амалга оширилишида уларнинг пировард натижалари юзасидан масъулиятини тубдан ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.03.00 Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий йўналишлари. Аҳоли пунктлари ҳудудларидан фойдаланишни режалаштириш]
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури тўғрисида» 2014 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2264-сон қарорига мувофиқ аҳоли пунктларини ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан таъминлашни янада яхшилашга 174,6 млрд сўм миқдорида давлат капитал қўйилмалари лимитлари кўзда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.10.00 Инженерлик хизмати. Уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва сақлаш. Уй-жой фондини сақлаб туриш ва таъмирлаш]
2. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг қўшимча вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
давлат капитал қўйилмалари маблағлари ва халқаро молия институтларининг жалб этилган кредитлари ҳисобига амалга ошириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳалар бўйича молиялаштиришни очиш учун асос ҳисобланадиган ичимлик сув манбалари тасдиғини ҳисобга олган ҳолда хулосалар бериш;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиш;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича якуний рўйхатларни тасдиқлаш;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши мониторингини уларнинг лойиҳадаги параметрларига ва кўрсаткичларига эришилишини ҳисобга олган ҳолда юритиш;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишда лойиҳа параметрлари ва кўрсаткичларига эришишни таъминламаганлик сабабларини аниқлаш ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш;
тасдиқланган тармоқ жадвалларига ва лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини амал оширишга йўналтирилган тезкор чора-тадбирлар кўриш.
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.10.00 Инженерлик хизмати. Уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва сақлаш. Уй-жой фондини сақлаб туриш ва таъмирлаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши]
3. Қуйидагилар:
Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Давлат капитал қўйилмалари ҳисобига 2015 йилда аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича асосий параметрлар 5 ва 5а-иловаларга* мувофиқ;
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши;
6.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.03.00 Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий йўналишлари. Аҳоли пунктлари ҳудудларидан фойдаланишни режалаштириш]
4. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари зиммасига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар учун давлат капитал қўйилмалари ҳисобидан ажратилаётган маблағларни ўз вақтида, сифатли ва улардан самарали фойдаланилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда аҳоли пунктларида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг сифатли ишлаб чиқилишини таъминласинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар]
6. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда:
республика ҳудудидаги ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини амалдаги техник ҳолатини ва таъминланганлик даражасини аниқлаган ҳолда ялпи хатловдан ўтказсин;
аҳоли пунктларининг Бош режалари билан боғлаган ҳолда вилоятларнинг ва умуман республиканинг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини ривожлантириш схемасини ишлаб чиқсин;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини ривожлантириш схемалари асосида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатларини сифатли шакллантириш ҳамда аҳолини ичимлик сув билан таъминлашни истиқболли прогнозлаштириш мақсадида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларни қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатлари бажарилиши, аҳолининг ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан қамраб олиниши мониторингини юритиш учун доимий янгилаб бориладиган электрон базани яратсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.03.00 Ер ости ва ер усти сувларининг давлат ҳисоби. Давлат сув кадастри. Сув объектлари мониторинги]
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси икки ой муддатда ичимлик сув ер ости манбаларининг мавжудлигини ва мўлжалланган ҳажмларини муфассал хатловдан ўтказсин, кейинчалик унинг натижаларини ушбу қарорда белгиланган тартибда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Махсус республика комиссиясига ва ҳудудий комиссияларга тақдим этсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.03.00 Ер ости ва ер усти сувларининг давлат ҳисоби. Давлат сув кадастри. Сув объектлари мониторинги]
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасининг асосланган таклифларига биноан, 2015 йилда ва кейинги йилларда Геология-қидирув ишлари дастури доирасида ер ости сувлари захираларини баҳолаш ва қайта баҳолаш бўйича зарур гидрогеология тадқиқотларининг молиялаштирилишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 февралдаги 19-сон қарорига 3-ИЛОВА
Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.10.00 Инженерлик хизмати. Уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва сақлаш. Уй-жой фондини сақлаб туриш ва таъмирлаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.03.00 Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий йўналишлари. Аҳоли пунктлари ҳудудларидан фойдаланишни режалаштириш]
1. Ушбу Низом аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари, аҳоли пунктларида бошқа манбалар ҳисобига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектлари қуриладиган ва реконструкция қилинадиган тақдирда, тавсия хусусиятига эгадир.
