1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.11.00 Табиий ресурсларидан махсус фойдаланганлик ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 1 майдаги 199-сон қарори қабул қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 16 июнь,
270-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июндаги 270-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 майдаги 246-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 5-сон, 20-модда; 1996 й., 1-сон, 1-модда; 2000 й., 4-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисида Низом 5-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари».
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 4-сон, 15-модда; 1999 й., 11-сон, 64-модда; 2000 й., 8-сон, 45-модда, 2001 й., 6-сон, 34-модда; 2002 й., 7-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш Тартиби I бўлими 3-бандининг тўртинчи хатбошидаги «чиқиндилар ташлаганлик, табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташлаганлик учун тўлов» сўзлари «атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун компенсация тўловлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1.5.1.5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1.5.1.5. Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларидаги фондларни сақлаш ва улардан фойдаланиш харажатлари, шу жумладан атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари».
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 12 июлдаги 249-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом 3-бандининг иккинчи хатбошидаги «ифлослантирувчи моддаларни табиий муҳитга чиқариб ташлаганлик, оқизганлик учун тўловлар» сўзлари «атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун компенсация тўловлари» сўзлари билан алмаштирилсин.