1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилишни ташкил этишга доир амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш, уларнинг манзиллигини ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
1. Қуйидагилар:
Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис малака сертификати бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.01.00 Умумий масалалар]
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2014-2015 ўқув йилининг иккинчи ярмидан бошлаб тегишли техника мутахассисликларининг ўқув дастурларига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича махсус бўлим киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ушбу қарор талабларига риоя этилиши юзасидан зарур назорат ўрнатсин;
иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг кадрлар таркиби тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи маълумотлар базасини марказлаштирилган тартибда шакллантириш ва юритиш йўли билан уларнинг ҳисобга олинишини ва улар тўғрисидаги маълумотларнинг тизимлаштирилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва малака ошириш дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари фаолиятида қўллаш учун меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришда жароҳатланишнинг, касб касалликларининг олдини олишнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга оширишга доир методик қўлланмаларни ишлаб чиқсин;
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий марказига мебеллар ҳамда ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омиллари лабораториясини жиҳозлашга мўлжалланган ўлчов асбоб-ускуналарини импорт бўйича харид қилишга зарур маблағлар ажратсин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
4. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги белгиланган тартибда:
Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий марказининг ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омиллари лабораторияси жиҳозланадиган ўлчов асбоб-ускуналарини текширишдан ўтказсин;
Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий марказининг ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омиллари лабораториясини аккредитациядан ўтказсин.
5. Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг статистик ахборотлари мажбурий тартибда юбориладиган реестрга киритилсин.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.01.00 Умумий масалалар]
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.01.00 Умумий масалалар]
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 15 сентябрь,
263-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарорига 1-ИЛОВА
Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.01.00 Умумий масалалар]
1. Ушбу Низом меҳнат шароитлари, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлиги, асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш, унинг натижаларини расмийлаштириш ҳамда улардан фойдаланиш, шунингдек аттестациядан ўтказувчи ташкилотларга қўйиладиган талабларни белгилайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.01.00 Умумий масалалар]
2. Ушбу Низом барча иш берувчилар — корхоналар, муассасалар, ташкилотлар (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) учун мажбурий ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.01.00 Умумий масалалар]
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
иш ўрни — ходимларнинг меҳнат фаолияти жараёнида доимо ёки вақтинча бўлиш жойи;
ўхшаш иш ўринлари — қуйидаги белгиларнинг жами: бир номдаги касб ёки лавозим; бир хилдаги иш режимида бир типдаги технологик жараённи юритишда айнан бир хил касб вазифаларини бажариш; бир типдаги ишлаб чиқариш ускунаси, асбоблар, мосламалар, материаллар ва хом ашёдан фойдаланиш; бир ёки бир неча типдаги биноларда ёки очиқ ҳавода ишлаш; вентиляция, кондициялаштирилган ҳаво, иситиш ва ёритишнинг бир типдаги тизимларидан фойдаланиш, иш жойида объектларнинг (ишлаб чиқариш ускунаси, транспорт воситалари ва шу кабиларнинг) бир хил жойлашиши; бир класс ва даражадаги зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларининг бир хилдаги тўплами; якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан бир хилда таъминланганлик билан тавсифланадиган иш ўринлари;
иш зонаси — ходимлар доимо ёки вақтинча бўладиган жойлар жойлашган пол ёки майдонча даражасидан 2 метргача баландликдаги сатҳ;
турғун бўлмаган иш ўринлари — ҳудудий ўзгариб турадиган иш зоналаридаги иш ўринлари, бунда бир ёки бир неча ходимлар хусусиятига кўра ўхшаш иш ёки операцияни бажарадиган ишлаб чиқаришнинг зарур воситалари билан жиҳозланган иш ўрнининг бир қисми иш зонаси деб ҳисобланади;
касб касаллиги — ушбу касб учун хос бўлган ҳамда ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг зарарли ва хавфли омиллари таъсири натижасида ходим чалинган касаллик;
иш қобилияти — инсоннинг талаб этиладиган вақт оралиғида топширилган сифатида ишнинг аниқ миқдорини бажариш қобилиятини тавсифлайдиган организмнинг физиологик ва психологик функциялари имкониятлари билан белгиланадиган инсоннинг ҳолати;
ишлаб чиқариш муҳити — меҳнат фаолияти жараёнида ходимга таъсир кўрсатувчи кимёвий, биологик, физик ва ижтимоий омилларнинг йиғиндиси;
меҳнат шароитлари — ходимнинг иш лаёқати ва соғлиғига таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омиллари йиғиндиси;
зарарли ишлаб чиқариш омили — таъсири ходимнинг касалликка чалинишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили;
хавфли ишлаб чиқариш омили — таъсири ходимнинг жароҳат олишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили. Миқдорий тавсифига ва амал қилишининг давомийлигига боғлиқ равишда айрим зарарли ишлаб чиқариш омиллари хавфли бўлиши мумкин;
меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароитлари — зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларининг ходимга таъсири истисно этиладиган ёхуд уларнинг таъсири даражаси белгиланган нормативлардан ортиқ бўлмаган меҳнат шароитлари ҳолати;
ишлаб чиқариш фаолияти — хом ашёнинг ҳар хил турларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни, қуришни, ҳар хил хизматлар кўрсатишни ўз ичига оладиган хатти-ҳаракатлар йиғиндиси;
ЯТҲВ(якка тартибдаги ҳимоя воситалари) — зарарли ёки хавфли ишлаб чиқариш омилларининг ходимларга таъсирининг олдини олиш ёки камайтириш, шунингдек ифлосланишдан ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган техник воситалар (махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибдаги ҳимоянинг бошқа воситалари);
меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш (аттестация) — иш жойларида меҳнат шароитларини, меҳнат жараёнларининг оғирлиги ва тиғизлигини ҳамда асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш, зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларини баҳолаш, шунингдек меҳнат шароитларини, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлигини қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлаштириш мақсадида ўтказиладиган комплекс тадбирлар;
аттестация комиссияси — аттестациянинг барча босқичларида меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, унга раҳбарлик қилиш ва уни назорат қилиш билан боғлиқ бўлган масалаларнинг бутун комплексини амалга ошириш учун корхона раҳбарининг қарори билан ташкил этиладиган комиссия;
аттестациядан ўтказувчи ташкилот — ушбу Низомда белгиланган меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун талабларга жавоб берадиган ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омилларини ўлчайдиган ва меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлигини баҳолайдиган юридик шахс.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
4. Аттестация фуқароларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига жавоб берадиган соғлиғи ва меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароитларига бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш мақсадида иш ўринларидаги меҳнат шароитларини баҳолаш ҳамда ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларини аниқлаш учун ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
меҳнат шароитларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига мувофиқлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
оғир ишларда, ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишларда ва меҳнатнинг бошқа алоҳида шарт-шароитларида банд бўлган ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва компенсацияларни белгилаш;
ходимларни иш жойларидаги меҳнат шароитлари, соғлиққа шикаст етказишнинг мавжуд хавфи, зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари ҳамда оғир ишларда, ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишларда ва бошқа алоҳида меҳнат шароитларида ишловчи ходимларга берилиши керак бўлган компенсациялардан хабардор қилиш;
иш жойларида меҳнат шароитларини назорат қилиш;
касбий хавфни баҳолаш;
ходимларни якка тартибдаги ва жамоавий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этишнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш;
касб касаллигига шубҳа туғилганда касалликнинг касб билан боғлиқлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш, шунингдек касб касаллиги ташҳисини аниқлаш;
ходимлар меҳнатининг хавфсиз шарт-шароитларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига мувофиқ ходимларни санитария-маиший ва тиббий таъминлаш;
ходимларнинг айрим тоифалари учун меҳнатни чеклашларни асослаш, ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларни имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчиларга тегишли деб топиш;
шу жумладан меҳнатни муҳофаза қилиш фонди маблағлари ҳисобига корхонада меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилаш тадбирларини режалаштириш ва молиялаштириш;
хизматчилар ва ишчи касблари лавозимлари номларини Хизматчилар ва ишчи касблари асосий лавозимлари классификаторида ҳамда хизматчилар лавозимлари ва ишчи касбларининг тармоқ тариф-малака маълумотномаларида кўрсатилган номларга мувофиқлаштириш;
корхонада меҳнат шароитлари ва муҳофазасининг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва қайта ишлаш учун асос ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.09.00.00 Ижтимоий муҳофазага муҳтож ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг қўшимча кафолатлари ва хусусиятлари / 05.09.03.00 Ногиронлар меҳнати]
6. Қуйидаги:
ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва компенсациялар белгиланадиган ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ҳамда бошқа алоҳида меҳнат шароитларига эга бўлган;
хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги барча иш ўринлари ва касблар аттестациядан ўтказилиши керак.
Ушбу бандда кўрсатилмаган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш корхона раҳбарининг хоҳиши бўйича ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.01.00 Умумий масалалар]
7. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари, ушбу Низом, Хизматчилар ва ишчи касбларнинг асосий лавозимлари классификатори, шунингдек санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, қурилиш нормалари ва қоидалари, меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари тизими, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар, бошқа қонун ҳужжатлари аттестацияни ўтказишнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
8. Аттестацияни ўтказиш даврийлигини корхонанинг ўзи белгилайди, бироқ у ҳар 5 йилда камида бир марта ўтказилади.
Аттестациянинг ўз вақтида ўтказилиши юзасидан масъулият корхона раҳбарига юкланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.01.00 Умумий масалалар]
9. Аттестация материаллари қатъий ҳисобот бериладиган материаллар ҳисобланади ва 50 йил сақланади.
Қайта ташкил этишда аттестация материаллари тўлиқ ҳажмда қайта ташкил этилаётган корхонанинг ҳуқуқий меросхўрига, тугатилган тақдирда эса — белгиланган тартибда давлат архивига берилади.
II. Аттестацияни ўтказиш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
10. Аттестация фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида аттестация бўйича ишларни бажариш учун иш берувчи томонидан жалб этиладиган аттестациядан ўтказувчи ташкилот билан биргаликда иш берувчи томонидан ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар]
11. Аттестациядан ўтказувчи ташкилот меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
штатда меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассиснинг малака сертификатига эга бўлган ҳамда фаолиятни фақат ушбу аттестациядан ўтказувчи ташкилотда амалга оширувчи камида уч нафар ходимга эга бўлиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг маълумотнома базасига, шунингдек аттестацияни ўтказиш учун зарур бўлган маълумотнома ҳужжатларга эга бўлиш;
мулкида хўжалик юритиш, тезкор бошқариш ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омилларини ўлчаш учун мўлжалланган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган лабораторияга (кейинги ўринларда аккредитациядан ўтказилган синов лабораторияси деб аталади) эга бўлиш;
аттестацияни ўтказиш бўйича шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
аттестацияни ўтказишда мустақилликни таъминлаш;
аттестация тўғрисидаги тўғри ҳисоботни тақдим этиш.
Фақат меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассиснинг малака сертификатига эга бўлган шахс аттестацияни ўтказувчи ташкилотнинг раҳбари бўлиши мумкин.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
12. Аттестация ўтказувчи ташкилот иш ўринларида аттестациядан ўтказилаётган корхонага нисбатан мустақил шахс бўлиши керак.
Корхона аттестация бўйича ишларни бажариш учун бир нечта аттестациядан ўтказувчи ташкилотларни жалб этишга ҳақлидир. Бунда аттестация бўйича ишлар аттестациядан ўтказувчи ташкилотлар ўртасида ҳам аттестациядан ўтказилиши керак бўлган иш ўринлари сони, ҳам иш ўринларида бажариладиган ишларнинг турлари бўйича тақсимланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
аттестациядан ўтказувчи ташкилот ушбу Низомда белгиланган меҳнатнинг шарт-шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун талабларга тўлиқ жавоб беришни ҳужжатлар билан тасдиқлашни;
ўлчашлар ва баҳолашларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ўтказишни талаб қилишга ҳақлидир.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
14. Аттестацияни ўтказишда корхона:
аттестацияни ўз вақтида ва тўлиқ ўтказишда аттестацияни ўтказувчи ташкилотга ёрдам беришга, зарур ахборот ва ҳужжатларни тақдим этишга, аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг сўровига кўра аттестация мақсадларига тегишли бўлган масалалар бўйича оғзаки ва ёзма шаклда тушунтиришлар беришга;
аттестацияни ўтказишда таҳлил қилиниши ва баҳоланиши керак бўлган масалалар доирасини торайтиришга, шунингдек аттестациядан ўтказувчи ташкилот томонидан сўраладиган аттестация мақсадларига тегишли масалалар бўйича ахборот ва ҳужжатларни яширишга (фойдаланишни чеклашга) атайлаб йўналтирилган хатти-ҳаракатларни қилмасликка;
ушбу Низомнинг 62-бандида кўрсатилган, аттестация комиссияси таркибига кирувчи аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг вакиллари томонидан имзоланмаган ҳужжатлар мавжуд бўлган аттестация тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқламасликка мажбур.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан ушбу Низом асосида ўлчашлар ва баҳолашларни ўтказиш усулларини, шунингдек ўлчашлар ва баҳолашларни ўтказувчи мутахассисларнинг сони ва шахсий таркибини белгилайди;
иш ўринларида аттестация ўтказиладиган корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларини таъминлаш ишларини ташкил этиш билан боғлиқ ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда ўрганиб чиқади;
аттестация давомида юзага келадиган масалалар бўйича корхонадан тушунтиришларни сўрайди ва олади;
иш ўринларида аттестация ўтказилаётган корхона томонидан зарур ҳужжатлар тақдим этилмаган ёки ўлчашлар ва баҳолашларни ўтказиш шарт-шароитларининг талаб қилинадиган норматив ҳужжатлари билан таъминлаш корхона томонидан рад этилган тақдирда аттестацияни ўтказишни рад этади.
Аттестацияни ўтказиш аттестацияни ўтказувчи ташкилот корхонанинг талабига кўра аттестация натижалари бўйича аттестациядан ўтказувчи ташкилот томонидан амалга оширилган хулосаларни асослаши шарт.
III. Аттестацияни ўтказишга тайёргарлик кўриш тартиби
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
16. Аттестацияни ташкил этиш ва ўтказиш учун иш ўринларида аттестация ўтказиладиган корхона раҳбарининг ёзма қарори билан доимий ишловчи аттестация комиссияси (кейинги ўринларда аттестация комиссияси деб аталади) ташкил этилади ҳамда аттестация бўйича ишларни амалга ошириш жадвали белгиланади.
Зарурият бўлганда корхонанинг таркибий бўлинмалари бўйича аттестация комиссиялари ташкил этилишига йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
17. Аттестация комиссияси таркибига мажбурий тартибда бош муҳандис (бор бўлганда), меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари раҳбарлари ва ходимлари, касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи вакиллари, аттестациядан ўтказувчи ташкилот вакиллари киритилади.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли деб топилган корхоналарда аттестацияни ўтказишда аттестацияни ўтказувчи ташкилотнинг раҳбари, вакиллари, шунингдек бор бўлган тақдирда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари раҳбарлари ва ходимлари, касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи раҳбарлари аттестация комиссияси таркибига мажбурий тартибда киритилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
18. Аттестация комиссиясига иш ўринларида аттестация ўтказилаётган корхонанинг раҳбари ёхуд корхона раҳбарининг тегишли ёзма қарори билан вакил қилинган шахс бошчилик қилади.
Аттестация комиссиясининг таркиби, шунингдек аттестация бўйича ишлар жадвали корхона раҳбарининг ёзма қарори билан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
19. Аттестация комиссияси (корхонанинг таркибий бўлинмалари бўйича аттестация комиссияси):
аттестациянинг барча босқичларида унинг ўтказилишини, унга раҳбарлик қилиш ва уни назорат қилишни ташкил этади;
аттестацияни ўтказиш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар комплектини, ташкилий-фармойиш берувчи ва методик ҳужжатларни шакллантиради ва уларни ўрганишни ташкил этади;
хизматчилар ва ишчи касблари лавозимлари номларини Хизматчилар ва ишчи касбларининг асосий лавозимлари классификаторида кўрсатилган номларга мувофиқлаштириш бўйича таклифларни шакллантиради;
иш ўрнининг меҳнат шароитлари харитаси билан танишади ва уни имзолайди;
ходимни ЯТҲВ билан таъминлаш, меҳнат қилиш ва дам олишнинг тегишли режимини, шунингдек зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги иш учун қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа кафолатлар ва преференцияларни белгилаш юзасидан корхоналарнинг мажбуриятларига оид меҳнат шартномасига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритади (зарурият бўлганда);
аттестация натижалари бўйича меҳнат шароитларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига мувофиқлаштириш тадбирлари режасини ишлаб чиқади.
IV. Меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига мувофиқлигини баҳолаш тартиби
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
20. Корхонанинг меҳнат муҳофазаси хизмати ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича аттестациядан ўтказилиши керак бўлган иш ўринлари рўйхати лойиҳасини тайёрлайди.
Аттестациядан ўтказилиши керак бўлган иш ўринлари рўйхатини тузишда:
ўхшаш иш ўринлари алоҳида ажратиб кўрсатилади;
технологик жараён тавсифларидан, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари таркибидан, қўлланиладиган хом ашё ва материаллардан, зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омиллари кўрсаткичларининг олдин ўтказилган ўлчашлари натижаларидан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар талабларидан, шунингдек ушбу ўлчашларни амалга ошириш жойларидан келиб чиқиб ўлчаниши ва баҳоланиши керак бўлган ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омиллари, жароҳат етказиш хавфи ва ходимнинг ЯТҲВ билан таъминланганлиги кўрсатилади.
Аттестациядан ўтказилиши керак бўлган иш ўринлари рўйхати корхонанинг таркибий бўлинмалари бўйича тузилиши керак.
Аттестациядан ўтказилиши керак бўлган иш ўринлари рўйхати корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
21. Ҳар бир иш ўрни бўйича:
аттестация комиссияси томонидан бериладиган ноёб тартиб рақами (кўпи билан 6 та белгидан иборат: 000 001 дан 999 999 гача) кўрсатилади. Ўхшаш иш ўринлари «а» ҳарфи билан белгиланади (берилган рақамнинг охирига «а» ҳарфи қўшилади);
хизматчи ёки ишчи касби лавозимининг номи ҳамда Хизматчилар ва ишчи касбларининг асосий лавозимлари классификаторига мувофиқ тегишли код;
ушбу иш ўрнида ишловчи ходимлар, шу жумладан ногирон ходимлар сони;
ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг тегишли омили таъсир кўрсатишининг давомийлиги (%ларда ёки соатларда) кўрсатилади ёхуд иш ўрнида ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг ушбу омили мавжуд бўлмаган тақдирда «–» белгиси қўйилади.
Бунда зарарли моддалар (кимёвий омиллар) ва (ёки) устун даражада фиброген таъсир кўрсатувчи аэрозоллар мавжуд бўлган ва уларни ўлчаш зарур бўлган тақдирда тегишли равишда «П1а» ва (ёки) «П1б» белгиси қўйилади, қўшимча маълумот эса ушбу Низомнинг 1а ва 1б-иловаларига мувофиқ шакл бўйича алоҳида варақларда қайд этилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
22. Ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган иш ўрнининг меҳнат шароитлари харитаси (кейинги ўринларда Меҳнат шароитлари харитаси деб аталади) меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун асосий механизм ва ахборот манбаи ҳисобланади.