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.10.00 Инженерлик хизмати. Уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва сақлаш. Уй-жой фондини сақлаб туриш ва таъмирлаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.03.00 Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий йўналишлари. Аҳоли пунктлари ҳудудларидан фойдаланишни режалаштириш]
2. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш механизми ушбу Низомнинг иловасига* мувофиқ аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш схемасига биноан лойиҳаларни амалга оширишнинг пировард натижалари учун манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг масъулиятини оширишни назарда тутади.
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.10.00 Инженерлик хизмати. Уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва сақлаш. Уй-жой фондини сақлаб туриш ва таъмирлаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши]
3. Давлат капитал қўйилмалари ҳисобига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш ва молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарорида ва ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
буюртмачи — Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси ДУК (кейинги ўринларда Инжиниринг компанияси деб аталади);
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
фойдаланувчи ташкилот — қуриш ва реконструкция қилиш ишлари тугаллангандан кейин ишга тушириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектини фойдаланишга қабул қилинишини таъминлайдиган ҳамда ушбу объектни қабул қилиб оладиган ҳудудий сув таъминоти ташкилоти;
Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари — лойиҳа-смета ҳужжатларини ҳамда аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг дастлабки манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш ишларини амалга ошириш бўйича ваколатли орган;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
сувда қудуқларни бурғулашга рухсатнома — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан белгиланган тартибда бериладиган рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июндаги 430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 592-модда)
қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхати — ажратилган лимитлар доирасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг тегишли қарори асосида ҳар йили буюртмачи томонидан тузиладиган, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектлари рўйхатини, шунингдек улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича ишлар ва харажатлар ҳажмини ўз ичига олувчи молиявий ҳужжат.
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
II. Аҳоли пунктларида қуриш ва реконструкция қилиш учун ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини танлаш ҳамда манзилли рўйхатларини шакллантириш тартиби ва мезонлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар;
5.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.10.00 Инженерлик хизмати. Уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва сақлаш. Уй-жой фондини сақлаб туриш ва таъмирлаш;
6.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш;
7.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.08.00 Аҳоли пунктларининг бош режалари]
6. Қуриш ва реконструкция қилиш объектларини танлаш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш бўйича қуйидаги материаллар ва мезонлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектлари схемаларининг Аҳоли пункти бош режасига мувофиқлиги;
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун ташқи ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш;
аҳоли пунктларда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектлари қуришнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги ва устуворлиги;
режалаштирилган қурилишга ичимлик сув тармоқларига уланиш нуқтасида ичимлик сув ҳажми ва босимининг етарлилиги бўйича ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг хулосаси, шу жумладан узоқ муддатли истиқболга зарур бўлган ичимлик сувнинг ҳажмларининг тасдиқланиши;
аҳоли пунктининг муқобил сув таъминоти манбалари ва марказлаштирилган ичимлик суви таъминотининг мавжуд эмаслиги;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотлари билан биргаликда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларининг мавжуд ҳолатини, шунингдек жисмоний ёки юридик шахсларнинг кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш зарурлиги тўғрисидаги мурожаатлари асосида тизимли техник текширув натижалари;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат санитария-эпидемиология назорати ҳудудий марказларининг (Санитария-эпидемиология назорати ҳудудий хизматининг) белгиланган талабларга (O'zDST 950:2011 «Ичимлик сув») мувофиқ сув таъминотининг мавжуд тизимларида ичимлик суви сифатини яхшилашнинг зарурлиги тўғрисидаги хулосалари натижалари;
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда берилган махсус сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсатнома ҳамда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш учун ер участкасини танлашда атроф муҳитга таъсир аризаси лойиҳасига давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги;
(6-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланган тартибда берилган сунъий сув объектларидан махсус сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсатнома мавжудлиги.
(6-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
7. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган мезонлар (лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш бўйича материаллар) асосида 1 апрелгача кейинги 3 йил учун республика ҳудудлари бўйича ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматини ривожлантириш схемасига киритилган биринчи навбатдаги ва устувор ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг дастлабки манзилли рўйхатларини тузадилар (кейинги ўринларда дастлабки манзилли рўйхатлар деб аталади) ва дастлабки манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш учун Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига тақдим этадилар.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Кейинги 3 йил учун республика ҳудудлари бўйича дастлабки манзилли рўйхатлар ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқ вақти-вақти билан янгиланиши керак.
8. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳар йили тасдиқланган дастлабки манзилли рўйхатларни ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини ривожлантириш схемасига боғлиқлиги бўйича ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритган ҳолда комплекс кўриб чиқилишини ва ҳамда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизими объектлари қуришнинг якуний манзилли рўйхатлари 1 июнгача тасдиқлаш учун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига юборилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Инжиниринг компанияси билан биргаликда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан қабул қилинган қарорлар натижалари бўйича ҳар йили:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
1 августгача — белгиланган тартибда фойдаланувчи ташкилот билан келишилган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун техник топшириқларнинг тайёрланишини;
1 сентябргача — лойиҳа-смета ҳужжатлари параметрларининг техник топшириқларга қатъий мувофиқ равишда ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Санитария-эпидемиология назоратининг ҳудудий органлари, сув таъминоти ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан келишилишини;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
11. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартиби, уларнинг таркиби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
12. Лойиҳа-смета ҳужжатларидаги лойиҳа ечимларини муфассаллаштириш даражаси ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасида лойиҳанинг қабул қилинаётган техник ечимлари, ҳажмлари ва қийматини асослаш учун етарли бўлиши ҳамда зарур сифатга эга бўлган қурилиш ишлари тўлиқ бажарилишини таъминлаши керак.
13. Халқаро молия институтлари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар экспертиза органлари томонидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ижобий қарори мавжуд бўлган тақдирда ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг дастлабки техник-иқтисодий асосланиши (техник-иқтисодий асослаш), дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоб (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб) ишлаб чиқилган ҳолда комплекс кўриб чиқилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.10.00 Инженерлик хизмати. Уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва сақлаш. Уй-жой фондини сақлаб туриш ва таъмирлаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
16. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектини қуриш ва реконструкциялаш тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига ва ишларни бажаришнинг календарь жадвалига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
17. Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлигини назорат қилишни буюртмачининг техник назоратчиси — Инжиниринг компанияси амалга оширади, шунингдек лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқувчи муаллиф — лойиҳа ташкилоти томонидан муаллифлик назорати юритилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.03.00 Ер ости ва ер усти сувларининг давлат ҳисоби. Давлат сув кадастри. Сув объектлари мониторинги;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
19. Буюртмачи ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларида ҳар бир объект бўйича бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва тўлиқлиги юзасидан техник назоратни биргаликда амалга оширишга ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотларини мажбурий тартибда жалб этади.
IV. Қурилиши ва реконструкция қилиниши тугалланган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектини фойдаланишга қабул қилиш
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.06.00 Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиши устидан назорат]
20. Лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишлари тугаллангандан кейин ва пудрат ташкилотининг тақдимномаси бўйича Инжиниринг компанияси ШНҚ 3.01.04-04 шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ Давлат қабул комиссиясининг ишини ташкил этади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.06.00 Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиши устидан назорат]
21. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектини давлат томонидан фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси белгиланган шакл бўйича қуйидаги асосларнинг ижобий натижалари мавжуд бўлган тақдирда расмийлаштирилади:
тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармасининг вакили иштирокида назорат ўлчови;
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.06.00 Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиши устидан назорат]
22. Объектни давлат томонидан қабул қилиб олиш далолатномаси фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.06.00 Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиши устидан назорат;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
23. Объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш далолатномалари расмийлаштирилгандан кейин ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объекти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига қурилиб фойдаланишга топширилаётган объектларнинг муҳандислик тармоқлари ва иншоотларини хизмат кўрсатувчи ташкилотлар балансига бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 26 октябрдаги 502-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ тегишли ичимлик суви таъминоти ташкилотига берилиши керак.
