2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Монополияга қарши қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИГА ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорини бажариш ва газ етказиб беришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари В.Й. Отаев ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 10 январь,
8-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 8-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш
ҚОИДАЛАРИ
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва газ етказиб берувчилар, газ билан таъминловчилар ва газ сотувчи ташкилотлар ҳамда газ истеъмолчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади.
2.1. Мазкур қоидаларда қуйидаги атамалар ва таърифлар қўлланилади:
«газ» — конлардан қазиб олинадиган, табиий, нефть гази (қўшимча), газ ва нефтни қайта ишловчи корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тўпланадиган, шунингдек, «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси томонидан ишлаб чиқариладиган газ;
«газ етказиб берувчи» — газ таъминоти ташкилотларига ёки истеъмолчиларга газ етказиб берилишини таъминловчи газ ва нефть қазиб олувчи ҳамда газ ва нефтни қайта ишловчи корхоналар;
«газ билан таъминловчи ташкилот» — газ етказиб берувчидан газ харид қилувчи ва уни қазиб олиш жойидан ва/ёки қайта ишлаш жойидан тақсимлаш ва истеъмол пунктларига узатувчи ташкилот;
«истеъмолчи» — корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, табиий газдан ёқилғи ёки хом ашё сифатида фойдаланувчи жисмоний шахслар ҳамда аҳоли;
«мавсумий истеъмолчи» — табиий газдан йилнинг муайян даврида (апрель—октябрь) ёқилғи сифатида фойдаланувчи истеъмолчилар;
«фонд сақловчи» — вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар ва ҳокимликлар;
«ҳисоб-китоб даври» — газ сарфи аниқланиши, етказиб берилган газ учун етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилиши керак бўлган давр. Томонлар келишиб олган ҳисоб-китоб даври шартномада кўрсатилади;
«газ истеъмоли брони» — захира ёқилғи турларидан энг кўп даражада фойдаланиш шартлари билан технология асбоб-ускуналарининг ҳалокатсиз ишлаши учун зарур бўлган газ истеъмол қилишнинг бир кеча-кундузлик энг кам ҳажми, у ҳар бир аниқ ҳолатда истеъмолчи томонидан «Ўзбекнефтгаз» компанияси билан келишган ҳолда аниқланади;
«газ етказиб беришнинг бир кеча-кундузлик ўртача нормаси» — газ етказиб беришнинг бир ойлик ҳажмини тегишли ой кунлари сонига бўлиш йўли билан аниқланадиган газ етказиб бериш ҳажми.
3. ГАЗ СОТИШ ТАРТИБИ
3.1. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси истеъмолчиларнинг буюртманомаларини ҳисобга олган ҳолда келгуси йилга республика бўйича газ балансини тузади ва уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига тақдим этади.
Келгуси йилга республика бўйича газ баланси Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
3.2. Келгуси йилга республика бўйича тасдиқланган газ балансига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси минтақалар бўйича истеъмолчиларга газ етказиб беришнинг йиллик ва чораклик ҳажмларини тақсимлайди ҳамда газ етказиб беришнинг белгиланган ҳажмларини газ етказиб берувчилар, газ тақсимловчи, газ сотувчи ташкилотлар ва фонд сақловчи ташкилотларга етказади.
3.3. Фонд сақловчилар 10 кун ичида газ етказиб беришнинг ажратилган ҳажмларини газдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ўзларига қарашли корхоналар ва ташкилотлар бўйича тақсимлайдилар ҳамда разнарядкани газ тақсимловчи, газ сотувчи ва газ билан таъминловчи ташкилотларга юборадилар.
4.1. Ёқилғи (хом ашё) сифатида табиий газдан фойдаланиш (корхонани газ билан таъминлаш тизимига улаш) учун истеъмолчи (аҳоли бундан мустасно) Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 2 декабрдаги 587-сон қарорига мувофиқ тартибда бериладиган рухсатнома (газдан фойдаланишнинг ёқилғи режими)га эга бўлиши керак.
Ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектларига (ипак қурти боқиш ва хусусий уйлар ҳовлисидаги иссиқхоналар ҳамда овқат тайёрлаш учун) газдан фойдаланиш учун рухсатнома тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан минтақа учун белгиланган лимитлар доирасида берилади.
(4.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎзР ҚҲТ, 2002 й.,5-6-сон,42-модда)
Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланиш учун берилган рухсатнома тегишли равишда янгидан қурилаётган, кенгайтирилаётган, реконструкция қилинаётган ва фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш объектларини ёки ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектларини (ипак қурти боқиш ва хусусий уйлар ҳовлисидаги иссиқхоналар ҳамда овқат тайёрлаш учун) газ билан таъминлашни лойиҳалаш учун асос ҳисобланади.
(4.1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарори таҳририда — ЎзР ҚҲТ, 2002 й.,5-6-сон,42-модда)
4.2. Газдан фойдаланиш (корхонани газ билан таъминлаш тизимига улаш) учун рухсатнома олингунига қадар юридик шахслар, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахслар газ тармоқлари эгалари билан тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ уларга табиий газ етказиб беришнинг техник имкониятини келишиб оладилар.
Газ тармоқлари эгаларидан олинган ижобий хулоса зарур ҳисоб-китоблар билан бирга «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясига юборилади, у кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни олиши билан, табиий газ захираларидан келиб чиққан ҳолда, юридик шахсларни ва юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларни газ билан таъминлашнинг имконият ва шартларини кўриб чиқади ва имконияти бўлган тақдирда ўз таклифларини табиий газдан (ёқилғи режимидан) фойдаланиш ҳуқуқини олишга рухсатнома бериш учун Вазирлар Маҳкамасига юборади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри уланган истеъмолчиларга — тўғридан-тўғри шартномалар бўйича газ қувурларининг бўлиниш чегарасида ўрнатилган газ ҳисоблаш приборлари бўйича;
(4.3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарори таҳририда — ЎзР ҚҲТ, 2002 й.,5-6-сон,42-модда)
(4.3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎзР ҚҲТ, 2002 й.,5-6-сон,42-модда)
«Бошкоммунгаз» корхонасининг газ сотувчи ташкилотларига магистрал газ қувурлари ва тармоқларининг бўлиниш чегарасида хўжалик ҳисобидаги газ сарфини ҳисоблаш приборлари бўйича уни кейинчалик «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг магистрал газ тармоқларига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлмаган истеъмолчиларга ҳамда чакана истеъмолчиларга (аҳолига) сотиш учун етказиб берилади».
(4.3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарори таҳририда — ЎзР ҚҲТ, 2002 й.,5-6-сон,42-модда)
4.4. Газ етказиб беришнинг барча шартлари шартномаларда назарда тутилади.
4.5. Республика минтақалари бўйича газ етказиб беришнинг ойлик ҳажмлари ажратилган лимитларни ҳисобга олган ҳолда газ узатиш тизимининг техник имкониятларидан келиб чиқиб газ билан таъминловчи ташкилотлар томонидан белгиланади.
4.6. Фонд сақловчиларнинг буюртманомаларига кўра «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси газ тақсимловчи ва газ сотувчи ташкилотлар билан келишган ҳолда бир тармоқ истеъмолчилари ўртасида газ етказиб бериш ҳажмлари қайта тақсимланишига рухсат этади.
4.7. Газ етказиб берувчи, газ билан таъминловчи, газ тақсимловчи ва газ сотувчи ташкилотлар газ етказиб беришга, истеъмолчи эса ўртача суткалик меъёрлар доирасида ой давомида бир маромда, истеъмолчининг суткалик меъёридан воз кечиш зарурати бўлган ҳолларда — томонлар ўртасидаги диспетчерлик жадваллари бўйича газ олишга мажбурдир.
4.8. Газ тақсимловчи ташкилотлар ва истеъмолчилар томонидан газ билан таъминловчи ва газ сотувчи ташкилотлар билан дастлабки келишувсиз келишилган суткалик ҳажмлардан ортиқ газ олинганда, ҳарорат режими бўйича ишлайдиган иситиш буғқозонлари, Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорига 4-иловага мувофиқ корхоналари ва аҳоли бундан мустасно:
4.9. Коммунал-маиший истеъмолчилар томонидан, ҳарорат режими бўйича ишлайдиган иситиш буғқозонларидан ташқари, газ билан таъминловчи, газ тақсимловчи ва газ сотувчи ташкилотлар билан дастлабки келишувсиз келишилган ойлик ҳажмларидан ортиқча газ сарфланиши календарь йил давомида умуман ҳар ойда ортиқча сарфланган газ учун оширилган 6,0 коэффициент билан ҳақ тўланишига олиб келади.
Газ сотувчи ташкилотлар рухсатисиз иситилмайдиган мавсумда газдан иситиш учун фойдаланаётган саноат истеъмолчилари ва коммунал-маиший истеъмолчилар сарфланган жами газ ҳажми учун уларга оширилган 6,0 коэффициент билан ҳақ тўлайдилар.
4.11. Совуқ тушган даврда аҳолини ва коммунал-маиший истеъмолчиларни газ билан узлуксиз таъминлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан «Ўзнефтгазназорат» инспекцияси, газ етказиб берувчилар, газ билан таъминловчилар, газ тақсимловчилар ва газ сотувчи ташкилотлар ҳамда истеъмолчилар иштирокида корхоналарни ёқилғининг захира турларига ўтказиш жадваллари тузилади, жадваллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Тасдиқланган жадваллар барча манфаатдор ташкилотларга жўнатилади. Жадваллар газ етказиб беришнинг режалаштирилган ҳажмлари аҳоли ва коммунал-маиший истеъмолчиларнинг меъёрдаги газ истеъмолини таъминламаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси рухсати билан газ сотувчи ташкилот томонидан амалга киритилади.
Жадвалга киритилган корхоналар ва ташкилотлар ёқилғининг камаймайдиган захирасига эга бўлиши ва совуқ тушган даврда ундан фойдаланишга ўтиши керак.
4.13. Газ билан таъминловчи ташкилот тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари истеъмолчиларни газ билан таъминлаш жадвалини ва авария пайтида магистрал газ қувурларининг технологик иш тартиби бузилган тақдирда уларни газ тармоқларидан қисман ёки тўлиқ узиш навбатини тасдиқлайдилар.
Тасдиқланган жадваллар барча манфаатдор ташкилотларга жўнатилади ва газ билан таъминловчи ташкилотлар томонидан амалга киритилади.
4.14. Газ қазиб олиш, уни қайта ишлаш, узатиш ва истеъмол қилишнинг ягона узлуксиз технологик жараёнини ҳисобга олган ҳолда, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг газ қазиб олиш, узатиш, газ етказиб бериш ва истеъмол қилиш тартиби тўғрисидаги кўрсатмалари газ етказиб берувчилар, газ билан таъминловчи, газ тақсимловчи ва газ сотувчи ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
4.15. Газ етказиб берувчилар, газ билан таъминловчи, газ сотувчи ташкилотлар ва истеъмолчилар газ берилганда газ конлари, газни қайта ишловчи заводлар, магистрал газ қувурлари, шунингдек, турар жойларда, аҳоли яшаш пунктларида ва корхоналарда асбоб-ускуналар ва газ тармоқларининг техник хавфсизлиги ва техник фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилишлари шарт.
5. ГАЗ САРФИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ГАЗ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
5.1. Газнинг ҳисобга олмасдан етказиб берилишига йўл қўйилмайди.
5.2. Газ етказиб берувчи (газ билан таъминловчи ташкилот) томонидан газ тақсимловчи, газ сотувчи ташкилотларга ва истеъмолчига бериладиган газ миқдори истеъмолчининг ҳисобга олиш приборлари бўйича аниқланади, уларда ҳисобга олиш приборлари бўлмаган тақдирда эса, қоидага кўра газ тармоқларининг бўлиниш чегарасида ўрнатилган газ етказиб берувчи (газ билан таъминловчи ташкилотнинг назорат-ўлчов приборлари бўйича аниқланади ва икки томонлама имзоланган ҳужжат билан расмийлаштирилади.
5.3. Истеъмолчидаги асосий газни ҳисобга олиш приборлари носоз бўлганда ва улар газ етказиб берувчида мавжуд бўлмаганда газ сотувчи ташкилот томонидан етказиб берилган газ миқдори пломбаланмаган ускуналарнинг лойиҳадаги қуввати ва газ сарфини ҳисобга олиш приборлари носоз бўлган вақтда корхона ишлаган соатлар бўйича ёки шартномада назарда тутилган бошқа усул билан аниқланади.
5.4. Аҳоли фойдаланадиган газ ҳажми аҳоли хонадонларида ўрнатилган ҳисобга олиш приборлари бўйича, улар бўлмаганда — тасдиқланган нормалар бўйича аниқланади.
5.6. Газ сарфини ҳисобга олиш приборларининг техник ҳолати ва уларнинг текширилиши учун балансида ушбу приборлар бўлган ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари жавоб берадилар.
5.7. Шартнома томонларидан ҳар бири иккинчи томон вакилига истеъмолчилар томонидан газдан фойдаланишни ҳисобга олиш приборларини ва ҳужжатларини текшириш имкониятини яратишга мажбурдир.
5.8. Газнинг улгуржи нархларини давлат томонидан тартибга солиш ва уларни қўллаш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
5.9. Томонлар берилган — қабул қилинган газ тўғрисида ҳар ойда, ойнинг 3-кунидан кечикмай далолатнома тузадилар.
Берилган газ миқдорини аниқлашдан норози бўлган томон бу ҳақда ўзининг алоҳида фикрини далолатномада акс эттириш йўли билан иккинчи томонга маълум қилади. Келишувга эришилмаган тақдирда келишмовчилик Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судида кўриб чиқилади.
6.1. Истеъмолчиларнинг газ қурилмалари қониқарсиз, авария вазиятини келтириб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ходим ҳамда аҳоли ҳаёти учун хавфли ҳолатда бўлган тақдирда газ етказиб берувчи, газдан фойдаланиш хавфсизлигини назорат қилиш органлари тақдимномасига кўра, истеъмолчини хабардор қилган ҳолда, газ етказиб беришни зудлик билан тўхтатиб қўйишга мажбурдир.
6.4. Газга ҳид қўшиш газ билан таъминловчи ташкилотлар томонидан, газ ҳиди интенсивлигини назорат қилиш эса газ тармоқлари эгалари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
6.5. Газ етказиб берувчи, газ билан таъминловчи, газ тақсимловчи, газ сотувчи ташкилот ва истеъмолчи газ билан таъминлаш объектларини ишлатишнинг техник ҳолати ҳамда тезкор-диспетчерлик интизомига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.
6.6. Газ етказиб берувчи, газ билан таъминловчи, газ тақсимловчи, газ сотувчи ташкилот ва истеъмолчи объектларда газ етказиб беришни ёки қабул қилиб олишни камайтирувчи авариялар ва носозликлар тўғрисида газ етказиб бериш шартномаларида белгиланган тартибда бир-бирларини хабардор қилишга мажбурдирлар.
6.7. Газ сотувчи ва газ тақсимловчи ташкилот, газ билан таъминловчи ташкилот талабига биноан, газдан фойдаланиш тартиби ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилган газ учун тўловлар ҳолати тўғрисида тезкор ахборот тақдим этадилар.
7. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИГА ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
7.1. Газ етказиб берувчи, газ билан таъминловчи, газ тақсимловчи ва газ сотувчи ташкилот ва истеъмолчи ушбу қоидаларни бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.