1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Маъмурий-ҳудудий тузилиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 78-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 6 июндаги 907-II-сонли «Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 29 августдаги СҚ-441-II-сонли «Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номини ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига асосан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг тузилмасининг «Тошкент шаҳри» бўлимидаги «Ҳамза» сўзлари «Яшнобод» сўзларига алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 октябрдаги ПФ-4570-сонли Фармони билан тасдиқланган Фуқаролик ишлари бўйича туман, туманлараро, шаҳар судларининг тузилмасининг (юрисдикция ҳудуди) «Тошкент шаҳри» бўлимидаги «Ҳамза» сўзи «Яшнобод» сўзига алмаштирилсин.
3. Мазкур Фармоннинг ижроси устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б. Коканбаев зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 8 сентябрь,
ПФ-4651-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 464-модда)