1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.03.00 Товарнинг келиб чиқиш жойи]
2. Апелляция кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг (кейинги ўринларда Патент идораси деб аталади) ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарини, селекция ютуқларини, интеграл микросхемалар топологияларини, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш билан боғлиқ апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи коллегиал органи сифатида амалга оширади.
3. Апелляция кенгаши қарорлар қабул қилишда мустақил ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулкни муҳофаза қилишга доир халқаро шартномаларига, мазкур Низомга амал қилади.
ж) товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгиларининг Ўзбекистон Республикасида умум эътироф этилган деб тан олиниши юзасидан апелляцияларини кўриб чиқади.
апелляция берган шахслардан, шунингдек бошқа манфаатдор шахслардан апелляцияни кўриб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва маълумотларни сўраб олишга;
қўшимча экспертиза тайинлаш, уни ўтказиш учун мустақил эксперт ва маслаҳатчиларни жалб этиш;
Патент идораси ихтиёридаги патент ҳужжатлари ва илмий-техника адабиётлари давлат фондларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
III. Апелляция кенгаши таркиби ва уни шакллантириш тартиби
6. Апелляция кенгаши Кенгаш раиси, унинг ўринбосари, кенгаш аъзолари ва котибидан иборат таркибда фаолият кўрсатади.
Патент идораси директори Апелляция кенгаши раиси ҳисобланади. Апелляция кенгаши таркибига Патент идораси директорининг ўринбосарлари, Патент идорасининг энг малакали ва тажрибали ходимлари, шунингдек мустақил олимлар ва мутахассислар киради.
7. Апелляция кенгаши раиси, унинг топшириғига кўра эса – унинг ўринбосари Апелляция кенгашининг фаолиятини ташкил этади.
8. Апелляция кенгашида ишлар кенгаш котиби томонидан юритилади. Апелляция кенгаши котиби Апелляция кенгаши томонидан қарорлар қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.
IV. Апелляция кенгаши фаолиятини ташкил этиш
9. Апелляция кенгаши фаолияти мажлислар ўтказиш йўли билан ташкил этилади.
Мажлислар заруриятга кўра Апелляция кенгаши раиси томонидан, у бўлмаган тақдирда эса унинг ўринбосари томонидан чақирилади.
Апелляция кенгаши мажлисида протокол юритилади, уни Апелляция кенгаши раиси ва котиби имзолайди.
10. Апелляция кенгаши мажлисларида апелляция берган шахс ёки унинг вакили, бошқа манфаатдор юридик ёки жисмоний шахслар қатнашишга ҳақлидирлар. Апелляция берган шахс ва кўриб чиқилаётган иш бўйича томонлар ҳисобланган бошқа шахслар мажлис бўлишидан камида ўн кун олдин мажлис ўтказиладиган жой, сана ва вақт тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиниши керак.
Апелляция берган шахс бошқа манфаатдор шахслар илтимосномасига биноан Апелляция кенгаши мажлиси кенгаш қарорига кўра кечроқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга кўчирилиши мумкин. Бунда апелляцияларни кўриб чиқишнинг белгиланган муддатининг ўтиши Апелляция кенгаши мажлисининг янги санасигача тўхтатиб турилади.
11. Интеллектуал мулк объектига ҳуқуқий муҳофаза бериш тўғрисидаги талабномани кўриб чиқишда ва унинг бўйича экспертиза ўтказишда иштирок этган Апелляция кенгаши аъзолари хулоса бериш ёки Апелляция кенгашининг мазкур интеллектуал мулк объекти билан боғлиқ апелляциялар кўриб чиқилаётган мажлисида қатнашиш ҳуқуқига эга эмас.
12. Қўшимча материаллар ва маълумотлар зарур бўлган тақдирда улар Апелляция кенгаши томонидан белгиланган муддатларда тақдим этилиши керак. Апелляция берган шахс ва бошқа манфаатдор шахслар илтимосномасига кўра қўшимча материаллар ва маълумотларни тақдим этиш муддати Апелляция кенгаши томонидан уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин. Бунда апелляцияларни кўриб чиқиш белгиланган муддатининг ўтиши узайтириш муддатигача тўхтатиб турилади.
14. Апелляцияларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция кенгаши апелляцияларни қаноатлантириш, қисман қаноатлантириш ёки апелляцияларни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
Апелляция кенгаши қабул қилинган қарорларнинг асосланганлигини ва қонунийлигини таъминлайди.
Товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Апелляция кенгаши айни пайтда ушбу рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига берилган гувоҳномаларнинг амал қилишини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Апелляция кенгаши қарори юзасидан қарор қабул қилинган санадан бошлаб олти ой мобайнида судга шикоят қилиниши мумкин.
15. Апелляция кенгаши қарорлари қабул қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида апелляция берган шахсларга ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилади, шунингдек Патент идорасининг расмий нашрида эълон қилинади.
16. Апелляция кенгаши фаолиятини молиялаштириш апелляцияларни кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган патент божлари ҳисобига амалга оширилади. Патент божлари Патент идорасига тўланади.
