1. «Буюк хизматлари учун» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда хорижий давлатларнинг фуқаролари фан ва техникани, иқтисодиёт ва маданиятни ривожлантиришдаги катта хизматлари, давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришга ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини оширишга қаратилган ички ва ташқи сиёсатни амалга ошириш ишига сезиларли ҳисса қўшганлиги учун тақдирланадилар.
2. «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлашга тақдим этиш, мукофотлаш ва орденни топшириш «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
3. «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган шахслар энг кам иш ҳақининг қирқ карраси миқдорида бир марта бериладиган пул мукофоти ёки шу суммага тенг эсдалик совғасини оладилар.
5. «Буюк хизматлари учун» ордени билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир марта бериладиган пул тўлови мукофотланганнинг оиласига топширилади.
Орден саккиз бурчакли мусамман кўринишда бўлиб, унинг қирралари ёқутрангда тайёрлангандир. Мусамманнинг қарама-қарши жойлашган қирраларининг ораси 57 миллиметр.
Орден марказида доира жойлашган бўлиб, ундаги рамзий тарзда тасвирланган мовий рангдаги ер курраси фонида Ўзбекистон Республикаси харитаси тилларангда тасвирланган. Доиранинг ташқи чизиғи бўйича диаметри 35 миллиметр, ички чизиқ бўйича 24 миллиметрдир.
Доиранинг ташқи ва ички чизиқлари ўртасида, оқ эмаль фонида юқори қисмида зарҳал рангдаги «BUYUK XIZMATLARI UCHUN» ёзуви жойлашган. Ҳарфларнинг баландлиги 3 миллиметр.