1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатга олиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБОТЛАРИ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, расмийлаштиришнинг босқичма-босқич рўйхатдан ўтказиш принципига ўтиш ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра тадбиркорлик фаолияти субъектларини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказишда:
биринчидан, розилик берувчи ташкилотлар сони кескин қисқартирилиши;
иккинчидан, барча келишиб олиш тартиботлари тадбиркорлик субъектларини амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қилган ҳолда рўйхатдан ўтказадиган фақат битта ташкилот доирасида амалга оширилиши таъминланади.
2. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) ташкил этилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари:
2003 йил 1 октябргача Инспекцияларни шакллантиришни тугалласинлар ва улар учун зарур шароитлар яратилишини таъминласинлар;
Инспекциялар самарали фаолият кўрсатиши, рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда бюрократия ва сансалорлик ҳолларининг олдини олиш чора-тадбирларини кўрсинлар.
3. Қуйидагилар янги ташкил этилаётган Инспекцияларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни мўлжаллаётган ариза берувчининг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ҳужжатларни ва зарур бўлган асосларни экспертизадан ўтказиш.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й , 31-32-сон, 318-модда)
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида муҳандислик коммуникацияларига (газ билан таъминлаш, энергия билан таъминлаш, сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик билан таъминлаш, телефон алоқаси тармоқлари) уланиш, турар-жойларни нотурар-жой тоифасига ўтказиш, объектларни қуриш ва реконструкция қилишга техник шартларни белгиланган тартибда расмийлаштириш учун, шунингдек муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатнома олиш учун уларнинг ваколатлари доирасида мажбурий тартибда келишиладиган ва рухсат олинадиган тегишли ташкилотларни аниқлаш;
юқорида кўрсатилган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришни ҳисобга олган ҳолда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, реестрни юритиш, шунингдек уларни солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйиш;
ариза берувчига барча рухсат берувчи ҳужжатлар билан унинг тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш.
4. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган тадбиркорлик субъектини ариза берилган санадан бошлаб рухсат берувчи ҳужжатларни берган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказишгача бўлган муддат техник шартлар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришнинг мураккаблигини ва ҳажмини ҳисобга олиб 7 иш кунидан бир ойгача белгиланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й , 31-32-сон, 318-модда)
5. Қуйидагилар:
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий органлари билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун объектлар қурилиши учун ер участкаларининг, тадбиркорлар талабини ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда кимошди савдоларига қўйишни амалиётда қўлласинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисидаги намунавий низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
рўйхатдан ўтказиш ва рухсат бериш ҳужжатларини расмийлаштиришнинг белгиланган тартибига сўзсиз риоя қилиниши устидан зарур назорат ўрнатсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу қарор қоидаларини республикадаги барча тадбиркорлар кенг қатламларига етказиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
9. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш масалаларини тартибга солувчи идоравий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсинлар.
10. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 22 августдаги 347-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 47-модда) 1-банди, 2-банднинг иккинчи—бешинчи хатбошилари, 3 ва 4-бандлари;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарорига 2-илованинг 12-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 34-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 20 август,
357-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом:
тадбиркорлик субъектларини айни пайтда давлат солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоят адлия бошқармаларида, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларида (кейинги ўринларда матнда рўйхатдан ўтказувчи органлар деб юритилади) давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларини;
объектларни қуриш ва реконструкция қилиш учун зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни, шу жумладан муҳандислик коммуникацияларига (газ билан таъминлаш, энергия билан таъминлаш, сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик билан таъминлаш, телефон алоқаси) уланиш учун техник шартларни ваколатли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида расмийлаштириш, тадбиркорлик фаолияти учун турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказишни расмийлаштириш тартиби ва муддатларини белгилайди.
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан бир вақтда туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш ва объект қурилишига рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун янги қурилишга ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори нусхасини тақдим этган тадбиркорлик субъектларига;
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан бир вақтда туман (шаҳар) ҳокимининг газ ва электр тармоқларига уланиш учун техник шартлар олиш учун янги қурилишга ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори нусхасини тақдим этган тадбиркорлик субъектларига;
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризада фаолиятнинг асосий тури сифатида фаолиятнинг лицензияланадиган турини кўрсатган тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилади;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 162-сонли қарорига мувофиқ тўртинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 318-модда)
Юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келиш ниятидаги жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган алоҳида Низом билан тартибга солинади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 395-модда)
2. Давлат солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда давлат рўйхатидан ўтказиш:
аудиторлик ва суғурта ташкилотлари, биржалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялар ва холдинглар) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган бозорлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й , 31-32-сон, 318-модда)
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган бозорлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармалари томонидан;
барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар, ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошида кўрсатилганлардан ташқари — туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари (кейинги ўринларда матнда Инспекция деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
3. Корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистри жойлардаги статистика органлари томонидан тўлдириладиган рўйхатдан ўтказиш карталари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан юритилади.
4. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш муассисларнинг ихтиёрига кўра:
шартнома асосида — Савдо-саноат палатаси ёхуд бошқа консалтинг фирмалари, бошқа шахслар томонидан амалга оширилади.
(4-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон , 34-модда)
5. Тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун давлат божи ёки рўйхатдан ўтказиш йиғими тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун:
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари, шунингдек 500 АҚШ доллари;
суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, биржалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялар ва холдинглар) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бошқаруви органлари ва бозорлар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи тўланади.
Давлат божининг 20 фоизи Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига, қолган сумма тегишли равишда республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказилади.
Тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун Инспекцияларда рўйхатдан ўтказиш йиғими ундирилади, уларнинг ставкалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органлари томонидан белгиланади. Рўйхатдан ўтказиш йиғимларининг чекланган ставкалари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади. Рўйхатдан ўтказиш йиғимларидан келиб тушган маблағлар фақат рўйхатдан ўтказувчи органларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.
Давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун:
деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил қилинадиган акциядорлик жамиятларидан рўйхатдан ўтказиш йиғими олинмайди;
бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларидан рўйхатдан ўтказиш йиғими белгиланган ставканинг 20 фоизи миқдорида олинади;
бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган савдо корхоналаридан рўйхатдан ўтказиш йиғими энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида олинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 162-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 318-модда)
6. Объектларни қуриш, қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказиш учун зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни ваколатли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида расмийлаштириш тадбиркорлик субъекти ёки унинг муассасасининг аризасига кўра Инспекция томонидан таъминланади.
Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун Инспекцияга илгари рўйхатдан ўтказилган (рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда ёки расмийлаштирмасдан), хабардор қилиш тартибида рўйхатдан ўтказилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармаларида, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларида рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Бунда рўйхатдан ўтказиш йиғими (давлат божи) ундирилмайди.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й , 31-32-сон, 318-модда)
8. Тадбиркорлик субъектини рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказишнинг ариза берилган санадан бошлаб рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилгунгача умумий муддати техник шартларни ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни бериш билан боғлиқ ишларнинг мураккаблиги ва сермеҳнатлиги даражасига қараб 7 иш кунидан бир ойгача доирада белгиланади.
9. Инспекция томонидан рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилганда тегишли рухсат берувчи ҳужжатлар берилганлиги учун ваколатли органлар хизматларига ҳақ тўлаш фақат Инспекция орқали амалга оширилади.
10. Тадбиркорлик субъекти бўлмаган ва объектлардан тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш ниятида бўлмаган шахслар ҳам рухсат берувчи тартиб-қоидалардан ваколатли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида ўтадилар, шу жумладан муҳандислик коммуникацияларига уланиш (газ, энергия, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти, телефон алоқаси) учун техник шартлар олиш, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, мазкур Низомга мувофиқ турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказишни расмийлаштириш, Инспекцияга мурожаат қилиш билан боғлиқ нормалар бундан мустасно.
11. Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга (шахсан келиб ёки почта орқали) мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги ариза тақдим этилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага:
давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган икки асл нусхаси, бунда давлат корхоналари негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари учун таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган бўлиши талаб этилмайди (юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис ҳужжатлари бўлиб устав ёки таъсис шартномаси ва устав ёки фақат таъсис шартномаси, бунда масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун — таъсис шартномаси ва устав, тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун эса — фақат таъсис шартномаси, акциядорлик жамиятлари, хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун — фақат устав);
давлат божининг ёки рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларидан ташқари);
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й , 31-32-сон, 318-модда)
12. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) бозорлар учун — бозор ташкил қилишга ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори ҳамда бозорнинг устав фондига таъсис ҳужжатларида кўрсатилган миқдорнинг камида 30 фоизи киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
б) хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун:
хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги савдо реестридан олинган, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган, булар мавжуд бўлмаган тақдирда, муассис рўйхатдан ўтказилган давлат Ташқи ишлар вазирлигида мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида легализация қилиниб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасида тасдиқланган кўчирма тақдим этилади. Хорижий муассис тўғрисида савдо реестридан кўчирмада хорижий юридик шахснинг номи, унинг жойлашган манзили, устав фонди миқдори, ташкилий-ҳуқуқий шакли, рўйхатдан ўтказилган санаси, фаолият кўрсатиш муддати ҳамда хорижий юридик шахс номидан имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳақида маълумотлар кўрсатилиши керак. Ушбу кўчирма берилган пайтдан бошлаб 1 йил муддат ичида ҳақиқий ҳисобланади. Жисмоний шахс — норезидент ўз паспортининг нусхаси тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар давлат тилига таржима қилинган, таржима белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши керак. Агар хорижий муассиснинг корхона (ташкилот) устав фондига улуши интеллектуал мулк бўлса, у ҳолда ариза берувчи баҳоловчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши керак;
ҳар бир таъсисчи томонидан корхона устав фондидаги ўз улушининг 30 фоизини киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (вақтинчалик сўмлардаги ва валютадаги жамловчи ҳисоб рақамларига пул маблағлари киритилганлиги ҳақида банк маълумотномаси, мол-мулкни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганлигини тасдиқловчи божхона ҳужжати, мол-мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаси, киритилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқалар);
в) деҳқон хўжаликлари (юридик шахслар) ҳамда фермер хўжаликлари учун — туман ҳокимининг ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори нусхаси;
г) юридик шахсларни қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ёки ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари учун;
қайта ташкил қилинаётган юридик шахсга маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор этилганлигини ва оммавий ахборот воситаларида қайта ташкил этиш ҳақида ахборот эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг уларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб юборишда ва ўзгартиришда) ёки бўлиш баланси (бўлишда ва ажратиб чиқаришда);
қайта ташкил қилинаётган юридик шахснинг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасининг асл нусхаси, муҳри ва штампи (юридик шахсни қўшиб юбориш, бўлиш ва ўзгартириш йўли билан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказишда тақдим этилади).
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й , 31-32-сон, 318-модда)
(13 ва 14-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 162-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й , 31-32-сон, 318-модда)
15. Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар туманлар (шаҳарлар) давлат статистика органларида расмийлаштирилади.
Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома олиш учун ариза берувчи шахсан ўзи келиб, почта алоқаси, электрон почта алоқаси ёки факсимил алоқа орқали туман (шаҳар) давлат статистика органига сўралаётган фирма номи, шунингдек фирма номининг 5 тагача муқобил варианти кўрсатилган ариза билан мурожаат қилади.
Туман (шаҳар) давлат статистика органи аризани олганидан кейин Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат статистика органларига электрон почта алоқаси ёки факсимил алоқа орқали тегишли сўровнома юборади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат статистика органи, туман (шаҳар) давлат статистика органининг сўровномасини олгач, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига электрон почта алоқаси ёки факсимил алоқа орқали тегишли сўровнома юборади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг масъул ходими сўралаётган ва қабул қилиниши мумкин бўлган фирма номини фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасига тегишли ёзувни киритиш йўли билан захирага қўйиш бўйича зарур ҳаракатларни амалга ошириши шарт.
Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган ва рўйхатдан ўтказилган тегишли юридик шахс билан рўйхатдан ўтказиладиган юридик шахсни адаштирилишига олиб келиши мумкин бўлган фирма номини захирага қўйиш мумкин эмас.
Захирага олинган фирма номи ёхуд бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжудлиги ҳақида маълумот Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг масъул ходими томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика органларига электрон почта алоқаси ёки факсимил алоқа орқали юборилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат статистика органи олинган маълумотни уни сўраган туман (шаҳар) давлат статистика органига электрон почта алоқаси ёки факсимил алоқа орқали юборади.
Туман (шаҳар) давлат статистика органи захирага олинган фирма номини ёхуд бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи КТЯДРда мавжуд эканлиги ҳақидаги маълумотномани олгач тегишли маълумотномани расмийлаштиради ва беради.
Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эканлиги ҳақидаги маълумотномани олган ариза берувчи, қайтадан ариза билан бошқа фирма номларини кўрсатган ҳолда бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома беришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли.
Аризани кўриб чиқиш ва тегишли маълумотномани бериш муддати 2 иш кунини ташкил этади.
Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эканлиги (мавжуд эмаслиги) ҳақида маълумотнома берганлик учун тўлов олинмайди.
Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотноманинг амал қилиш муддати 2 ой.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й , 31-32-сон, 318-модда)
16. Якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш учун жисмоний шахс томонидан ўз яшаш жойидаги Инспекцияга келган ҳолда ёки почта алоқаси орқали мазкур Низомга 1а-иловада кўрсатилган шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й , 31-32-сон, 318-модда)
17. Юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Инспекцияга деҳқон хўжалиги раҳбари томонидан шахсан ўзи келиб ёки почта алоқаси орқали мазкур Низомга 1а-иловада кўрсатилган шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
туман ҳокимининг ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори;
муҳр ва штамп эскизлари (аризачининг хоҳишига кўра);
паспорт нусхаси.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й , 31-32-сон, 318-модда)
18. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларни ҳисобга қўйиш:
юридик шахсларни — мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича;
якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларини — мазкур Низомга 2а-иловага мувофиқ схема бўйича берилган аризаларга кўра амалга оширилади.
19. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан рўйхатдан ўтказиш ёки асосланган ҳолда рад этиш тўғрисидаги қарор зарур ҳужжатлар илова қилинган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб:
якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари бўйича — 2 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда;
юридик шахс сифатидаги барча тадбиркорлик субъектлари бўйича 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
20. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органнинг қароридан, унинг мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) норози бўлган ёки рўйхатдан ўтказиш муддатлари бузилган тақдирда белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
21. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юридик шахсни ташкил этган барча тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ юридик шахсларнинг давлат реестрига киритилади. Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомга 3а ва 3б-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича реестрга киритилади.
22. Рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб бир кун мобайнида мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича у ҳақдаги давлат реестридан олинган маълумотларни тадбиркорлик субъекти жойлашган жойдаги:
юридик шахслар бўйича — статистика, солиқ органлари ҳамда муҳр ва штамп эскизларини уч нусхада илова қилган ҳолда ички ишлар органларига;
якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари бўйича — солиқ органига ҳамда муҳр ва штамп эскизларини (ариза берувчи хоҳишига кўра) уч нусхада илова қилган ҳолда ички ишлар органларига тақдим этади.
23. Мазкур Низомнинг 22-бандида кўрсатилган маълумотлар олингач икки кун муддатда:
солиқ органлари — юридик шахсни, якка тартибдаги тадбиркорни, юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигини, шу жумладан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, иш билан таъминлаш жамғармаси ва йўл жамғармасига (тегишли жамғармаларга бадал тўловчилар ҳисобланган субъектлар учун) суғурта бадаллари тўловчи сифатида (юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларидан ташқари) ҳисобга қўяди, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини беради ва уни статистика ва рўйхатдан ўтказувчи органларга расман маълум қилади;
статистика органлари — юридик шахсни корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистрига киритади, рўйхатдан ўтказиш картасини тўлдиради ҳамда рўйхатдан ўтказувчи ва солиқ органларига тадбиркорлик субъектига берилган кодларни расман маълум қилади;
ички ишлар органлари муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани расмийлаштиради ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органга эскизнинг икки нусхаси билан биргаликда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани юборади.
24. Рўйхатдан ўтказувчи органлар йилнинг ҳар чорагида рўйхатдан ўтказилган ва ҳисобда турган рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари сонини солиқ ва статистика органлари билан солиштиради.
III. Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш
25. Ваколатли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида ер участкаси бериш, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказиш рухсат берувчи ҳужжатларни, шу жумладан муҳандислик коммуникацияларига уланиш (газ, энергия, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти, телефон алоқаси) учун техник шартларни расмийлаштириш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
лойиҳаолди (архитектура-режалаштириш топшириғи, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартлар);
лойиҳалаштириш;
қуриш.
26. Лойиҳаолди босқичида рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш 5, 5а, 5б-иловаларга мувофиқ схема бўйича тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш билан бир вақтда амалга оширилади, ариза фақат рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришга берилган ҳоллар бундан мустасно.
А. Объектлар қурилишига рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш
27. Муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажми ҳисоб-китоби билан биргаликда лойиҳалаштиришга топшириқ тузиш, шунингдек муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга техник шартларни олиш ва архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун ариза берувчи Инспекцияга 1 ёки 1а-иловаларга мувофиқ шакл бўйича ариза беради. Аризага туман (шаҳар) ҳокимининг янги қурилиш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори нусхаси илова қилинади.
шаҳарлар ва шаҳарчаларда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси («Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси) кўчмас мулк давлат кадастри туман ва шаҳар хизматлари томонидан;
республиканинг қолган ҳудуди бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси туман хизматлари томонидан амалга оширилади.
Ер участкаси ҳуқуқини рўйхатдан ўтказганлик учун рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, жисмоний шахслардан эса энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
29. Муҳандислик таъминоти бўйича юклама ҳажмлари ҳисоб-китоблари билан лойиҳалаштириш юзасидан топшириқ ер участкасига ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш билан бир вақтда Инспекциянинг масъул ходими томонидан бир кун муддатда тайёрланади. Бунда зарур ҳолларда ҳисоб-китоблар ариза берувчи билан келишилади.
30. Инспекция бир кунлик муддатда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармасига (бўлимига) ҳокимнинг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори нусхасини ва муҳандислик таъминоти бўйича юкламаларнинг ҳисоблаб чиқилган ҳажмлари билан биргаликда лойиҳалаштиришга топшириқни илова қилган ҳолда тегишли буюртма беради.
31. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) 18 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда архитектура ва қурилиш бош бошқармаси орқали ер участкасининг геодезия-топография картаси ишлаб чиқилишини (Тошкент шаҳрида топография картасини ишлаб чиқишни Инспекциянинг буюртмаси бўйича Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти амалга оширади) ва айни бир вақтда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга техник шартлар олинишини ва архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилишини таъминлайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 февралдаги 14-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 33-модда)
32. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) газ, электр, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва телефон алоқаси бўйича туман (шаҳар) фойдаланиш ташкилотларида техник рўйхатдан ўтказиш шаклида тегишли техник шартларни олади (техник рўйхатдан ўтказиш — улаш нуқталари (узелларини), юкламалар ҳажмини, шохобчанинг асосий техник-иқтисодий параметрларини кўрсатган ҳолда муҳандислик-коммуникация тармоқларига объектнинг уланишини ҳисобга олиш);
техник шартларни бериш муддати 3 иш кунидан ошмаслиги керак.
Техник шартлар фойдаланиш ташкилотлари томонидан текин берилади.
Сўралаётган параметрларда техник шартларни бериш имкони бўлмаган тақдирда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) 3 иш куни мобайнида Инспекцияга асосланган рад этиш ва қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда ёзма жавоб юборади.
Инспекция томонидан техник шартларнинг сўралаётган параметрларини бериш рад этилишининг асослиги ўрганиб чиқилади. Рад этиш асоссизлиги аниқланган тақдирда Инспекция ҳужжатларни архитектура ва қурилиш бошқармасига (бўлимига) қайтаришга ҳақлидир, архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) рухсат берувчи ҳужжатларни муддатнинг ушбу босқичи учун белгиланган муддатда расмийлаштиришга мажбурдир.
Рад этиш асосли бўлган тақдирда Инспекция рад этилган кундан кейинги кундан кечикмай бу ҳақда ариза берувчига ёзма равишда маълум қилади. Ариза берувчи билан келишган ҳолда техник шартлар учун параметрлар ўзгартирилиши мумкин.
Техник шартлар беришнинг рад этилиши устидан ариза берувчи томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
33. Геодезия-топография картасини ишлаб чиқиш бир ҳафта муддатда пулли асосда амалга оширилади. Тўловнинг чекланган суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорини ташкил этади.
Аниқ тарифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда объектнинг мураккаблиги тоифасига қараб белгиланади.
34. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан тақдим этилган ва муҳандислик таъминоти бўйича юклама ҳажмлари ҳисоб-китоблари билан лойиҳалаштириш юзасидан топшириқ, ҳокимнинг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори асосида Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси архитектура-режалаштириш топшириғини (I ва II қисмлар) ишлаб чиқади.