Патент божлари миқдори, уларни тўлаш муддатлари, шунингдек улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарорига 2-ИЛОВА
Патент вакиллари тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Патент вакилларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилайди.
2. Ушбу Низом талабларига мувофиқ унга юридик ёки жисмоний шахслар номидан Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси (кейинги ўринларда Патент идораси деб аталади) ҳамда бошқа ташкилотлар олдида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза олиш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича вакиллик қилиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс патент вакили ҳисобланади.
3. Жисмоний шахслар Патент идорасида аттестациядан ва рўйхатдан ўтгандан кейин патент вакиллари сифатида фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари патент вакиллари сифатида аттестациядан ва рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
олий маълумотга эга бўлиш;
интеллектуал мулк объектини муҳофаза қилиш соҳасида ёхуд интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни муҳофаза қилиш соҳасида адвокат сифатида камида тўрт йил иш стажига эга бўлиш;
интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳимоя ва муҳофаза қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун Патент идораси томонидан белгиланадиган ҳажмда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари соҳасида билимларга ҳамда малака имтиҳони натижалари билан тасдиқланган тегишли кўникмаларга ва амалий қўлланиш тажрибасига эга бўлиш.
6. Патент вакили ўз касб фаолиятини ҳам мустақил равишда якка тадбиркор сифатида, ҳам ёлланиш бўйича ишлаган ҳолда амалга ошириши мумкин. Ёлланиш бўйича ишлайдиган патент вакили Патент идорасига ушбу иш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши шарт. Патент вакили ушбу иш билан боғлиқ барча ўзгаришлар тўғрисида Патент идорасига бир ой муддатда хабар қилиши шарт. Патент идораси мазкур маълумотларни расмий ахборотномада эълон қилади.
10. Патент вакиллигига номзод Патент идорасига ўзини патент вакили сифатида аттестациядан ўтказиш тўғрисида ариза беради. Аризага олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси, интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш соҳасида ёки адвокат сифатида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида зарур иш стажига эгалигини тасдиқловчи ҳужжатлар, аттестациядан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат, шунингдек номзоднинг истагига кўра унинг касб билимлари даражасини тавсифловчи бошқа ҳужжатлар илова қилинади.
а) ушбу Низомнинг 3—5-бандларида баён қилинган талабларга риоя қилинмаганда;
б) аттестация учун белгиланган тўлов номзод томонидан тўланмаганда.
Ушбу банднинг «а» кичик банди асосида аттестациядан ўтказиш рад этилган патент вакиллигига номзод камида олти ойдан кейин такрорий аттестацияга қўйилиши мумкин.
14. Патент вакиллигига номзод аттестациядан ўтказишнинг, шу жумладан малака имтиҳонига қўйишнинг рад этилгани юзасидан у аттестациядан ўтказиш рад этилгани тўғрисидаги қарорни олган санадан бошлаб 3 ой муддатда апелляция комиссиясига шикоят қилиши мумкин.
Апелляция комиссияси шикоят бўйича у олинган санадан бошлаб бир ой муддатда қарор қабул қилади.
15. Аттестациядан ўтган патент вакилини рўйхатдан ўтказиш унинг аттестациядан ўтгани тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир йил мобайнида берилиши мумкин бўлган аризаси асосида амалга оширилади. Аризага патент вакили сифатида аттестациядан ўтказилганлиги тўғрисидаги қарор нусхаси, рўйхатдан ўтказилганлик учун, рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганлиги ва патент вакили гувоҳномаси берилганлиги учун белгиланган тўлов тўлангани тўғрисидаги тўлов ҳужжати илова қилинади. Агар рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза кўрсатилган муддатда тақдим этилмаса аттестациядан ўтказганлик тўғрисидаги қарор ўз кучини йўқотади.
17. Касб фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи реестрда рўйхатдан ўтказиш санасидан бошланади.
Патент идораси аттестациядан ўтмаган шахс томонидан рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган, рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланмаган, шунингдек ушбу Низомнинг 3—5-бандларига мувофиқ патент вакилини рўйхатдан ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар пайдо бўлган ҳолларда рўйхатдан ўтказишни рад этади.
18. Патент вакили ўз фаолиятини интеллектуал мулкнинг алоҳида объектлари ёки хизматларнинг алоҳида турлари билан чеклаши мумкин. Агар патент вакиллигига номзод бундай чеклаш тўғрисида малака имтиҳони топширишгача маълум қилса, у ҳолда имтиҳон ушбу чеклашни ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Патент вакилининг фаолиятини чеклаш тўғрисидаги маълумотлар реестрга ва патент вакилига бериладиган гувоҳномага киритилади.
19. Патент вакилининг ўз фаолияти чекланишини рад этишига у ушбу Низомда назарда тутилган тартибда қўшимча аттестациядан ўтган тақдирда йўл қўйилади.
III. Шикоятларни кўриб чиқиш ва патент вакилларини реестрдан чиқариш
20. Юридик ва жисмоний шахсларнинг патент вакилининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ушбу Низомни бузувчи хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятлари Патент идорасининг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Патент идораси патент вакилини ана шундай шикоят тушганлиги тўғрисида хабардор қилади.
22. Патент вакили ўз малакаси ва фаолиятига тааллуқли масалалар Патент идорасининг апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилаётганда шахсан қатнашиш ҳуқуқига эга.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.06.00.00 Вакиллик. Ишончнома]
патент вакилининг ўз аризаси;
патент вакилининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойидан кўчиб кетиши ёхуд ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келиши;
патент вакилининг патент вакили фаолияти билан шуғулланишини тақиқлаш ёки бундай фаолият имкониятини истисно қилувчи бошқа жазолар тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳукми асосида чиқарилади.
24. Патент вакилини реестрдан чиқариш тўғрисидаги ахборот Патент идораси томонидан расмий ахборотномада реестрдан чиқариш сабаблари кўрсатилган ҳолда эълон қилинади.
25. Патент вакили реестрдан унинг аризаси асосида чиқарилган тақдирда такрорий рўйхатдан ўтказиш, қўшимча аттестациядан ўтказмасдан, реестрдан чиқарилиш санасидан бошлаб беш йил мобайнида амалга оширилиши мумкин.
26. Патент вакили ўзига мурожаат қилган ҳар қандай шахс манфаатларини ифода қилиш ваколатига эга. Патент вакилининг ишларни олиб боришга ваколатлари унга номидан иш олиб бориладиган шахс томонидан берилган ишончнома билан тасдиқланади. Патент идораси олдида вакиллик қилишга ишончнома патент вакилига ишонч билдирувчи томонидан оддий ёзма шаклда берилади.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшайдиган жисмоний шахслар ва хорижий юридик шахслар томонидан ишончнома ишончнома тузилаётган мамлакатнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда расмийлаштирилиши керак.
27. Патент вакили ишонч билдирувчидан унинг топшириғини бажариш муносабати билан оладиган ахборот, агар ишонч билдирувчи томонидан бошқача ҳолат махсус кўрсатилмаган бўлса ёки унинг хатти-ҳаракатларидан келиб чиқмаса, махфий деб эътироф этилади.
Патент вакили, агар у манфаатлари ишни олиб бориш тўғрисида илтимос қилган шахс манфаатларига зид бўлган шахслар номидан мазкур иш бўйича вакиллик қилган бўлса ёки уларга маслаҳатлар берган бўлса ёхуд ишни кўриб чиқишда бошқача тарзда қатнашган бўлса, шунингдек агар ишни кўриб чиқишда патент вакилига қариндош бўлган мансабдор шахс қатнашган бўлса, топшириқни қабул қилишга ҳақли эмас.
28. Патент вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ патент вакиллари агентлигини ва бошқа ташкилотларни, шунингдек жамоат бирлашмаларини ташкил этишлари мумкин.
29. Патент вакилларини аттестациядан, рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш, гувоҳномалар бериш, қўшимча аттестация ўтказиш, реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун Патент идораси томонидан Патент идораси белгилайдиган ва тегишли харажатларни қоплаш учун зарур бўлган миқдорларда тўлов ундирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарорига 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Патент божлари тўғрисидаги низомни ва патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида» 2002 йил 14 октябрдаги 357-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар
1. Патент божлари тўғрисидаги Низомнинг (қарорга 1-илова) 9-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Апелляция кенгаши томонидан апелляция билан мурожаат қилган шахс фойдасига қарор қабул қилинган тақдирда Патент божлари ставкаларининг 6.1-бандига мувофиқ тўланган патент божлари қайтарилади».
д) кўрсатилган белгини, шу жумладанхалқаро рўйхатдан ўтказиш предмети бўлган белгини экспертизаданўтказиш
7
590
6.2.
Ҳуқуқий муҳофаза берилишига қаршиапелляция бериш
Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқларига патент ёки интеграл микросхемалар топологиялари рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома берилишига қарши апелляция бериш
10
840
Апелляция бериш билан бир вақтда
6.3.
Муҳофаза ҳужжатининг амал қилишига қарши апелляция бериш
Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқларига берилган патентларнинг ҳақиқийлигига қарши апелляция бериш
Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига берилган, товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаларнинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаапелляция бериш
Белгини халқаро рўйхатдан ўтказишнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилишига қаршиапелляция бериш
15
1260
Апелляция бериш билан бир вақтда
6.4.
Товар келиб чиққан жой номи рўйхатдан ўтказилишини бекор қилиш тўғрисида апелляция бериш
Товар келиб чиққанжой номи рўйхатдан ўтказилишини бекор қилиш тўғрисида апелляция бериш
10
840
Апелляция бериш билан бир вақтда
6.5.
Товар белгисининг Ўзбекистон Республикасида умумэътирофэтилишини тан олиш тўғрисидаапелляциябериш
Товар белгисининг Ўзбекистон Республикасида умум эътирофэтилишини тан олиш тўғрисидаапелляция бериш
20
1680
Апелляция бериш билан бир вақтда
6.6.
Сўралаётган материалларни тақдим этиш муддатларини узайтириш
Сўралаётган материалларни тақдим этиш муддатини узайтириш, узайтиришнинг ҳар бир ойи учун