1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари]
Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш, бозор инфратузилмасини такомиллаштириш ва республика фонд бозорига хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, иккиламчи бозорда очиқ акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотдисига доир битишувлар фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорларида ҳамда уюшган биржадан ташқари бозорларида амалга оширилади.
Иккиламчи бозорда очиқ акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотдисига доир фонд биржаларининг ҳамда тегишли лицензияларга эга бўлган қимматли қоғозлар биржадан ташқари савдолари ташкилотчилари савдо тизимларидан ташқарида тузилган битишувлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
2. Белгилансинки, акциялари «Тошкент» республика фонд биржаси листингининг юқори тоифаларига («А» тоифасига) киритилган акциядорлик жамиятлари учун 2005 йил 1 январгача даромад (фойда) солиғи ставкалари амалдагига нисбатан 10 фоизга камайтирилади, бўшаб қолган маблағлар ишлаб чиқаришни техника билан қайта жиҳозлашга ва замонавийлаштиришга йўналтирилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
3. «Тошкент» республика фонд биржаси истисно тариқасида уч йил муддатга қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин, бўшаб қоладиган маблағлар унинг савдо ва ахборот тизимларини ривожлантиришга ва асбоб-ускуналар харид қилишга мақсадли йўналтирилади.
4. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.04 Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси]
Қимматли қоғозлар бозорида ҳисоб-китоб-клиринг палаталари тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.05 Трансфер-агент]
Ўзбекистон Республикаси депозитарий тизимида депонентларнинг ягона базаси тизими тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази «Тошкент» республика фонд биржаси билан биргаликда потенциал инвесторларга акциядорлик жамиятларининг молия-хўжалик фаолияти, уларнинг акциялари нархлари ва тўланган дивидендлар тўғрисидаги асосий маълумотларни тақдим этиш бўйича ахборот тизимини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 29 апрель,
196-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон қарорига 1-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.04 Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси]
1. Мазкур Низом «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида» ва «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда корпоратив қимматли қоғозлар бозорида ҳисоб-китоб-клиринг палаталари (ташкилотлари) фаолиятига қўйиладиган умумий талабларни белгилаб беради, давлатнинг қимматли қоғозлари бозори бундан мустасно.
савдоларнинг ташкилотчиси — қимматли қоғозларнинг биржа ёки биржадан ташқари савдосини ташкил этиш бўйича фаолиятни белгиланган тартибда амалга оширувчи, ҳисоб-китоб-клиринг палатаси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузган юридик шахс;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.01 Умумий масалалар]
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзоси — қимматли қоғозлар бозорининг қимматли қоғозлар бозорида ўзи томонидан содир этилган битишувлар бўйича ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш тўғрисида ҳисоб-китоб-клиринг палатаси билан тузилган шартномани имзолаган профессионал қатнашчиси;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.09 Алоҳида юридик шахсларнинг ҳисоб-китоб хусусиятлари]
савдоларнинг қатнашчилари — ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзолари ёки ўз номидан ва ўз ҳисобидан ёки ўз мижозлари учун қимматли қоғозлар билан битишувларни тузиш учун ташкил этилган савдоларда иштирок этувчи мижозлар;
савдо ҳисоб рақами — Марказий депозитарийнинг ҳисобга олиш рўйхатларидаги депонентнинг қимматли қоғозларини сақлашга ва ташкил этилган савдоларга қўйиладиган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишга мўлжалланган ёзувлар жами;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.09 Алоҳида юридик шахсларнинг ҳисоб-китоб хусусиятлари]
ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги шахсий ҳисоб рақами — ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг ҳисобга олиш рўйхатларидаги мижознинг ёки ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзосининг, шунингдек савдолар ташкилотчилари ва Марказий депозитарийнинг пул маблағларини ҳисобга олишга мўлжалланган ёзувларнинг жами;
тўловга қараб етказиб бериш — қимматли қоғозлар билан битишувларни бажариш тартиби, бунда қимматли қоғозлар ва пул маблағлари фақат ҳисоб-китоб-клиринг операциялари қатнашчиларининг ҳисоб рақамларида содир этилган битишувларни бажаришга мўлжалланган зарур миқдордаги қимматли қоғозлар ва пул маблағлари борлиги текширилгандан ва тасдиқлангандан кейин ўтказилади;
ваколатли банк — ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг ўзи томонидан хўжалик фаолияти юритилишига мўлжалланган ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ва (ёки) ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзолари ва мижозларининг пул маблағларини ҳисобга олиш ва сақлашга мўлжалланган талаб қилиб олинадиган иккиламчи депозит ҳисоб рақамига хизмат кўрсатиш бўйича ҳисоб-китоб-клиринг палатасига хизматлар кўрсатувчи банк.
3. Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси фаолияти Ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига ва савдонинг ташкилотчилари, депозитарийлар, савдонинг бошқа қатнашчилари ва ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзолари билан тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
II. Ҳисоб-китоб-клиринг палаталарининг асосий вазифалари ва функциялари
4. Қуйидагилар ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
фонд бозорида қимматли қоғозлар билан битишувлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар ўз вақтида ва тўлиқ ўтишини таъминлаш;
биржа ва биржадан ташқари бозорларда қимматли қоғозлар айланишини жадаллаштириш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.04.00 Пул маблағлари, валюта, паст баҳоли ва тез емирилувчи предметларнинг ҳисоби]
қимматли қоғозлар бозорида битишувлар тузишда кечиктириш ва тўламасликларнинг олдини олиш;
содир этиладиган битишувлар натижаларини оператив умумлаштириш ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларини бозор конъюнктурасининг жорий ҳолатидан хабардор қилиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.09 Алоҳида юридик шахсларнинг ҳисоб-китоб хусусиятлари]
5. Қуйидагилар ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг асосий функциялари ҳисобланади:
битишув бўйича ахборот тўплаш, солиштириш, унга тузатиш киритиш бўйича операциялар амалга оширилишини назарда тутувчи ўзаро мажбуриятларни белгилаш, аниқлаш ҳисобга олиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.04.00 Пул маблағлари, валюта, паст баҳоли ва тез емирилувчи предметларнинг ҳисоби]
битишув якунлари бўйича пул маблағларини ўтказиш ва қимматли қоғозларни етказиб бериш учун асос ҳисобланувчи ҳужжатларни тузиш ва бажариш учун юбориш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.07.00 Фонд биржалари. Товар ва валюта биржаларининг фонд бўлимлари]
пул маблағлари ва қимматли қоғозлар бўйича мажбуриятлар бир вақтда бажарилиши, яъни «тўловга қараб етказиб бериш» принципига риоя қилиниши устидан назорат қилиш, шу жумладан тузилган ва бажариш учун юборилган ҳисоб-китоб ҳужжатлари ўтиши устидан назорат қилиш;
тузилган битишувлар бўйича мажбуриятлар бажарилишини назорат қилиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.07.00 Фонд биржалари. Товар ва валюта биржаларининг фонд бўлимлари]
қимматли қоғозлар олди-сотдисини амалга ошириш учун савдо қатнашчиларининг пул маблағлари ва қимматли қоғозларини депонентга қабул қилиш;
савдо ташкилотчиларига савдо қатнашчиларининг депонентга қўйилган қимматли қоғозлари ва пул маблағлари тўғрисида ахборот бериш;
кафолат фондидан маблағларни шартнома асосида бериш йўли билан ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзолари томонидан битишувларнинг кафолатли бажарилишини таъминлаш.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.04.00 Пул маблағлари, валюта, паст баҳоли ва тез емирилувчи предметларнинг ҳисоби]
қимматли қоғозлар билан содир этилган битишувлар бўйича ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини амалга ошириш;
таҳлилий ҳисобга олиш рўйхатларини юритиш воситасида ҳисоб-китоб-клиринг палатаси ҳар бир аъзоси ва мижоз мажбуриятларининг алоҳида ҳисоби юритилишини таъминлаш;
савдо ташкилотчилари, депозитарийлар ёки ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзолари томонидан тақдим этилган топшириқлар, ҳисоботлар ва (ёки) бошқа ҳужжатлар асосида «тўловга қараб етказиб бериш» принципига мувофиқ битишув якунлари бўйича ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзоларининг мажбуриятларини белгилаш;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.09 Алоҳида юридик шахсларнинг ҳисоб-китоб хусусиятлари]
ҳисоб-китоб-клиринг операциялари мавзуси ҳисобланган битишувлар тўғрисидаги ахборот содир этилган санасидан бошлаб камида уч йил сақланишини таъминлаш;
савдо ташкилотчиларининг битишувлари якунлари бўйича операциялар ўтказишга топшириқлар ва (ёки) бошқа ҳужжатлар тузиш ҳамда Марказий депозитарийга ва ваколатли банкка бериш;
амалга оширилган барча ҳисоб-китоб-клиринг операцияларининг солномавий электрон протоколи юритилишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.05.00 Банк омонати ва бошқа депозит операциялари]
савдо қатнашчиларининг мажбуриятлари бўйича операцияларнинг Марказий депозитарий ва ваколатли банк томонидан бажарилиши тизимини ташкил этиш ва назорат қилиш.
ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини амалга ошириш учун савдо ташкилотчилари, Марказий депозитарий, иккинчи даражали депозитарийлар ва тижорат банклари билан шартномалар тузиш;
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзоси ҳисоб-китоб-клиринг палатаси, савдо ташкилотчилари, Марказий депозитарий ва савдоларнинг бошқа қатнашчиларидан қарздор бўлган тақдирда унга хизмат кўрсатишни тўхтатиш;
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзоларидан, Марказий депозитарий ва (ёки) ваколатли банкдан савдо якунлари бўйича операциялар ўтказишга топшириқ ва (ёки) бошқа ҳужжатларни қабул қилиш;
солиштириш ва клиринг тизимларининг ҳар хил турларини ўз хоҳишига кўра қўллаш.
IV. Ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидалари
8. Ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг ўз аъзолари билан ўзаро муносабати ҳисоб-китоб-клиринг хизмати тўғрисидаги шартномага ва Ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.09 Алоҳида юридик шахсларнинг ҳисоб-китоб хусусиятлари]
9. Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси Ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Қоидалар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
умумий қоидалар, асосий тушунчалар таърифи ва ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини амалга ошириш тартиби;
депозитарийлар ва ваколатли банклар томонидан унга нисбатан клиринг амалга ошириладиган битишувлар якунлари бўйича ҳисоб-китоб-клиринг палатаси топшириқлари бажарилиши тартибига қўйиладиган талаблар;
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзоларининг савдо ташкилотчилари, Марказий депозитарий, иккинчи даражали депозитарийлар ва ваколатли банк, шунингдек ҳисоб-китоб-клиринг палатаси билан ўзаро муносабатлари тартиби;
пул маблағларини депонентга қўйиш тартиби ва миқдори;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.09 Алоҳида юридик шахсларнинг ҳисоб-китоб хусусиятлари]
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзолари, савдо ташкилотчилари, депозитарийлар ва битишув бошқа қатнашчиларининг воситачилик хизматлари бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.04.00 Пул маблағлари, валюта, паст баҳоли ва тез емирилувчи предметларнинг ҳисоби]
қимматли қоғозларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзолари савдо ҳисоб рақамларига ўтказиш тўғрисида Марказий депозитарийдан олинган ахборотни қабул қилиш ва уни қайта ишлаш тартиби;
қолдиқлар миқдори ва (ёки) пул маблағларини ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзоларининг шахсий ҳисоб рақамларига ўтказиш тўғрисида ваколатли банкдан олинган маълумотларни қабул қилиш ва қайта ишлаш тартиби;
ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг савдо ташкилотчиларидан ҳисоботларни ва (ёки) савдо якунлари бўйича бошқа ҳужжатларни олиши тартиби ва муддати;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.09 Алоҳида юридик шахсларнинг ҳисоб-китоб хусусиятлари]
ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини амалга ошириш учун содир этилган битишувлар бўйича ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзоларидан топшириқлар ва (ёки) бошқа ҳужжатларни олиш тартиби ва муддатлари;
топшириқларни солиштириш, шунингдек битишувларни бажариш учун зарур миқдорда қимматли қоғозлар ва пул маблағлари мавжудлигини текшириш тартиби;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.04.00 Пул маблағлари, валюта, паст баҳоли ва тез емирилувчи предметларнинг ҳисоби]
қимматли қоғозлар билан битишувлар бўйича ахборотни солиштиришда, унга тузатиш киритишда аниқланган маълумотларда тафовут бўлган ёки битишувлар бўйича мажбуриятларни бажариш учун қимматли қоғозлар ва (ёки) пул маблағлари етишмаслиги ҳолларида ҳисоб-китоб-клиринг палатаси, ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзоси, савдо ташкилотчиси ва Марказий депозитарийнинг хатти-ҳаракати тартиби;
