1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.03.00 Товарнинг келиб чиқиш жойи]
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2019 й., 09/19/856/3890-сон)
Патент вакиллари тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2019 й., 09/19/856/3890-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарорига 2-ИЛОВА
Патент вакиллари тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Патент вакилларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.01.00 Умумий қоидалар]
патент вакиллигига номзод (номзод) — патент вакили сифатида фаолиятни амалга ошириш истагини билдирган жисмоний шахс;
патент вакили — ушбу Низом талабларига мувофиқ юридик ёки жисмоний шахслар номидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ҳамда бошқа ташкилотлар олдида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза олиш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича вакиллик қилиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/887/3944-сон)
3. Жисмоний шахслар Агентликда аттестациядан ва рўйхатдан ўтгандан кейин патент вакиллари сифатида фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари патент вакиллари сифатида аттестациядан ва рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
интеллектуал мулк объектини муҳофаза қилиш соҳасида ёхуд интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни муҳофаза қилиш соҳасида адвокат сифатида камида уч йил иш стажига эга бўлиш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/887/3944-сон)
интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳимоя ва муҳофаза қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун Агентлик томонидан белгиланадиган ҳажмда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари соҳасида билимларга ҳамда малака имтиҳони натижалари билан тасдиқланган тегишли кўникмаларга ва амалий қўлланиш тажрибасига эга бўлиш.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
6. Патент вакили ўз касб фаолиятини ҳам мустақил равишда якка тадбиркор сифатида, ҳам ёлланиш бўйича ишлаган ҳолда амалга ошириши мумкин. Ёлланиш бўйича ишлайдиган патент вакили Агентликка ушбу иш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши шарт. Патент вакили ушбу иш билан боғлиқ барча ўзгаришлар тўғрисида Агентликка бир ой муддатда хабар қилиши шарт. Агентлик мазкур маълумотларни расмий ахборотномада эълон қилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
61. Патент вакилларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш юқори малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш, уларнинг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш соҳасидаги назарий ва амалий билимларини чуқурлаштириш ва янгилаш, улар касбий тайёргарлигининг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
62. Интеллектуал мулк соҳасида мутахассисларни, шу жумладан, патент вакилларини тайёрлаш, уларнинг базавий олий маълумотидан қатъи назар Тошкент давлат юридик университетида магистратура йўналишининг «Интеллектуал мулк ҳуқуқи» ихтисослиги бўйича амалга оширилади.
63. Интеллектуал мулк соҳасида мутахассисларни, шу жумладан, патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш давомийлиги олти ойни ташкил этади.
Патент вакиллари малакасини ошириш ҳар беш йилда камида бир марта, кейинчалик аттестациядан ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Қайта тайёрлаш курсларидан ўтган патент вакилларига диплом берилади.
Малака ошириш курсларидан ўтган патент вакилларига сертификат берилади.
Патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказ ва патент вакили ўртасида тузиладиган шартнома асосида тўлов ҳисобига амалга оширилади.
Патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ушбу Низом талабларига мувофиқ белгиланади.
(61 — 63-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/887/3944-сон)
7. Номзодни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилини аттестациядан ўтказиш Агентлик томонидан Агентлик белгилайдиган патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/887/3944-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.06.00.00 Вакиллик. Ишончнома]
8. Патент вакиллигига номзоднинг аттестацияси патент вакили сифатида фаолиятни амалга ошириш истагини билдирган жисмоний шахснинг патент вакилига қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/887/3944-сон)
Аттестация малака имтиҳони ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Малака имтиҳони жараёни аудио ва видеоёзувда ёзилади, шунингдек Агентликнинг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/887/3944-сон)
Патент вакиллари аттестацияси ҳар беш йилда камида бир марта ўтказилади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/887/3944-сон)
9. Номзодларни ва патент вакилларини аттестациядан ўтказиш учун Агентлик томонидан малака ва апелляция комиссиялари тузилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/887/3944-сон)
Малака комиссияси малака имтиҳонини ўтказиш тартибини, имтиҳон топшириқларини тасдиқлайди, имтиҳон олувчиларни тайинлайди, малака имтиҳонига қўйиш тўғрисида ва номзод ёки патент вакилининг аттестациядан ўтказилганлиги тўғрисида қарорлар қабул қилади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/887/3944-сон)
Номзодлар ёки патент вакиллари ўзларининг малакасига тааллуқли масалаларнинг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилишида шахсан иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/887/3944-сон)
10. Номзод Агентликка ўзини патент вакили сифатида аттестациядан ўтказиш тўғрисида ариза беради. Аризага олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси, интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш соҳасида ёки адвокат сифатида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида унда зарур иш стажи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, аттестациядан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат, шунингдек, номзоднинг истагига кўра унинг касб билимлари даражасини тавсифловчи бошқа ҳужжатлар илова қилинади.
11. Кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этган ва қўйилган талабларга мувофиқ бўлган номзодлар ёки патент вакили малака имтиҳонига қўйилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/887/3944-сон)
Номзод ёки патент вакили имтиҳонга келганда паспортини ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни кўрсатади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/887/3944-сон)
13. Малака комиссияси номзод ёки патент вакилини аттестациядан ўтказишни қуйидаги ҳолларда рад этади:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/887/3944-сон)
а) ушбу Низомнинг 3—5-бандларида баён қилинган талабларга риоя қилинмаганда;
б) аттестация учун белгиланган тўлов номзод томонидан тўланмаганда.
Ушбу банднинг «а» кичик банди асосида аттестациядан ўтказиш рад этилган номзод ёки патент вакили камида олти ойдан кейин такрорий аттестацияга қўйилиши мумкин.
(13-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/887/3944-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
14. Номзод ёки патент вакили аттестациядан ўтказишнинг, шу жумладан малака имтиҳонига қўйишнинг рад этилгани юзасидан у аттестациядан ўтказиш рад этилгани тўғрисидаги қарорни олган санадан бошлаб 3 ой муддатда апелляция комиссиясига шикоят қилиши мумкин.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/887/3944-сон)
Апелляция комиссияси шикоят бўйича у олинган санадан бошлаб бир ой муддатда қарор қабул қилади.
15. Аттестациядан ўтган патент вакилини Патент вакиллари давлат реестрида (бундан кейин — реестр) рўйхатдан ўтказиш унинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/887/3944-сон)
Агентлик аттестациядан ўтмаган шахс томонидан рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган, рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланмаган, шунингдек ушбу Низомнинг 3—5-бандларига мувофиқ патент вакилини рўйхатдан ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар пайдо бўлган ҳолларда рўйхатдан ўтказишни рад этади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
18. Патент вакили ўз фаолиятини интеллектуал мулкнинг алоҳида объектлари ёки хизматларнинг алоҳида турлари билан чеклаши мумкин. Агар патент вакиллигига номзод бундай чеклаш тўғрисида малака имтиҳони топширишгача маълум қилса, у ҳолда имтиҳон ушбу чеклашни ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Патент вакилининг фаолиятини чеклаш тўғрисидаги маълумотлар реестрга ва патент вакилига бериладиган гувоҳномага киритилади.
19. Патент вакилининг ўз фаолияти чекланишини рад этишига у ушбу Низомда назарда тутилган тартибда қўшимча аттестациядан ўтган тақдирда йўл қўйилади.
III. Шикоятларни кўриб чиқиш ва патент вакилларини реестрдан чиқариш
20. Юридик ва жисмоний шахсларнинг патент вакилининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ушбу Низомни бузувчи хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятлари Агентликнинг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Агентлик патент вакилини ана шундай шикоят тушганлиги тўғрисида хабардор қилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
(21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
22. Патент вакили ўз малакаси ва фаолиятига тааллуқли масалалар Агентликнинг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилаётганда шахсан қатнашиш ҳуқуқига эга.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.06.00.00 Вакиллик. Ишончнома]
патент вакилининг ўз аризаси;
патент вакилининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойидан кўчиб кетиши ёхуд ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келиши;
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
патент вакилининг патент вакили фаолияти билан шуғулланишини тақиқлаш ёки бундай фаолият имкониятини истисно қилувчи бошқа жазолар тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳукми асосида чиқарилади.
24. Патент вакилини реестрдан чиқариш тўғрисидаги ахборот Агентлик томонидан расмий ахборотномада реестрдан чиқариш сабаблари кўрсатилган ҳолда эълон қилинади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
25. Патент вакили реестрдан унинг аризаси асосида чиқарилган тақдирда такрорий рўйхатдан ўтказиш, қўшимча аттестациядан ўтказмасдан, реестрдан чиқарилиш санасидан бошлаб беш йил мобайнида амалга оширилиши мумкин.
26. Патент вакили ўзига мурожаат қилган ҳар қандай шахс манфаатларини ифода қилиш ваколатига эга. Патент вакилининг ишларни олиб боришга ваколатлари унга номидан иш олиб бориладиган шахс томонидан берилган ишончнома билан тасдиқланади. Агентлик олдида вакиллик қилишга ишончнома патент вакилига ишонч билдирувчи томонидан оддий ёзма шаклда берилади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшайдиган жисмоний шахслар ва хорижий юридик шахслар томонидан ишончнома ишончнома тузилаётган мамлакатнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда расмийлаштирилиши керак.
27. Патент вакили ишонч билдирувчидан унинг топшириғини бажариш муносабати билан оладиган ахборот, агар ишонч билдирувчи томонидан бошқача ҳолат махсус кўрсатилмаган бўлса ёки унинг хатти-ҳаракатларидан келиб чиқмаса, махфий деб эътироф этилади.
Патент вакили, агар у манфаатлари ишни олиб бориш тўғрисида илтимос қилган шахс манфаатларига зид бўлган шахслар номидан мазкур иш бўйича вакиллик қилган бўлса ёки уларга маслаҳатлар берган бўлса ёхуд ишни кўриб чиқишда бошқача тарзда қатнашган бўлса, шунингдек агар ишни кўриб чиқишда патент вакилига қариндош бўлган мансабдор шахс қатнашган бўлса, топшириқни қабул қилишга ҳақли эмас.
28. Патент вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ патент вакиллари агентлигини ва бошқа ташкилотларни, шунингдек жамоат бирлашмаларини ташкил этишлари мумкин.
29. Патент вакилларини аттестациядан, рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш, гувоҳномалар бериш, қўшимча аттестация ўтказиш, реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун Агентлик томонидан Агентлик белгилайдиган ва тегишли харажатларни қоплаш учун зарур бўлган миқдорларда тўлов ундирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)