toggle_night_mode
Ҳужжат 06.05.2014 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Навоий вилоятидаги «Конимех-1» насос станциясини реконструкция қилиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати томонидан Шанхай хамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар учун бериладиган кредит маблағларини жалб этган ҳолда насос станцияларини реконструкция қилиш ҳисобига Навоий вилоятидаги суғориш тизимининг иш самарадорлиги ва барқарорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «China National Elektrik Enjineering Co. Ltd» (ХХР) компанияси ўртасида «Навоий вилоятидаги «Конимех-1» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳасини бажариш доирасида технология ускуналари, эҳтиёт қисмлар етказиб бериш, шеф-монтажни амалга ошириш, созлаш ва ходимларни ўқитиш учун қиймати 5 306,0 минг АҚШ долларига тенг шартнома тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, «Навоий вилоятидаги «Конимех-1» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳасини молиялаштириш:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки орқали қайта молиялаштириладиган, 20 йил муддатга, шу жумладан 5 йил имтиёзли давр билан, йиллик 2,2 фоиз ставкали, қайта молиялаштирадиган банкнинг 0,2 фоиз маржасини ҳисобга олган ҳолда, бериладиган 5,04 млн. АҚШ доллари миқдордаги ХХР Эксимбанкининг қарз маблағлари ҳисобига;
эквиваленти 14,62 млн. АҚШ доллари, шу жумладан солиқ ва божхона тўловларидан озод этиш тарзидаги 3,41 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қарз маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва «Навоий вилоятидаги «Конимех-1» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳасини самарали амалга ошириш учун бюртмачи ва масъул ижрочи орган ҳисобланади;
«Ўзсувлойиҳа» ОАЖ мазкур лойиҳанинг бош лойиҳачиси ҳисобланади;
асосий қарзни узиш, кредитга хизмат кўрсатиш ва молиялашни ташкил этиш билан боғлиқ фоизлар, комиссиялар ва харажатларни тўлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
лойиҳа уч йил (2014 — 2016 йиллар) давомида амалга оширилади.
4. Қуйидагилар:
«Навоий вилоятидаги «Конимех-1» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси ва объектни ишга тушириш муддати 2016 йилнинг IV чорагига белгиланган ҳолда унинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
«Навоий вилоятидаги «Конимех-1» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга оширишни молиялаштириш режаси 2-иловага мувофиқ;
«Навоий вилоятидаги «Конимех-1» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳаси юзасидан ХХР Эксимбанки қарз маблағлари бўйича асосий қарзни узиш, фоизлар ва комиссияларни тўлашнинг прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки «Навоий вилоятидаги «Конимех-1» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳасини молиялаштиришни ташкил этиш учун:
ХХР Эксимбанки билан индивидуал қарз битимини;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ХХР Эксимбанки қарз маблағларини қайта молиялаштиришга кредит шартномасини тузсин.
6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номида:
ХХР Эксимбанкига — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг тўлов мажбуриятлари бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ХХР Эксимбанки кредитлари бўйича тўлов мажбуриятлари юзасидан ҳақ ундирмаган ҳолда кафолатларни имзолаш ваколати берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг кафолатлари бўйича белгиланган тартибда қарз битимларида назарда тутилган шаклда юридик хулосалар берсин.
8. «Навоий вилоятидаги «Конимех-1» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳаси амалга ошириладиган даврда ва амалга оширилгандан сўнг бир йиллик кафолат муддати давомида:
лойиҳани амалга ошириш доирасида олиб келинадиган, шу жумладан «вақтинча олиб кириш» режимида олиб келинадиган ускуналар, махсус техника, эҳтиёт қисмлар ва материаллар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари-юридик шахсларнинг фойда солиғини тўлашдан (лойиҳа бажарувчилари);
лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари-жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўлашдан;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лойиҳани амалга ошириш доирасида сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан озод этилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда «Навоий вилоятидаги «Конимех-1» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳаси доирасида қурилиш-монтаж ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига «Навоий вилоятидаги «Конимех-1» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссасини молиялаштириш учун марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитларини назарда тутсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномалари бўйича ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда кириш визаларини расмийлштиришни таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномалари бўйича ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга давлат божи ундирмаган ҳолда белгиланган тартибда кўп марталик визаларни бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек, яшаш жойи бўйича вақтинчалик прописка қилишни ва пропискани узайтиришни расмийлаштиришни таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномалари бўйича ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилишга белгиланган тартибда рухсатномалар беришни (узайтиришни), шунингдек уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқнома беришни таъминласин.
14. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 6 май,
ПҚ-2172-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 майдаги ПҚ-2172-сон қарорига

1-ИЛОВА

«Навоий вилоятидаги «Конимех-1» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг
АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткич номи

Ўлчов бирлиги

Жами

шу жумладан:

бюджет маблағлари

ХХР кредити

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати*

минг АҚШ доллари (экв)

19 660,7

14 620,0

5 040,7

2.

Капитал қўйилмалар миқдори, жами

минг АҚШ доллари (экв)

16 251,8

11 211,1

5 040,7

шу жумладан:

ускуналар хариди (ускуналар, эҳтиёт қисмлар олиб келиш, юклашдан олдинги инспекция, ташиш, суғурта, шеф-монтаж ва созлаш ҳамда хизмат кўрсатиш ходимларини ўқитиш)

минг АҚШ доллари

5 306,0

265,3

5 040,7

қурилиш-монтаж ишлари, объектлар қурилишини ва таваккалчилик коэффициентини суғурталаш

минг АҚШ доллари экв.

10 146,7

10 146,7

-

молиявий харажатлар**

минг АҚШ доллари

207,9

207,9

-

улардан:

инвестиция даврида кредит фоизларини тўлаш

минг АҚШ доллари

163,2

163,2

-

инвестиция даврида банк маржаси

минг АҚШ доллари

16,3

16,3

-

мажбурият комиссияси

минг АҚШ доллари

13,3

13,3

-

бошқариш комиссияси

минг АҚШ доллари

15,1

15,1

-

буюртмачининг бошқа харажатлари

минг АҚШ доллари экв.

591,2

591,2

-

3.

Солиқ ва божхона тўловларидан озод қилиш

минг АҚШ доллари экв.

3 408,9

3 408,9

-

4.

Асосий ташкил этиладиган фондлар қиймати

минг АҚШ доллари экв.

16 117,8

5.

Суғориладиган майдон

18 115 га

6.

Банд бўлганларнинг кутилаётган сони

18 нафар

7.

Харажатлар қопланадиган ҳисоб-китоб муддати

4,9 йил

8.

Инвестиция даврининг давомийлиги

36 ой

9.

Кредит бериш муддати

20 йил

шу жумладан имтиёзли давр

5 йил

* Якуний қиймат кўрсаткичлари тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича аниқланади.
** Инвестиция давридаги молиявий харажатлар миқдори кредит шартномаси кучга кирган сана, шунингдек, кредитни танлаб олишнинг амалдаги санаси ва муддатига боғлиқ бўлади.
 LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 майдаги ПҚ-2172-сон қарорига

2-ИЛОВА

«Навоий вилоятидаги «Конимех-1» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга оширишни молиялаштириш
РЕЖАСИ

минг АҚШ доллари

Харажатлар

2014 й.

2015 й.

2016 й.

Жами

ЭКВдаги харажатлар

Жами

Харажатлар миллий валютада, АҚШ долл экв.

Жами харажатлар

ЭКВдаги харажатлар

Жами

Харажатлар миллий валютада, АҚШ долл экв.

Жами харажатлар

ЭКВдаги харажатлар

Жами

Харажатлар миллий валютада, АҚШ долл экв.

Жами харажатлар

ЭКВдаги харажатлар

Жами

Харажатлар миллий валютада, АҚШ долл экв.

Жами харажатлар

ХХР

Ўзбекистон

ХХР

Ўзбекистон

ХХР

Ўзбекистон

ХХР

Ўзбекистон

Ускуналар харид қилиш

(ускуналар, эҳтиёт қисмлар олиб келиш, юклашдан олдинги инспекция, ташиш, суғурта, шеф-монтаж ва созлаш ҳамда хизмат кўрсатиш ходимларини ўқитиш)

1857,1

265,3

2122,4

-

2122,4

3183,6

-

3183,6

-

3183,6

-

-

-

-

-

5040,7

265,3

5306,0

-

5306,0

Жами

1857,1

265,3

2122,4

-

2122,4

3183,6

-

3183,6

-

3183,6

-

-

-

-

-

5040,7

265,3

5306,0

-

5306,0

қурилиш-монтаж ишлари,

объектлар қурилишини ва таваккалчилик коэффициентини суғурталаш

-

-

-

3652,8

3652,8

-

-

-

5479,2

5479,2

-

-

-

1014,7

1014,7

-

-

-

10146,7

10146,7

Буюртмачининг бошқа харажатлари

-

-

-

346,8

346,8

-

-

-

171,3

171,3

-

-

-

73,1

73,1

-

-

-

591,2

591,2

жумладан:

ЛҚИ

-

-

-

247,2

247,2

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

247,2

247,2

Лойиҳани экспертизадан ўтказиш

-

-

-

1,3

1,3

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

1,3

1,3

ДАҚН таъминоти

-

-

-

2,8

2,8

-

-

-

4,3

4,3

-

-

-

0,8

0,8

-

7,9

7,9

Буюртмачи таъминоти

-

-

-

90,3

90,3

-

-

-

135,5

135,5

-

-

-

25,1

25,1

-

250,9

250,9

Ишга тушириш ишлари

-

-

-

-

-

-

-

-

31,5

31,5

-

-

-

47,2

47,2

-

78,7

78,7

Бошқа молиявий харажатлар

-

-

-

5,2

5,2

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

5,2

5,2

Жами

-

-

-

3999,6

3999,6

-

-

-

5650,5

5650,5

-

-

-

1087,8

1087,8

-

10737,9

10737,9

Ҳаммаси

1857,1

265,3

2122,4

3999,6

6122,0

3183,6

-

3183,6

5650,5

8834,1

-

-

-

1087,8

1087,8

5040,7

265,3

5306,0

10737,9

16043,9

Инвестиция даврида фоизларни тўлаш

-

9,3

9,3

-

9,3

-

53,1

53,1

-

53,1

-

100,8

100,8

-

100,8

-

163,2

163,2

-

163,2

Инвестиция даврида банк маржаси

-

0,9

0,9

-

0,9

-

5,3

5,3

-

5,3

-

10,1

10,1

-

10,1

-

16,3

16,3

-

16,3

Мажбурият комиссияси

6,2

6,2

-

6,2

-

7,1

7,1

-

7,1

-

-

-

-

-

-

13,3

13,3

13,3

Бошқарув комиссияси

-

15,1

15,1

-

15,1

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

15,1

15,1

-

15,1

Жами

31,5

31,5

-

31,5

-

65,5

65,5

-

65,5

-

110,9

110,9

-

110,9

-

207,9

207,9

-

207,9

Умумий харажатлар

1857,1

296,8

2153,9

3999,6

6153,5

3183,6

65,5

3249,1

5650,5

8899,6

-

110,9

110,9

1087,8

1198,7

5040,7

473,2

5513,9

10737.9

16251,8

 LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 майдаги ПҚ-2172-сон қарорига

3-ИЛОВА

«Навоий вилоятидаги «Конимех-1» насос станциясини реконструкция қилиш» лойиҳаси юзасидан ХХР Эксимбанки қарз маблағлари бўйича асосий қарзни узиш, фоизлар ва комиссияларни тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

1. Қарз суммаси

5 040 700,0 АҚШ доллари

2. Қарзни қайтариш муддати,

20 йил

шу жумладан имтиёзли муддат

5 йил

3. Кредит учун фоиз ставкаси

йиллик 0,2 %

4. Банк маржаси

йиллик 2,0 %

5. Мажбурият комиссияси

Кредит суммасининг танланмаган қисмидан йиллик 0,3 %

6. Бошқарув комиссияси

кредит суммасидан 0,3 %

Йиллар

Ярим йиллик

Қарздорлик

Асосий қарзни узиш*

Фоизларни тўлаш**

Банк маржаси

Мажбурият комиссияси

Бошқарув комиссияси

Тўланиши лозим бўлган умумий сумма

2014***

1

928550,00

15122,10

15122,10

2

1857100,00

9285,50

928,55

6168,23

16382,28

2015

1

3448900,00

18571,00

1857,10

4775,40

25203,50

2

5040700,00

34489,00

3448,90

2387,70

40325,60

2016

1

5040700,00

50407,00

5040,70

55447,70

2

5040700,00

50407,00

5040,70

55447,70

2017

1

5040700,00

50407,00

5040,70

55447,70

2

5040700,00

50407,00

5040,70

55447,70

2018

1

5040700,00

50407,00

5040,70

55447,70

2

5040700,00

50407,00

5040,70

55447,70

2019

1

4872676,66

168023,34

50407,00

5040,70

223471,04

2

4704653,32

168023,34

48726,77

4872,68

221622,79

2020

1

4536629,98

168023,34

47046,53

4704,65

219774,52

2

4368606,64

168023,34

45366,30

4536,63

217926,27

2021

1

4200583,30

168023,34

43686,07

4368,61

216078,02

2

4032559,96

168023,34

42005,83

4200,58

214229,75

2022

1

3864536,62

168023,34

40325,60

4032,56

212381,50

2

3696513,28

168023,34

38645,37

3864,54

210533,25

2023

1

3528489,94

168023,34

36965,13

3696,51

208684,98

2

3360466,60

168023,34

35284,90

3528,49

206836,73

2024

1

3192443,27

168023,33

33604,67

3360,47

204988,47

2

3024419,94

168023,33

31924,43

3192,44

203140,20

2025

1

2856396,61

168023,33

30244,20

3024,42

201291,95

2

2688373,28

168023,33

28563,97

2856,40

199443,70

2026

1

2520349,95

168023,33

26883,73

2688,37

197595,43

2

2352326,62

168023,33

25203,50

2520,35

195747,18

2027

1

2184303,29

168023,33

23523,27

2352,33

193898,93

2

2016279,96

168023,33

21843,03

2184,30

192050,66

2028

1

1848256,63

168023,33

20162,80

2016,28

190202,41

2

1680233,30

168023,33

18482,57

1848,26

188354,16

2029

1

1512209,97

168023,33

16802,33

1680,23

186505,89

2

1344186,64

168023,33

15122,10

1512,21

184657,64

2030

1

1176163,31

168023,33

13441,87

1344,19

182809,39

2

1008139,98

168023,33

11761,63

1176,16

180961,12

2031

1

840116,65

168023,33

10081,40

1008,14

179112,87

2

672093,32

168023,33

8401,17

840,12

177264,62

2032

1

504069,99

168023,33

6720,93

672,09

175416,35

2

336046,66

168023,33

5040,70

504,07

173568,10

2033

1

168023,33

168023,33

3360,47

336,05

171719,85

2

0,00

168023,33

1680,23

168,02

169871,58

Жами

5040700,00

1146096,00

114609,60

13331,33

15122,10

6329859,03

* Асосий қарзни биринчи узиш санаси кредит шартномаси кучга кирган санага боғлиқ бўлади.
** Комиссия ва фоизлар кредит шартномасининг ҳақиқий суммаси ҳамда етказиш (танлаш) ва кучга кириш санасига боғлиқ бўлади.
*** Кредитни танлаш даври прогноз ҳисобланиб, кредит шартномаси кучга кириш санасига боғлиқ бўлади.
 LexUZ шарҳи
3-илова норасмий таржима