1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.18.00.00 Умумий овқатланиш / 09.18.01.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЧАКАНА САВДО ҚОИДАЛАРИНИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ МАҲСУЛОТЛАРИНИ (ХИЗМАТЛАРИНИ) ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА» 2003 ЙИЛ 13 ФЕВРАЛДАГИ 75-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
«мактабгача болалар муассасалари, диний муассасалардан, ўқув юртларидан 300 метр кам масофада жойлашган кўчма ва турғун савдо объектларида, шунингдек бевосита даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудида, ўқув юртлари ва ишлаб чиқариш корхоналари ошхоналарида — кўрсатиб ўтилган ўқув юртлари ва корхоналар фаолият кўрсатаётган вақтда»;
б) Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларида (қарорга 2-илова):
«15. Умумий овқатланиш субъекти таомлар, маҳсулотлар, ичимликларнинг ассортимент рўйхатини санитария ва технология талабларига тўлиқ риоя қилишни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда ишлаб чиқади, таомлар рецептураларини тузади ва тасдиқлайди, улар тегишли туман (шаҳар) давлат санитария назорати хизматлари билан келишиб олинади. Калькуляция карточкаси маҳсулот нархини белгилаш учун асос ҳисобланмайди, у фақат савдо объектлари эгалари томонидан ички фойдаланиш учун хизмат қилади. Калькуляция карточкасини юритиш шарт эмас. Маҳсулот нархи унга бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда белгиланади»;