содир этилган битишувлар якунлари бўйича ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзоларининг бажарилиши шарт бўлган мажбуриятларини аниқлаш тартиби;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.09 Алоҳида юридик шахсларнинг ҳисоб-китоб хусусиятлари]
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси томонидан Марказий депозитарийга ва ваколатли банкка савдолар якунлари бўйича топшириқларни бериш тартиби ва муддатлари, шунингдек ушбу топшириқларни бажариш муддатлари;
битишув қатнашчилари томонидан ҳисоб-китоб-клиринг палатасига ҳисоб-китоб-клиринг операциялари якунлари бўйича ҳисоботлар тақдим этиш тартиби ва муддатлари;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.04.00 Пул маблағлари, валюта, паст баҳоли ва тез емирилувчи предметларнинг ҳисоби]
қимматли қоғозлар билан битишувлар бўйича ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзоларининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш тартиби ва усуллари, шунингдек содир этилган битишувлар якунлари бўйича ҳисоб-китоб қилинмаган тақдирда зарарларни тақсимлаш ва (ёки) қайтариш тартиби;
кафолатли фонд маблағларини шакллантириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.09 Алоҳида юридик шахсларнинг ҳисоб-китоб хусусиятлари]
ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини амалга ошириш жараёнида ахборотни олиш ва қайта ишлашнинг барча босқичларида маълумотларнинг ишончлилиги назорат қилинишини таъминлаш тартиби;
ахборотни рухсат берилмаган фойдаланишдан ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби.
10. Ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидалари, шунингдек уларга киритиладиган ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилиши керак.
11. Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси ва унинг аъзолари битишувларнинг кафолатли бажарилишини таъминлаш учун ихтиёрийлик асосида, шартномалар тузиш йўли билан кафолатли фонд қатнашчиларининг ўз маблағларидан шакллантириладиган кафолатли фонд ташкил этишга ҳақлидир.
12. Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси кафолатли фонд қатнашчиларининг маблағларини ҳисобга олиш ва сақлаш учун уларга захира ҳисоб рақамлари очади.
13. Кафолат фонди қатнашчиси маблағларнинг кафолатли фондга ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш тўғрисидаги шартномада қайд этилган муддатда тушишини таъминлаши лозим.
14. Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси кафолат фонди қатнашчисининг топшириғисиз кафолат фонди қатнашчиларининг қимматли қоғозлари билан амалга ошмай қолган битишувлар бажарилишини таъминлаш учун уларнинг захира ҳисоб рақамларидан ушбу ҳисоб рақамларининг миқдорига мутаносиб маблағларни мустақил равишда олиши мумкин. Кафолат фонди қатнашчиси учун ажратиладиган пул маблағлари миқдори ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш тўғрисидаги шартномада белгиланади.
15. Битишуви кафолатли фонд маблағлари ҳисобига бажарилган кафолатли фонд қатнашчиси ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш тўғрисидаги шартномада қайд этилган муддатда маблағларни шартномада қайд этилган фойдаланилган суммага фоизлар билан биргаликда захира фондига қайтариши керак.
16. Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзоси томонидан кафолат фондидан олинган суммаларни қайтариш муддатларига риоя қилинмаган тақдирда, унга нисбатан ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш тўғрисидаги шартномада қайд этилган жазо жарималари қўлланилади. Кафолат фондидан олинган маблағларни мажбур қилиб қайтариш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суд тартибида амалга оширилади.
17. Кафолат фонди қатнашчисига кафолат фондидан берилган маблағлар қайтарилиши ҳисобига ундан олинган сумма ҳисоб-китоб-клиринг палатаси ва кафолат фонди қатнашчилари ўртасида уларнинг захира ҳисоб рақамларидан олинган маблағларга мутаносиб равишда тақсимланади. Маблағлар захира ҳисоб рақамларига қайтарилади.
18. Кафолат фонди қатнашчиси захира ҳисоб рақамида ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш тўғрисидаги шартномада белгиланган энг кам суммадан кўпроқ суммани сақлашга ҳақлидир.
19. Агар кафолат фонди қатнашчисининг захира ҳисоб рақамидаги сумма белгиланган энг кам суммадан кам бўлиб қолса, у талаб қилинадиган сумманинг ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш тўғрисидаги шартномага кўрсатилган муддатда захира ҳисоб рақамига тушишини таъминлаш керак. Акс ҳолда кафолатли фонд қатнашчисига ҳисоб-китоб клиринг хизмати кўрсатиш тўғрисидаги шартномада қайд этилган жазо жарималари қўлланилади.
20. Ҳисоб-китоб клиринг палатаси аъзоларининг уларга нисбатан ҳисоб-китоб клиринг операциялари амалга оширилаётган қимматли қоғозлар билан битишувлар бўйича мажбуриятлари клиринг рўйхатларида ҳисобга олинади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.09 Алоҳида юридик шахсларнинг ҳисоб-китоб хусусиятлари]
21. Ҳисоб-китоб клиринг палатаси ўз фаолиятини амалга оширишда ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзоларининг клиринг рўйхатларини ва бошқа ҳисобга олинадиган рўйхатларни юритади, шунингдек клиринг ҳисобининг зарур ҳужжатлари ва бошқа ахборотини сақлайди.
22. Қуйидагиларнинг алоҳида ҳисоби юритилиши керак:
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзолари томонидан содир этилган битишувларни тасдиқловчи, савдо ташкилотчисидан олинган ҳужжатлар (шартномалар, ўтказилган савдоларнинг протоколлари, содир этилган битишувларнинг реестрлари, бошқа ҳужжатлар);
уларга нисбатан ҳисоб-китоб-клиринг операциялари амалга ошириладиган қимматли қоғозлар билан битишувларни бажариш учун Марказий депозитарийга ёки ваколатли банкка ҳисоб-китоб-клиринг палатаси томонидан юборилган топшириқлар;
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси ҳисоботлари ва ҳисоб-китоб-клиринг операциялари якунлари тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.09 Алоҳида юридик шахсларнинг ҳисоб-китоб хусусиятлари]
23. Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси ҳисоб-китоб-клиринг палатаси ҳар бир аъзоси, уларнинг мижозлари ва битишув қатнашчиларининг мажбуриятлари клиринг рўйхатларида алоҳида ҳисобга олинишини таъминлаши керак.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.05.00 Банк омонати ва бошқа депозит операциялари]
24. Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси ҳар бир аъзо бўйича қимматли қоғозларни етказиб бериш бўйича мажбуриятларни ва уларга нисбатан ҳисоб-китоб-клиринг операциялари амалга ошириладиган битишувлар бўйича ҳисоб-китобларни алоҳида ҳисобга олиши керак.
VII. Ҳисоб-китоб-клиринг операциялари устидан назорат қилиш
26. Ҳисоб-китоб-клиринг операциялари устидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи назорат қилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.09 Алоҳида юридик шахсларнинг ҳисоб-китоб хусусиятлари]
27. Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси томонидан ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш бўйича ички назорат тартиби Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси қоидаларида белгиланади.
28. Мазкур Низом талаблари бажарилмаганлиги, тўлиқ бажарилмаганлиги ва (ёки) ўз вақтида бажарилмаганлиги учун, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда ҳисоб-китоб-клиринг палатаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
2. Ўзбекистон Республикаси депозитарий тизимида депонентларни кодлаштириш:
депозитарий тизимида Депонентларнинг ягона базасини шакллантиришни;
депонентларни ҳисобга олишни тизимлаштиришни;
депозитарийларнинг электрон ҳужжатлар айланиши тизимини Марказий депозитарий ва қимматли қоғозлар бозорининг бошқа қатнашчилари билан бирхиллаштиришни таъминлашга йўналтирилган.
3. Марказий депозитарий депонентларни кодлаштиришни амалга оширади ва уларнинг ягона базаси шакллантирилишини таъминлайди.