35. Янги қурилиш ёки мавжуд объектни реконструкция қилиш учун муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ёки юкламаларни ўзгартириш зарурияти бўлмаганда архитектура-режалаштириш топшириғида тегишли ёзув ёзиб қўйилади.
36. Архитектура-режалаштириш топшириғида:
мавсумий ишлар ва яйлов чорвачилиги учун вақтинчалик иморатлар ва маиший бинолар;
ишлаб турган муҳандислик тармоқларини ўзгартиришни талаб қилмайдиган кичик ўлчамли (300 куб метрдан ортиқ бўлмаган) алоҳида қурилаётган объектлар;
технологик ресурсини ишлаб бўлган ва объектни реконструкция қилиш ва қайта ихтисослаштириш талаб қилинмайдиган технологик ва муҳандислик асбоб-ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш лойиҳалари бўйича экспертизадан ўтказиш талаби ёки шартини белгилашга йўл қўйилмайди.
37. Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш тўлов асосида, энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ бўлмаган суммада амалга оширилади. Аниқ тарифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда объект мураккаблиги тоифасига қараб белгиланади.
40. Объектни қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш учун ариза берувчи Инспекцияга 1 ёки 1а-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза беради. Аризага мавжуд объектга лойиҳа ҳужжатлари илова қилинади. Инспекция шу куннинг ўзида тегишли буюртмани ва мавжуд объектга лойиҳа ҳужжатларини туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармасига (бўлимига) юборади.
41. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) икки кун мобайнида объектни қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш имкониятини ўрганиб чиқади.
43. Объектни муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирган ҳолда қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш зарурияти бўлганда рухсат берувчи ҳужжатларни олиш ва объектни туман (шаҳар) кўчмас мулк кадастри хизматида рўйхатдан ўтказиш мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
44. Қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш имконияти бўлмаганда Инспекцияга қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатилган ҳолда асосланган рад жавоби юборилади. Инспекция томонидан қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома беришнинг рад этилиши асослилиги ўрганиб чиқилади. Рад этиш асоссиз эканлиги аниқланган тақдирда Инспекция ҳужжатларни архитектура ва қурилиш бошқармасига (бўлимига) қайтаришга ҳақлидир. Архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) рухсатномани расмийлаштириш масаласини бир кун мобайнида ҳал этиши шарт.
Рад этиш асосли бўлган тақдирда Инспекция рад этилган кундан кейинги кундан кечикмай бу ҳақда ариза берувчига ёзма шаклда маълум қилади.
Қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилишга рухсат беришнинг рад этилиши устидан ариза берувчи томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
45. Объектни қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш имконияти, шу жумладан муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирмасдан қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш ҳамда муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирган ҳолда қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш имконияти объектларнинг техник ҳолати ва мақсадидан келиб чиқиб туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан аниқланади.
46. Турар жойларни (ёки уларнинг бир қисмини) нотурар жойлар тоифасига ўтказиш учун ариза берувчи Инспекцияга 1 ёки 1а-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза билан мурожаат қилади.
Аризага ариза берувчининг мавжуд бинога мулкий ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, техник рўйхатдан ўтказиш кадастр бюроси томонидан тайёрланган бино тарҳи, бинога ҳамэгалик қилувчилар ва оиланинг вояга етган аъзоларининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга нотариал тасдиқланган ёзма равишдаги розилиги илова қилинади.
47. Инспекция бир кун муддатда ҳужжатларни туман (шаҳар) техник рўйхатдан ўтказиш бюроси билан келишиб олади ва уларни кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига беради, ҳокимлик икки кун муддатда Инспекцияга туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли қарорини беради. Ўтказишнинг рад этилиши устидан ариза берувчи томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказганлик ва турар жойдан нотурар жой сифатида фойдаланиш ҳуқуқини олганлик учун тўлов ундирилмайди.
48. Ҳокимнинг турар жойни (ёки унинг бир қисмини) нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги Инспекция томонидан тақдим этилган қарори асосида туман (шаҳар) кўчмас мулк кадастри хизмати томонидан бир кун мобайнида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади ва тегишли гувоҳнома берилади.
Кўчмас мулк кадастри хизмати томонидан рўйхатдан ўтказганлик учун юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, жисмоний шахслардан эса — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
49. Ариза берувчи томонидан бино параметрларини ўзгартириш хоҳиши билдирилган тақдирда Инспекция ҳокимнинг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори олинган кунда мазкур Низомда белгиланган тартибда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармасига (бўлимига) муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш юзасидан тегишли буюртма беради. Кейинги тартиб-қоидалардан ўтиш мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
50. Ер участкасидан доимий равишда фойдаланиш (узоқ муддатли ижара) ҳуқуқини амалга ошириш бўйича кимошди савдоларини ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ташкил этади.
Кимошди савдосида қатнашиш учун тадбиркорлик субъекти ёки фуқаро объект бошланғич қийматининг 5 фоизи миқдорида закалат тўлайди.
51. Савдо якунлари бўйича кимошди комиссияси томонидан якуний протокол имзоланади, унга мувофиқ савдода ютиб чиққан тадбиркорлик субъекти Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси билан олди-сотди шартномаси тузади.
52. Тадбиркорлик субъекти ёки фуқаро томонидан олди-сотди шартномасига тўлов тўлангандан кейин Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ер участкасидан доимий фойдаланиш (узоқ муддатли ижара) ҳуқуқини амалга ошириш тўғрисида буйруқ чиқаради ва унга қуриш мўлжалланаётган объектга бирламчи лойиҳаолди ҳужжатларини (геодезия-топография картаси, техник шартлар билан биргаликда архитектура-режалаштириш топшириғи) беради.
IV. Тадбиркорлик субъектига Инспекция томонидан бериладиган ҳужжатлар
54. Зарур рўйхатдан ўтказиш ва рухсат бериш тартиб-қоидалари тугагандан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган белгиланган муддатда:
тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга — мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ва рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган, «рўйхатдан ўтказилди» деган белги қўйилган таъсис ҳужжатларини, шунингдек эскиз билан биргаликда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани беради;
якка тартибдаги тадбиркорга ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этиладиган деҳқон хўжалигига — мазкур Низомга 6а-иловага мувофиқ шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, шунингдек эскиз билан (уларнинг хоҳишига кўра) биргаликда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани беради;
тадбиркорлик субъектига (аризага кўра) Инспекция бошлиғи томонидан имзоланадиган мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани беради.
Барча зарур ҳужжатлар тадбиркорлик субъектига бир вақтда берилади.
фойдаланиш ташкилотлари томонидан берилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартлар;
архитектура-режалаштириш топшириғи;
қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш учун рухсатнома, шунингдек кўчмас мулк кадастри хизмати томонидан берилган рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
туман (шаҳар) ҳокимининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори, шунингдек кўчмас мулк кадастри хизмати томонидан берилган рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
V. Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш
А. Банк ҳисоб рақамлари очиш ва лицензиялар (рухсатномалар) олиш
56. Тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтгач тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун мажбурий тартибда:
банкларга — ўз фаолияти учун зарур бўлган ҳисоб рақамлари очиш учун (якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари ҳисоб рақами очиш учун ўз хоҳишига кўра мурожаат қиладилар);
ваколатли давлат органларига — тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензиялар (ёки рухсатномалар) олиш учун мурожаат қиладилар.
57. Банкда ҳисоб рақамлари очиш учун тадбиркорлик субъекти томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
тадбиркорлик субъекти фаолият жойи манзили ва очиладиган ҳисоб рақамлари турлари кўрсатилган ҳолда ариза;
давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
раҳбар ва бош бухгалтер имзоларининг нотариал тасдиқланган намуналари (деҳқон хўжалиги бошлиғи ва якка тартибдаги тадбиркор ўз имзолари намуналарини тақдим этади) ва думалоқ муҳр оттискининг икки нусхаси.
Аризани кўриб чиқиш ва банк томонидан ҳисоб рақами очиш муддати кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки банк кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳисоб рақами очганлик учун тўлов миқдори бир энг кам ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаслиги керак.
60. Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура-режалаштириш топшириғига мувофиқлигини Архитектура шаҳарсозлик бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиб олиш лойиҳалаш ташкилоти томонидан амалга оширилади.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган тўлов ундирилади. Тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда объектнинг мураккаблиги тоифасига қараб белгиланади.
62. Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан белгиланган тартибда келишиб олинган лойиҳа-смета ҳужжатлари, шунингдек экспертизанинг ижобий хулосаси қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олиш учун асос ҳисобланади.
Мазкур Низомнинг 36-бандида назарда тутилган объектларни ва қурилиши тадбиркорлик субъектининг ўз кучлари билан амалга оширилаётган объектларни қуришда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди.
63. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатнома бериш архитектура ва қурилиш ҳудудий органлари томонидан 2 кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
64. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатнома олгандан кейин тадбиркорлик субъекти қизил линияларни натурага кўчириб бериш учун Архитектура ва қурилиш бош бошқармасига ҳокимнинг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори нусхаси, архитектура-режалаштириш топшириғи (II қисм), лойиҳа-смета ҳужжатлари (муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга доир) тақдим этган ҳолда мурожаат қилади.
Тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида қизил линияларни натурага кўчириб бериш Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан икки иш куни мобайнида бепул амалга оширилади.
Назорат-ижро режага олиш ишлари тўлов асосида амалга оширилади. Назорат-ижро режага олиш ишлари бажарилганлиги учун тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда объектнинг мураккаблиги тоифасига қараб, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
66. Объектни қуриш (реконструкция қилиш) тадбиркорлик субъекти билан қурилиш пудрати шартномаси тузган пудратчи қурилиш ташкилоти томонидан ёхуд тадбиркорлик субъектининг ўз кучлари билан амалга оширилади.
Пудратчи қурилиш ташкилотининг қуйидаги мажбуриятлари тадбиркорлик субъекти билан пудратчи қурилиш ташкилоти ўртасида тузиладиган шартноманинг мажбурий шартлари ҳисобланади:
қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя қилиш;
қурилиши тугалланган объектнинг туман (шаҳар) ҳокими томонидан тузиладиган қабул қилиш комиссияси томонидан қабул қилинишини ташкил этиш.
Объектни қуришни (реконструкция қилишни) амалга ошираётган шахслар қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.
67. Қурилиши тугалланган объект туман (шаҳар) ҳокими томонидан тузиладиган қабул қилиш комиссияси томонидан қабул қилинади. Комиссия таркибига архитектура-назорат органлари, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, ёнғин назорати, давлат санитария назорати, буюрмачи ва пудратчининг вакиллари киради.
68. Қабул қилиш пайтида аниқланган камчиликлар пудрат қурилиш ташкилоти томонидан ўз ҳисобига бартараф қилинади.
69. Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш пудратчи (ёки тадбиркорлик субъекти — қурилиш ўз кучлари билан амалга оширилганда) ҳокимликка мурожаат қилган вақтдан бошлаб 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилиш комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланадиган қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Туман (шаҳар) ҳокими икки кун муддатда қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қурилиши тугалланган объект қабул қилинганлиги учун тўлов ундирилмайди.
70. Туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори объектни туман (шаҳар) кўчмас мулк кадастри хизматлари томонидан рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Объектни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш туман (шаҳар) кўчмас мулк кадастри хизматлари томонидан бир иш куни мобайнида амалга оширилади.
71. Объектга ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, жисмоний шахслардан эса — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
72. Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда тадбиркорлик субъектининг ваколатли бошқарув органи томонидан тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб 7 иш куни мобайнида уларни рўйхатдан ўтказган органга ўзлари келиб ёки почта алоқаси орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
номи ўзгарган тақдирда — давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва янги фирма номига бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома, алмаштириладиган муҳр ва штамп, шунингдек янги муҳр ва штампнинг уч нусхадаги эскизи;
устав фондининг миқдори кўпайтирилган тақдирда — тадбиркорлик субъекти ваколатли органининг таъсис ҳужжатларида эълон қилинган устав фонди миқдорининг шакллантирилганлиги ҳақидаги ҳужжат, шунингдек масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун-иштирокчи ҳиссасининг тўлиқ киритилганлиги ҳақида жамият томонидан жамият иштирокчисига берилган гувоҳнома нусхаси ҳамда жамият иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан ҳиссалар тўлиқ миқдорда қўшилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
устав фонди камайтирилган тақдирда — уларга маълум бўлган барча кредиторлар устав фонди миқдори камайтирилиши ва унинг янги миқдори ҳақида ёзма равишда хабардор этилганлигини ва оммавий ахборот воситаларида қабул қилинган қарор ҳақида ахборот эълон қилинганлигининг тасдиғи (уларга маълум барча кредиторлар устав фонди миқдори камайтирилиши ва унинг янги миқдори ҳақида ёзма равишда хабардор этилган ва оммавий ахборот воситаларида қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда тақдим қилинади);
тадбиркорлик субъекти ажратиб чиқариш ва қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилган тақдирда — қайта ташкил этилаётган юридик шахсга маълум бўлган барча кредиторлар қайта ташкил қилиш ҳақида ёзма равишда хабардор этилганлигининг ва оммавий ахборот воситаларида ахборот эълон қилинганлигининг тасдиғи, қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг уларнинг барча кредиторлар ва қарздорларига, шу жумладан томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган бўлиш баланси ёки топшириш далолатномаси, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, қўшиб олинаётган юридик шахснинг муҳр ва штампи.
Таъсис ҳужжатларига муассислар таркибига хорижий шахс кириши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда рўйхатдан ўтказган органга ушбу Низомнинг 12-банди «б» кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.
Тадбиркорлик субъектларининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
тегишли бўлмаган рўйхатга олиш органига мурожаат қилиш;
мазкур Низомда кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
тақдим этилган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мос келмаслиги.
Таъсис ҳужжатларига тадбиркорлик субъектларини тегишли органларда ҳисобга қўйиш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома олиш, янги намунадаги муҳр ва штампларни тайёрлашга рухсатномаларни расмийлаштириш мазкур Низомда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади»;
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 162-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й , 31-32-сон, 318-модда)
73. Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун белгиланган давлат божи ёки рўйхатдан ўтказиш йиғимининг 50 фоизи миқдорида тўлов олинади.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й , 31-32-сон, 318-модда)
74. Тадбиркорлик субъектлари ўз почта манзили ёки юридик манзили ўзгарган тақдирда ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органларни ёзма равишда хабардор қилишлари шарт. Бунда давлат божи ёки рўйхатдан ўтказиш йиғими олинмайди. Рўйхатдан ўтказувчи органлар хабарномани олгандан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органларини хабардор қилади.
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрига ўзгартириш киритишни тақазо этувчи тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг фаолияти тури ва унда ишловчиларнинг ўртача йиллик сони ўзгарса давлат статистика органлари тадбиркорлик субъектини жалб қилмаган ҳолда қонунчиликка мувофиқ ҳолда тақдим қилинадиган йиллик статистик ҳисоботлар асосида тегишли ўзгартиришлар киритади ва бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органлар, давлат солиқ хизмати органлари ҳамда тадбиркорлик субъектини хабардор қилади;
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й , 31-32-сон, 318-модда)
75. Якка тартибдаги тадбиркор унга берилган давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳномада кўрсатилган фаолият жойи ўзгарган тақдирда, ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органларни ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Рўйхатдан ўтказувчи органлар хабарномани олган пайтдан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказувчи ва давлат солиқ хизмати органлари кўрсатиб ўтилган ахборотни олганларидан кейин уч кун муддатда якка тартибдаги тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ҳақида ёзма равишда хабар беришлари шарт.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й , 31-32-сон, 318-модда)
76. Тадбиркорлик субъектининг таъсис ҳужжатларига тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказган органнинг ўзгаришига олиб келувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда рўйхатдан ўтказувчи органга мазкур Низомда кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари, рўйхатдан ўтказган органнинг реестридан кўчирма ҳам тақдим қилинади.
Юридик шахсларнинг қўшиб юборилиши оқибатида рўйхатдан ўтказувчи орган ўзгарса, бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг реестридан кўчирма бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг давлат реестрида турган юридик шахс томонидан тақдим қилинади.
Юридик шахснинг қўшиб олиниши оқибатида рўйхатдан ўтказувчи орган ўзгарса, бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг реестридан кўчирма бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг давлат реестрида турган қўшиб олинаётган юридик шахс томонидан тақдим қилинади.
Юридик шахснинг ўзгартирилиши оқибатида рўйхатдан ўтказувчи орган ўзгарса, бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг реестридан кўчирма бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг давлат реестрида ўзгартирилаётган юридик шахс томонидан тақдим қилинади.
Кўчирма тадбиркорлик субъекти юридик шахсларнинг давлат реестрида турган рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тадбиркорлик субъектининг мурожаати олинган пайтдан бошлаб бир кун мобайнида берилади.
Бундай ҳолларда тадбиркорлик субъектига илгари у давлат рўйхатидан ўтказилган сана ҳамда рўйхатдан ўтказган орган ҳақидаги маълумот кўрсатилган давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилади.
Тегишли рўйхатдан ўтказувчи орган икки кун мобайнида ушбу тадбиркорлик субъекти юридик шахслар давлат реестрида турган органга тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини ёки рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади. Ушбу тадбиркорлик субъекти юридик шахслар ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ёки тегишли сўровномани олганидан кейин, унинг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини тадбиркорлик субъектини янги рўйхатдан ўтказган органга юборади ва бу ҳақида давлат реестрига тегишли ёзув киритади ҳамда солиқ ва статистика органларига бу ҳақида маълум қилади.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 162-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й , 31-32-сон, 318-модда)
77. Мазкур Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(76-банднинг тартиб рақами иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 октябрдаги 224-сон қарорига 77-бандга ўзгартирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 316-модда)
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
(АЖ, масъулияти чекланган ёки қўшимча мажбуриятли жамият, тўлиқ ёки коммандит ширкат, унитар корхона, хусусий корхона, ишлаб чиқариш ширкати, фермер хўжалиги, юридик шахс ташкил этган ҳолда деҳқон хўжалиги ва бошқа тижорат ташкилотлари)
Рўйхатдаги ходимларнинг тахмин қилинаётган сони _______________________________ киши. Асосий фаолият тури ____________________________________________________________
(объектнинг номи ва нимага мўлжалланганлиги кўрсатилсин)
________________________________________________________________________ объект
қурилиши учун ишлаб турган муҳандислик коммуникацияларига улашга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришингизни сўрайман.
Муҳандислик таъминоти (газ таъминоти, электр таъминоти, сув таъминоти, иссиқлик таъминоти, канализация, телефон алоқаси) юкламаси ҳисоб-китоби билан бирга лойиҳалаштиришга топшириқни ишлаб чиқишингизни ва қуйидаги тахмин қилинаётган ҳисоб-китоб сиғими бўйича:
6. _____________ куб м/соат канализацияга тахмин қилинаётган эҳтиёжлар учун (аризачининг тегишли ҳисоб-китоблари мавжуд бўлган тақдирда тўлдирилади) ушбу тармоқларга техник шартлар бўйича улашга ҳужжатларни расмийлаштиришни сўрайман.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 октябрдаги 224-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 316-модда)
(объектнинг номи ва нимага мўлжалланганлиги кўрсатилсин)
________________________________________________________________________ объект
қурилиши учун ишлаб турган муҳандислик коммуникацияларига улашга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришингизни сўрайман.
Муҳандислик таъминоти (газ таъминоти, электр таъминоти, сув таъминоти, иссиқлик таъминоти, канализация, телефон алоқаси) юкламаси ҳисоб-китоби билан бирга лойиҳалаштиришга топшириқни ишлаб чиқишингизни ва қуйидаги тахмин қилинаётганҳисоб-китоб сиғими бўйича:
4. _____________телефон рақамига телефон алоқасига;
5. _________ Гкал/соат иссиқлик энергиясига;
6. ________ куб м/соат канализацияга тахмин қилинаётган эҳтиёжлар учун (аризачининг тегишли ҳисоб-китоблари мавжуд бўлган тақдирда тўлдирилади) ушбу тармоқларга техник шартлар бўйича улашга ҳужжатларни расмийлаштиришни сўрайман.
(низомнинг 2-иловаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 34-модда)
субъектларини рўйхатдан ўтказиш Инспекцияси томонидан _____________________________
__________________________________________________________________________нинг (якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки юридик шахснинг тўлиқ номи)
муҳандислик коммуникацияларига улаш учун рухсат берувчи ҳужжатлари ҳамда ____________ ______________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ га
(қурилиш, объектни қайта қуриш, турар жойни нотурар жойга ўтказиш)
рухсат бериш (розилик) расмийлаштирилди.
Мазкур гувоҳномага қуйидагилар илова қилинади:
1. _____________________________;
2. _____________________________;
3. _____________________________;
4. _____________________________;
5. _____________________________;
6. _____________________________.
Инспекция бошлиғи
________________________
М.Ў.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарорига 2-ИЛОВА
Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясининг