1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
[ТСЗ:
1.Молия / Хориждан маблағ жалб қилиш]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида
1-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
[СПиТ:
1.Ташқи (ички) қарз (маблағ жалб қилиш) / Хориждан маблағ жалб қилиш]
«хориждан маблағ жалб қилиш» — Ўзбекистон Республикаси ёки унинг резиденти томонидан хорижий давлатлар ёки норезидентлар активларининг (кредитлар, заёмлар ва бошқаларнинг) мазкур хорижий давлатга ёки норезидентга ёхуд уларнинг талабига кўра учинчи шахсга шартлашилган даврда адекват активларни, шу жумладан активлардан фойдаланганлик учун тўловларни тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган ҳолда жалб этилиши;
[СПиТ:
1.Ташқи (ички) қарз (маблағ жалб қилиш) / Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши]
«давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши» — активларни чет эл манбаларидан (хорижий давлатлар, уларнинг юридик шахсларидан ва халқаро ташкилотлардан) жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи резидентларнинг ўз кредитлари (заёмлари)ни тўлашига кафил сифатидаги мажбуриятлари юзага келиши;
[СПиТ:
1.Ташқи (ички) қарз (маблағ жалб қилиш) / Резидентнинг ташқи қарзи]
«резидентнинг ташқи қарзи» — унинг хориждан маблағ жалб қилиши натижасида юзага келган мажбуриятлари йиғиндиси;
«давлат ташқи қарзи» — давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши натижасида юзага келган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари йиғиндиси;
1.Ташқи (ички) қарз (маблағ жалб қилиш) / Умумий ташқи қарз]
«умумий ташқи қарз» — резидентларнинг давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарзлари ҳамда давлат ташқи қарзи суммаси;
[СПиТ:
1.Ташқи (ички) қарз (маблағ жалб қилиш) / Қарз олувчи (хориждан маблағ жалб қилишда)]
«қарз олувчи» — хориждан маблағ жалб қилган ёхуд хориждан маблағ жалб қилиш ниятини ҳужжат билан тасдиқлаган Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўрувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки резидент;
[СПиТ:
1.Ташқи (ички) қарз (маблағ жалб қилиш) / Қарз берувчи (хориждан маблағ жалб қилишда)]
«кредит берувчи» — хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартнома бўйича активлар берган ёки активлар бериш ниятида бўлган хорижий давлат ёки норезидент (хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари). Агар норезидентлар бир нечта бўлса, у ҳолда кредиторлар гуруҳидаги ваколатли бошқарувчи вазифасини бажарувчи норезидент кредит берувчи ҳисобланиши мумкин.
2-модда. Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Хориждан маблағ жалб қилиш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида Ўзбекистон Республикасининг хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида баён этилганидан кўра бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартномалар қоидалари қўлланади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
[СПиТ:
1.Ташқи (ички) қарз (маблағ жалб қилиш) / Хориждан маблағ жалб қилиш]
3-модда. Хориждан маблағ жалб қилиш
Хориждан маблағ қуйидаги йўллар билан жалб қилинади:
давлат ёки Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмиш юридик ва жисмоний шахслар томонидан заёмлар, товарлар ёки хизматларни импорт қилиш шаклида кредитлар жалб этилиши;
норезидентлар маблағларининг Ўзбекистон Республикаси молия институтлари томонидан депозитларга жалб этилиши;
лизинг операциялари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва резидентларнинг облигациялар, векселлар ҳамда бошқа хил қимматли қоғозлар чиқариб, чет эл бозорларида жойлаштириши;
бошқа тур ва шакллардан фойдаланиш.
4-модда. Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартнома
Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси номидан шартномалар тузиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган эгадир.
Қарз олувчи резидент хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартномага биноан ўз тўлов мажбуриятларини бажармаган тақдирда унинг қарзини тўлаш ҳақида олинган мажбурият Ўзбекистон Республикасининг кафолати ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси номидан кафолатни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у вакил қилган орган қарз олувчи билан тузилган шартнома шартлари асосида беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўзи берган кафолатлар билан боғлиқ тўловларни амалга оширгач, ана шу тўловлар суммаси ҳамда у билан боғлиқ харажатларни қарз олувчидан сўзсиз ундириб олиш ҳуқуқига эга.
Қарз олувчи кафил олдидаги ўз шартнома мажбуриятларини бажармаса, у кафил билан келишмасдан фойдани тақсимлашга ҳамда бошқа қарзлар бўйича тўловларни амалга оширишга ҳақли эмас.
Кафолатларни бериш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 ноябрдаги 534-сонли «Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тартиби тўғрисида»ги ва 2004 йил 8 январдаги 7-сонли «Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатлари берилганлиги учун тўлов ундириш тартиби тўғрисида»ги қарорлари.
Агар резидентларнинг қарз мажбуриятлари кафолатланган бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси улар юзасидан жавобгар бўлмайди.
Давлатнинг ташқи қарзи бўйича қарз мажбуриятлари юзасидан тўловларни бажариш учун кафолат фонди тузилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўзи кафолатлаган ташқи қарз бўйича мажбуриятлари билан боғлиқ барча тўловлар кафолат фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Кафолат фондининг маблағлари етишмаган тақдирда, етишмаётган сумма давлат бюджети ҳисобидан тўлдирилади.
Кафолат фондини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.02.00 Инвестиция фаолияти субъектлари]
7-модда. Қарз олувчининг мажбуриятлари
Қарз олувчи қуйидагиларни бажариши:
ўзи тузган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариши;
хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида тузилган шартномалар ҳамда улар юзасидан операциялар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига, кафолатланган қарзлар бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳам ҳисоботлар тақдим этиши;
ҳар бир алоҳида ташқи қарз бўйича қарзнинг тўлиқ тўланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига хабар бериши шарт.
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ваколатлари
Хориждан маблағ жалб қилиш борасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ваколатларига қуйидагилар киради:
хориждан маблағ жалб қилиш масалалари юзасидан халқаро молия ташкилотлари билан музокаралар олиб бориш;
давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши бўйича лойиҳаларни баҳолаш;
давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши бўйича шартномаларни ва кафолатларни рўйхатга олиш;
давлат ташқи қарзини ҳисобга олиш ва кузатиб бориш;
давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши бўйича тўловлар балансини юритиш, жалб этилган маблағлардан фойдаланиш ва уларни тўлаш устидан назоратни амалга ошириш;
давлат ташқи қарзи тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ахборот тақдим этиш;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ваколатлари
Хориждан маблағ жалб қилиш борасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ваколатларига қуйидагилар киради:
хориждан маблағ жалб қилиш масалалари бўйича халқаро молия ташкилотлари билан музокаралар олиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланмаган хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатга олиш;
хориждан маблағ жалб қилишга доир операцияларни ҳисобга олиш ва кузатиб бориш;
умумий ташқи қарзнинг ҳисобини юритиш;
давлат ташқи қарзларига ҳисоб-китоб-банк хизмати кўрсатилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланган хориждан жалб қилинган маблағларга ҳисоб-китоб-банк хизматлари кўрсатиш юзасидан ваколатли банкларга агентлик ваколатларини бериш;
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.01.00 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ). БМТ тизимига кирувчи ташкилотлар: (Жаҳон метеорология ташкилоти (ВМО), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ), Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ВОИС), Жаҳон почта иттифоқи (ВПС), Халқаро ривожланиш ассоциацияси (МАР), Халқаро молия корпорацияси (МФК), Халқаро тараққиёт ва ривожланиш банки (МБРР), Инвестиция кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик (МАИГ), Халқаро валюта жамғармаси (МВФ), Халқаро денгиз ташкилоти (ИМО), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО), Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ), Халқаро электр алоқа иттифоқи (МСЭ), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (МФСР), ЮНЕСКО, Халқаро ривожланиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНИДО), БМТ нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО))]
10-модда. Халқаро молия ташкилотларига ахборот тақдим этиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки халқаро молия ташкилотларига Ўзбекистон Республикасининг тузилган шартномаларга мувофиқ хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисида ахборот тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.03.00 Халқаро низоларни ҳал қилишнинг тинч усуллари]
11-модда. Хориждан маблағларни жалб қилиш билан боғлиқ масалалар юзасидан баҳсларни ҳал этиш
Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартномалар билан боғлиқ масалалар юзасидан қарз берувчи билан қарз олувчи ўртасида чиққан баҳслар, агар халқаро шартномаларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, суд тартибида ёки тарафларнинг келишувига кўра — холислар текшируви тартибида ҳал этилади.
12-модда. Қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.