«Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология назорати марказларини лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимиз аҳолисининг санитария-эпидемиология жиҳатидан саломатлигини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг моддий-техника базасини замонавий лаборатория ускуналари билан мустаҳкамлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.09.00 Илмий текшириш муассасаларининг моддий-техник базаси]
1. Қуйидагилар:
«Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология назорати марказларини лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) томонидан 14 йил муддатга, шу жумладан 4 йил имтиёзли даврга мўлжалланган ва бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан 17,44 млн АҚШ доллари миқдоридаги олди-сотди Битими имзоланганлиги;
мазкур лойиҳани амалга оширишга Ўзбекистон Республикаси қўшадиган улуш эквиваленти 11,03 млн АҚШ долларига тенг миқдордаги маблағдан, шу жумладан, солиқ ва божхона имтиёзлари кўринишидаги эквиваленти 3,83 млн АҚШ долларига тенг миқдордаги маблағлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг эквиваленти 3,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган ўз маблағларидан иборат эканлиги;
Битимга мувофиқ лойиҳани амалга ошириш муддати 4 йилни (2015 — 2018 йй.) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология назорати марказларини лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасини самарали амалга оширишда масъул ижрочи орган ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Oʼzmedexport» Республика ташқи иқтисодий давлат корхонаси лойиҳани амалга ошириш доирасида тузиладиган шартномалар бўйича контрагент ҳисобланади;
Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларини, шу жумладан устамаларни қайтариш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
3. Қуйидагилар:
«Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология назорати марказларини лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари асосий техник-иқтисодий параметрлари билан 1-иловага* мувофиқ;
«Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология назорати марказларини лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасини амалга ошириш учун ИТБ томонидан тақдим этилаётган молиявий маблағларни қайтариш прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*1 - 2-иловалар берилмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ИТБ ўртасидаги бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан олди- сотди Битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулосани берсин.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда лойиҳа доирасида харид қилинаётган ускуналар ва материаллар етказиб беришдан олдин давлат санитария-эпидемиология назорати марказларида асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва монтаж қилиш учун тегишли хоналар тайёрлашни таъминласин;
соғлиқни сақлаш соҳаси учун кўзда тутилган, тасдиқланган бюджет маблағлари доирасидаги товарлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш ва мўлжалланган жойгача етказиб бериш бўйича хизматлар учун харажатлар ҳақини тўлашни амалга оширсин;
лойиҳани амалга ошириш даврида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобида кўрсатилган ИТБ ва Ўзбекистон Республикаси улушининг маблағлари ҳисобидан таъминлаш кўзда тутилган тўрт нафар ходимдан иборат лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этсин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар]
6. Қуйидагилар:
ИТБ маблағлари ҳисобидан харид қилинаётган товар (иш, хизмат)лар ва транспорт воситалари божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғи, мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий тўловлар ва йиғимлар тўлашдан;
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари — юридик шахслари — фойда солиғи тўлашдан;
Белгилансинки, мазкур имтиёзларни тақдим этиш натижасида бўшайдиган маблағлар лойиҳани амалга оширишга Ўзбекистон Республикасининг қўшган улуши ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тақдимномаларига кўра, ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирмаган ҳолда кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талабномаларига кўра, ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга давлат божи ундирмаган ҳолда кўп марталик визалар бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатга қўйиш ва муддатини узайтиришни таъминласин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.