toggle_night_mode
Ҳужжат 01.12.2014 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 27 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2628]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. АБДУСАМАТОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 3 ноябрь,
01/06-4-сон
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2014 йил 3 ноябрдаги 01/06-4-сон қарорига
ИЛОВА
Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ботаника коллекциялари — уруғлар, гуллар, мевалар, пиёзбошчалар, илдизлар, барглар, гербарийлар, консервация қилинган ва тирик ўсимликларнинг тартибга солинган мажмуалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тизимлаштирилган тўпланмалар — ишловдан ўтган, қайд қилиш рақами, сақлаш объектлари, териш ва тайёрлаш жойларининг манзили ҳамда ёввойи ўсимлик ва унинг қисмларининг аниқ илмий номига эга бўлган ботаника коллекцияси;
тизимлаштирилмаган тўпланмалар — ишловдан ўтмаган, қайд қилиш рақами, сақлаш объектлари, териш ва тайёрлаш жойларининг манзили ҳамда ёввойи ўсимлик ва унинг қисмларининг аниқ илмий номига эга бўлмаган ботаника коллекцияси.
2. Қуйидагилар ботаника коллекциялари ҳисобланмайди:
қишлоқ хўжалиги ерларида ёки уй шароитларида етиштирилган маданий ўсимликлар ва уларнинг қисмлари;
аҳоли пунктлари ва йўлларни кўкаламзорлаштириш учун етиштирилган манзарали тирик ўсимликлар;
сотишга мўлжалланган манзарали ўсимликлар;
биологик музейлар, биологик хилма-хиллик соҳасида тадқиқотлар олиб борувчи илмий-тадқиқот институтлари томонидан тасдиқланган тизимлаштириш, ёрлиқлаш ва аниқлаш қоидаларига мувофиқ сақланадиган тўпланмалар;
юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлмаган ва ботаника коллекцияларига оид бўлмаган намуналар;
палеонтологик ва археологик топилмалар;
ёввойи, манзарали ва бошқа турдаги ўсимликлар ва уларнинг қисмларидан тайёрланган буюмлар.
3. Ботаника коллекциялари тизимлаштирилган ва тизимлаштирилмаган тўпланмалардан иборат бўлиши мумкин.
4. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида мазкур Қоидаларда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
2-боб. Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш
5. Юридик ва жисмоний шахслар (бундан буён матнда ботаника коллекцияси эгаси деб юритилади) томонидан ёввойи ўсимликлар ёки улар қисмларидан тўпланган мажмуалар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш республика давлат инспекцияси (бундан буён матнда Давбионазорат деб юритилади) ёки Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари (бундан буён матнда ҳудудий қўмита деб юритилади) томонидан ҳисобга олинган тақдирда, у ботаника коллекцияси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Давбионазорат ҳудудий қўмиталарнинг маҳаллий аҳамиятга эга ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш ва уларни реестрга киритиш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Ҳудудий қўмиталар маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш ва уларни реестрга киритиш билан боғлиқ маълумотларни ҳар йили Давбионазоратга тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ботаника коллекцияси халқаро, республика ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлиб, ботаника коллекцияси эгаси уни ҳисобга олиш учун:
халқаро ва республика аҳамиятига эга бўлган ботаника коллекциялари бўйича — Давбионазоратга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ботаника коллекциялари бўйича — ҳудудий қўмитага ариза билан мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ботаника коллекциясини ҳисобга олиш ҳақидаги аризада қуйидагилар кўрсатилиши зарур:
юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси;
жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспортининг нусхаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Аризага қуйидаги маълумот ва ҳужжатлар илова қилинади:
ўсимлик дунёси объектлари ёки улар қисмларининг оиласи, туркуми, тури номи ҳамда уларнинг умумий миқдори кўрсатилган рўйхати (лотин тилида);
ботаника коллекцияси таркибидаги ёввойи ўсимлик ёки унинг қисмларидан фойдаланиш учун берилган тегишли рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат нусхаси.
Ботаника коллекцияси таркибидаги ёввойи ўсимлик ёки унинг қисмларидан фойдаланиш учун берилган тегишли рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат нусхасини тақдим этиш тўғрисидаги талаб мазкур Қоидалар кучга киргунга қадар тўпланган ботаника коллекцияларига нисбатан татбиқ этилмайди.
10. Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш ёки уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш жамоатчилик асосида фаолият юритадиган республика ёки маҳаллий эксперт гуруҳлари томонидан берилган хулосага асосан амалга оширилади.
Бунда республика эксперт гуруҳи Давбионазорат ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий эксперт гуруҳи эса ҳудудий қўмита ҳузурида тегишли ҳудудий қўмита қарорига асосан ташкил этилади. Эксперт гуруҳлари қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ фаолият юритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Давбионазорат бошлиғи лавозимига кўра республика эксперт гуруҳининг, ҳудудий қўмитанинг раиси ўринбосари эса маҳаллий эксперт гуруҳининг раиси ҳисобланади. Эксперт гуруҳлари таркибига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари, табиат ва ботаника боғларининг мутахассислари келишув асосида аъзо сифатида киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Эксперт гуруҳларининг йиғилишлари заруратга қараб ўтказилади.
12. Эксперт гуруҳининг хулосаси Давбионазорат ёки ҳудудий қўмиталар томонидан ботаника коллекцияси эгасига гувоҳнома бериш учун асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
ботаника коллекциясини ҳисобга олиш ҳақидаги аризада мазкур Қоидаларнинг 8-бандида кўрсатилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган бўлса;
ботаника коллекциясини ҳисобга олиш ҳақидаги аризада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлса;
мазкур Қоидаларнинг 9-бандида кўрсатилган маълумот ва ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилган бўлса.
Ботаника коллекцияларини ҳисобга олишни бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
14. Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш рад этилган тақдирда, ариза билан мурожаат қилган шахсга ёзма равишда хабар берилади ҳамда унга тегишли эксперт гуруҳининг хулосаси нусхаси илова қилинади.
15. Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш бўйича эксперт гуруҳининг ижобий хулосасига асосан ботаника коллекцияси эгасига Давбионазорат ёки тегишли ҳудудий қўмита томонидан мазкур қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда гувоҳнома берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ҳар бир гувоҳнома ҳисобда турувчи бланка бўлиб, ўз серияси ва тартиб рақамига эга бўлади. Бунда Давбионазорат томонидан бериладиган гувоҳномаларга «UZ» қисқартмаси, ҳудудий қўмиталар томонидан бериладиган гувоҳномаларда эса мазкур қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ қисқартмалар қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Давбионазорат ёки ҳудудий қўмитанинг ботаника коллекциясини давлат ҳисобига олишни рад этиш тўғрисидаги жавобидан норози бўлган шахслар белгиланган тартибда юқори турувчи орган ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Давбионазорат ва ҳудудий қўмиталар ботаника коллекцияларининг реестрини мазкур қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ электрон шаклда юритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Ботаника коллекцияларини тўлдириб бориш ва асраш
19. Ботаника коллекцияларининг эгалари:
ўсимлик турларини табиий муҳитдан ғамлашга (тўплашга) Давбионазорат томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган рухсатнома асосида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ботаника коллекцияларини олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя шартномаси ёки уларни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги келишув асосида тўлдириб боришлари мумкин.
20. Ҳисобга олинган ботаника коллекцияларининг эгалари ўзларига тегишли бўлган ботаника коллекцияларини асрашга мажбурдир.
4-боб. Ботаника коллекцияларини сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш
21. Ботаника коллекциялари эгалари уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олиш ва сотиш ҳамда жўнатиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Ботаника коллекцияларини сотиб олиш, сотиш ва жўнатишга ушбу Ботаника коллекцияларининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома мавжуд бўлганда йўл қўйилади.
23. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ботаника коллекцияларини олиб чиқиш Давбионазорат томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Гувоҳномаларни қайта расмийлаштириш ва уларнинг дубликатларини бериш
24. Ботаника коллекцияси эгаси (унинг ҳуқуқий вориси) ботаника коллекцияларининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириб бериш учун қайта расмийлаштириш учун асос бўлган ҳолатларни кўрсатган ва ҳужжатларни илова қилган ҳолда тегишли органга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда тегишли орган мурожаат қилинган кундан эътиборан беш кун ичида Ботаника коллекцияларининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ботаника коллекцияси эгасига (унинг ҳуқуқий ворисига) қайта расмийлаштириб беради.
25. Ботаника коллекцияларининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, ботаника коллекцияси эгасининг аризасига кўра Давбионазорат ёки ҳудудий қўмита томонидан уч иш куни ичида унинг дубликати берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Ботаника коллекцияларининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома қайта расмийлаштириб берилганда ёки унинг дубликати берилганда, Давбионазорат ёки ҳудудий қўмита томонидан тегишли реестрга бу ҳақда ёзув киритиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Якуний қоидалар
27. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишилган.
Фанлар академияси Президенти Ш. САЛИХОВ
2014 йил 3 ноябрь
Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидаларига
1-ИЛОВА
Намуна‎

‎‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ


‎‎‎____________________________________________________________
‎ (ваколатли орган)

‎‎UZ-000000
‎(серияси ва рақами)
‎ Ботаника коллекцияларининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги
‎ ГУВОҲНОМА

‎‎20___ йил «___» ______________

‎‎_________________

‎‎(жой номи)

‎‎Берилди._________________________________________________________________

Ҳақиқатдан ҳам унинг ботаника коллекцияси ҳисобга олинган ва унга ушбу ботаника коллекцияларини сақлаш, кўпайтириш, ундан фойдаланиш ҳуқуқи берилади, тирик экспонатлар ҳам шулар жумласига киради. Ботаника коллекцияси жойлашган ҳудуд манзили:
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________

‎‎ГУВОҲНОМАГА ЎСИМЛИК ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИ ЁКИ УЛАР ҚИСМЛАРИНИНГ ҲАР БИР ОИЛАСИ, ТУРКУМИ, ТУРИ НОМИ РЎЙХАТИ ВА МИҚДОРИ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР ИЛОВА ҚИЛИНАДИ.

‎‎Ваколатли орган раҳбари

‎‎____________________

М.Ў. ‎

‎‎(имзо)

‎‎20__ йил «____» ________ .

‎‎Ботаника коллекцияси эгаси

___________‎

‎‎_________________

‎‎(имзо)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидаларига
2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар номларининг лотин алифбосидаги қисқартмалари

Т/р

Номи

Қисқартмаси

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

QR

2.

Андижон вилояти

AN

3.

Бухоро вилояти

BX

4.

Жиззах вилояти

JZ

5.

Навоий вилояти

NV

6.

Наманган вилояти

NA

7.

Самарқанд вилояти

SN

8.

Сирдарё вилояти

SI

9.

Сурхондарё вилояти

SD

10.

Тошкент вилояти

TV

11.

Тошкент шаҳри

TN

12.

Фарғона вилояти

FA

13.

Хоразм вилояти

XZ

14.

Қашқадарё вилояти

QV

Ботаника коллекцияларини ҳисобга олиш, тўлдириб бориш, асраш, сотиб олиш ва сотиш, жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш қоидаларига
3-ИЛОВА
Ботаника коллекцияларининг
реестри

Т/р‎‏

‎‏Қайд этиш санаси

Ботаника коллекцияси эгаси‎‎

Ботаника коллекциясининг аҳамияти*‎‎

Ботаника коллекцияси**

Ботаника
‎коллекцияси
‎сони‎

Гувоҳнома
‎ серияси ва
‎ рақами ‎

юридик шахс‎

жисмоний шахс‎

халқаро‎

республика‎

маҳаллий

Оиласи

Туркуми‎

Тури‎






‎‎
Изоҳ: *Ботаника коллекциясининг аҳамияти бўйича тегишли устунга белги қўйилади.
**Ботаника коллекциясининг келиб чиқишига кўра, унинг оиласи, туркуми, турининг номи лотин тилида киритилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 48-сон, 577-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 28.08.2023 й., 10/23/2628-1/2657-сон; 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)