toggle_night_mode
Ҳужжат 04.01.2006 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида» 2003 йил 31 январдаги ПФ-3204-сон Фармони 4-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 1 апрель,
169-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
1 апрелдаги 169-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 январдаги 2-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 1-сон, 2-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 7 февралдаги 61-сон қарорида:
18-банддаги «қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш» сўзлари «Корхоналар банкротлиги ва санацияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банддаги «санация бўйича» сўзлари «корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 26 декабрдаги 537-сон қарори 14-бандининг биринчи хатбошидаги «қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш» сўзлари «Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «1998-1999 йилларда қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш якунлари ва қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 25 декабрдаги 543-сон қарорида:
3-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошидаги «қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш» сўзлари «Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банднинг биринчи хатбошидаги «қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш» сўзлари «Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банддаги «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси раиси Б.С. Ҳамидов» сўзлари «Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси раиси Р.С. Азимов» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 8-9-сон, 67-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 58-модда; 2005 й., 8-9-сон, 67-модда; 2006 й., 1-сон, 2-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)