Тегишли ичимлик суви таъминоти ташкилотига берилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектлари бўйича кафолатли суммани (объект қийматининг 5 фоизи) молиялаштириш ушбу объектлардан фойдаланувчи ичимлик сув таъминоти ташкилотининг хулосаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий Назорат-тафтиш бош бошқармаси текшируви натижалари асосида фойдаланишнинг кафолатли муддати тамом бўлгандан кейин амалга оширилади.
V. Бажарилган ишлар сифатини ҳамда аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган пул маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш
25. Аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган давлат капитал қўйилмаларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
VI. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этувчи томонларнинг мажбурияти ва жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.03.00 Ер ости ва ер усти сувларининг давлат ҳисоби. Давлат сув кадастри. Сув объектлари мониторинги;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
27. Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси:
ичимлик сув таъминотининг ер ости манбалари, уларнинг мавжудлиги ва ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларнинг таҳлили ҳамда хатловларнинг ўз вақтида ўтказилиши;
таҳлил асосида ер ости сувлари захирасини баҳолаш ва қайта баҳолаш бўйича зарур гидрогеологик тадқиқотларнинг таъминланиши;
лойиҳа параметрлари бўйича сувга қудуқни бурғулашга рухсатнома ўз вақтида келишилиши, бурғуланган қудуқнинг жойлашган жойи ва конструкциясига риоя қилиш шарти билан сувга қудуқни бурғулашга рухсатномасида кўрсатилган қудуқларнинг лойиҳа параметрларининг холислиги ва ишончлилиги учун жавоб беради.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.02 Аҳолининг истеъмоли, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланиш;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.09.00 Экология хавфсизлиги]
28. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
махсус сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсатнома бериш;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш учун ер участкаси танланишида лойиҳанинг атроф муҳитга таъсири ариза лойиҳасига давлат экология экспертизаси хулосасининг ўз вақтида ва асосли тақдим этилиши учун жавоб беради.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.02 Аҳолининг истеъмоли, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланиш]
29. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Сунъий сув объектларидан махсус сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсатноманинг ўз вақтида ва асосли тақдим этилиши учун жавоб беради.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
30. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, давлат санитария-эпидемиология назоратининг ҳудудий марказлари мавжуд ва ишга тушириладиган сув таъминоти тизимларидаги ичимлик сув сифатининг белгиланган талабларга (O'zDST 950:2011 «Ичимлик сув») мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг асосли ва ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб беради.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.06.00 Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиши устидан назорат]
31. Лойиҳа ташкилотлари ваколатли органлар томонидан берилган техник шартларга мувофиқ бўлган лойиҳа бўйича техник ечимларнинг тўғри қабул қилиниши ва лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиши учун жавоб берадилар.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
вилоятлар (туман, кўча, маҳалла) бўйича ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларининг (иншоотлар ва тармоқларнинг) ўз вақтида ялпи хатловдан ўтказилиши;
вилоятлар ва республика ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимини ривожлантириш схемаларининг умуман Аҳоли пунктларининг бош режаларига узвий боғлиқ равишда ишлаб чиқилиши;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуришнинг дастлабки манзилли рўйхатларининг ўз вақтида ва асосли келишилиши;
ялпи хатлов асосида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини, шу жумладан ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатлари тасдиқланган пайтдан бошлаб, ичимлик сув таъминоти ташкилотларига фойдаланишга топширилган ва беш йил мобайнида фойдаланилишини ўз ичига олувчи маълумотларнинг ягона электрон базасини Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда ташкил этиш йўли билан ичимлик сув ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатлари бажарилиши бўйича мониторинги олиб борилиши;
(32-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
маълумотларнинг ягона электрон базасининг вақти-вақти билан янгиланиши, унга Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг қарорларига мувофиқ янгилик ва қўшимчалар киритилиши;
(32-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ва ичимлик сув таъминоти ташкилотларининг маълумотлари асосида қурилиб фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб 5 йил мобайнида ичимлик сув ва оқова сув хизмати объектлари фаолиятини доимий равишда таҳлил қилишнинг ташкил этилиши;
(32-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Аҳоли пунктларининг бош режаларини ҳисобга олган ҳолда аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати билан таъминланишини истиқболли прогноз қилиш учун объектларининг мавжуд техник параметрлари самарадорлиги ўрганиб чиқилиши;
аҳоли пунктларининг ичимлик сув таъминотига ва оқова сув хизматига мавжуд эҳтиёжларини аниқлаш учун жавоб беради.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
33. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари, Инжирининг компаниялари раҳбарлари:
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
ишда кейинчалик фойдаланиш учун ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати дастурларининг амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотнинг асосий манбаи сифатида доимий янгиланиб туриладиган маълумотларнинг электрон базаси шакллантирилиши;
аҳоли пунктларини ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати билан таъминланиши бўйича тизимли мониторинг олиб борилиши;
ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотлари билан келишган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини лойиҳалаштиришга, ишлаб чиқишга буюртма жойлаштирилишига, сифатли техник топшириқ тайёрланиши, техник топшириққа мувофиқ лойиҳа ташкилоти билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиши учун жавоб беради.
34. Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари буюртмачи ва фойдаланувчи ташкилот томонидан архитектура-режалаштириш топшириғининг сифатли тайёрланиши, шу жумладан:
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
ишга тушириладиган объектнинг Аҳоли пункти бош режасига мувофиқлиги;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳаси тегишли ташкилотлари томонидан бериладиган техник шартларнинг мавжудлиги;
режалаштирилган қурилишга, ичимлик сув тармоқларига уланиш нуқтасида ичимлик сув ҳажми ва босимининг етарлилиги бўйича гидрогеология хизматлари хулосаси, шу жумладан узоқ муддатли истиқбол учун зарур бўлган ичимлик сув ҳажмларининг тасдиқланиши;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларининг мавжуд ҳолати бўйича техник текширувининг тўлақонли натижалари, сув олиш ва сув тақсимлаш объектлари (қудуқлар, сув олиш иншоотлари, ичимлик сув миноралари, оқова сувни тозалаш иншоотлари, сув тақсимлаш иншоотлари, магистрал ва сув тақсимловчи қувур ва канализация тармоқлари, сувни дезинфекциялаш ва хлорлаш қурилмалари, тўсиқлар ва шу кабилар)нинг техник яроқлилигини баҳолаш;
белгиланган талабларга (O'zDST 950:2011 «Ичимлик сув») мувофиқ сув таъминотининг мавжуд тизимларида ичимлик сув сифатини яхшилашнинг зарурлиги тўғрисидаги хулосаларнинг натижалари;
лойиҳа параметрлари бўйича сувга қудуқни бурғулашга рухсатноманинг мавжудлиги;
сув қувури ва канализация тармоқлари ва иншоотларини янгидан қуриш ва мавжудларини реконструкция қилишнинг талаб этиладиган ҳажмлари аниқланиши учун жавоб берадилар.
35. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг ҳудудий бўлинмалари «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни тартибга солиш тўғрисида» 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарорига мувофиқ ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотларига мажбурий хизмат кўрсатилишини таъминлайдилар.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши]
36. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ҳокимликларининг молия бошқармаларига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилиш юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш, шунингдек давлат капитал қўйилмаларининг тасдиқланган лимитлари доирасида тўғри ва ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш юкланади.