1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.08.00.00 Асиллик даражаси ишлари. Қимматбаҳо металлар ва тошлар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматбаҳо металларни харид қилиш, сақлаш ва сотиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 31 октябрдаги ПФ-3346-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2004 йил 1 январдан бошлаб:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1992 йил 13 мартдаги 129-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитаси таркибидаги «Фонон» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг фаолияти масалалари тўғрисида» 1997 йилги 24 декабрдаги 566-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 5 ноябрь,
487-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 21-сон, 208-модда)