1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.03.00 Юридик шахслар банкротлиги ва санация (шунингдек 09.03.00.00 га қаралсин);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини тугатиш. Санация ва банкротлик]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг таркибий ўзгартирилиши ва банкрот бўлиши жараёнлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тақдимномасига кўра таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналар, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналар ўз балансидаги:
(1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармони таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.01.00 Умумий қоидалар]
турар жойлар, ётоқхоналар, болалар боғчалари ва ижтимоий инфратузилманинг бошқа объектларини — ўзлари жойлашган жой бўйича шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари балансига;
умумий фойдаланиладиган ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини (электр тармоғи хўжалиги, сув таъминоти объектлари, транспорт коммуникациялари ва ҳоказолар) — функционал мансублилигига кўра тегишли хўжалик бирлашмаларининг корхоналари балансига жорий ҳолати бўйича белгиланган тартибда берадилар.
Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорга мувофиқ балансдан балансга берилаётган умумий фойдаланиладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари қиймати берувчи томон учун қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашда ва қабул қилувчи томон учун даромад (фойда) солиғини ҳисоблаш чоғида солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари балансига берилаётган манфаатдор хўжалик бирлашмалари, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналар билан биргаликда берилаётган объектларни пухта хатловдан ўтказсинлар ҳамда уларни кейинчалик хусусийлаштириш, маблағ билан таъминлаш манбалари ва мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда киритсинлар.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.01 Умумий масалалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.06.00 Тугалланмаган қурилиш. Консервация]
3. Таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларини консервация қилиш тўғрисидаги қарор таркибий ўзгартириш ёки банкротлик тартиботи амалга ошириш даврида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
Кўрсатиб ўтилган корхоналарнинг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларини консервация қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 январдаги 2-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 1-сон, 2-модда)
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг ҳудудий органлари хулосаларини ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланиладиган корхоналарнинг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларини консервация қилиш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармони таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларни консервация қилиш тўғрисидаги таклифларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқишнинг чекланган муддатлари кўпи билан икки ҳафта этиб белгилансин.
(3-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармони таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳайъатининг қарорига кўра таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг (мулкий комплексни ва бизнесни баҳолаш ҳам шу жумлага киради), шунингдек хўжалик судининг қарори билан уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини халқаро методикага мувофиқ мол-мулкнинг реал бозор, инвестиция ва тугатиш қийматини ҳисобга олувчи баҳоловчи ташкилот томонидан амалга оширилган баҳолаш кимошди савдоларида ва ошкора таклиф асосида мол-мулкни сотишда белгиланган тартибда бошланғич баҳо сифатида қўлланилиши мумкин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 27 февралдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 83-модда)
Қарздор корхона банкрот деб эълон қилинганда ва тугатиш ишлари бошланганда, агар қарздор кредитори кредиторлар талабномалари реестрига киритилган, кредитор қарзи бўйича қарздор кредитор қарзининг умумий суммасидан 70 ва ундан кўп фоизи талабига эга тижорат банки ҳисобланган тақдирда тугатиш иши очилганда, ушбу кредитор, гаров предмети ҳисобланган мол-мулкдан ташқари, банк томонидан:
«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 134-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган сарф-харажатларни тўлашни ва талабларни қондиришни ва иш ҳақи бўйича қарзларни тўлашни;
тижорат банклари томонидан банкрот корхона сотилгандан кейин банкрот корхонанинг бошқа кредиторлик қарзини тўлашни назарда тутадиган мажбуриятлар қабул қилинганда қарздор корхонаси (мол-мулки)ни тугатиш қиймати бўйича ўз мулкига ўтказиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.
Тижорат банки томонидан «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 134-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган сарф-харажатлар ва талабларни қондириш ва иш ҳақи бўйича қарздорликни тўлаш хўжалик суди томонидан кредиторлик қарзи таркибида банк кредитлари бўйича 70 ва ундан кўп фоиз қарздорликка эга бўлган банкрот корхонанинг мол-мулкини кредитор банкнинг мулкига тугатиш қиймати бўйича бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ойдан ошмаслиги керак.
Ушбу банднинг учинчи хатбошига мувофиқ тижорат банкининг мулки қилиб берилган банкрот корхонанинг кредиторлари билан узил-кесил ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича ҳисоблаб чиқилган қўйилган маблағлар бўйича фоиз даромади ва сотиш суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маржа ҳисобга олинган ҳолда илгари банкрот корхонага берилган кредитлар бўйича қарздорлик, фаолиятни тиклашга банкнинг харажатлари чиқариб ташланган ҳолда кейинчалик корхонани бозор қиймати бўйича стратегик инвесторларга сотишдан тушган маблағлар ҳисобига амалга оширилади. Кредиторларнинг талаблари қондирилгандан кейин қолган маблағлар фойда сифатида банкка юборилади. Маблағлар етарли бўлмаганда кредиторлар билан ҳисоб-китоблар «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 134-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ушбу банднинг тўртинчи хатбошида кўрсатиб ўтилган шартлар банк томонидан бажарилганда, қарздорнинг мол-мулки суд бошқарувчиси томонидан суд ҳужжатлари асосида тижорат банкининг мулкига ўтказилади.
(учинчи — олтинчи хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 283-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 522-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 августдаги 204-сон қарорига мувофиқ учинчи—еттинчи хатбошлари билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 263-модда)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси 2003 йил мобайнида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ва молиявий нобарқарор корхоналарни таркибий ўзгартириш мақсадлари учун Осиё тараққиёт банкининг қарзини жалб этиш масаласини ишлаб чиқсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 18 апрель,
188-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарорига 1-ИЛОВА
Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳайъати қарорига кўра таркибий ўзгартиришни амалга оширувчи, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан хўжалик суди қарорига кўра банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш, бошланғич (дастлабки) нархини аниқлаш тартибини тартибга солади.
(1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармони таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
3. Баҳоловчи ташкилот ва унинг хизматлари истеъмолчиси (буюртмачи) ўртасида қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган шартнома баҳолашни ўтказиш учун асос ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 385-модда)
4. Ушбу Низомга мувофиқ, таркибий ўзгартириладиган корхона ёки унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхона баҳолаш хизматларини амалга оширишга буюртмачи ҳисобланади.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
Баҳолашни ўтказиш учун хизматлар қийматининг қолган қисмини тўлаш баҳоланган объект сотилган ва корхона ҳисобига пул маблағлари тушгандан кейин навбатдан ташқари тартибда амалга оширилади.
корхона балансида бўлган, шу жумладан, техник ҳолатидан қатъи назар, бошқа корхона ва ташкилотларга фойдаланиш учун (ижарага) берилган ҳам ишлаб турган (шу жумладан вақтинчалик мукаммал таъмирлашда ва замонавийлаштиришда бўлган), ҳам консервацияда турган асосий воситалар;
номоддий активлар;
тугалланмаган қурилиш;
ўрнатиладиган асбоб-ускуналар;
бошқа узоқ муддатли активлар;
жорий активлар.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.01 Кўчар ва кўчмас мол-мулк]
Хатловдан ўтказишда корхона мол-мулки баланс (қолдиқ) қиймати бўйича баҳоланади. Мол-мулкнинг баланс (қолдиқ) қийматини баҳолаш Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ амалга оширилади.
6. Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг сотиладиган мол-мулкини баҳолаш мақсадида — ваколатли органнинг ва унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг қарори бўйича, — кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра баҳолаш ташкилоти жалб этилади. Мулкида давлат улуши бўлган корхоналар учун баҳоловчи ташкилотни жалб этиш мажбурийдир.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 385-модда)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо]
9. Корхонанинг бозор қийматини баҳолаш баҳоловчи ташкилот томонидан корхонанинг (мол-мулкнинг) баланс (қолдиқ) қийматини, баҳолаш санасида мазкур мол-мулкка бўлган аниқ талабни, унинг жойлашган жойини, унинг таркибида махсус мол-мулкнинг, бозорда харидоргирлиги чекланган мол-мулкнинг мавжудлигини, шунингдек физик ва/ёки маънавий эскирган мол-мулкни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхона мол-мулкининг бозор қийматини баҳолаш — кредиторлар мажлиси қарорига кўра, таркибий ўзгартириладиган корхонага нисбатан эса — ваколатли орган қарорига кўра савдоларда сотишнинг бошланғич (дастлабки) нархи белгиланган тақдирда амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 385-модда)
10. Корхоналар мол-мулкининг тугатиш қийматини баҳолаш мол-мулкнинг бозор қийматига асосланади, бунда мол-мулкни мажбур этувчи ҳолатлар мавжудлиги туфайли қисқа муддатларда сотиш зарурлиги фактори юзасидан дисконт қилиш, шунингдек мазкур мол-мулкни сақлаш ва қўриқлаш бўйича қўшимча харажатлар ҳисобга олинади.
Унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхона мол-мулкининг тугатиш қийматини баҳолаш кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра, савдоларда сотишнинг бошланғич (дастлабки) нархи белгиланган тақдирда амалга оширилиши мумкин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.01 Кўчар ва кўчмас мол-мулк]
11. Мол-мулкнинг фойдаланиладиган қилиш қийматини баҳолаш баҳолаш санасида маънавий (функционал) эскирганлиги ёки техник ҳолатига кўра белгиланган мақсадда фойдаланилиши мумкин бўлмаган, фақат унда сотиш учун материаллар мажмуи мавжудлиги туфайли қизиқиш туғдирадиган объектларга нисбатан қўлланилади.
12. Инвестиция қийматини баҳолаш мол-мулкнинг бозор қийматини баҳолашга асосланади ва икки қисмга — бадал тўловига ҳамда сотиб олинаётган мол-мулкдан фойдаланган ҳолда бизнес ташкил этиш учун зарур бўлган инвестиция мажбуриятларига бўлинади.
Унга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхона мол-мулкининг инвестиция қийматини баҳолаш кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра, таркибий ўзгартириладиган корхоналарга нисбатан эса — ваколатли орган қарорига кўра савдоларда корхона (ёки унинг бир қисми) мол-мулк комплекси ёки бизнес сифатида сотилган тақдирда амалга оширилади.
Мол-мулкни инвестиция қиймати бўйича сотишда савдоларнинг мажбурий шартлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
бадал тўловини тўлаш суммаси ва муддатлари (қоидага кўра, шартнома тузилгандан кейин айни бир вақтда);
инвестиция мажбуриятларини бажариш, шу жумладан банкрот корхонанинг қолган кредиторлик қарзини тўлаш суммаси ва тўлаш муддатлари (қоидага кўра, шартнома тузилгандан кейин бир йил мобайнида).
Бадал тўловлари ва инвестиция мажбуриятлари миқдорлари нисбати савдолар шартларида белгилаб қўйилади ва кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарори билан тасдиқланади, мулкида давлат улуши бўлган корхоналар бўйича эса — шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда ва ваколатли орган қарори билан тасдиқланади. Айрим банкрот корхоналарни тижорат банкларига сотишда балансни ташкил этиш учун зарур бўлган сотиб олиш тўловлари ва бошқа мажбуриятлар миқдорлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(12-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 283-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 522-модда)
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 27 февралдаги 52-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 83-модда)
14. Корхоналарнинг давлатга қисман ёки тўлиқ тегишли бўлган мол-мулки савдоларини ўтказиш шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармони таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
16. Корхона мол-мулкини сотишда тугатиш ишларини ўтказиш давомида суд бошқарувчиси савдолар ташкилотчисига белгиланган шакл бўйича қуйидаги ҳужжатлар пакети билан бирга буюртманома беради:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 августдаги 204-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 263-модда)
суднинг корхонани банкрот деб эълон қилиш тўғрисидаги қарори нусхаси;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.01 Кўчар ва кўчмас мол-мулк]
сотилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан кўчмас мулк объектлари учун кадастр ҳужжати;
сотувга қўйилаётган мол-мулк рўйхати, унда баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган ҳар бир объектнинг дастлабки нархи кўрсатилган бўлади;
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 385-модда)
белгиланган тартибга мувофиқ бошқа материаллар.
17. Савдолар ўтказилиши тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва манфаатдор шахсларни сотиладиган объектлар ҳамда савдолар шартлари билан таништириш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
19. Уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг олдинги савдоларда сотилмаган мол-мулки нархи такрорий савдоларда кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра, таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг олдинги савдоларда сотилмаган мол-мулки нархи эса — ваколатли орган қарорига кўра пасайтирилиши мумкин.
Корхона мол-мулки такрорий савдоларда бир ой мобайнида сотилмаган тақдирда ҳужжатлар белгиланган тартибда олди-сотди шартномаси асосида сотиш учун сотувчига қайтарилади.
20. Кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлисининг розилиги мавжуд бўлган тақдирда, суд бошқарувчиси такрорий савдолар ўтказмасдан, корхонани мулкий комплекс сифатида ошкора оферта шартларида тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиши мумкин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 августдаги 204-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 263-модда)
21. Корхонанинг мол-мулки тугатиш ишлари давомида охирги ошкора савдолар ўтказилгандан кейин уч ой мобайнида олди-сотди шартномаси асосида сотилмаган тақдирда, келгусида корхонанинг мол-мулкини тасарруф этиш «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1421 ва 143-моддаларида назарда тутилган тартибда суд бошқарувчиси томонидан амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 декабрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 518-модда)
23. Мол-мулкни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотиш суд бошқарувчиси томонидан, кредиторлар (қўмитаси) мажлиси билан келишув бўйича ва сотиб олувчи томонидан унга хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг тегишли кафолатномаси тақдим этилган ҳолда амалга оширилади. Хўжалик суди мол-мулкни унинг қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотиш тўғрисида хабардор қилинади.
(23-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 августдаги 204-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 263-модда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.01 Кўчар ва кўчмас мол-мулк]
24. Мол-мулкни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотиш олди-сотди шартномаси билан расмийлаштирилади, шартнома у тузилган пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида дастлабки бадал тўланишини назарда тутади. Бунда дастлабки бадал миқдори мол-мулк қийматининг камида 15 фоизини ташкил қилиши керак.
25. Мол-мулкни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотишнинг умумий муддати бир йилдан ошмаслиги керак. Мол-мулк қийматига кўра уни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:
мол-мулкнинг қиймати энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг юз бараварига тенг бўлганда — уч ойгача;
мол-мулкнинг қиймати энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг юз бараваридан тўрт юз бараваригача тенг бўлганда — уч ойдан олти ойгача;
мол-мулкнинг қиймати энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг тўрт юз бараваридан минг бараваригача тенг бўлганда — олти ойдан тўққиз ойгача;
мол-мулкнинг қиймати энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг минг бараваридан юқори бўлганда — тўққиз ойдан бир йилгача.
26. Банкрот корхонанинг қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотилган мол-мулкини сотиб олувчи томонидан сотиб олиш муддати олди-сотди шартномаси шартларига мувофиқ тугатиш ишлари муддатидан ошган тақдирда суд бошқарувчиси тугатиш ишларини тугаллашни ва банкрот корхонани реестрдан чиқаришни тугатиш ишларини ташкил этиш, ўтказиш билан боғлиқ харажатлар мажбурий тўлангандан ва банкрот корхонанинг «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 134-моддасида белгиланган мажбуриятлари биринчи навбатда бажарилгандан кейин амалга оширади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 августдаги 204-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 263-модда)
27. Сотув суммаси навбатда турган барча кредиторларнинг талабларини тўлиқ қондириш учун етишмаган тақдирда иккинчи ва кейинги навбатдаги қарзларини узиш жадвали «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 134-моддасининг саккизинчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ тузилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 декабрдаги 283-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 522-модда)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.01.00 Умумий қоидалар]
28. Банкрот корхонанинг иккинчи ва ундан кейинги навбатдаги кредиторлар талабларини қондириш сотиб олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 322-моддасига мувофиқ бевосита уларнинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига амалга оширилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.01 Кўчар ва кўчмас мол-мулк]
29. Дастлабки бадал тўлангандан кейин мол-мулк сотиб олувчига берилади. Тугатувчи бошқарувчи томонидан мол-мулкни бериш ва уни сотиб олувчи томонидан қабул қилиб олиш томонлар имзолайдиган топшириш-қабул қилиб олиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
30. Сотиб олувчида мулк эгаси ҳуқуқи мол-мулк қиймати тўлиқ тўлангандан кейин тузилган рўйхатдан ўтказилган шартномага мувофиқ, зарур ҳолларда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошланади.
31. Мол-мулкнинг қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда олди-сотди шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб тугатувчи бошқарувчининг кредиторлар билан ўзаро муносабатлари, ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган ҳолларда алоҳида шартнома билан расмийлаштирилади, унда келгусидаги харажатлар (шу жумладан тугатувчи бошқарувчининг ҳақи) миқдори, уларни тўлаш тартиби ва муддатлари кўрсатилади, кейинчалик у хўжалик суди томонидан тасдиқланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
32. Мулкни қиймати бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолда сотишдан олинган маблағлар тугатиш ҳисоб рақамига тушганда тугатувчи бошқарувчи банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган навбат бўйича кредиторлар талабларини қондиради.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
қайтарилган мол-мулк тугатувчи бошқарувчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда қайтадан савдоларга қўйилади.
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 январдаги 31-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 32-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 4 августдаги 185-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й.,30-31-сон,235-модда)