1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.03.00 Товарнинг келиб чиқиш жойи]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИНИНГ АПЕЛЛЯЦИЯ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ҲАМДА ПАТЕНТ ВАКИЛЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
2. Апелляция кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарини, селекция ютуқларини, интеграл микросхемалар топологияларини, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш билан боғлиқ апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи коллегиал органи сифатида амалга оширади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
3. Апелляция кенгаши қарорлар қабул қилишда мустақил ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулкни муҳофаза қилишга доир халқаро шартномаларига, мазкур Низомга амал қилади.
(4-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
саноат мулки объектлари;
селекция ютуқлари;
интеграл микросхемалар топологиялари;
товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номларига нисбатан қабул қилинган қарорлари юзасидан апелляцияларни кўриб чиқади;
товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси, товарнинг келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқийлиги;
(4-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 89-сонли қарори асосида учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 160-модда)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгининг халқаро рўйхатдан ўтказилишининг амал қилиши юзасидан апелляцияларини кўриб чиқади;
д) қуйидагиларнинг:
интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаларнинг;
товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгиларига берилган, товар келиб чиққан жой номларидан фойдаланиш ҳуқуқига берилган гувоҳномаларнинг амал қилиши тўхтатилиши юзасидан апелляцияларини кўриб чиқади;
(4-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 89-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 160-модда)
Апелляция кенгаши Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини эътироф этиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқади (кейинги ўринларда «ариза» деб аталади).
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 89-сонли қарори асосида хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 160-модда)
5. Апелляция кенгаши апелляция ёки ариза кўриб чиқилиши муносабати билан:
апелляция ёки ариза берган шахслардан, шунингдек бошқа манфаатдор шахслардан апелляцияни ёки аризани кўриб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва маълумотларни сўраб олишга;
қўшимча экспертиза тайинлаш, уни ўтказиш учун мустақил эксперт ва маслаҳатчиларни жалб этиш;
Агентликнинг бош директори Апелляция кенгаши раиси ҳисобланади. Апелляция кенгаши таркибига Агентлик бош директорининг ўринбосарлари, Патент идорасининг энг малакали ва тажрибали ходимлари, шунингдек мустақил олимлар ва мутахассислар киради.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
Апелляция кенгашининг шахсий ва сон таркиби Агентлик бош директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
7. Апелляция кенгаши раиси, унинг топшириғига кўра эса – унинг ўринбосари Апелляция кенгашининг фаолиятини ташкил этади.
8. Апелляция кенгашида ишлар кенгаш котиби томонидан юритилади. Апелляция кенгаши котиби Апелляция кенгаши томонидан қарорлар қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.
IV. Апелляция кенгаши фаолиятини ташкил этиш
9. Апелляция кенгаши фаолияти мажлислар ўтказиш йўли билан ташкил этилади.
Мажлислар заруриятга кўра Апелляция кенгаши раиси томонидан, у бўлмаган тақдирда эса унинг ўринбосари томонидан чақирилади.
Апелляция кенгаши мажлисида протокол юритилади, уни Апелляция кенгаши раиси ва котиби имзолайди.
10. Апелляция кенгаши мажлисларида апелляция ёки ариза берган шахс ёки унинг вакили, бошқа манфаатдор юридик ёки жисмоний шахслар қатнашишга ҳақлидирлар. Апелляция ёки ариза берган шахс ва кўриб чиқилаётган иш бўйича томонлар ҳисобланган бошқа шахслар мажлис бўлишидан камида ўн кун олдин мажлис ўтказиладиган жой, сана ва вақт тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиниши керак.
Апелляция ёки ариза берган шахс бошқа манфаатдор шахслар илтимосномасига биноан Апелляция кенгаши мажлиси кенгаш қарорига кўра кечроқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга кўчирилиши мумкин. Бунда апелляцияларни ёки аризаларни кўриб чиқишнинг белгиланган муддатининг ўтиши Апелляция кенгаши мажлисининг янги санасигача тўхтатиб турилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 89-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 160-модда)
11. Интеллектуал мулк объектига ҳуқуқий муҳофаза бериш тўғрисидаги талабномани кўриб чиқишда ва унинг бўйича экспертиза ўтказишда иштирок этган Апелляция кенгаши аъзолари хулоса бериш ёки Апелляция кенгашининг мазкур интеллектуал мулк объекти билан боғлиқ апелляциялар кўриб чиқилаётган мажлисида қатнашиш ҳуқуқига эга эмас.
12. Қўшимча материаллар ва маълумотлар зарур бўлган тақдирда улар Апелляция кенгаши томонидан белгиланган муддатларда тақдим этилиши керак. Апелляция ёки ариза берган шахс ва бошқа манфаатдор шахслар илтимосномасига кўра қўшимча материаллар ва маълумотларни тақдим этиш муддати Апелляция кенгаши томонидан уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин. Бунда апелляцияларни ёки аризаларни кўриб чиқиш белгиланган муддатининг ўтиши узайтириш муддатигача тўхтатиб турилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 89-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 160-модда)
14. Апелляцияларни ёки аризаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция кенгаши апелляцияларни ёки аризаларни қаноатлантириш, қисман қаноатлантириш ёки апелляцияларни ёки аризаларни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
(14-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 89-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 160-модда)
Апелляция кенгаши қабул қилинган қарорларнинг асосланганлигини ва қонунийлигини таъминлайди.
Товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Апелляция кенгаши айни пайтда ушбу рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига берилган гувоҳномаларнинг амал қилишини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Апелляция кенгаши қарори юзасидан қарор қабул қилинган санадан бошлаб олти ой мобайнида судга шикоят қилиниши мумкин.
15. Апелляция кенгаши қарорлари қабул қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида апелляция ёки ариза берган шахсларга ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилади, шунингдек Агентликнинг расмий нашрида эълон қилинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
16. Апелляция кенгаши фаолиятини молиялаштириш апелляцияларни ёки аризаларни кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган патент божлари ҳисобига амалга оширилади. Патент божлари Агентликка тўланади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
Патент божлари миқдори, уларни тўлаш муддатлари, шунингдек улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 89-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 160-модда)
2. Ушбу Низом талабларига мувофиқ унга юридик ёки жисмоний шахслар номидан Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ҳамда бошқа ташкилотлар олдида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза олиш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича вакиллик қилиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс патент вакили ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
3. Жисмоний шахслар Агентликда аттестациядан ва рўйхатдан ўтгандан кейин патент вакиллари сифатида фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари патент вакиллари сифатида аттестациядан ва рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
олий маълумотга эга бўлиш;
интеллектуал мулк объектини муҳофаза қилиш соҳасида ёхуд интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни муҳофаза қилиш соҳасида адвокат сифатида камида тўрт йил иш стажига эга бўлиш;
интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳимоя ва муҳофаза қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун Агентлик томонидан белгиланадиган ҳажмда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари соҳасида билимларга ҳамда малака имтиҳони натижалари билан тасдиқланган тегишли кўникмаларга ва амалий қўлланиш тажрибасига эга бўлиш.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
6. Патент вакили ўз касб фаолиятини ҳам мустақил равишда якка тадбиркор сифатида, ҳам ёлланиш бўйича ишлаган ҳолда амалга ошириши мумкин. Ёлланиш бўйича ишлайдиган патент вакили Агентликка ушбу иш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши шарт. Патент вакили ушбу иш билан боғлиқ барча ўзгаришлар тўғрисида Агентликка бир ой муддатда хабар қилиши шарт. Агентлик мазкур маълумотларни расмий ахборотномада эълон қилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
10. Патент вакиллигига номзод Агентликка ўзини патент вакили сифатида аттестациядан ўтказиш тўғрисида ариза беради. Аризага олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси, интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш соҳасида ёки адвокат сифатида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида зарур иш стажига эгалигини тасдиқловчи ҳужжатлар, аттестациядан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат, шунингдек номзоднинг истагига кўра унинг касб билимлари даражасини тавсифловчи бошқа ҳужжатлар илова қилинади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
а) ушбу Низомнинг 3—5-бандларида баён қилинган талабларга риоя қилинмаганда;
б) аттестация учун белгиланган тўлов номзод томонидан тўланмаганда.
Ушбу банднинг «а» кичик банди асосида аттестациядан ўтказиш рад этилган патент вакиллигига номзод камида олти ойдан кейин такрорий аттестацияга қўйилиши мумкин.
14. Патент вакиллигига номзод аттестациядан ўтказишнинг, шу жумладан малака имтиҳонига қўйишнинг рад этилгани юзасидан у аттестациядан ўтказиш рад этилгани тўғрисидаги қарорни олган санадан бошлаб 3 ой муддатда апелляция комиссиясига шикоят қилиши мумкин.
Апелляция комиссияси шикоят бўйича у олинган санадан бошлаб бир ой муддатда қарор қабул қилади.
15. Аттестациядан ўтган патент вакилини рўйхатдан ўтказиш унинг аттестациядан ўтгани тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир йил мобайнида берилиши мумкин бўлган аризаси асосида амалга оширилади. Аризага патент вакили сифатида аттестациядан ўтказилганлиги тўғрисидаги қарор нусхаси, рўйхатдан ўтказилганлик учун, рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганлиги ва патент вакили гувоҳномаси берилганлиги учун белгиланган тўлов тўлангани тўғрисидаги тўлов ҳужжати илова қилинади. Агар рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза кўрсатилган муддатда тақдим этилмаса аттестациядан ўтказганлик тўғрисидаги қарор ўз кучини йўқотади.
Агентлик аттестациядан ўтмаган шахс томонидан рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган, рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланмаган, шунингдек ушбу Низомнинг 3—5-бандларига мувофиқ патент вакилини рўйхатдан ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар пайдо бўлган ҳолларда рўйхатдан ўтказишни рад этади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
18. Патент вакили ўз фаолиятини интеллектуал мулкнинг алоҳида объектлари ёки хизматларнинг алоҳида турлари билан чеклаши мумкин. Агар патент вакиллигига номзод бундай чеклаш тўғрисида малака имтиҳони топширишгача маълум қилса, у ҳолда имтиҳон ушбу чеклашни ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Патент вакилининг фаолиятини чеклаш тўғрисидаги маълумотлар реестрга ва патент вакилига бериладиган гувоҳномага киритилади.
19. Патент вакилининг ўз фаолияти чекланишини рад этишига у ушбу Низомда назарда тутилган тартибда қўшимча аттестациядан ўтган тақдирда йўл қўйилади.
III. Шикоятларни кўриб чиқиш ва патент вакилларини реестрдан чиқариш
20. Юридик ва жисмоний шахсларнинг патент вакилининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ушбу Низомни бузувчи хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятлари Агентликнинг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Агентлик патент вакилини ана шундай шикоят тушганлиги тўғрисида хабардор қилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
(21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
22. Патент вакили ўз малакаси ва фаолиятига тааллуқли масалалар Агентликнинг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилаётганда шахсан қатнашиш ҳуқуқига эга.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.06.00.00 Вакиллик. Ишончнома]
патент вакилининг ўз аризаси;
патент вакилининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойидан кўчиб кетиши ёхуд ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келиши;
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
патент вакилининг патент вакили фаолияти билан шуғулланишини тақиқлаш ёки бундай фаолият имкониятини истисно қилувчи бошқа жазолар тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳукми асосида чиқарилади.
24. Патент вакилини реестрдан чиқариш тўғрисидаги ахборот Агентлик томонидан расмий ахборотномада реестрдан чиқариш сабаблари кўрсатилган ҳолда эълон қилинади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
25. Патент вакили реестрдан унинг аризаси асосида чиқарилган тақдирда такрорий рўйхатдан ўтказиш, қўшимча аттестациядан ўтказмасдан, реестрдан чиқарилиш санасидан бошлаб беш йил мобайнида амалга оширилиши мумкин.
26. Патент вакили ўзига мурожаат қилган ҳар қандай шахс манфаатларини ифода қилиш ваколатига эга. Патент вакилининг ишларни олиб боришга ваколатлари унга номидан иш олиб бориладиган шахс томонидан берилган ишончнома билан тасдиқланади. Агентлик олдида вакиллик қилишга ишончнома патент вакилига ишонч билдирувчи томонидан оддий ёзма шаклда берилади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшайдиган жисмоний шахслар ва хорижий юридик шахслар томонидан ишончнома ишончнома тузилаётган мамлакатнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда расмийлаштирилиши керак.
27. Патент вакили ишонч билдирувчидан унинг топшириғини бажариш муносабати билан оладиган ахборот, агар ишонч билдирувчи томонидан бошқача ҳолат махсус кўрсатилмаган бўлса ёки унинг хатти-ҳаракатларидан келиб чиқмаса, махфий деб эътироф этилади.
Патент вакили, агар у манфаатлари ишни олиб бориш тўғрисида илтимос қилган шахс манфаатларига зид бўлган шахслар номидан мазкур иш бўйича вакиллик қилган бўлса ёки уларга маслаҳатлар берган бўлса ёхуд ишни кўриб чиқишда бошқача тарзда қатнашган бўлса, шунингдек агар ишни кўриб чиқишда патент вакилига қариндош бўлган мансабдор шахс қатнашган бўлса, топшириқни қабул қилишга ҳақли эмас.
28. Патент вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ патент вакиллари агентлигини ва бошқа ташкилотларни, шунингдек жамоат бирлашмаларини ташкил этишлари мумкин.
29. Патент вакилларини аттестациядан, рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш, гувоҳномалар бериш, қўшимча аттестация ўтказиш, реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун Агентлик томонидан Агентлик белгилайдиган ва тегишли харажатларни қоплаш учун зарур бўлган миқдорларда тўлов ундирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 36-сон, 367-модда)