1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгашининг янгиланган таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ўзининг идоравий норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 9 июль,
307-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 307-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент» республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қийматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарорида:
7-банднинг «а» кичик бандидаги «иловада назарда тутилган» сўзлари «рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан белгиланган тартибда белгиланадиган» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг «а» кичик бандидаги «ушбу низомнинг II бўлими 3-бандида назарда тутилган» сўзлари «қонун ҳужжатларида белгиланадиган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Давлат корхоналарини қайта ўзгартириш натижасида ташкил этилган очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг акцияларини рўйхатдан ўтказиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисидаги Низомга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Очиқ турдаги акциядорлик жамиятларининг акцияларини сотиб олиш-сотиш бўйича иккиламчи бозордаги битишувлар фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорлари ва уюшган биржадан ташқари бозорларда амалга оширилади, акциядорлик жамиятлари томонидан ўз акцияларини сотиб олиш бўйича уюшмаган биржадан ташқари бозорларда тузилиши мумкин бўлган битишувлар бундан мустасно»;
«Қимматли қоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари савдоси ташкилотчилари савдо майдончаларида фақат қимматли қоғозлар ва уларнинг ҳосилаларини сотиб олиш-сотиш бўйича битишувлар амалга оширилиши ва рўйхатдан ўтказилиши мумкин».
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 3-сон, 11-модда):
«Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳудудий бўлимлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тегишли ҳудудий бошқармаси раҳбари билан келишган ҳолда бош директор томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар»;
қарорга 3-илова 10-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳудудий бўлимлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тегишли ҳудудий бошқармаси раҳбари билан келишган ҳолда бош директор томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар».
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Апелляцияларни кўриб чиқиш кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 15 сентябрдаги 395-сон қарорида:
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 июлдаги 145-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган—Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2006 й., 30-сон, 292-модда)