toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 1 майдан ўз кучини йўқотади.
«Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатининг 34-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

34.

Портловчи моддалар: олов ўтказувчи ва детонацияловчи шнурлар; зарбали ёки детонацияловчи пистонлар; пилталар; электр детонаторлар; пиротехник буюмлар; гугуртлар

3601 00 000 0*,

3602 00 000 0*,

3603 00*, 3604*,

3605 00 000 0

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ғ.И. Ибрагимов ва У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 5 ноябрь,
307-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 45-сон, 548-модда)