1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.03.00 Жазони ижро этиш муассаса ва органлари ҳамда улар фаолиятини назорат қилиш]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 8 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2608]
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2009 йил 20 июлдаги 93-сонли «Озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилган шахсларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ва маҳкумни жазони ижро этувчи бир муассасадан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. АХМЕДБАЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 27 июль,
103-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2014 йил 27 июлдаги 103-сонли буйруғига ИЛОВА
Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартибини белгилайди.
Қасддан содир этилган оғир жинояти учун биринчи марта саккиз йилгача ва саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар алоҳида ҳолларда, маҳкумнинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, муассаса бошлиғининг буйруғига биноан хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун жазо муддатини тергов ҳибсхонаси ёки турмада ўташи мумкин.
3. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни жазо муддатини ўташ учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан бошқа давлатга жўнатиш, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини эса, бошқа давлатлардан қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш
4. Маҳкумлар жазо муддатини ўташ учун муассасаларга суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ёки ажримига асосан жўнатилади.
5. Қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахслар жазони ўташ учун қамоқ уйларига тергов ҳибсхонаси маъмурияти ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисида суд хабарномасини олган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар эса, ўн кунлик муддат ичида жазони ўташ учун жўнатилади.
суднинг ҳукм ёки ажримда назарда тутилган жазони ижро этиш тартибини ўзгартириш ҳақидаги қарорига асосан;
в) маҳкум касал бўлиб қолган тақдирда.
10. Мазкур Низомнинг 9-банди «а» ва «б» кичик бандининг иккинчи — еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлардан бири юз берган тақдирда, маҳкумларни кўчириш учун асос бўлган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси (бундан буён матнда ЖИЭББ деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади.
Маҳкумларни кўчириш учун асос бўлган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ЖИЭББнинг тегишли хизмати томонидан хулоса тузилади. Мазкур хулоса ЖИЭББ бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланади.
11. Маҳкумни бир муассасадан бошқа шу турдаги муассасага кўчириш ЖИЭББ бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланган хулосага ёхуд суд қарорига асосан ЖИЭББнинг Махсус бўлими тайёрлаган нарядга мувофиқ амалга оширилади.
Даволанишни давом эттиришга муҳтож бўлган маҳкумлар тиббий хулоса асосида даволаш муассасаси ҳуқуқига эга бўлган тегишли муассасаларга юборилади.
15. Муассасалар томонидан маҳкумларни кўчириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларида (рўйхат рақами 2495, 2013 йил 29 июль) белгиланган тартибда амалга оширилади.
16. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган ва даволаниш учун тергов ҳибсхоналаридан тўғридан-тўғри ихтисослашган даволаш муассасасига юборилган маҳкумлар даволаш курси тугагандан сўнг, мазкур Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда тегишли муассасаларга жўнатилади.
17. Жазо муддатининг муайян қисмини турмада ўташга ҳукм қилинган шахслар мазкур муддат тугаганидан сўнг, суд ҳукми ёки ажримида назарда тутилган тартибдаги жазони ижро этиш колониясига жўнатилади.
18. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга мувофиқ маҳкумни жазони ижро этишнинг бир тартибли колониясидан бошқа тартибли колониясига, турмадан колонияга ва колониядан турмага ўтказиш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига биноан, шунингдек маҳкумнинг ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномасига кўра судья томонидан амалга оширилади. Бунда маҳкум бир муассасадан бошқасига ушбу бобда белгиланган тартибда кўчирилади.