4. Депонент коди ноёб код ҳисобланади, у депонентнинг анкета маълумотлари асосида «Депо» ҳисоб рақамини очишда бир марта берилади ва ўзгартирилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.04.00 Пул маблағлари, валюта, паст баҳоли ва тез емирилувчи предметларнинг ҳисоби]
Депонент анкетасини тўлдириш тартиби ва ундаги маълумотлар рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
5. Депонент коди:
«Депо» ҳисоб рақами кодида;
«Депо»нинг қоғоз ва электрон топшириқномаларида;
депозитарийлар томонидан депонентларга тақдим этиладиган ҳисоботларда;
депозитарийлар томонидан шакллантириладиган қимматли қоғозлар эгалари рўйхатларида;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда албатта кўрсатилиши керак.
6. Ягона база тизимида мавжуд депонентларни кодлаштириш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
II. Депонентни ягона база тизимида рўйхатдан ўтказиш
7. «Депо» ҳисоб рақамини очишда депозитарий Марказий депозитарий учун депонентни депонент анкетаси маълумотлари асосида ягона база тизимида рўйхатга олишга электрон топшириқномани шакллантиради.
8. Марказий депозитарий топшириқнома асосида ягона база тизимида депонентни рўйхатдан ўтказади ва унга код беради.
Депонент кодининг таркиби ва уни шакллантириш тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан Марказий депозитарий билан биргаликда белгиланади.
9. Депонентларнинг ягона базаси тизимида депонентни рўйхатдан ўтказишдан олдин Марказий депозитарий депонентнинг кўрсатилган реквизитлар билан ягона база тизимида рўйхатдан ўтказилмаганлигини текширади.
10. Марказий депозитарий ягона база тизимида депонентни рўйхатдан ўтказишга депозитарий топшириқномасининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни белгиланган шакл бўйича шакллантиради. Депонент рўйхатдан муваффақиятли ўтказилган тақдирда ҳисоботда ягона база тизимида унга берилган депонент коди кўрсатилади. Акс ҳолда Марказий депозитарий ҳисоботда топшириқноманинг бажарилмаганлиги сабабини кўрсатади.
12. Депонент коди депонент томонидан ўзининг «Депо» ҳисоб рақамлари ёпилгандан кейин бошқа шахсга берилиши мумкин эмас.
III. Депонент реквизитларини ўзгартириш ва кодини ёпиш
13. Депонент реквизитлари ўзгарганда депозитарий депонентнинг янги анкетаси маълумотлари асосида депонент реквизитларини ўзгартиришга электрон топшириқнома тайёрлайди ва уларни Марказий депозитарийга жўнатади.
Жисмоний шахслар учун — унинг фамилияси, исми, отасининг исми, солиқ тўловчининг идентификация тартиб рақами, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг тартиб рақами ва серияси ўзгарган тақдирда депозитарийга тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши зарур.
Юридик шахслар учун — солиқ тўловчининг номи, идентификация тартиб рақами, давлат рўйхатидан ўтказилиш тартиб рақами ва санаси ўзгарган тақдирда депозитарийга тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши зарур.
14. Депонентларнинг реквизитларига ва депозитарий операциялари тартибига ўзгартиришлар киритиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли орган томонидан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.01.00 Умумий қоидалар]
15. Жисмоний шахснинг депонент коди депонентларнинг ягона базасида мазкур шахснинг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ёпилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
16. Юридик шахснинг депонент коди юридик шахснинг тугатилганлиги ва унинг солиқ органларида ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги ҳужжат асосида ёпилади.
17. Марказий депозитарий ягона база тизимида депонент кодини ёпишга депозитарийнинг электрон топшириқномаси асосида депонент кодини «ноактив» ҳолатга ўтказади. Депонентнинг мазкур коди бошқа шахсга берилиши мумкин эмас. Депонентларнинг ёпилган кодлари депонентларнинг ягона базаси архивида сақланади.
18. Депозитарий ўз депонентларининг ягона база тизимида тўлиқ ва ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши ҳамда депозитарий операцияларини ўтказишда депонентлар кодларидан зарур даражада фойдаланилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
19. Марказий депозитарий депонентларнинг ягона базасида маълумотларнинг шакллантирилиши ва уларнинг тўлиқлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради