1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 7 ноябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2014 йил 14 ноябрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги 223-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 76-модда; 1992 йил, № 9, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда) 11-моддасининг бешинчи қисмидаги «икки ой муддатда» деган сўзлар «бир ой муддатда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги 657-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 355-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2010 йил, № 9, 333-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда) 14-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Янги озуқа қўшимчаларини, махсус қўшиладиган биологик актив моддаларни олиб кириш ҳамда ишлаб чиқаришга улар заҳарлилиги ва гигиенаси жиҳатидан баҳоланганидан кейингина Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг рухсати (хулосаси) билан йўл қўйилади».
3-модда. 1993 йил 7 майда қабул қилинган 863-XII-сонли Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 350-модда; 2012 йил, № 9/2, 246-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 36-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар «Давлатлараро авиация қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Метрология тўғрисида»ги 1004-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 48-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларини аккредитация қилиш» — метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларининг белгиланган аккредитация қилиш соҳасида ўлчовларнинг ягона бирлигини таъминлаш бўйича ишларни бажаришга ваколатли эканлигининг расмий жиҳатдан тасдиқланиши;
«юридик шахсларнинг метрология хизматларини, ўлчов воситаларини калибрлаш бўйича калибрлаш лабораторияларини (марказларини) аккредитация қилиш» — юридик шахслар метрология хизматларининг, калибрлаш лабораторияларининг (марказларининг) белгиланган соҳада ўлчов воситаларини калибрлаш бўйича ишларни бажаришга ваколатли эканлигининг расмий жиҳатдан тасдиқланиши»;
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«синов воситаларини метрологик аттестация қилиш» — синов воситаларининг нормаланган техник тавсифлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш;
«синов воситаси» — синовлар ўтказиш учун мўлжалланган, нормаланган техник тавсифлари бўлган техник қурилма, модда ва (ёки) материал»;
2) 4-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«метрология масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва норматив ҳужжатларни қабул қилиш, шу жумладан давлатнинг бошқа бошқарув органлари билан ҳамкорликда қабул қилиш»;
3) II бўлимнинг номидаги «ФИЗИК» деган сўз чиқариб ташлансин;
8) 14-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикасининг норматив ҳужжатларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 16-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўтказилган ўлчов воситаларини синаш ва метрологик аттестация қилиш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади»;
11) 17-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўтказилган ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади»;
«Юридик шахсларнинг метрология хизматларини, калибрлаш лабораторияларини (марказларини) ўлчов воситаларини калибрлаш бўйича ишларни бажариш учун аккредитация қилиш тартиби ва калибрлашни ўтказиш тартиби «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланади»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўтказилган ўлчов воситаларини калибрлаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади»;
«181-модда. Юридик шахсларни метрология ишларини ва хизматларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиш учун аккредитация қилиш
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг метрологик экспертизасини, ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган соҳада қўлланилиши ва фойдаланилиши мумкин бўлган ўлчов воситаларининг, синов воситаларининг, ўлчовлар бажарилиши услубиётларининг метрологик аттестациясини ўтказиш, ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш, калибрлаш, синаш ҳуқуқига эга бўлиши учун юридик шахсларни аккредитация қилиш белгиланган тартибда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан амалга оширилади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг метрологик экспертизасини, ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган соҳада қўлланилиши ва фойдаланилиши мумкин бўлган ўлчов воситаларининг, синов воситаларининг, ўлчовлар бажарилиши услубиётларининг метрологик аттестациясини, ўлчов воситаларини текширувдан ўтказишни, калибрлашни, синашни амалга оширувчи аккредитация қилинган метрология хизматлари, марказлари, лабораториялари фаолиятининг инспекция назорати белгиланган тартибда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан амалга оширилади»;
«Ўлчов воситаларини синаш, текширувдан ўтказиш, ўлчовлар бажарилишининг услубиётларини аттестация қилиш, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни метрологик экспертиза қилиш, техник жиҳатдан асослилиги ҳамда белгиланган метрология нормалари ва қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш, ўлчовлар ва синовлар бажарилишининг сифатини баҳолашга доир метрология ишлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилаётган хизматлар, шунингдек метрология фаолиятининг давлат томонидан молиялаштириш соҳасига кирмайдиган бошқа турлари учун ҳақ тузиладиган шартномалар шартларига мувофиқ манфаатдор шахслар томонидан тўланади».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги 1006-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 50-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 157-модда, № 10, 536-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
1) муқаддима «бошқа объектларни» деган сўзлардан кейин «шу жумладан ишлаб чиқариш жараёнларини, менежмент тизимларини, мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходимлар сифатида иштирок этишга талабгор мутахассисларни» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«сифат бўйича эксперт-аудитор» — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган, мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ишларни олиб бориш учун тегишли малакага эга бўлган мутахассис;
«сертификатлаштириш бўйича инспекция органи» — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган, сертификатлаштирилган маҳсулотлар устидан сертификатлаштириш органларининг топшириғига кўра инспекция назоратини амалга оширувчи юридик шахс;
иккинчи қисмининг олтинчи — тўққизинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«сертификатлаштирилган маҳсулотларнинг, аттестациядан ўтказилган сифат бўйича эксперт-аудиторларнинг давлат реестрларини юритади;
мажбурий сертификатлаштириш талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
сертификатлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари бузилганлиги учун мувофиқлик сертификатларининг ва мувофиқлик белгиларининг амал қилишини тўхтатиб туради ҳамда уларни бекор қилади»;
учинчи қисмидаги «давлат бюджети» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
бешинчи қисмидаги «ҳамда сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг) аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини» деган сўзлар чиқариб ташлансин
6) 8-модданинг биринчи қисмидаги «Бир турдаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
7) 11-модданинг биринчи қисмидаги «назорат йўсинидаги текширувни ва сертификатлаштирилган маҳсулот устидан назоратни» деган сўзлар «сертификатлаштирилган маҳсулотлар устидан инспекция назоратини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Сертификатлаштирилган маҳсулотлар устидан инспекция назорати мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органлари ёки сертификатлаштириш бўйича инспекция органлари томонидан амалга оширилади».
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Гаровга қўйилган мол-мулкни (гаров нарсасини) реализация қилиш бўйича очиқ кимошди савдоси ва (ёки) такрорий очиқ кимошди савдоси амалга ошмаган деб топилган тақдирда, мазкур мол-мулк талаблари гаров билан таъминланган кредиторларга белгиланган тартибда қабул қилиш учун таклиф этилади. Агар қабул қилинган гаровга қўйилган мол-мулкнинг (гаров нарсасининг) қиймати кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларидан кўп бўлса, бунда юзага келган фарқ мазкур мол-мулкни қабул қилаётган кредиторлар томонидан пул шаклида қопланади»;
«Навбатдан ташқари — суд харажатлари, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар, жорий коммунал тўловлар ва фойдаланиш тўловлари, қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш харажатлари қопланади, шунингдек қарздорнинг банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганидан кейин юзага келган мажбуриятлар бўйича талаблар ҳамда қарздор қайси фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлса, шу фуқаронинг талаблари қондирилади.
Биринчи навбатда — иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов (ижро) ҳужжатлари бўйича, алиментлар ундириш тўғрисидаги талабларни қондириш учун ҳисобварақдан пул маблағларини ўтказишни ёки беришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича, муаллифлик шартномалари юзасидан ҳақ тўлаш бўйича, қарздорнинг меҳнатга оид муносабатлардан ва уларга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи тўловлар ҳамда талаблар бўйича мажбуриятлари тенг даражада бажарилишини таъминлайдиган талаблар, шунингдек фуқароларнинг жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида ўз мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга доир талаблари қондирилади.
