1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 7 ноябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2014 йил 14 ноябрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги 223-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 76-модда; 1992 йил, № 9, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда) 11-моддасининг бешинчи қисмидаги «икки ой муддатда» деган сўзлар «бир ой муддатда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 451-модда)
3-модда. 1993 йил 7 майда қабул қилинган 863-XII-сонли Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 350-модда; 2012 йил, № 9/2, 246-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 36-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар «Давлатлараро авиация қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Метрология тўғрисида»ги 1004-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 48-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларини аккредитация қилиш» — метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларининг белгиланган аккредитация қилиш соҳасида ўлчовларнинг ягона бирлигини таъминлаш бўйича ишларни бажаришга ваколатли эканлигининг расмий жиҳатдан тасдиқланиши;
«юридик шахсларнинг метрология хизматларини, ўлчов воситаларини калибрлаш бўйича калибрлаш лабораторияларини (марказларини) аккредитация қилиш» — юридик шахслар метрология хизматларининг, калибрлаш лабораторияларининг (марказларининг) белгиланган соҳада ўлчов воситаларини калибрлаш бўйича ишларни бажаришга ваколатли эканлигининг расмий жиҳатдан тасдиқланиши»;
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«синов воситаларини метрологик аттестация қилиш» — синов воситаларининг нормаланган техник тавсифлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш;
«синов воситаси» — синовлар ўтказиш учун мўлжалланган, нормаланган техник тавсифлари бўлган техник қурилма, модда ва (ёки) материал»;
2) 4-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«метрология масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва норматив ҳужжатларни қабул қилиш, шу жумладан давлатнинг бошқа бошқарув органлари билан ҳамкорликда қабул қилиш»;
3) II бўлимнинг номидаги «ФИЗИК» деган сўз чиқариб ташлансин;
8) 14-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикасининг норматив ҳужжатларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 16-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўтказилган ўлчов воситаларини синаш ва метрологик аттестация қилиш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади»;
11) 17-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўтказилган ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади»;
«Юридик шахсларнинг метрология хизматларини, калибрлаш лабораторияларини (марказларини) ўлчов воситаларини калибрлаш бўйича ишларни бажариш учун аккредитация қилиш тартиби ва калибрлашни ўтказиш тартиби «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланади»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўтказилган ўлчов воситаларини калибрлаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади»;
«181-модда. Юридик шахсларни метрология ишларини ва хизматларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиш учун аккредитация қилиш
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг метрологик экспертизасини, ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган соҳада қўлланилиши ва фойдаланилиши мумкин бўлган ўлчов воситаларининг, синов воситаларининг, ўлчовлар бажарилиши услубиётларининг метрологик аттестациясини ўтказиш, ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш, калибрлаш, синаш ҳуқуқига эга бўлиши учун юридик шахсларни аккредитация қилиш белгиланган тартибда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан амалга оширилади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг метрологик экспертизасини, ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган соҳада қўлланилиши ва фойдаланилиши мумкин бўлган ўлчов воситаларининг, синов воситаларининг, ўлчовлар бажарилиши услубиётларининг метрологик аттестациясини, ўлчов воситаларини текширувдан ўтказишни, калибрлашни, синашни амалга оширувчи аккредитация қилинган метрология хизматлари, марказлари, лабораториялари фаолиятининг инспекция назорати белгиланган тартибда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан амалга оширилади»;
«Ўлчов воситаларини синаш, текширувдан ўтказиш, ўлчовлар бажарилишининг услубиётларини аттестация қилиш, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни метрологик экспертиза қилиш, техник жиҳатдан асослилиги ҳамда белгиланган метрология нормалари ва қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш, ўлчовлар ва синовлар бажарилишининг сифатини баҳолашга доир метрология ишлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилаётган хизматлар, шунингдек метрология фаолиятининг давлат томонидан молиялаштириш соҳасига кирмайдиган бошқа турлари учун ҳақ тузиладиган шартномалар шартларига мувофиқ манфаатдор шахслар томонидан тўланади».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги 1006-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 50-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 157-модда, № 10, 536-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
1) муқаддима «бошқа объектларни» деган сўзлардан кейин «шу жумладан ишлаб чиқариш жараёнларини, менежмент тизимларини, мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходимлар сифатида иштирок этишга талабгор мутахассисларни» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«сифат бўйича эксперт-аудитор» — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган, мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ишларни олиб бориш учун тегишли малакага эга бўлган мутахассис;
«сертификатлаштириш бўйича инспекция органи» — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган, сертификатлаштирилган маҳсулотлар устидан сертификатлаштириш органларининг топшириғига кўра инспекция назоратини амалга оширувчи юридик шахс;
иккинчи қисмининг олтинчи — тўққизинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«сертификатлаштирилган маҳсулотларнинг, аттестациядан ўтказилган сифат бўйича эксперт-аудиторларнинг давлат реестрларини юритади;
мажбурий сертификатлаштириш талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари бузилганлиги учун мувофиқлик сертификатларининг ва мувофиқлик белгиларининг амал қилишини тўхтатиб туради ҳамда уларни бекор қилади»;
учинчи қисмидаги «давлат бюджети» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
бешинчи қисмидаги «ҳамда сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг) аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини» деган сўзлар чиқариб ташлансин
6) 8-модданинг биринчи қисмидаги «Бир турдаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
7) 11-модданинг биринчи қисмидаги «назорат йўсинидаги текширувни ва сертификатлаштирилган маҳсулот устидан назоратни» деган сўзлар «сертификатлаштирилган маҳсулотлар устидан инспекция назоратини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Сертификатлаштирилган маҳсулотлар устидан инспекция назорати мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органлари ёки сертификатлаштириш бўйича инспекция органлари томонидан амалга оширилади».