Меҳнат шароитлари харитаси иш ўрнида меҳнатнинг амалдаги шароитлари, белгиланган кафолатлар ва преференциялар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек ушбу иш ўрнида ёки ўхшаш иш ўринлари гуруҳида меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш бўйича тавсиялар мавжуд бўлган ҳужжат ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
23. Меҳнат шароитлари харитаси аттестациядан ўтказилиши керак бўлган иш ўринлари рўйхатига киритилган ҳар бир иш ўрни бўйича тўлдирилади. Бир номдаги барча ўхшаш иш ўринларига ўхшаш иш ўринлари рўйхатидан биринчи иш ўрни учун битта харита тўлдирилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.08.00 Айрим тармоқларда меҳнатни муҳофаза қилиш]
24. Меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлигини баҳолаш:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.08.00 Санитария-эпидемиология хавфсизлиги]
25. Меҳнат шароитларининг гигиена нормативларига мувофиқлигини баҳолаш аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг мутахассислари томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.08.00 Санитария-эпидемиология хавфсизлиги]
26. Аттестациядан ўтказишда ушбу иш ўрнида қўлланиладиган технологик жараён ва асбоб-ускуналар учун хос бўлган ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг иш ўрнидаги барча мавжуд омиллари баҳоланиши керак.
Баҳоланиши керак бўлган ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг омиллари рўйхати меҳнатни муҳофаза қилиш талабларидан, технологик жараён ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг тавсифларидан, қўлланиладиган хом ашё ва материаллардан, зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омиллари кўрсаткичларининг олдин ўтказилган ўлчашлари натижаларидан, шунингдек ходимларнинг таклифларидан келиб чиқиб шакллантирилади.
27. Меҳнат шароитларининг гигиена нормативларига мувофиқлигини баҳолаш штатли ишлаб чиқариш (технологик) жараёнлар ва (ёки) корхонанинг штатли фаолияти амалга оширилиши давомида ишлаб чиқариш ва меҳнат жараёни омиллари даражаларини асбоблар билан ўлчаш ва баҳолаш йўли билан амалга оширилади.
Баҳолашда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ва бошқа ҳужжатларда назарда тутилган усуллардан, шунингдек белгиланган тартибда текширилган ўлчов воситаларидан фойдаланилиши керак.
28. Меҳнат шароитларининг гигиена нормативларига мувофиқлигини баҳолаш ишлаб чиқариш муҳити омилларининг зарарлилиги ва хавфлилиги кўрсаткичлари, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва жиддийлиги бўйича Меҳнат шароитлари гигиена классификацияси билан белгиланадиган мезонларга мувофиқ ўтказилади.
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.08.00 Санитария-эпидемиология хавфсизлиги]
29. Меҳнат шароитларининг гигиена нормативларига мувофиқлигини ўлчаш ва баҳолаш натижалари Меҳнат шароитлари харитаси I бўлимининг «Меҳнат шароитлари даражаси» устунининг тегишли сатрига (ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омилларининг кичик даражасига) киритилади. Жумладан:
а) ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омилларининг ҳар бир кичик даражасининг берилган меҳнат шароитлари даражалари асосида ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омилига баҳо берилади:
энг юқори даража ва зарарлилик даражаси бўйича;
агар 3 та ва ундан ортиқ омил 3.1 даражага мансуб бўлса, меҳнат шароитларини умумий баҳолаш 3.2 даражага мувофиқ бўлади;
икки ва ундан ортиқ 3.2, 3.3, 3.4 даражалар омиллари мавжуд бўлса, меҳнат шароитлари тегишли равишда бир босқич юқори баҳоланади;
б) ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни ҳар бир омилининг меҳнат шароитларининг берилган даражалари асосида меҳнат шароитларининг гигиена нормативларига мувофиқлигининг умумий баҳоси берилади:
энг юқори даража ва зарарлилик даражаси бўйича;
агар 3 та ва ундан ортиқ омил 3.1 даражага тегишли бўлса меҳнат шароитларини умумий баҳолаш 3.2 даражага мувофиқ бўлади;
икки ва ундан ортиқ 3.2, 3.3, 3.4 даражалар омиллари мавжуд бўлса меҳнат шароитлари тегишли равишда бир босқич юқори баҳоланади;
в) зарарли ишлаб чиқариш омиллари билан муносабатда бўлиш вақти қисқарганда (вақт билан ҳимоя қилиш) меҳнат шароитлари камроқ зарарли сифатида, бироқ 3.1 даражадан паст бўлмаган ҳолда баҳоланиши мумкин;
г) аттестациядан ўтказилаётган иш ўрнида бўлмаган ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омилларини (кичик даражалар) Меҳнат шароитлари харитасида акс эттирмасликка йўл қўйилади. Бунда ушбу Низомда белгиланган ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни (кичик даражалар)нинг тартиб рақамлари сақланиши керак.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
30. Меҳнат шароитларининг гигиеник нормативларга мувофиқлигини баҳолаш доирасида аттестациядан ўтказувчи ташкилот томонидан амалга ошириладиган ўлчашлар ўлчашлар протоколлари билан расмийлаштирилиши керак. Ўлчашлар протоколлари ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг ҳар бир омили бўйича расмийлаштирилади ва баҳоланиши керак бўлган меҳнат шароитлари харитасининг ажралмас қисми ҳисобланади. Жумладан:
а) протоколда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
иш ўринларида аттестация ўтказилаётган корхонанинг тўлиқ ёки қисқартирилган номи;
бевосита аттестация ўтказилаётган, иш ўринларида аттестация ўтказилаётган корхонанинг ёки унинг тегишли таркибий бўлинмасининг амалдаги жойлашган манзили;
ушбу иш ўрни учун ноёб бўлиши керак бўлган протоколнинг идентификация рақами. Протоколларни кодлаштириш тизими аттестациядан ўтказувчи ташкилот томонидан белгиланади;
Хизматчилар ва ишчи касбларининг асосий лавозимлари классификаторига мувофиқ иш ўрнининг, шунингдек ушбу иш ўрнида банд бўлган ходим касбининг номи;
ўлчашлар ва баҳолашлар ўтказилган сана (уларнинг алоҳида кўрсаткичлари);
иш ўринларида аттестация ўтказилаётган корхона таркибий бўлинмасининг номи;
аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг номи;
аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг синов лабораторияси аккредитацияси тўғрисидаги маълумотлар (аккредитация аттестациясининг санаси ва тартиб рақами);
ўлчашларнинг қўлланиладиган воситалари тўғрисидаги маълумотлар (прибор, асбобнинг номи, завод рақами, амал қилиш муддати ва текшириш тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами);
улар асосида ушбу ўлчашлар ва баҳолашлар ўтказиладиган норматив ҳужжатлар кўрсатилган ҳолда ўлчашлар ва баҳолашларни ўтказиш усуллари;
рухсат этилган йўл қўйиладиган концентрацияларни (РЭЧК) рухсат этилган чекланган даражани (РЭЧД) тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари (ҳужжатнинг тури, уни чиқарган органнинг номи, рақами ва имзолаш санаси), шунингдек ўлчанадиган омилнинг норматив даражалари;
зарурият бўлганда, ўлчаш ўтказилаётган хонанинг эскизини илова қилиб, асбоб-ускунанинг жойлашишини кўрсатган ва унда ўлчашлар (намуналар олиш) нуқтасини (нуқталарини) тушириб, эскизни илова қилиб аттестациядан ўтказилиши керак бўлган иш ўринлари рўйхатига мувофиқ иш ўрни номини кўрсатган ҳолда ўлчашларни ўтказиш жойи;
ўлчанаётган омил даражасининг норматив ва амалдаги қиймати ва ўлчашлар ўтказиладиган барча жойларда унинг таъсири қанча давом этиши;
ушбу омил бўйича меҳнат шароитлари даражаси;
ўлчашлар ўтказиладиган барча жойларда омилнинг амалдаги даражаси бўйича хулоса, ушбу омил бўйича меҳнат шароитларининг якуний даражаси;
б) иш ўринлари гуруҳи учун битта йиғма протоколда ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг битта аниқ омили бўйича ўлчашлар натижаларини расмийлаштиришга йўл қўйилади;
в) ўлчашлар ва баҳолашлар баённомаси уларни ўтказган аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг мутахассислари, шунингдек аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг масъул мансабдор шахси томонидан имзоланади ва аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади.
2-§. Иш ўринларининг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
31. Иш ўринларининг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг мутахассислари томонидан корхона ходимлари билан биргаликда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
32. Қуйидагилар:
ишлаб чиқариш ускунаси;
технологик жараёнларни амалга оширишда фойдаланиладиган мосламалар ва асбоблар;
меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича ходимларни тайёрлашнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги иш ўринларининг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш объектлари ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
33. Иш ўринларининг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатилган объектларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига мувофиқлиги юзасидан ўтказилади, ушбу талабларни бажармаслик ходимларнинг жароҳатланишига олиб келиши мумкин, шу жумладан:
механик таъсирлардан ҳимоя қилиш бўйича талаблар;
электр токи таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича талаблар;
юқори ёки паст ҳароратлар таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича талаблар;
кимёвий моддаларнинг заҳарли таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича талаблар.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
34. Ишлаб чиқариш ускунасининг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолашда:
фойдаланиш ҳужжатлари комплекти;
ишлаб чиқариш ускунасининг ҳаракатланадиган қисмлари, шунингдек сочилиб кетадиган буюмлар таъсиридан ходимларни ҳимоя қилиш воситалари;
хавф юзага келиши билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш ускунаси элементлари тўсиқларининг мавжудлиги, шу жумладан фиксаторлар, блокировкалар, герметизацияловчи ва бошқа элементлар мавжудлиги;
сигнал бўёқлари ва хавфсизлик белгилари;
ишлаб чиқариш ускунасининг нормал ишлаши бузилишларининг сигнализаторлари, авария билан боғлиқ тўхтатиш воситаларининг мавжудлиги, шу жумладан электр таъминоти тўлиқ ёки қисман тўхтатилганда ва кейинчалик у тикланганда хавфли вазиятлар юзага келишини истисно этишга имкон берадиган қурилмаларнинг мавжудлиги, шунингдек энергия таъминотини бошқариш ҳалқасининг шикастланиши (энергия таъминотини тиклашда ўзбошимчалик билан ишга тушириш, тўхтатиш учун берилган буйруқни бажармаслик);
электр ускуналарини, электр симларини ҳар хил таъсирлардан ҳимоя қилишнинг мавжудлиги ва норматив талабларга мувофиқлиги текширилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш]
35. Ишлаб чиқариш ускунасининг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш ишларни бажаришда хавфсизлик талаблари мавжуд бўлган техник ҳужжатларни таҳлил қилиш, штатдаги иш давомида ишлаб чиқариш ускунасини унинг ҳолати меҳнат муҳофазаси соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини ташқи кўздан кечириш йўли билан ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
36. Асбоблар ва мосламаларнинг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш ташқи кўздан кечириш ва улар ҳолатининг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини текшириш йўли билан ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш]
37. Ишлаб чиқариш ускунасининг, шунингдек асбоблар ва мосламаларнинг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолашда хавфсизлик талабларига мувофиқлик сертификатлари (декларациялар) мавжудлиги ҳам текширилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.02.00 Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
38. Жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш натижалари бўйича меҳнат шароитлари қуйидаги тарзда таснифланади:
жароҳатлаш хавфлилигининг 1-даражаси — мақбул (иш ўрнида меҳнат муҳофазаси бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларининг биронта ҳам номувофиқлиги аниқланмаган; ишлаб чиқариш ускунасини, бинолар ва иншоотларни таъмирлаш билан боғлиқ ишлар, хавфлилиги юқори бўлган ишлар ва меҳнат муҳофазаси бўйича махсус ўқитишни талаб қиладиган бошқа ишлар амалга оширилмайди ёки ишлаб чиқариш ускунаси ва асбоб мавжуд эмас);
жароҳатлаш хавфлилигининг 2-даражаси — йўл қўйиладиган (иш ўрнида меҳнат муҳофазаси бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларининг биронта ҳам номувофиқлиги аниқланмаган; ишлаб чиқариш ускунасини, бинолар ва иншоотларни таъмирлаш билан боғлиқ ишлар, хавфлилиги юқори бўлган ишлар ва меҳнат муҳофазаси бўйича махсус ўқитишни талаб қиладиган бошқа ишлар амалга оширилади; хизмат муддати ошиб кетган (ресурси ишлатиб бўлинган) ишлаб чиқариш ускунасидан фойдаланилади, бироқ бу ушбу ускунага хавфсизликнинг махсус талаблари билан тақиқланмаган; ҳимоя воситаларининг уларнинг ҳимоя функцияларини пасайтирмайдиган шикастланишлари ва (ёки) носозликлари аниқланган);
жароҳатлаш хавфлилигининг 3-даражаси — хавфли (иш ўрнида меҳнат муҳофазаси бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига бир ёки ундан ортиқ номувофиқлик аниқланган).
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
3-§. Ходимларнинг ЯКҲВ билан таъминланганлигини баҳолаш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари]
40. Ходимларнинг ЯКҲВ билан таъминланганлигини баҳолаш аттестациядан ўтказувчи ташкилотлар мутахассислари томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари]
41. Ходимларнинг ЯКҲВ билан таъминланганлигини баҳолаш меҳнат шароитларининг гигиена нормативларига мувофиқлигини баҳолаш ва иш ўрнининг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш натижалари мавжуд бўлганда ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари]
42. Ходимларнинг ЯКҲВ билан таъминланганлигини баҳолаш қуйидаги тартиботларни изчил амалга ошириш йўли билан ўтказилади:
ходимларнинг ЯКҲВ билан таъминлашнинг белгиланган тартибини текшириш;
берилган ЯКҲВнинг иш ўрнидаги меҳнат шароитларининг амалдаги ҳолатига мувофиқлигини баҳолаш.
Ходимларнинг ЯКҲВ билан таъминланганлигини баҳолашда қўшимча равишда ходимларга берилган ЯКҲВ самарадорлиги баҳоланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари]
43.Ушбу Низом талабларига риоя қилиш шарти билан иш ўрни ходимларнинг ЯКҲВ билан таъминланганлиги талабларига мувофиқ деб ҳисобланади. Битта ва ундан ортиқ номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда иш ўрни ходимларнинг ЯКҲВ билан таъминланганлиги талабларига мувофиқ эмас деб ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари]
44. Иш ўрнида ходимларнинг ЯКҲВ билан таъминланганлиги натижалари Меҳнат шароитлари харитасининг тегишли бўлимига (III бўлимга) киритилади. ЯКҲВни бериш ходимларга ЯКҲВни бепул беришнинг намунавий нормаларида назарда тутилмаган ва меҳнат шароитларининг амалдаги ҳолати бўйича талаб этилмайдиган ҳоллар бундан мустасно.
4-§. Иш ўринларида меҳнат шароитлари ҳолатини комплекс баҳолаш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
45. Аттестациядан ўтказувчи ташкилот қонун ҳужжатлари талаблари, шунингдек иш ўринлари аттестациядан ўтказилаётган ходимлардан сўраб чиқиш асосида қонун ҳужжатларида белгиланган ҳамда ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун аттестациядан ўтказиладиган иш ўрнига мос бўлган кафолатлар ва преференциялар тўғрисидаги ахборотни тайёрлайди.
Бунда ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун ҳар йилги қўшимча таътилнинг қанча давом этиши ва ишнинг алоҳида хусусияти ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ белгиланади. Ходимларнинг айрим тоифалари учун қўшимча таътил 33 кунгача белгиланиши мумкин.
Имтиёзли пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқни баҳолаш ушбу Низомнинг 3а-иловасига мувофиқ белгиланади.
Тайёрланган ахборот Меҳнат шароитлари харитасининг тегишли бўлимига (IV бўлимга) киритилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
46. Иш ўрнида меҳнат шароитлари ҳолатини комплекс баҳолаш:
жароҳатлаш хавфлилиги бўйича меҳнат шароитлари даражасини;
ходимларнинг ЯКҲВ билан таъминланганлигини баҳолаш натижаларини ўз ичига олади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
47. Иш ўрнида меҳнат шароитлари ҳолатини комплекс баҳолаш аттестация комиссиясининг хулосаси шаклида расмийлаштирилади. У Меҳнат шароитлари харитасининг тегишли бўлимида (V бўлимда) акс эттирилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.02.00 Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси]
Иш ўрнида меҳнат шароитлари гигиена нормативларига мувофиқ бўлганда, иш ўрнининг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолашда меҳнат муҳофазаси бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига номувофиқлик аниқланмаганда ва иш ўрни ходимларни ЯКҲВ билан таъминланганлиги талабларига мувофиқ бўлганда иш ўрни меҳнат шароитлари комплекс баҳоланган ҳолда «меҳнат муҳофазаси бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига мувофиқ» деб аттестациядан ўтказилган ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.02.00 Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси]
Иш ўрнида меҳнат шароитлари гигиена нормативларига номувофиқ бўлганда ва (ёки) иш ўрнининг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолашда иш ўрнининг меҳнат муҳофазаси бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига номувофиқлиги аниқланганда ва (ёки) ходимларнинг ЯКҲВ билан таъминланганлиги талабларига номувофиқ бўлганда иш ўрни меҳнат шароитлари комплекс баҳоланган ҳолда «меҳнат муҳофазаси бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига мувофиқ эмас» деб аттестациядан ўтказилган ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
48. Иш ўрнидаги меҳнат шароитлари иш ўринларида аттестация ўтказилаётган корхонанинг хавфли меҳнат шароитларига тегишли деб топилганда дарҳол ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг хавфли омиллари таъсири даражасини пасайтиришга ёхуд уларнинг таъсир кўрсатиш вақтини камайтиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
а) ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш натижаларининг йиғма ведомостини тузади. Иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш натижаларининг йиғма ведомости корхонанинг таркибий бўлинмалари бўйича тузилади;
б) Ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича белгиланган меҳнат шароитлари даражаларининг йиғма жадвалини ва шу муносабат билан ходимларга белгилаш зарур бўлган кафолатлар ва преференцияларни тузади. Иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича белгиланган меҳнат шароитлари даражаларининг йиғма жадвали ва шу муносабат билан ходимларга белгилаш зарур бўлган кафолатлар ва преференциялар корхонанинг таркибий бўлинмалари бўйича тузилади.
Агар ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омилини ўлчаш иш ўрнида ўтказилмаган тақдирда, ушбу омилга мувофиқ бўлган устун ва унда ўлчаш ва баҳолаш ўтказилган иш ўрни рақамига мос бўлган сатр бўш қолади (бунда ушбу омил бўйича ушбу иш ўрнидаги меҳнат шароитлари мақбул даражага мувофиқ деб ҳисобланади).
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.02.00 Меҳнат соҳасидаги бошқарув;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
50. Аттестация натижалари бўйича аттестация комиссияси ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шакл бўйича меҳнат шароитларини меҳнат муҳофазаси бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига мувофиқлаштириш тадбирлари режасини ишлаб чиқади.
Меҳнат шароитларини меҳнат муҳофазаси бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига мувофиқлаштириш тадбирлари режаси корхонанинг таркибий бўлинмалари бўйича ишлаб чиқилади.
Меҳнат шароитларини меҳнат муҳофазаси бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига мувофиқлаштириш тадбирлари режаси касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.
51. Иш ўринларида аттестация ўтказилган корхонанинг аттестация материаллари меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларида давлат экспертизасидан ўтказилиши керак.
Аттестация материаллари аттестациядан ўтказувчи ташкилот томонидан меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларига киритилади.
Кўриб чиқиш якунлари бўйича меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органи ижобий хулоса беради ёки киритилган аттестация материалларини аниқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган ҳолда рад этиш сабабларини кўрсатиб қайтаради.
Аттестацияни ўтказувчи ташкилот рад этиш сабабларини бартараф этишга ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кейин такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақлидир.
53. Давлат экспертизасини ўтказиш ва хулоса бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланади.
54. Давлат экспертизаси ва хулоса бериш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнат муҳофазаси бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Агар аттестация ходимларнинг умумий сони 100 кишидан кам бўлган корхоналарда ўтказилган бўлса давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда хулоса бериш Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари томонидан амалга оширилишига йўл қўйилади.
Хулоса ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шакл бўйича тегишли ҳимоя даражасига эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан марказлаштирилган тартибда тайёрланадиган махсус бланкада расмийлаштирилади.
Хулоса бланкаси қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Бланкалар буюртма бўйича «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида матбаа усулида тайёрланади.
55. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг ижобий хулосаси олинган тақдирда аттестация комиссияси раиси аттестация комиссиясининг якуний мажлисини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Корхонанинг алоҳида таркибий бўлинмаларида аттестация натижаларини расмийлаштириш учун аттестация комиссиясининг оралиқ-якуний мажлисларини ўтказишга йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
56. Аттестация комиссиясининг якуний (оралиқ-якуний) мажлиси ушбу Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шакл бўйича аттестация комиссияси мажлисининг протоколи шаклида расмийлаштирилади.
Аттестация комиссиясининг якуний (оралиқ-якуний) мажлиси протоколи корхона раҳбари томонидан тасдиқланиши керак.
V. Иш ўринларининг айрим турларини аттестациядан ўтказиш хусусиятлари
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
57. Ўхшаш иш ўринларидаги зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларини баҳолаш ўхшаш иш ўринлари умумий сонининг 20 фоизини, бироқ камида иккитасини аттестациядан ўтказишда олинган маълумотлар асосида амалга оширилади.
Ҳатто битта ўхшашлик белгиларига жавоб бермайдиган иш ўрни аниқланганда ушбу иш ўринларининг 100 фоизи баҳоланади. Шундай баҳолашдан кейин ўлчашлар ва баҳолашлар натижалари ҳисобга олинган ҳолда иш ўринларининг янги рўйхати аниқланади. Ўхшаш иш ўринлари учун битта Меҳнат шароитлари харитаси тўлдирилади.
20% ўхшаш иш ўринларидан битта иш ўрни учун белгиланган меҳнат шароитлари ва уларни яхшилаш тадбирлари барча ўхшаш иш ўринлари учун ягона ҳисобланади.
58. Ногиронлар банд бўлган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ўтказилади. Бунда аттестациядан ўтказилиши керак бўлган Иш ўринлари рўйхатига қўшимча равишда аттестациядан ўтказилиши керак бўлган ногиронларнинг иш ўринлари рўйхати тузилади.
Ногиронларнинг иш ўринларини аттестациядан ўтказиш доирасида:
ногиронларнинг ишлаши учун махсус мосламалар мавжудлиги, ишлаб чиқариш хоналари ногиронлар аравачаларидан фойдаланувчи шахслар, кўриш қобилияти хиралашган ва эшитиш қобилияти бузилган шахслар учун тегишли қурилмалар билан жиҳозланганлиги, шунингдек иш мебелининг антропометрик талабларга мувофиқлиги баҳоланади;
аттестация комиссияси ҳар бир ногирон ходимга гуруҳлар ва ногиронлик сабаблари бўйича белгиланган тартибда (тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан) берилган ҳужжатлар ва маълумотномаларни тайёрлаши шарт.
59. Ногиронларнинг меҳнатидан фойдаланувчи корхона ўтказилган аттестация натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда санитария-техник ҳолатни паспортлаштириши шарт.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
60. Турғун бўлмаган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш барқарор танлаш ҳамда зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларининг миқдори билан биргаликда типик технологик операцияларни олдиндан аниқлаш ва кейинчалик ушбу операцияларни баҳолаш йўли билан ўтказилади.
Ҳар бир операцияни бажариш вақти эксперт йўли билан, ходимларни ва уларнинг бевосита раҳбарларини сўраб чиқиш йўли билан аниқланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
61. Иш ўрнида аниқ касб (лавозим)нинг малака тавсифида мавжуд бўлмаган, бироқ корхона раҳбарининг ёзма қарори ёки меҳнат шартномаси билан ушбу касб (лавозим) ходимининг лавозим мажбуриятларига киритилган ишларни бажаришда ушбу иш ўрнида ходим томонидан бажариладиган ишларнинг барча турлари баҳоланиши керак.
VI. Иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш натижаларини расмийлаштириш тартиби
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.01.00 Умумий масалалар]
62. Аттестация натижалари аттестациядан ўтказувчи ташкилот томонидан аттестация тўғрисидаги ҳисобот шаклида расмийлаштирилади, унга:
аттестация комиссиясини ташкил этиш ва аттестация бўйича ишларни бажариш жадвалини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ;
аттестациядан ўтказилиши керак бўлган иш ўринлари рўйхати;
ўлчашлар протоколлари билан биргаликда меҳнат шароитлари хариталари;
иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси натижалари йиғма ведомости;
аттестация натижалари бўйича белгиланган меҳнат шароитлари даражаларининг йиғма жадвали ҳамда шу муносабат билан ходимларга белгиланиши зарур бўлган кафолатлар ва преференциялар;
меҳнат шароитларини яхшилаш ва соғломлаштириш тадбирлари режаси;
меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг ижобий хулосаси;
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.01.00 Умумий масалалар]
63. Аттестация комиссияси аттестация тўғрисидаги ҳисобот тушган санадан бошлаб ўн календарь кун мобайнида:
аттестация тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқади ва уни тасдиқлаш учун корхона раҳбарига киритади;
иш ўринларида аттестация ўтказилган ходимларни тилхат остида иш ўринлари аттестациясининг натижалари билан таништиради;
жамоа шартномаси ва жамоа битимига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.01.00 Умумий масалалар]
64. Корхона раҳбари аттестация тўғрисидаги ҳисобот тушган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида аттестациянинг тугаганлиги ва аттестация тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш тўғрисида ёзма қарор қабул қилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.01.00 Умумий масалалар]
65. Аттестация материаллари иш ўринларида аттестация ўтказилган корхонада ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган муддат мобайнида сақланади.
VII. Режадан ташқари аттестация ўтказиш тартиби
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
66. Режадан ташқари аттестация:
ходим, касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи тегишли иш ўрнида аттестация ўтказиш тўғрисида корхона раҳбарига ариза билан мурожаат қилган тақдирда;
аттестация ўтказиш сифатини баҳолаш мақсадида ўтказилган меҳнат шароитлари давлат экспертизаси натижалари бўйича;
меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан корхона раҳбарига берилган кўрсатмага мувофиқ ўтказилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари]
67. Режадан ташқари аттестация натижалари аттестацияга қўйиладиган ушбу Низом талабларига мувофиқ расмийлаштирилади. Бунда ҳар бир иш ўрни учун ўзгартириш ва қўшимчалар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат шароитларининг янги харитаси расмийлаштирилади.
VIII. Якунловчи қоидалар
68. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги бўйича аттестациядан ўтказиш соҳасида назоратни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш соҳасидаги илмий-методик муассаса ҳисобланади.
Аттестациядан ўтказувчи ташкилотлар томонидан иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги бўйича аттестациядан ўтказиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш талабларига риоя қилинишини текшириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.01.00 Умумий масалалар]
69. Аттестацияни ўтказиш юзасидан масъулият корхона раҳбарига юкланади. Ўлчашлар ва баҳолашларни ўтказишнинг тўғрилиги юзасидан масъулият аттестация комиссиясига ҳамда аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассисига юкланади.
Бир сменадаги ташқи механик иш бирликларида ифодаланган жисмоний динамик оғирлик, кг. м.
1. 14. 2
Бир сменадаги ташқи механик иш бирликларида ифодаланган жисмоний динамик оғирлик, кг. м. , минтақавий оғирликда (асосан қўл мушаклари ва елка пояси иштирокида), юкни 1 метргача олиб боришда
1. 14. 3
Бир сменадаги ташқи механик иш бирликларида ифодаланган жисмоний динамик оғирлик, кг. м. , умумий оғирликда (асосан қўл мушаклари, корпус, оёқ иштирокида), юкни 1 метрдан 5 метргача олиб боришда
1. 14. 4
Бир сменадаги ташқи механик иш бирликларида ифодаланган жисмоний динамик оғирлик, кг. м. , умумий оғирликда (асосан қўл мушаклари, корпус, оёқ иштирокида), юкни 5 метрдан кўп масофага олиб боришда
1. 14. 5
Қўлда кўтариладиган ва ташиб ўтиладиган юкнинг оғирлиги (массаси), кг. Бошқа иш билан алмашган ҳолда (маротабали) юкни кўтариш ва ташиб ўтиш (соатига 2 мартагача)
1. 14. 6
Қўлда кўтариладиган ва ташиб ўтиладиган юкнинг оғирлиги (массаси), кг. Доимий иш сменасида (маротабали) юкни кўтариш ва ташиб ўтиш.
1. 14. 7
Қўлда кўтариладиган ва ташиб ўтиладиган юкнинг оғирлиги (массаси), кг. Сменанинг ҳар соати давомида полдан, иш жойининг юзасидан ташиб ўтиладиган юкларнинг жами оғирлиги (массаси).
1. 14. 8
Қолипли (стереотип) иш ҳаракатлари (сменадаги миқдори ). Локал оғирликдаги (қўл панжаси ва бармоқлар мушаклари иштирокида)
1. 14. 9
Қолипли (стереотип) иш ҳаракатлари (сменадаги миқдори ). Регионал оғирликдаги (асосан елка ва қўл мушаклари иштирокидаги ишларда).
