1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 14 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2610]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Директорининг 2022 йил 30 апрелдаги 01/11-08/17-сонли ««Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2610-2, 20.05.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. АБДУҲАКИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 20 июнь,
01/09-26/17-сон
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 20 июндаги 01/09-26/17-сон қарорига ИЛОВА
Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 17 июлдаги 01/29-10/18-сонли (рўйхат рақами 2610-1, 25.08.2017 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 910-модда)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш уларнинг давлат активларини ишончли бошқариш бўйича фаолиятининг самарадорлигига, профессионал малакаси ва корпоратив бошқарув соҳасидаги малакасига объектив баҳо бериш, қўйилган талабларга мос келишини ўрганиш, корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида ўтказилади.
Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан биргаликда ҳар йили амалга оширилади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 17 июлдаги 01/29-10/18-сонли (рўйхат рақами 2610-1, 25.08.2017 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 910-модда)
2. Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш мақсадида доимий фаолият кўрсатувчи аттестация комиссияси (бундан буён матнда аттестация комиссияси деб юритилади) тузилади.
Аттестация комиссияси таркиби Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки, Адлия вазирлиги ҳамда Марказ раҳбар вакилларидан шакллантирилади ва Марказ директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 17 июлдаги 01/29-10/18-сонли (рўйхат рақами 2610-1, 25.08.2017 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 910-модда)
Комиссия аъзолари сони тоқ ва камида етти кишидан иборат бўлиши керак.
Аттестация комиссиясининг раиси аттестация комиссиясининг аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан аттестация комиссиясининг аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади.
3. Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш муддатлари, жадвали ва шакли аттестация комиссияси томонидан белгиланади ва аттестация комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
4. Аттестация комиссияси ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.
5. Аттестация комиссиясининг ишчи органи — Марказ ҳисобланади.
2-боб. Аттестацияни ўтказиш
6. Аттестацияни ўтказиш учун ишчи орган қуйидагиларни амалга оширади:
тасдиқланган жадвалга асосан аттестациядан ўтадиган давлатнинг ишончли вакиллари рўйхатини мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда уларнинг иш жойларидан тақдим этиладиган маълумотномаларни илова қилган ҳолда тайёрлайди;
давлатнинг ишончли вакили фаолияти билан боғлиқ бўлган саволларни ўз ичига олган аттестация саволномасини ишлаб чиқади;
аттестациядан ўтказилаётган давлатнинг ишончли вакиллари тайинланган давлат активларини ишончли бошқарув шартномасига мувофиқ ўз мажбуриятларини бажариши даражасини акс эттирадиган корхона фаолияти тўғрисида ахборотни шакллантиради;
аттестация ўтказиш билан боғлиқ бошқа ташкилий тадбирларни амалга оширади.
7. Аттестация комиссияси қуйидагиларни амалга оширади:
давлат ишончли бошқарув фаолияти билан қамраб олинган аттестация саволномаларини тасдиқлайди;
давлатнинг ишончли вакилларини аттестация ўтказиш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади.
8. Давлатнинг ишончли вакиллари аттестация гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин Марказ томонидан аттестациядан ўтказилишлари тўғрисида хабардор қилинади.
Янги тайинланган давлатнинг ишончли вакиллари камида бир йилдан кейин аттестациядан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини билиши;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 17 июлдаги 01/29-10/18-сонли (рўйхат рақами 2610-1, 25.08.2017 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 910-модда)
қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар бозори, инвестициялар, корпоратив бошқаришнинг жиҳатлари, бошқарилаётган корхона тармоғи тўғрисида назарий ва амалий тушунчаларга эга бўлиши;
инвестицияларни, жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг механизм ва усуллари ҳамда улардан кейинчалик корхонада фойдаланиш кўникма ва тажрибасига эга бўлиши;
давлат дивиденд сиёсатидан хабардор бўлиши;
ўзининг ишончли бошқарувидаги корхона фаолияти якунлари бўйича Марказга Давлат улушларини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллари, бошқарувчи компаниялар ва ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1394, 2004 йил 30 июль) билан белгиланган тартиб ва шаклда ҳужжатларни тақдим этиш тартиби ва қоидаларини билиши;
давлатнинг ишончли вакили тайинланган корхонанинг ҳисобот даври ва ўтган йилнинг шу давридаги молия-хўжалик фаолияти кўрсаткичларидан (ишлаб чиқариш ҳажми, фойда, қарздорлик мавжудлиги, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси, жалб қилинган инвестициялар, жумладан хорижий инвестициялар) хабардор бўлиши;
давлат улушига ҳисобланган ва тўланган дивидендлар тўғрисида маълумотга эга бўлиши;
хўжалик жамиятини корпоратив бошқариш тамойиллари ва тартиб-қоидаларини билиши;
давлатнинг ишончли вакили ташаббуси билан давлат активларидан самарали фойдаланиш бўйича ўтказиладиган чора-тадбирларни амалга ошириш кўникмаси ва тажрибасига (янги технологияларни жалб қилиш, янги турдаги рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, хизматларни кўрсатиш, кредиторлик ва дебиторлик қарздорликларни камайтириш, ишлаб чиқаришда фойдаланилмайдиган асбоб-ускуналарни сотиш, ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва бошқалар) эга бўлиши керак.
3-боб. Аттестация комиссияси йиғилиши
10. Аттестация комиссиясининг йиғилиши аттестация комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
11. Аттестациядан ўтаётган давлатнинг ишончли вакили аттестацияга узрли сабабларга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, хизмат сафари, меҳнат таътили ва бошқалар) кўра кела олмаган тақдирда, аттестация комиссияси у томонидан узрли сабабларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар тақдим этилганда аттестация ўтказиш муддатини олти ойга қадар узайтиради.
Аттестацияга узрли сабабларсиз келмаган давлатнинг ишончли вакиллари аттестациядан ўтмаган ҳисобланади.
4-боб. Аттестация комиссияси қарори
12. Аттестация комиссияси қарори йиғилишда иштирок этаётган аттестация комиссияси аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Аттестация комиссияси аъзолари овозлари тенг бўлган ҳолларда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
13. Аттестация комиссияси давлатнинг ишончли вакилининг билимлари ва иш тажрибасини ҳисобга олиб:
давлатнинг ишончли вакилини аттестациядан ўтган деб эътироф этиш ва унга Давлатнинг ишончли вакили аттестациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномани (бундан буён матнда аттестация гувоҳномаси деб юритилади) бериш ҳақида;
давлатнинг ишончли вакилини аттестациядан ўтмаган деб эътироф этиш ва унга аттестация гувоҳномасини беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
14. Аттестация натижаларига кўра аттестация комиссияси томонидан баённома расмийлаштирилади ва аттестация комиссияси аъзолари томонидан имзоланади ҳамда аттестация комиссияси раиси томонидан тасдиқланади. Мазкур баённомага мувофиқ аттестация комиссияси қуйидагиларни амалга оширади:
а) аттестация натижаларини аттестация ўтказилган куни эълон қилади;
б) аттестациядан ўтган давлатнинг ишончли вакилларига беш иш куни ичида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда амал қилиш муддати бир йил бўлган аттестация гувоҳномаларини беради;
в) аттестациядан ўтмаган давлатнинг ишончли вакиллари борасида Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясига ёки Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ҳайъатига (агар давлатнинг ишончли вакили Ҳайъат қарори билан тасдиқланган бўлса) белгиланган тартибда улар билан тузилган ишончли бошқарув шартномаларини бекор қилиш юзасидан таклифларни киритади.
(14-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 17 июлдаги 01/29-10/18-сонли (рўйхат рақами 2610-1, 25.08.2017 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 910-модда)
15. Аттестация комиссияси қарори баённома билан расмийлаштирилади ва аттестация комиссияси раиси, котиби ва иштирок этган аттестация комиссияси аъзолари томонидан имзоланади.
17. Аттестация ўтказиш бўйича ҳужжатларни сақлаш масъулияти комиссия котиби — Марказнинг Корпоратив ҳисоботлар ва бизнес-режалар бажарилишини таҳлил қилиш бўлими бошлиғига юкланади.
18. Аттестация комиссияси қароридан норози бўлган давлатнинг ишончли вакиллари аттестация ўтказилган кундан бошлаб ўн кун муддат мобайнида Марказга мурожаат қилишлари мумкин.
Марказ мурожаат келиб тушган кундан эътиборан етти иш куни мобайнида аттестация комиссияси йиғилишини қайта чақирилишини таъминлайди.
Қайта чақирилган аттестация комиссияси йиғилиши бўйича давлатнинг ишончли вакилини аттестациядан ўтган деб эътироф этиш ёки аввал қабул қилинган қарорни ўз кучида қолдириш ҳақида қарор қабул қилинади.
Қарор баённома билан расмийлаштирилади ва унинг бир нусхаси аттестация комиссияси қароридан норози бўлган давлатнинг ишончли вакилига топширилади.
Мазкур қарор узил-кесил ҳисобланади ва унинг устидан аттестация комиссиясига шикоят қилиш мумкин эмас.
19. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аттестация гувоҳномаси ўрнига аттестация гувоҳномаси эгасининг аризасига (аттестация гувоҳномаси йўқолган тақдирда йўқолганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситасида чоп этилган эълон нусхасини ва Топилмалар бюросидан олинган маълумотномани аризага илова қилиш лозим) асосан Марказ томонидан аттестация гувоҳномасининг дубликати берилиши мумкин. Ушбу дубликат бланкасининг ўнг томони юқори бурчагига «Дубликат» белгиси қўйилиб, унинг асл нусхасида кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши керак.
5-боб. Якуний қоидалар
20. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
21. Мазкур Низом Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси билан келишилди.
Бош вазир биринчи ўринбосари, Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси раиси Р. АЗИМОВ
2014 йил 17 июль
Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Тамомлаган (йил ва таълим муассасасининг номи) ______________________________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________
Маълумоти бўйича мутахассислиги __________________________________________ Илмий даражаси __________________________________________________________ Илмий унвони ____________________________________________________________
шу ҳақдаким, у 20__ йил «___» _____________ да аттестациядан ўтган бўлиб, аттестация натижасига кўра хўжалик жамиятларидаги акцияларнинг давлат пакетини (улушини) бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллигига лойиқ деб топилди.
Бу ҳақда Давлатнинг ишончли вакилларининг аттестация китобида 20__ йил «___» ___________ да ____-сон билан қайд этилди.
Берилган сана: ____________________________ Амал қилиш муддати: _______________________