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-763-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 03/22/763/0306-сон)
«144-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик ёки жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ёхуд юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этиш, худди шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларига, эркинликларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд жамият ва давлат манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш, –
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
«43-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик –
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
«Қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, яъни тадбиркорлик фаолияти субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат хизмати кўрсатишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини ва муддатларини бузиш, тадбиркорлик фаолияти субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни ғайриқонуний равишда рад этиш ёки уни давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш, давлат хизмати кўрсатишни ғайриқонуний равишда рад этиш ёхуд уни кўрсатишдан бўйин товлаш, хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, тадбиркорлик фаолияти субъектининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботларни, шунингдек ўзга ҳужжатларни талаб қилиб олиш ёхуд назарда тутилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш, худди шунингдек унинг мустақиллигини бошқача тарзда чеклаш ёки унинг фаолиятига бошқача тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш, –
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
«фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги 154-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 496-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 330, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда) 40-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «банклар, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга» деган сўзлар «банкларга» деган сўз билан алмаштирилсин.
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда) 53-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси «деҳқон ва фермер хўжаликлари» деган сўзлардан кейин «нодавлат нотижорат ташкилотлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Табиий монополиялар тўғрисида»ги 398-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган 815-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 591-модда; 2010 йил, № 12, 466-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда) 9-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Табиий монополия субъектлари фаолияти устидан давлат назорати монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади.
Монополияга қарши давлат органи:
истеъмолчиларга реализация қилинадиган товарларнинг ҳажмлари бўйича шартномаларга риоя этилиши устидан;
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон)
2) 23-модданинг матнидаги «икки ойлик муддат» деган сўзлар «бир ойлик муддат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 5, 133-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«қонун ҳужжатларида назарда тутилган енгил, озиқ-овқат саноатидаги ва қурилиш материаллари саноатидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан икки юз киши;
металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноатидаги, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан юз киши»;
2) қуйидаги мазмундаги 181-модда билан тўлдирилсин:
«181-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун ноқулай бўлган қонун ҳужжатларидаги ўзгартишлардан кафолатлар
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилининг мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган қонун ҳужжатлари расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қонун ҳужжатларида уларнинг (ёки улар қисмларининг) кучга кириш муддати кўрсатилиши керак»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган, тадбиркорлик фаолияти субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга соладиган, уларнинг расмий веб-сайтларида Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали эълон қилинмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг талабларини бузганлик учун тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди»;
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон)
17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 116-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7-8, 208-модда) 8-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг яроқсизларини, чиқиндиларни ва идишларни кўмиб ташлаш жараёнида иштирок этади».
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.04.2021 й., 03/21/682/0354-сон)
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон)
20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрда қабул қилинган «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги ЎРҚ-117-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 10, 472-модда) 14-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар умумий фойдаланишдаги автомобиль йўли билан туташган ёки кесишган автомобиль йўли шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бузилган ҳолда қурилган бўлса, махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси уни қайта қуриш ҳақида ёхуд ҳудудни дастлабки ҳолатига келтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли».
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон)
23-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонуннинг 6-моддаси 2015 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2014 йил 12 декабрдаги 240 (6170)-сонида эълон қилинган.