toggle_night_mode
Ҳужжат 18.12.2006 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЧЕТДАН КЕЛТИРИЛАДИГАН ВА РЕСПУБЛИКАНИНГ ЎЗИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАРГА АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган (четдан келтириладиган)тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркалари учун ҳисоб-китобларни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 8-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 11 ноябрь,
496-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 11 ноябрдаги
496-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартиришлар
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар томонидан акциз маркаларининг номинал қиймати бўйича сотиб олиш учун пул маблағлари «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси Босма фабрикасининг тегишли банк ҳисоб рақамига ўтказилади»;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2 ва 3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 декабрдаги 260-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 512-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 21-сон, 211-модда; 2006 й., 51-52-сон, 512-модда)