1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари ва технологиялари бўйича йўриқноманинг 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 26 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1836-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2019 йил 16 декабрдаги 16-мҳ, 16, 19-мҳ, 12-2019 ва 18-қ/қ-сонли «Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3214, 27.01.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2008 йил 12 июндаги 01-193, 173 ва 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1836, 2008 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 287-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари ва технологиялари бўйича йўриқноманинг 13-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тингловчиларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражаси (билими) Комиссия томонидан таълим муассасаси ўтказган якуний назоратларни таҳлил қилиш орқали баҳоланади».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик темир йўл компанияси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Навоий кон-металлургия комбинати ва Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Ж. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 19 декабрь,
27/ққ-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАХАБОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 19 декабрь,
52/ққ-сон
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 19 декабрь,
61-сон
Келишилган:
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2014 йил 19 декабрь
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
2014 йил 19 декабрь
Ташқи ишлар вазири А. КОМИЛОВ
2014 йил 19 декабрь
Маданият ва спорт ишлари вазири в.в.б. Б. АХМЕДОВ
2014 йил 19 декабрь
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори У. САЛИМОВ
2014 йил 19 декабрь
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик темир йўл компанияси раиси А. РАМАТОВ
2014 йил 19 декабрь
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х. МИРЗАХИДОВ
2014 йил 19 декабрь
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2014 йил 19 декабрь
Навоий кон-металлургия комбинати директори Қ. САНАҚУЛОВ
2014 йил 19 декабрь
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. НУРИТДИНОВ
2014 йил 19 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 633-модда)