1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.10.00 Бошқа давлатлараро иттифоқлар ва ташкилотлар]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро ва хорижий ташкилотлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИГА АЪЗОЛИГИ ТЎҒРИСИДА
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистоннинг Ислом тараққиёт банкига аъзо бўлиш нияти тўғрисида Ислом тараққиёт банкига расмий мактуб билан мурожаат қилганлиги ва ушбу ният Банк раҳбарияти томонидан маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
2. Ислом тараққиёт банкини ташкил этиш тўғрисида 1974 йил 12 августдаги Битим моддалари қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Ўзбекистон Республикаси Ислом тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни қабул қилганлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ислом тараққиёт банкига маълум қилинсин.
3. Ислом тараққиёт банки устав сармоясига Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибда:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
номинал қиймати 10000 Ислом динори/СДР бўлган 250 акцияга ёзилишни;
мазкур қарор билан тасдиқланган тўлов жадвалига мувофиқ бадаллар тўланишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э.М. Ғаниев Ўзбекистон Республикасидан Ислом тараққиёт банки бошқарувчиси этиб;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 82-модда)
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси З. С. Мирхўжаев Ўзбекистон Республикасидан Ислом тараққиёт банки бошқарувчисининг ўринбосари этиб тайинлансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э. М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 27 август,
371-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 371-сон қарорига ИЛОВА
Ислом тараққиёт банки устав сармоясига Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш