1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАҚТИНЧАЛИК МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК БЎЙИЧА НАФАҚАЛАР ТЎЛАШ ЧЕГАРАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Олий Мажлиснинг 2001 йил 6 декабрдаги 306-II-сон қарори билан маъқулланган Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга мўлжалланган дастурига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 285-моддасига биноан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси]
1. Белгилаб қўйилсинки, 2002 йил 1 мартдан бошлаб вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар:
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан бўлган ходимларга, байналмилалчи жангчиларга ва уларга тенглаштирилган шахсларга, қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар учун — 18 ёш) тўлмаган уч нафар ва ундан кўп фарзанди бўлган ходимларга, Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга, Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга, ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги ногиронлиги бўлган ходимларга, шунингдек ходим ишда шикастланиш ва касб касалликлари оқибатида вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганда — ойлик иш ҳақининг тўлиқ миқдорида;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.08.00 Алоҳида тоифадаги ходимларни ижтимоий суғурта қилиш]
ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар бўйича ҳисобда турувчи ходимларга, улар томонидан давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар тўлаб келиниши муддатига (умумий иш стажига) қараб — ойлик иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда;
қолган ҳолларда, улар томонидан давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар тўлаб келиниши муддатига (умумий иш стажига) қараб — ойлик иш ҳақининг 60 фоизидан 80 фоизигача миқдорда тўланади.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 28 февраль,
71-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 3-4-сон, 36-модда, 10-сон, 83-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)