Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Саъдуллаев) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Усманов зиммасига юклансин.
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 30 декабрь,
311-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги 311-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ, давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартибини белгилайди.
1. Жисмоний ва юридик шахслар (бундан буён матнда мурожаат қилувчилар деб юритилади) бевосита келиб ёки телефон орқали, ёзма ёхуд электрон шаклда, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ўзлари учун қулай ва аниқ вақтда нотариус томонидан қабул қилинишни сўраб мурожаат қилишга ҳақли.
2. Нотариус томонидан қабул қилиниш ҳақидаги мурожаатлар мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳақидаги мурожаатларни навбатма-навбат қайд этиш дафтарига (бундан буён матнда дафтар деб юритилади) қайд қилинади.
3. Давлат нотариал идорасида фаолият юритадиган нотариуслар сонидан қатъи назар, ҳар бир давлат нотариал идорасида ягона дафтар юритилади. Бунда келиб тушган мурожаатлар нотариусларнинг иш кунлари ва вақтини инобатга олган ҳолда ҳар бир нотариусга тенг тақсимлаб борилади.
4. Нотариусларнинг иш кунлари ва соати Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан белгиланади.
Нотариусларнинг иш кунлари ва вақтини белгилашда муайян давлат нотариал идораси ёки нотариус томонидан ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида ҳам нотариал ҳаракатлар амалга оширилиши назарда тутилади, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга бўйсунувчи туман (шаҳар) доирасида фақат битта нотариус фаолият юритадиган ҳоллар бундан мустасно.
5. Дафтар нотариус ёрдамчиси томонидан юритилади. Нотариал идорада икки ёки ундан ортиқ нотариус ишлаётган бўлса, дафтарни юритиш катта нотариус ёрдамчисига юклатилади.
6. Дафтар рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи ёхуд уларнинг ўринбосарларидан бири томонидан имзоланиб, муҳрланган бўлиши лозим.
7. Нотариус ёрдамчиси келиб тушган ҳар бир мурожаатни навбат бўйича дафтарга киритади, нотариуснинг иш куни ва вақтини ҳамда мурожаат қилувчи учун қулай вақтни инобатга олган ҳолда, нотариуснинг қабул куни ва соатини белгилайди ҳамда бу ҳақда мурожаат қилувчини хабардор қилади. Бунда мурожаат қилувчи мурожаат келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан нотариус томонидан қабул қилиниши лозим.
10. Мурожаат қилувчи белгиланган вақтда нотариус қабулида ҳозир бўлиши шарт. Мазкур талаб бажарилмаганда мурожаат қилувчини қабул қилиш умумий асосларда ёки қабул вақтини қайтадан белгилаш орқали амалга оширилади.
11. Белгиланган вақтдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.
12. Мурожаат қилувчи нотариус томонидан белгиланган вақтда қабул қилиниши лозим.
13. Мурожаат қилувчи нотариус томонидан қабул қилинганда, муайян камчиликлар сабабли тегишли нотариал ҳаракатларни амалга ошириш имкони йўқлиги аниқланган тақдирда, мазкур камчиликларни дарҳол бартараф этиш чоралари кўрилади. Аниқланган камчиликларни дарҳол бартараф этиш имкони бўлмаган тақдирда, мурожаат қилувчига кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун етарли муддат берилади. Бунда мурожаат қилувчи берилган муддатдан кейин навбатдан ташқари қабул қилинади ва бу ҳақда дафтарга тегишли изоҳ киритилади.
* Мазкур устунга қабул амалга оширилганлиги, камчиликларни бартараф этиш учун муддат берилганлиги, шунингдек сабабини кўрсатган ҳолда қабул амалга оширилмаганлиги ҳақида ёзувлар киритилади.
(мурожаат қилувчи жисмоний шахснинг, юридик шахс вакилининг Ф.И.О.)
Сизнинг мурожаатингиз Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳақидаги мурожаатларни навбатма-навбат қайд этиш дафтарида ____-тартиб рақами билан қайд қилинди.
___ йил «___» _______ куни соат __:__ да нотариус ______________________ қабулида