1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Спорт мактабларини малакали тренер кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Спорт мактабларини малакали тренер кадрлар билан таъминлаш, тренерлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг касбий билимлари ва кўникмаларини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари тўғрисидаги низомга мувофиқ спорт мактабларининг тренер-ўқитувчилар таркиби олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар жисмоний тарбия маълумотига ҳамда спорт бўйича тренерлар ёки тренер-ўқитувчилар сифатида тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатномага эга бўлган мутахассислардан бутланади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт);
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2014/2015-2017/2018 ўқув йиллари даврида спорт мактабларида тренерлик фаолиятини амалга ошираётган ва тегишли жисмоний тарбия маълумотига эга бўлмаган шахсларни педагогика ва спорт коллежларида жисмоний тарбия ва спорт мутахассисликлари бўйича пулли-контракт асосида ўқитишни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази 2014/2015 ўқув йилидан бошлаб спорт мактабларида тренерлик фаолиятини амалга ошираётган ва тегишли жисмоний тарбия маълумотига эга бўлмаган шахсларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълим дастурларига мувофиқ жисмоний тарбия ва спорт мутахассисликлари бўйича пулли-контракт асосида ўқитишни белгиланган тартибда ташкил этсин (ўқиш 1 йил 10 ой (22 ой) давом этади).
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
4. Олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар жисмоний тарбия маълумотига эга бўлмаган ва жисмоний тарбия ва спорт мутахассисликлари бўйича касб-ҳунар коллежларида ёки олий таълим муассасаларида ўқиётган шахсларга тренер-йўриқчи сифатида тренерлик фаолияти билан шуғулланишга берилган рухсатнома асосида спорт мактабларида тренерлар ёки тренер-ўқитувчилар лавозимларида ишлашга 2018 йил 1 сентябргача истисно тариқасида рухсат берилсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда 2014 йил 10 октябргача республика ҳудудлари бўйича жисмоний тарбия ва спорт соҳасида иккинчи мутахассисликка эга бўлиш хоҳишини билдирган шахслар рўйхатини тузсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига тақдим этсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
бир ой муддатда педагогика ва спорт коллежларида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида иккинчи мутахассислик бўйича спорт турлари бўйича табақалаштирилган таълим жараёнининг илмий-методик асослари, ўқув-методик ҳужжатлари ва уни бирхиллаштириш механизмлари, ўқув режалари ва ўқитиш дастурлари ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида иккинчи мутахассислик бўйича таълим олаётганларга тегишли тарқатма материаллар (дастурлар, ўқув қўлланмалари, маърузалар матнлари ва шу кабилар) берилишини, уларни, зарурият бўлганда, талабалар яшаш жойларига жойлаштиришни назарда тутган ҳолда уларга таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида пулли-контракт асосида ўқитиш учун тўлов миқдорларини белгиласин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 214-сон қарори билан тасдиқланган Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 53-модда) 37-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«37. Аттестациядан ўтмаган жисмоний шахс олдинги аттестация бўлган пайтдан бошлаб 1 (бир) ойдан кейин аттестациядан такроран ўтиш ҳуқуқига эгадир».