Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида» 2014 йил 22 июлдаги ПҚ-2215-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек стоматология соҳасида юқори малакали тиббиёт кадрлари тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, Тошкент давлат стоматология институти ва унинг филиалларининг моддий-техника базасини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.02.00 Фан ва таълим (айрим ходимлар хизмати) соҳасидаги меҳнатни тартибга солишнинг хусусиятлари;
1. Тошкент давлат стоматология институти ва унинг филиалларининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини, кадрлар ва илмий-техник салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2-иловага* мувофиқ вилоят ва шаҳар стоматология поликлиникаларини Тошкент давлат стоматология институтининг Нукус, Андижон, Бухоро ва Самарқанд филиаллари клиник базалари сифатида белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Тошкент давлат стоматология институти филиалларининг тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони олий таълим муассасалари учун амалдаги штат нормативларига мувофиқ белгиланади;
Тошкент давлат стоматология институтининг клиникаси Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникасининг ихтисосли бўлинмалари, талабалар поликлиникаси ва стоматология поликлиникалари негизида ташкил этилади.
Тошкент давлат стоматология институти ва унинг филиаллари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, пулли-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Тошкент давлат стоматология институти ҳузуридаги Стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги илмий-амалий маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, шу жумладан илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар бўйича ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва донор ташкилотларнинг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
Тошкент давлат стоматология институти клиникаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, пулли тиббий хизматлар кўрсатишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
5. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Тошкент давлат стоматология институти филиаллари ва талабалар яшаш жойлари учун фойдаланилмаётган ёки бошқа мақсадларда фойдаланилаётган биноларни аниқласин ва ажратсин.
6. Тошкент давлат стоматология институти ва унинг филиаллари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича:
буюртмачи этиб — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бирлашган қурилиш дирекцияси;
бош лойиҳалаш ташкилоти этиб — «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
бош пудратчи ташкилот этиб — танлов савдолари асосидаги ташкилот белгилансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.09.00 Маъмурий ва ижтимоий-маданий объектларни қуриш]
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги лойиҳалаш ташкилоти билан биргаликда 2014 йил 1 декабргача бўлган муддатда Тошкент давлат стоматология институти янги бинолари мажмуини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.09.00 Маъмурий ва ижтимоий-маданий объектларни қуриш]
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатилишини белгиланган тартибда таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашнинг кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига Тошкент давлат стоматология институтининг янги бинолари мажмуини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга жорий йилда маблағ ажратиш тўғрисида таклиф киритсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг 2015 йилга ва кейинги йилларга параметрларини шакллантиришда Тошкент давлат стоматология институти ва унинг филиалларининг ўқув биноларини ва талабалар яшаш жойларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун зарур маблағлар киритилишини назарда тутсинлар.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.09.00 Маъмурий ва ижтимоий-маданий объектларни қуриш]
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзқурилишматериаллари» АК, «Ўзметкомбинат» ОАЖ буюртмачи ва лойиҳа ташкилотининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар асосида, тартибга солинадиган нархлар бўйича Тошкент давлат стоматология институти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун цемент ва металл прокати ажратилишини таъминласинлар.
11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2014 йил 1 декабргача бўлган муддатда:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.02.00 Фан ва таълим (айрим ходимлар хизмати) соҳасидаги меҳнатни тартибга солишнинг хусусиятлари]
стоматологик касалликлар диагностикаси, профилактикаси ва уларни даволаш бўйича илғор хорижий тажрибани жорий этишни ҳисобга олган ҳолда стоматология соҳасидаги амалдаги стандартлар ва клиник протоколларни танқидий таҳлил қилсин ва қайта кўриб чиқсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда стоматологик асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, ёрдамчи материаллар, бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни кейинчалик республикада маҳаллийлаштирган ҳолда ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Бош вазирнинг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