1. 14. 10
Статик оғирлик. Сменада юкни кўтариб турган ҳолатда статик оғирликнинг ўлчами, зўр бериш, кгс — бир қўл билан
1. 14. 11
Статик оғирлик. Сменада юкни кўтариб турган ҳолатда статик оғирликнинг ўлчами, зўр бериш, кгс — икки қўл билан
1. 14. 12
Статик оғирлик. Сменада юкни кўтариб турган ҳолатда статик оғирликнинг ўлчами, зўр бериш, кгс — гавда ва оёқлар мушаклари иштирокида
1. 14. 13
Ишлаш ҳолати
1. 14. 14
Гавдани энгаштириш (сменада маротаба)
1. 14. 15
Горизонтал чизиқ бўйлаб кенг сатҳда ҳаракатланиш (смена давомида технологик жараён билан боғлиқ ҳолда), км
1. 14. 16
Вертикал чизиқ бўйлаб кенг сатҳда ҳаракатланиш (смена давомида технологик жараён билан боғлиқ ҳолда), км
1. 15. Меҳнат жараёнининг диққат талаблиги
1. 15. 1
Интеллектуал оғирлик: ишнинг мазмуни
1. 15. 2
Интеллектуал оғирлик: сигналларни (маълумотларни) қабул қилиш (идрок қилиш) ва уларни баҳолаш
Эмоционал оғирлик: шахсий ҳаётга хавф-хатар даражаси
1. 15. 15
Эмоционал оғирлик: бошқа шахс ҳаёти учун хавфсизлик даражаси
1. 15. 16
Оғирликнинг бир хиллиги (монотонлиги): оддий топшириқлар ёки кўп маротаба қайтариладиган операцияларни бажарилишида зарур бўладиган элементлар сони
1. 15. 17
Оғирликнинг бир хиллиги (монотонлиги): оддий ишлаб чиқариш топшириқларини ёки қайтариладиган операцияларни бажариш давомийлиги (секунд)
1. 15. 18
Оғирликнинг бир хиллиги (монотонлиги): фаол ҳаракатлар вақти (смена давомийлигига нисбатан, %). Қолган вақтда — ишлаб чиқариш жараёнини боришини кузатиш
1. 15. 19
Оғирликнинг бир хиллиги (монотонлиги): ишлаб чиқариш аҳволининг бир хиллиги (монотонлиги) (технологик жараённи суст кузатув вақти, смена вақтига нисбатан, %)
1. 15. 20
Иш режими: иш кунининг ҳақиқий давомийлиги, соат
1. 15. 21
Иш режими: ишнинг сменалилиги
1. 15. 22
Иш режими: қатъий белгиланган танаффуслар ва уларнинг давомийлиги
Меҳнат шароитларининг гигиеник меъёрларга мослигининг умумий баҳоси
*Иш жойининг меҳнат шароитлари харитаси рақами Меҳнат шароитлари юзасидан аттестациядан ўтказиладиган иш ўринлари рўйхатидаги рақамга мос келиши керак.
II. ИШ ЖОЙЛАРИНИНГ ЖАРОҲАТЛАШ ХАВФЛИЛИГИНИ БАҲОЛАШ
2. 1. Иш жойининг шикастлаш хавфлилигини баҳолаш натижалари
Ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар
Ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг талаблари
Иш жойидаги шикастлаш хавфлилиги бўйича баҳоланаётган объектларининг ҳақиқий ҳолати
Иш жойидаги шикастлаш хавфлилиги бўйича баҳоланаётган объектларининг ҳақиқий ҳолати
Зурурий чора-тадбирлар
2. 2. Баҳолаш натижалари бўйича хулоса:
Баҳолаш объекти:
Хулоса меъёрий талабларга мос (мос эмас) (аниқланган, талабларга мос бўлмаган бандлар кўрсатилади)
Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари
Мослама ва асбоблар
Ўқитиш ва йўл-йўриқлар
2. 3. Иш жойидаги меҳнат шароитлари шикастлаш хавфлилиги бўйича __________ классга мансуб.
III. ХОДИМЛАРНИНГ ЯТҲВ БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИГИНИ БАҲОЛАШ
3. 1. Ходимга якка тартибдаги ҳимоя воситаларини (ЯТҲВ) бериш асоси:
Мажбурий тусдаги
_______________________________________________________________________________________________ Зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларида банд бўлган ходимларга, шунингдек ўзига хос ҳаво ҳарорати ва ифлосланиши билан боғлиқ ишларда, сертификатланган махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибдаги ҳимоя воситаларини бепул бериш намунавий меъёрларининг номи
Қўшимча
_______________________________________________________________________________________________ Меҳнат шароитлари бўйича иш жойлари аттестацияси ва ускуналарни шикастлаш хавфлилиги натижаларини баҳолаш бўйича
Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлганлик учун йиллик қўшимча таътилларнинг ДАВОМИЙЛИГИ
Омиллар
Меҳнат шароитлари класслари
1 класс мақбул
2 класс йўл қўйилган
3 класс зарарли
4 класс хавфли
3.1 1-даража
3.2 2-даража
3.3 3-даража
3.4 4-даража
Қўшимча таътилнинг давомийлиги, кунлар ҳисобида
0
0
3
4 — 6 кунгача
7 — 12 кунгача
13 — 18 кунгача
19 — 24 кунгача
Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3а-ИЛОВА
Имтиёзли пенсия таъминотига ҳуқуқни БАҲОЛАШ
Рўйхатлар
Меҳнат шароитлари класслари
Талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда, ёшидан қатъи назар, пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-РЎЙХАТИ
4
Талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 10 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2-РЎЙХАТИ
3.4
Талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-РЎЙХАТИ
Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Корхонанинг номи
Юқори турувчи корхона
Юридик манзили
Асосий маҳсулот тури
СТИР
ИФУТ
МХБТ
Иш ўринларини меҳнат шароитлари юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича белгиланган меҳнат шароитлари класслари ҳамда шу муносабат билан ходимларга белгиланиши лозим бўлган кафолатлар ва преференцияларнинг ЙИҒМА ЖАДВАЛИ
Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Герби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ДАВЛАТ ЭКСПЕРТИЗАСИ ХУЛОСАСИ ХХ№00000000
20__йил «___» __________
___________ ш.
Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш материаллари асосида қуйидагилар аниқланди: 1. Иш ўринлари меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказилган корхона тўғрисида маълумотлар:
Синов лабораториясининг аккредитация аттестатининг рақами ва санаси
СТИР
ИФУТ
МХБТ
3. Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш давомида мазкур иш бўйича амалдаги нормалар ва нормативлардан четга чиқилмаган. 4. Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича ишлар Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилган.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи (Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи)
___________
___________
М.Ў.
(имзо)
Ф. И. О.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 34-сон, 405-модда)
20__ йил «___» __________ даги ___-сон буйруққа мувофиқ аттестация комиссияси 20__ йил «___» __________ дан 20__ йил «___» __________ гача иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказишни амалга оширди.
________________________________________________ томонидан 20__ йил «___» __________ да тасдиқланган меҳнат шароитлари юзасидан аттестациядан ўтказиладиган иш ўринлари рўйхати асосида амалга оширилди. Аттестация натижалари қуйидагиларда ўз аксини топган: меҳнат шароитлари хариталари (ўлчаш баёнлари билан бирга); иш ўринларини меҳнат шароитлари юзасидан аттестациядан ўтказиш натижаларининг йиғма қайдномаси; иш ўринларини меҳнат шароитлари юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича белгиланган меҳнат шароитлари класслари ҳамда шу муносабат билан ходимлар учун белгиланиши лозим бўлган кафолатлар ва преференцияларнинг йиғма жадвали.
Аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича Меҳнат шароитларини меҳнат муҳофазаси нормалари, қоидалари ва инструкциялари талабларига мослаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб ва касаба уюшмаси билан келишилиб, _______________________________________________________________________
(корхона раҳбари лавозимининг номи, Ф.И.О.)
__________________________ томонидан 20__ йил «___» __________ да тасдиқланди. Аттестациядан ўтказиш материаллари давлат экспертизасидан ўтди, улар бўйича 20__ йил «___» __________ даги ___-сон хулоса олинди.
Аттестациядан ўтказиш натижаларини кўриб чиқиб, аттестация комиссияси қарор қилди: 1. Аттестациядан ўтказиш бўйича ишлар якунланган деб ҳисоблансин. 2. … 3. …
Аттестация комиссияси раиси
___________________
_________
___________________
_________
(лавозим)
(имзо)
(Ф. И. О. )
(сана)
Аттестация комиссияси аъзолари:
___________________
_________
___________________
_________
(лавозим)
(имзо)
(Ф. И. О. )
(сана)
___________________
_________
___________________
_________
(лавозим)
(имзо)
(Ф. И. О. )
(сана)
___________________
_________
___________________
_________
(лавозим)
(имзо)
(Ф. И. О. )
(сана)
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 34-сон, 405-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарорига 2-ИЛОВА
Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис малака сертификати бериш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис малака сертификатини (кейинги ўринларда малака сертификати деб аталади) бериш, унинг муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини тўхтатиш ва уни бекор қилиш тартибини белгилайди.
2. Малака сертификати шахсни махсус тайёргарликка эга сифатида эътироф этиш ҳамда унинг ушбу Низомда белгиланган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш, зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариши учун масъулиятини ошириш учун асос ҳисобланади.
3. Малака сертификати жисмоний шахсга иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи ташкилотнинг ходими сифатида ишлаш ҳуқуқини беради.
4. Талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширган тақдирда унга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича малака сертификати берилади.
5. Малака имтиҳони иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис сифатида ишлашни хоҳловчи шахсларнинг (кейинги ўринларда талабгор деб аталади) билимларини текшириш воситаси ҳисобланади.
6. Малака имтиҳони махсус идоралараро имтиҳон комиссияси (кейинги ўринларда имтиҳон комиссияси деб аталади) томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.
7. Имтиҳон комиссияси тўғрисидаги низом, унинг таркиби ва иш регламенти Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Имтиҳон комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси, Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек амалий тажрибага эга бўлган мутахассислар ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги олимлар пул тўлаш асосида киритиладилар.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази имтиҳон комиссиясининг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари — имтиҳон комиссиясининг раиси, ишчи орган директори — имтиҳон комиссияси раисининг ўринбосари, ишчи орган директорининг биринчи ўринбосари — имтиҳон комиссиясининг котиби ҳисобланади.
8. Малака сертификатини бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш, шунингдек унинг дубликатини бериш учун ушбу Низомда белгиланган миқдорда йиғим тўланади.
9. Малака имтиҳонини топширишга ушбу Низомда белгиланган малака талабларига жавоб берадиган талабгорлар қўйилади.
II. Малака талаблари
10. Талабгор малака сертификатини олиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий техник маълумотнинг ёхуд хорижий давлатнинг таълим муассасасида олинган олий техник маълумотнинг (қонун ҳужжатларига мувофиқ нострификациялашдан ўтган тақдирда) ҳамда олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин (шу жумладан ўриндошлик бўйича) камида 3 йил амалий иш стажининг мавжудлиги;
ёхуд олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин ишлаб чиқариш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ташкилотнинг ёки санитария-гигиена хизматининг ходими (шу жумладан ўриндошлик бўйича) сифатида ёки ишлаб чиқариш участкаси (бўлинмаси) раҳбари, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий нотехник маълумот, ёхуд хорижий давлатнинг таълим муассасасида олинган олий нотехник маълумот (қонун ҳужжатларига мувофиқ нострификациядан ўтган тақдирда) билан охирги ўн йилдан камида 3 йил бош муҳандис, бош механик ёки бош энергетик иш стажининг мавжудлиги;
ёхуд Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатда (қонун ҳужжатларига мувофиқ нострификациялашдан ўтган тақдирда) олинган техника, физика-математика, кимё, биология, геология-минералогия, иқтисодиёт, тиббиёт ёхуд фармацевтика фонлари доктори (номзоди) илмий даражасининг мавжудлиги;
б) Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқиш ва малака ошириш дастури асосида таълим муассасаларида махсус ўқитишдан ўтганлик.
III. Малака сертификати олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
11. Талабгор малака сертификати олиш учун ишчи органга ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича малака имтиҳони топширишга киритиш тўғрисида ариза тақдим этади.
Малака имтиҳони топширишга киритиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган анкета;
б) маълумоти тўғрисидаги дипломнинг ёхуд фанлар номзоди ёки доктори илмий даражасини олганлик тўғрисидаги дипломнинг ҳужжатни берган муассаса томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ёхуд дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
ёхуд хорижий давлатнинг таълим муассасасида олинган маълумот тўғрисидаги дипломнинг нусхаси ёхуд фанлар номзоди ёки доктори илмий даражасини олганлик тўғрисидаги дипломнинг нусхаси, шунингдек маълумоти ёки илмий даражаси тўғрисидаги хорижий ҳужжатнинг нострификациялангани тўғрисида ваколатли давлат органи гувоҳномасининг нотариал тасдиқланган нусхаси;
в) меҳнат дафтарчасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма (ўриндошлик бўйича иш стажи мавжуд бўлган тақдирда меҳнат дафтарчасида бу тўғридаги ёзув билан);
д) махсус ўқувдан ва малака оширишдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг уни берган муассаса томонидан, белгиланган тартибда тасдиқланган ёки ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси (ўқув тугаган санадан бошлаб ҳужжатларни топширгунгача бўлган санагача бир йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса ҳужжат ҳақиқий ҳисобланади);
е) малака сертификати берилганлиги учун ариза берилган вақтда қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати.
IV. Малака имтиҳонини топширишга киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш тартиби
12. Ишчи орган ариза тушган кундан бошлаб беш кун муддатда малака имтиҳонини топширишга киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ишчи орган шу куннинг ўзидаёқ талабгорни, рад этиш учун асосларни кўрсатган ҳолда, қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
13. Ишчи орган зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганлиги, шунингдек талабгорнинг ушбу Низомда белгиланган малака талабларига номувофиқлиги сабабларига кўра малака имтиҳони топширишга киритишни рад этади.
Малака имтиҳонини топширишга киритишни рад этиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши керак.
14. Малака имтиҳонини топширишга киритилиши рад этилган талабгор фақат ишчи орган кўрсатган камчиликлар бартараф этилгандан кейингина ариза билан такрорий мурожаат қилишга ҳақлидир. Малака имтиҳонини топширишга киритишни рад этиш учун асос бўлган камчиликларни бартараф этиш учун талабгорга кўпи билан ўн календарь кун муддат берилади.
Ҳужжатларни такрорий кўриб чиқиш уч календарь кун мобайнида амалга оширилади. Талабгорнинг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Ишчи органнинг малака имтиҳонини топширишга киритишни рад этиш тўғрисидаги қарорида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин талабгор томонидан берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади ва ишчи орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Талабгор малака имтиҳонини топширишга киритишнинг рад этилиши, шунингдек ишчи орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят билдириш ҳуқуқига эга.
15. Ишчи орган, малака имтиҳонини топширишга киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, малака имтиҳонини топширишга киритилганлар рўйхатини имтиҳон комиссиясига беради. Бунда малака имтиҳони, гуруҳларнинг шакллантирилишига кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
Малака имтиҳонини топширишга киритилган талабгорлар малака имтиҳонининг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида у ўтказилгунгача ўн календарь кундан кечикмай ёзма равишда хабардор қилинади.
V. Малака имтиҳонини топшириш тартиби
16. Талабгорлар малака имтиҳонини топширишга паспортини ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат кўрсатилган тақдирда киритилади. Ёнида паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати бўлмаган, ёхуд малака имтиҳонига кечикиб келган талабгорлар малака имтиҳонини топширишга киритилмайди ва малака имтиҳонини навбатдаги топширишга киритилган шахслар рўйхатига ўтказилади.
Талабгор, ушбу Низомнинг 15-бандига мувофиқ хабардор қилингани ҳолда, ишчи органга ҳужжатлар тақдим этилган санадан бошлаб олти ой мобайнида малака имтиҳонини топшириш учун келмаган тақдирда тақдим этилган ҳужжатлар талабгорга қайтариб берилади. Ҳужжатларни такроран тақдим этиш ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
17. Малака имтиҳони (10 кишидан кам ва 50 кишидан ортиқ бўлмаган) талабгорлар гуруҳлари учун қуйидаги икки босқичда ўтказилади:
тест синовидан ўтказиш (4 академик соат мобайнида ёзма шаклда), унинг натижалари бўйича талабгор ёзма-оғзаки имтиҳонга киритилади;
имтиҳон билетлари бўйича ёзма-оғзаки имтиҳон топшириш (топшириқларни ечишга ва оғзаки жавоб бериш учун тайёрланишга 3 академик соат берилади).
Малака имтиҳонининг иккала босқичини бир кун мобайнида ўтказишга йўл қўйилмайди.
18. Тест, имтиҳон билетларининг саволлари ва тўғри жавобларнинг вариантлари имтиҳон комиссияси томонидан Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва малака ошириш дастури асосида ишлаб чиқилади. Тест ва имтиҳон билетлари саволларини ишлаб чиқиш учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мутахассислар ва олимларнинг пулли асосда жалб этилишига йўл қўйилади.
Имтиҳон комиссияси раисининг имзоси қўйилмаган тестлар ва имтиҳон билетларининг бланкалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Тестлар ва имтиҳон билетларининг мазмуни қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда вақти-вақти билан қайта кўриб чиқилади.
19. Тест синови Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва малака ошириш дастури бўлимларини акс эттирадиган 50 та саволдан иборат бўлади.
Тест синови натижаларини ижобий деб баҳолаш учун асос ҳисобланадиган тўғри жавобларнинг сони тест синовидаги мавжуд саволлар сонининг камида 60 фоизини ташкил этиши керак.
20. Тест синови натижалари салбий деб эътироф этилган тақдирда талабгор ёзма-оғзаки имтиҳонни топширишга киритилмайди, бу ҳолда тақдим этилган ҳужжатлар унга қайтариб берилмайди.
21. Имтиҳон билети бешта бўлимдан иборат бўлади, улардан ҳар бири қуйидаги йўналишлар бўйича назарий саволлар ва/ёки амалий топшириқларни ўз ичига олади:
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари;
технологик жараёнлар ва асбоб-ускуналар хавфсизлигига қўйиладиган талаблар;
зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва ходимларни уларнинг таъсиридан муҳофаза қилиш;
жамоавий ва якка тартибда ҳимоя қилиш воситалари ва уларни қўлланиш;
меҳнат муҳофазасини бошқариш.
Имтиҳон билетининг бешта қисмидан ҳар бири бўйича жавоблар (шу жумладан топшириқларни бажариш) беш балли тизим бўйича баҳоланади.
Имтиҳон билети бўйича камида 15 балл олган талабгорлар имтиҳонни муваффақиятли топширган ҳисобланади.
22. Малака имтиҳони ўтказиладиган хонага телекоммуникация ва техника воситаларининг олиб кирилиши мумкин эмас. Малака имтиҳони вақтида бошқа талабгорлар билан мулоқотда бўлишга, малака имтиҳони жараёнига халақит беришга рухсат этилмайди. Ушбу талабларни бузган талабгор аудиториядан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади. Аудиториядан чиқариб юбориш ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича далолатнома билан расмийлаштирилади.
23. Чет шахсларнинг малака имтиҳонида қатнашишига рухсат этилмайди.
24. Тест синовини ўтказишга ажратилган вақт тугагач, талабгорлар имтиҳон комиссиясига тест саволларини ва уларга жавобларни топшириши шарт.
Ушбу талабларни бузган талабгорлар малака имтиҳонини топширмаган ҳисобланади.
25. Малака имтиҳони натижалари имтиҳон комиссияси томонидан, у ўтказилгандан кейин уч кундан кечикмай эълон қилинади.
Малака имтиҳони натижалари имтиҳон комиссиясининг протоколи билан расмийлаштирилади ҳамда малака имтиҳони ўтказилган санадан кейин беш кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига топширилади.
Малака имтиҳонини топширмаган талабгор, малака сертификати бериш учун йиғимни такроран тўлаган тақдирда, малака сертификати олиш учун ҳужжатларни такроран, лекин малака имтиҳонида қатнашган санасидан бошлаб камида бир ой муддат ўтгач, белгиланган тартибда тақдим этишга ҳақлидир.
28. Талабгорлар сони 30 нафар ва ундан кўп бўлган тақдирда малака имтиҳонларининг республика ҳудудларида жойига борган ҳолда ўтказилишига йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги берилган апелляцияни икки ҳафта муддатда кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида талабгорга ёзма шаклда хабар қилади.
31. Имтиҳон комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва такрорий малака имтиҳони ўтказиш тўғрисидаги қарор малака имтиҳони ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда ўтказилган тақдирда қабул қилинади.
32. Малака имтиҳонини такрорий топшириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги малака имтиҳонини топширмаган деб эътироф этилган талабгор учун такрорий имтиҳон кунини тайинлайди.
VII. Малака сертификатини бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш ва унинг дубликатини бериш тартиби
34. Малака сертификати унинг бўйича қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади, унда ҳисобга олиш серияси, тартиб рақами ва ҳимояланганлик даражаси бўлади. Бланкалар ишчи органнинг буюртмасига биноан «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Ишчи орган директори сертификат бланкаларининг зарур даражада ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан шахсан жавоб беради.
Малака сертификати эгасининг фотосурати ёпиштирилган ҳолда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида юридик кучга эга бўлади.
35. Малака сертификати 5 йил муддатга берилади.
36. Малака сертификати Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан, имтиҳон комиссиясининг протоколлари олингандан кейин ўн кун муддатда расмийлаштирилади ҳамда иш ўринларини меҳнат шароитлари ва жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассисларнинг реестрига имзо қўйилган ҳолда малака сертификати эгасига ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома асосида бошқа шахсга берилади.
37. Талабгор малака сертификати расмийлаштирилган санадан бошлаб уч ой мобайнида уни олишдан ихтиёрий равишда воз кечган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
38. Малака сертификатининг эгаси малака сертификатининг амал қилиш муддати тугашидан уч ой олдин, лекин малака сертификатининг амал қилиш муддати тугашигача олти ойдан эрта бўлмаган муддатда ишчи органга малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза беради.
Малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган анкета;
б) малака сертификатининг нусхаси;
в) махсус ўқувдан ва малака оширишдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг уни берган муассаса томонидан, белгиланган тартибда тасдиқланган ёки нотариал тасдиқланган нусхаси (у агар ўқиш тугаган санадан бошлаб ҳужжатлар топширилган санагача бир йилдан кўп вақт ўтмаган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади);
39. Малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш ушбу Низомнинг 38-бандида кўрсатилган талабларга риоя этилганда ва малака сертификатининг эгаси малака имтиҳонини муваффақиятли равишда такроран топширганда амалга оширилади.
Малака сертификатининг амал қилиш муддати малака сертификатининг бланкасида кўрсатилган амал қилиш муддати тугаган санадан бошлаб узайтирилади.
40. Малака сертификатининг амал қилиш муддати 5 йилга узайтирилади.
41. Малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш илгари берилган малака сертификатининг бланкасига махсус белги қўйиш йўли билан, белгиланган тартибда амалга оширилади.
Малака сертификатининг унинг амал қилиш муддатини узайтиришга тааллуқли бўлган бланкаси реквизитлари тўлдирилган тақдирда малака сертификатининг эгасига илгари берилган тартиб рақами билан янги малака сертификати берилади. Илгари берилган малака сертификатининг бланкаси йўқ қилинади.
42. Фамилияси (исми, отасининг исми) ёки паспортининг маълумотлари ўзгарган тақдирда малака сертификатининг эгаси тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн календарь кундан кечикмай ишчи органга малака сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт, аризага қайта расмийлаштирилиши керак бўлган малака сертификати ва тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари илова қилинади.
43. Малака сертификатини қайта расмийлаштириш малака сертификатининг эгаси томонидан тегишли ариза берилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида амалга оширилади, бунда илгари берилган тартиб рақами ва илгари белгиланган амал қилиш муддати билан малака сертификатининг янги бланкаси берилади. Илгари берилган малака сертификатининг бланкаси йўқ қилинади.
44. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган малака сертификати ўрнига эгасининг аризасига биноан дубликат берилади.
Малака сертификатининг эгаси матбуотда малака сертификатининг йўқолганлиги тўғрисида эълон бериши ва унинг тасдиғини ишчи органга тақдим этиши керак.
Малака сертификатининг дубликати айнан шу тартиб рақами ва унинг амал қилишининг илгари белгиланган муддати билан берилади, малака сертификатининг янги бланкасида «Дубликат» сўзи мажбурий равишда қайд этилади.
Яроқсиз ҳолга келган малака сертификати ишчи органга қайтарилади ва йўқ қилинади.
45. Малака сертификатини қайта расмийлаштирганлик, дубликат берганлик учун ариза берилган вақтда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
VIII. Малака сертификатининг амал қилиш муддатини тўхтатиш ва уни бекор қилиш тартиби
46. Қуйидагилар малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш учун асослар ҳисобланади:
малака сертификати эгасининг аризаси;
ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида қонунчилик талабларининг мунтазам равишда ёки бир марта қўпол бузилиши;
малака сертификати эгасининг оғир оқибатларга (ходимнинг ўлимига, унинг оғир тан жароҳатлари олишига ва шу кабиларга) сабаб бўлган бепарволиги, ҳаракатсизлиги;
муайян лавозимларни эгаллаш ёки меҳнат ва меҳнат муносабатлари соҳасида муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган суд ҳукмининг қонуний кучга кириши;
фуқарони муомалага ёки чекланган муомалага белгиланган тартибда лаёқатсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори.
Шу билан бирга, қуйидагилар фаолиятни амалга оширишда қонунчилик талабларининг малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш учун асос ҳисобланадиган бир марта қўпол бузилиши деб эътироф этилади:
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган талабларнинг бузилиши ҳолатларининг малака сертификати эгаси томонидан яширилганлиги;
ўз номидан фойдаланиши учун малака сертификатини бошқа шахсга берганлик фактининг аниқланганлиги;
малака сертификати эгасининг ўзи штатида турган ташкилот раҳбарининг тегишли рухсатисиз (буйруғисиз), назорат қилиш ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг топшириқлари бўйича ҳар хил текширишларни ўтказиш учун мутахассис сифатида иштирок этганлиги.
Малака сертификатининг амал қилиши уни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтайди.
малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарорнинг ноқонунийлиги;
малака сертификатининг сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти.
Малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор малака сертификати берилган санадан бошлаб амал қилади.
48. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш учун асослар аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тегишли қарор қабул қилади.
Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши керак. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар иш ўринларини меҳнат шароитлари ва жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассислар реестрига киритилади.
Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор беш кун муддатда малака сертификатининг эгасига ва у штатида турган ташкилотга юборилади.
Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор иш ўринларини меҳнат шароитлари ва жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис томонидан олинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида сертификат уни йўқ қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига қайтарилиши керак.
49. Йўл қўйилган бузилишлар учун унинг малака сертификатининг амал қилиши тўхтатилган ёки у бекор қилинган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис малака сертификати бекор қилинган ёки унинг амал қилиш муддати тўхтатилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида малака сертификатини такроран олиш учун малака имтиҳонини топширишга киритилмайди.
IX. Малака сертификатига эга бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассислар реестрини юритиш
50. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги малака сертификатига эга бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассислар реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
малака сертификатининг амал қилишини узайтириш, тўхтатиш, уни бекор қилиш, қайта расмийлаштириш ва унинг дубликатини бериш.
51. Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассислар реестридан малака сертификатининг тартиб рақами, берилган санаси, уни қайта расмийлаштириш ва амал қилишини тўхтатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва унинг дубликатини бериш тўғрисидаги маълумотлар манфаатдор шахсларга кўчирмалар тарзида берилиши мумкин.
52. Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассислар малака сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар уч йил мобайнида, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва малака ошириш дастури бўйича камида 60 соат ҳажмида малака ошириш курсларидан ўтишлари шарт.
Малака ошириш курслари штатида иш ўринларини меҳнат шароитлари ва жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича камида уч нафар мутахассисга эга бўлган таълим муассасалари томонидан, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги назарий ва амалий билимларни чуқурлаштириш ва янгилаш, уларнинг бажарилаётган вазифалар ва функцияларга профессионал тайёрлигини таъминлаш мақсадида ўтказилади.
53. Ушбу Низомга мувофиқ ундириладиган йиғимлар ишчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ўтказилган маблағлардан ишчи органнинг таъминоти ва уни моддий-техник жиҳатдан ривожлантириш, малака имтиҳонларини ўтказиш, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш ва хизмат сафари харажатлари, малака сертификатларини ҳамда иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича давлат экспертизаси хулосалари бланкаларини тайёрлаш ва расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шунингдек халқаро хизмат сафарларини, иш билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий, методологик, амалий ва бошқа ишланмаларни молиялаштириш учун фойдаланилади.
54. Малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тўхтатиш ва уни бекор қилиш масалалари бўйича қарорлар юзасидан манфаатдор шахслар томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят билдирилиши мумкин.
Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис малака сертификати бериш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Олд томони
Ўзбекистон Республикасининг Герби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ИШ ЎРИНЛАРИНИ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ ВА АСБОБ-УСКУНАЛАРНИНГ ЖАРОҲАТЛАШ ХАВФЛИЛИГИ ЮЗАСИДАН АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА МУТАХАССИС МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ
Ўзбекистон Республикасининг Герби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ № _____________
Сурат
Тошкент ш.
20__ йил «___» _________
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан _____________________________________________________________________ га
(паспорт рақами ва серияси, қачон ва ким томонидан берилган))
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш соҳасида фаолият кўрсатувчи ташкилот ходими сифатида ишлашга рухсат берилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари
_________
_________
М.Ў.
(имзо)
(Ф.И.О.)
2-бет.
Малака сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилди:
20__йил «___» __________ дан 20__йил «___» __________ гача
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари
_________
_________
М.Ў.
(имзо)
(Ф.И.О.)
Малака сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилди:
20__ йил «___» __________ дан 20__ йил «___» __________ гача
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари
_________
_________
М.Ў.
(имзо)
(Ф.И.О.)
Малака сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилди:
20__ йил «___» __________ дан 20__ йил «___» __________ гача
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари
Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис малака сертификати бериш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига _______________________ ____________________ дан
АРИЗА
Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис малака сертификатини олиш учун малака имтиҳони топширишга рухсат беришингизни сўрайман. Аризага қуйидагилар илова қилинади: 1. 2. 3. ва бошқалар
Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис малака сертификати бериш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис малака сертификати бериш тўғрисидаги Низомга 4-ИЛОВА