1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.03.00 Товарнинг келиб чиқиш жойи]
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2019 й., 09/19/856/3890-сон)
Патент вакиллари тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2019 й., 09/19/856/3890-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарорига 2-ИЛОВА
Патент вакиллари тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Патент вакилларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилайди.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.06.00.00 Вакиллик. Ишончнома;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
патент вакили — ушбу Низом талабларига мувофиқ юридик ёки жисмоний шахслар номидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳамда бошқа ташкилотлар олдида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза олиш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича вакиллик қилиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
3. Жисмоний шахслар Вазирликда аттестациядан ва рўйхатдан ўтгандан кейин патент вакиллари сифатида фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари патент вакиллари сифатида аттестациядан ва рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги ПҚ-4965-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.01.2021 й., 07/21/4965/0074-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳимоя ва муҳофаза қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун Вазирлик томонидан белгиланадиган ҳажмда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари соҳасида малака имтиҳони натижалари билан тасдиқланган билимларга эга бўлиш.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
5. Вазирлик ва унга қарашли ташкилотлар ходимлари патент вакиллари сифатида аттестациядан ва рўйхатдан ўтказилиши мумкин эмас.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.03.00 Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти (якка тартибдаги тадбиркор)]
6. Патент вакили ўз касб фаолиятини ҳам мустақил равишда якка тадбиркор сифатида, ҳам ёлланиш бўйича ишлаган ҳолда амалга ошириши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
61. Патент вакилларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш юқори малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш, уларнинг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш соҳасидаги назарий ва амалий билимларини чуқурлаштириш ва янгилаш, улар касбий тайёргарлигининг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
62. Интеллектуал мулк соҳасида мутахассисларни, шу жумладан, патент вакилларини тайёрлаш, уларнинг базавий олий маълумотидан қатъи назар Тошкент давлат юридик университетида магистратура йўналишининг «Интеллектуал мулк ҳуқуқи» ихтисослиги бўйича амалга оширилади.
63. Интеллектуал мулк соҳасида мутахассисларни, шу жумладан, патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан амалга оширилади.
Патент вакиллари малакасини ошириш ҳар беш йилда камида бир марта, кейинчалик аттестациядан ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
7. Номзодни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилини аттестациядан ўтказиш Вазирлик томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.06.00.00 Вакиллик. Ишончнома]
8. Патент вакиллигига номзоднинг аттестацияси патент вакили сифатида фаолиятни амалга ошириш истагини билдирган жисмоний шахснинг патент вакилига қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/887/3944-сон)
Аттестация малака имтиҳони ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Малака имтиҳони жараёни узлуксиз овозли видеотасвирга туширилади, шунингдек Вазирликнинг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилинади. Малака имтиҳони ўтказиш жараёни қайд этилган видеотасвир Вазирлик томонидан бир йил мобайнида сақланади.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
Патент вакиллари аттестацияси ҳар беш йилда камида бир марта ўтказилади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/887/3944-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
9. Номзодларни ва патент вакилларини аттестациядан ўтказиш учун Вазирлик томонидан малака ва апелляция комиссиялари тузилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
Комиссиялар таркибига Вазирликнинг энг малакали ва тажрибали ходимлари, шунингдек мустақил олимлар ва мутахассислар киритилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Малака комиссияси малака имтиҳони саволларини тасдиқлайди, малака имтиҳонини ўтказади ва номзод ёки патент вакилининг аттестациядан ўтказилганлиги тўғрисида қарорлар қабул қилади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги ПҚ-4965-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.01.2021 й., 07/21/4965/0074-сон)
Апелляция комиссияси номзодлар ёки патент вакилларининг малака комиссияси қарори юзасидан шикоятларини, юридик ва жисмоний шахсларнинг патент вакилининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ушбу Низом талабларини бузадиган хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятларини ҳамда Вазирликнинг белгиланган муддатда аттестациядан ўтмаган патент вакилини Патент вакиллари давлат реестридан (бундан кейин — реестр) чиқариш тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқади.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
Номзодлар ёки патент вакиллари ўзларининг малакасига тааллуқли масалаларнинг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилишида шахсан иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/887/3944-сон)
10. Малака комиссия аъзоси бир пайтнинг ўзида апелляция комиссияси аъзоси бўлиши мумкин эмас.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
12. Малака комиссияси қарорлари малака комиссиясининг мажлисида қабул қилинади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
13. Малака комиссияси қарорлари ёзма равишда тузилади ва малака комиссияси раиси ҳамда бошқа аъзолари томонидан имзоланади.
Малака комиссияси қарорига қўшилмаган комиссия аъзоси ўз нуқтаи назарини баён қилишга ҳақлидир.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
14. Номзод ёки патент вакили аттестациядан ўтказишнинг, шу жумладан малака имтиҳонига қўйишнинг рад этилгани юзасидан у аттестациядан ўтказиш рад этилгани тўғрисидаги қарорни олган санадан бошлаб 3 ой муддатда апелляция комиссиясига шикоят қилиши мумкин.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/887/3944-сон)
Апелляция комиссияси шикоят бўйича у олинган санадан бошлаб бир ой муддатда қарор қабул қилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
16. Апелляция комиссияси қарорлари йиғилишда қатнашаётган барча аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар нисбати тенг бўлганда апелляция комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
17. Апелляция комиссияси қарорлари ёзма равишда тузилади ва апелляция комиссияси раиси ҳамда бошқа аъзолари томонидан имзоланади.
Апелляция комиссияси қарорига қўшилмаган комиссия аъзоси ўз нуқтаи назарини баён қилишга ҳақлидир.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
18. Патент вакили ўз фаолиятини интеллектуал мулкнинг алоҳида объектлари ёки хизматларнинг алоҳида турлари билан чеклаши мумкин. Агар патент вакиллигига номзод бундай чеклаш тўғрисида малака имтиҳони топширишгача маълум қилса, у ҳолда имтиҳон ушбу чеклашни ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Патент вакилининг фаолиятини чеклаш тўғрисидаги маълумотлар реестрга ва патент вакилига бериладиган гувоҳномага киритилади.
19. Патент вакилининг ўз фаолияти чекланишини рад этишига у ушбу Низомда назарда тутилган тартибда қўшимча аттестациядан ўтган тақдирда йўл қўйилади.
III. Шикоятларни кўриб чиқиш ва патент вакилларини реестрдан чиқариш
20. Юридик ва жисмоний шахсларнинг патент вакилининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ушбу Низомни бузувчи хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятлари Вазирликнинг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Вазирлик патент вакилини ана шундай шикоят тушганлиги тўғрисида хабардор қилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
21. Ўзига қўйилган талабларни бузган патент вакилига нисбатан апелляция комиссияси қарори асосида қуйидаги чоралар кўрилиши мумкин:
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
(21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
22. Патент вакили ўз малакаси ва фаолиятига тааллуқли масалалар Вазирликнинг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилаётганда шахсан қатнашиш ҳуқуқига эга.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.06.00.00 Вакиллик. Ишончнома]
патент вакилининг ўз аризаси;
патент вакилининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойидан кўчиб кетиши ёхуд ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келиши;
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
патент вакилининг патент вакили фаолияти билан шуғулланишини тақиқлаш ёки бундай фаолият имкониятини истисно қилувчи бошқа жазолар тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳукми асосида чиқарилади.
24. Патент вакилини реестрдан чиқариш тўғрисидаги ахборот Вазирлик томонидан расмий ахборотномада реестрдан чиқариш сабаблари кўрсатилган ҳолда эълон қилинади. Кўрсатилган ахборот реестрдан чиқарилган кунда Вазирликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
25. Патент вакили реестрдан унинг аризаси асосида чиқарилган тақдирда такрорий рўйхатдан ўтказиш, қўшимча аттестациядан ўтказмасдан, реестрдан чиқарилиш санасидан бошлаб беш йил мобайнида амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги ПҚ-4965-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.01.2021 й., 07/21/4965/0074-сон)
26. Патент вакили ўзига мурожаат қилган ҳар қандай шахс манфаатларини ифода қилиш ваколатига эга. Патент вакилининг ишларни олиб боришга ваколатлари унга номидан иш олиб бориладиган шахс томонидан берилган ишончнома билан тасдиқланади. Агентлик олдида вакиллик қилишга ишончнома патент вакилига ишонч билдирувчи томонидан оддий ёзма шаклда берилади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.06.00.00 Вакиллик. Ишончнома]
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшайдиган жисмоний шахслар ва хорижий юридик шахслар томонидан ишончнома ишончнома тузилаётган мамлакатнинг қонунчиликда назарда тутилган тартибда расмийлаштирилиши керак.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
27. Патент вакили ишонч билдирувчидан унинг топшириғини бажариш муносабати билан оладиган ахборот, агар ишонч билдирувчи томонидан бошқача ҳолат махсус кўрсатилмаган бўлса ёки унинг хатти-ҳаракатларидан келиб чиқмаса, махфий деб эътироф этилади.
Патент вакили, агар у манфаатлари ишни олиб бориш тўғрисида илтимос қилган шахс манфаатларига зид бўлган шахслар номидан мазкур иш бўйича вакиллик қилган бўлса ёки уларга маслаҳатлар берган бўлса ёхуд ишни кўриб чиқишда бошқача тарзда қатнашган бўлса, шунингдек агар ишни кўриб чиқишда патент вакилига қариндош бўлган мансабдор шахс қатнашган бўлса, топшириқни қабул қилишга ҳақли эмас.
28. Патент вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчиликка мувофиқ патент вакиллари агентлигини ва бошқа ташкилотларни, шунингдек жамоат бирлашмаларини ташкил этишлари мумкин.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуни.
29. Номзодлар ва патент вакилларини аттестация ҳамда патент вакилларини қўшимча аттестациядан ўтказиш учун Вазирлик томонидан тегишли харажатларни қоплаш учун қонунчиликда белгиланган миқдорларда тўлов ундирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 324-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуни.