1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартиш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 7 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1165-3]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 25 августдаги 18/4, 38 ва 2020-32-сонли ««Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд чет эл валютасини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1165-10, 31.08.2020 й.) асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.