1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва етказиб берилган табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг иссиқлик электр станцияларини барқарор молиявий ҳолатда сақлаш, республика истеъмолчиларининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, етказиб берилган табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2013 йил 25 декабрдаги 340-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловага киритилган «Ўзбекэнерго» ДАК корхоналарига нисбатан шартномавий ҳажмлардан ортиқча олинган табиий газ қийматига ошириладиган коэффицент қўллаш бекор қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ўзбекэнерго» ДАК, «Ўзбекнефтгаз» МХК, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2012-2013 йиллар учун шартномавий ҳажмлардан ортиқча етказиб берилган табиий газ қийматига 2 коэффицентдан фойдаланган ҳолда «Ўзбекэнерго» ДАК иссиқлик электр станцияларига илгари қўлланилган оширилган тўловларни ҳисобга олмасдан ўзаро ҳисоб-китобларни қайта ҳисоблаб чиқиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. «Ўзбекэнерго» ДАК ва «Ўзбекнефтгаз» МХК ушбу қарорга мувофиқ бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2018 й., 09/18/22/0568-сон)
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари И.Ғ.Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 31 декабрь,
373-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 1-сон, 5-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2018 й., 09/18/22/0568-сон)