1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар]
Селекция ютуқлари синовларини ўтказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
«Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ буюртманомада кўрсатилган селекция ютуғи синовларининг қуйидаги ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази — ўсимликларнинг янги навлари бўйича;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси — янги ҳайвон зотлари бўйича.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/575/3415-сон)
2. Ўсимликларнинг янги навлари бўйича буюртманомада кўрсатилган селекция ютуғи синовларини ўтказадиган Давлат нав синаш станциялари ва давлат нав синаш участкалари рўйхати иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки, ҳайвонларнинг янги зотлари бўйича буюртманомада кўрсатилган селекция ютуғи синовлари Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ҳайвонларнинг янги зотлари яратилган ташкилотлар — чорва наслчилиги субъектларида ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/575/3415-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар]
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда селекция ютуқлари синовларини ўтказиш услубиётини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 29 декабрь,
369-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52 (I)-сон, 643-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/575/3415-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2023 й., 09/23/461/0696-сон)