1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ходимлари учун ишлар хавфсизлиги қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 15 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2213-1]
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 1 мартдаги 56-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2213, 2011 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 144-модда) билан тасдиқланган Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ходимлари учун ишлар хавфсизлиги қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ Б. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 7 август,
109-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 7 августдаги 109-сон буйруғига ИЛОВА
Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ходимлари учун ишлар хавфсизлиги қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
«32. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
33. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши зарур.
34. Тиббий кўриклар ташкилотга тиббиёт хизмати кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, агар улар бўлмаган тақдирда ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилади.
35. Тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни иш берувчи ишга қўймасликка ҳақлидир.».
2. Қуйидаги мазмундаги 351 ва 352-бандлар билан тўлдирилсин:
«351. Ташкилот раҳбарияти ўз ходимларининг мажбурий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши учун ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган шахсларни ишга қўйиш натижасида фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарли оқибатлар учун жавобгар бўладилар.
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси билан келишилган.
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
2014 йил 8 июль
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
2014 йил 8 июль
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
2014 йил 8 июль
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2014 йил 8 июль
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
2014 йил 8 июль
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
2014 йил 8 июль
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
2014 йил 8 июль
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. КУРБАНОВ
2014 йил 8 июль
«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси раиси Ш. РАХИМОВ
2014 йил 8 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 33-сон, 428-модда)