Иккинчи навбатда — мажбурий тўловлар бўйича, мажбурий суғурта бўйича, банкларнинг кредитлари ва банк кредитлари суғуртаси бўйича талаблар, шунингдек кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларининг гаровга қўйилган мол-мулкни (гаров нарсасини) сотишдан тушган сумма етарли бўлмаганлиги оқибатида қопланмай қолган қарздорликка тааллуқли қисми ҳамда кредиторларнинг гаров билан таъминланмаган талаблари қондирилади.
Учинчи навбатда — акциялар эгаларининг ҳисобланган дивидендлар бўйича талаблари қондирилади.
Тўртинчи навбатда — қолган барча талаблар қондирилади.
Ҳар қайси кейинги навбат бўйича талаблар олдинги навбат талаблари тўла қаноатлантирилганидан кейин қондирилади.
Ундириб олинаётган сумма бир навбатнинг барча талабларини тўла қондириш учун етарли бўлмаса, бу талаблар ҳар бир ундирувчи олиши лозим бўлган суммага мутаносиб равишда қондирилади.
Охирги тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида расмий нашрда махсус хабар эълон қилинади.
Мол-мулк қийматининг кредиторлар талаблари қондирилганидан ва банкротлик тўғрисидаги иш юритиш харажатлари тўланганидан кейинги қолдиғини, шунингдек тугатиш жараёнида сотилмай қолган мол-мулкни тугатилаётган қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки тугатилаётган қарздор мол-мулкининг эгаси олади, ушбу Қонуннинг 143-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Мол-мулк етмаганлиги учун қондирилмаган қарз мажбуриятлари қаноатлантирилган деб ҳисобланади»;
4) 142-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «1421 ва 143-моддаларида» деган сўзлар «143-моддасида» деган сўз билан алмаштирилсин;
«144-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик ёки жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ёхуд юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этиш, худди шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларига, эркинликларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд жамият ва давлат манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш, –
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
«43-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик –
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
«Қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, яъни тадбиркорлик фаолияти субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат хизмати кўрсатишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини ва муддатларини бузиш, тадбиркорлик фаолияти субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни ғайриқонуний равишда рад этиш ёки уни давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш, давлат хизмати кўрсатишни ғайриқонуний равишда рад этиш ёхуд уни кўрсатишдан бўйин товлаш, хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, тадбиркорлик фаолияти субъектининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботларни, шунингдек ўзга ҳужжатларни талаб қилиб олиш ёхуд назарда тутилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш, худди шунингдек унинг мустақиллигини бошқача тарзда чеклаш ёки унинг фаолиятига бошқача тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш, –
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
«фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги 154-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 496-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 330, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда) 40-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «банклар, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга» деган сўзлар «банкларга» деган сўз билан алмаштирилсин.
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда) 53-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси «деҳқон ва фермер хўжаликлари» деган сўзлардан кейин «нодавлат нотижорат ташкилотлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Табиий монополиялар тўғрисида»ги 398-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган 815-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 591-модда; 2010 йил, № 12, 466-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда) 9-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Табиий монополия субъектлари фаолияти устидан давлат назорати монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади.
Монополияга қарши давлат органи:
истеъмолчиларга реализация қилинадиган товарларнинг ҳажмлари бўйича шартномаларга риоя этилиши устидан;
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 477-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сонга илова; 2001 йил, № 1-2, 11-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда; 2008 йил, № 4, 185-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 332-модда; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 335-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
1) 93-модда қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:
«6) ушбу Кодекснинг 65 ва 390-моддаларига мувофиқ суд томонидан суд топшириғи юборилган бўлса»;
2) 94-модда қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:
«9) ушбу Кодекснинг 93-моддаси 6-бандида назарда тутилган ҳолларда — суд топшириғини ижро этиш бўйича ҳаракатлар тугагунига қадар»;
3) 131-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Ўта мураккаб ишлар бўйича мазкур муддат судьянинг асослантирилган ажримига кўра икки ойгача узайтирилиши мумкин, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ишлар бундан мустасно»;
4) 331-модданинг биринчи қисмидаги «йигирма кундан» деган сўзлар «бир ойдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест келтирилиши мумкин».
13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган 548-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 2, 36-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 4, 178-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда) 31-моддаси биринчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналар учун — қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асослари ваколатли орган билан келишилган бўлса, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналар учун — товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига зарар етказмаслиги ҳақида ваколатли органнинг хулосаси мавжуд бўлса».
2) 23-модданинг матнидаги «икки ойлик муддат» деган сўзлар «бир ойлик муддат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 5, 133-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«қонун ҳужжатларида назарда тутилган енгил, озиқ-овқат саноатидаги ва қурилиш материаллари саноатидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан икки юз киши;
металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноатидаги, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан юз киши»;
2) қуйидаги мазмундаги 181-модда билан тўлдирилсин:
«181-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун ноқулай бўлган қонун ҳужжатларидаги ўзгартишлардан кафолатлар
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилининг мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган қонун ҳужжатлари расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қонун ҳужжатларида уларнинг (ёки улар қисмларининг) кучга кириш муддати кўрсатилиши керак»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган, тадбиркорлик фаолияти субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга соладиган, уларнинг расмий веб-сайтларида Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали эълон қилинмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг талабларини бузганлик учун тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди»;
«Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади»;
2) қуйидаги мазмундаги 141-модда билан тўлдирилсин:
«141-модда. Фаолиятнинг айрим турларини «бир дарча» принципи бўйича лицензиялаш
Лицензияловчи орган фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаши учун бошқа ташкилотлар томонидан бериладиган ҳужжатларни олиши талаб қилинган ҳолларда, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш соддалаштирилган тартибда «бир дарча» принципи бўйича амалга оширилади, бунда лицензияловчи орган мазкур ҳужжатларни мустақил равишда, тадбиркорлик субъектининг иштирокисиз олади»;
3) 15-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиққанлиги учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда йиғим ундирилади»;
4) 20-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳужжатлар лицензиат томонидан лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензиатнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади».
17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 116-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7-8, 208-модда) 8-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг яроқсизларини, чиқиндиларни ва идишларни кўмиб ташлаш жараёнида иштирок этади».
18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги 160-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-342-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 333-модда) 24-моддаси қуйидаги мазмундаги ўн биринчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қонунда назарда тутилган ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унинг (ёки унинг қисмларининг) кучга кириш муддати кўрсатилиши керак».
20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрда қабул қилинган «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги ЎРҚ-117-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 10, 472-модда) 14-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар умумий фойдаланишдаги автомобиль йўли билан туташган ёки кесишган автомобиль йўли шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бузилган ҳолда қурилган бўлса, махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси уни қайта қуриш ҳақида ёхуд ҳудудни дастлабки ҳолатига келтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли».
1) 180-модда биринчи қисмининг 8-бандидаги «гастроль-концерт» деган сўз «концерт-томоша» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) 335-модданинг иккинчи қисми «давлат корхоналари негизида тузилаётган акциядорлик жамиятларини» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 63-бобнинг номидаги «Гастроль-концерт» деган сўз «Концерт-томоша» деган сўз билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «гастроль-концерт» деган сўз «концерт-томоша» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Гастроль-концерт» деган сўз «Концерт-томоша» деган сўз билан алмаштирилсин;
5) 389-модданинг номидаги, биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларидаги «Гастроль-концерт» ва «гастроль-концерт» деган сўзлар тегишинча «Концерт-томоша» ва «концерт-томоша» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 390-модданинг номидаги, биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларидаги «Гастроль-концерт» ва «гастроль-концерт» деган сўзлар тегишинча «Концерт-томоша» ва «концерт-томоша» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 20 декабрда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ–341-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 332-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 22-модданинг учинчи қисмидаги «уч иш кунидан» деган сўзлар «бир иш кунидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 23-модданинг бешинчи қисмидаги «уч кундан» деган сўзлар «бир иш кунидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.