toggle_night_mode
Ҳужжат 17.01.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2606]
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 4 июль,
01-02/12-13-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 4 июлдаги 01-02/12-13-сонли қарорига
ИЛОВА
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, Йўловчи божхона декларациясини (бундан буён матнда Декларация деб юритилади) жисмоний шахслар томонидан тўлдириш ва давлат божхона хизмати органи (бундан буён матнда божхона органи деб юритилади) ходими томонидан расмийлаштириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
резидентлар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
норезидентлар — резидентлар жумласига кирмайдиган шахслар;
чет эл валютаси — муомалада бўлган ҳамда хорижий давлатда қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнотлар, хазина билетлари ва тангалар кўринишидаги чет эл пул белгилари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Декларация:
жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги, қиймати ва миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган божсиз олиб кириш нормаларидан ва акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормаларидан ошадиган товарларга;
жисмоний шахснинг яшаш жойи ўзгарганда (аввалги яшаш жойидан ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида қайд мавжуд бўлган ҳолда) унинг шахсий мол-мулки бўлган товарларга, бундан автотранспорт воситалари мустасно;
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 158 ва 160-моддаларида кўрсатилган ҳолларда, жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги транспорт воситаларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган нақд кўринишдаги Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси ва валюта бойликларига;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 5 январдаги 01-02/12-1-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-3, 17.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/2606-3/0584-сон)
қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли тақиқлар ва (ёки) чекловлар белгиланган товарларга тўлдирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 16 сентябрдаги 01-02/12-59-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-2, 10.10.2016 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 476-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Декларация 16 ёшга тўлган шахслар томонидан мазкур Йўриқноманинг 2-бандида кўрсатилган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтганда тўлдирилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 5 январдаги 01-02/12-1-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-3, 17.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/2606-3/0584-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган шахс ўзи эркин равишда Декларацияни тўлдира олмаса (руҳий касал, ақли заиф, жисмоний имконияти чекланган шахс ва бошқалар), Декларация унинг номидан ушбу шахсни кузатувчи шахс томонидан тўлдирилади. Бунда Декларацияда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун Декларацияни тўлдирган ва имзолаган шахс жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Декларация божхона органларида расмийлаштирилган йилдан кейинги йилдан эътиборан уч йил давомида сақланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 16 сентябрдаги 01-02/12-59-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-2, 10.10.2016 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 476-модда)
2-боб. Декларацияни тўлдириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Декларация мазкур Йўриқноманинг иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада тўлдирилади. Декларациянинг бир нусхаси божхона органида қолади, иккинчи нусхаси эса Декларацияни тўлдирган шахсга берилади. Ушбу Декларацияда кўрсатилган маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар (бундан буён матнда қимматбаҳо буюмлар деб юритилади), товарлар ҳамда транспорт воситасини олиб кириш ёки олиб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 16 сентябрдаги 01-02/12-59-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-2, 10.10.2016 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 476-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Декларация резидентлар томонидан Ўзбекистон Республикасига киришда ва норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқишда бир нусхада тўлдирилиши мумкин. Бунда мазкур Декларация божхона органида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Декларация бланклари ўзбек, рус ва инглиз тилларида А-5 форматида тайёрланади. Шахс ўзи истаган тилдаги Декларация бланкини тўлдириши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 22 январдаги 01-02/12-04-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-1, 26.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 4-сон, 45-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Декларацияда барча бандлар тўлдирилиши ва барча саволларга жавоб берилиши керак.
Тегишли бандлардаги маълумотлар ўзбек (кирилл ёки лотин алифбосида), рус ёки инглиз тилларида қатъий белгиланган жойларга ручка билан қўлда аниқ ва тушунарли ёки ёзув мосламаси ёрдамида ёзилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тегишли саволлардаги керакли катакчаларга «Х» белгисини чизиш йўли билан жавоб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Декларация қуйидаги тарзда тўлдирилади:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 5 январдаги 01-02/12-1-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-3, 17.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/2606-3/0584-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-бандда шахс тўғрисида маълумотлар (фамилияси, исми, туғилган санаси, жинси, паспортининг серияси ва рақами), доимий яшаш мамлакати, фуқаролиги, бирга ҳаракатланаётган 16 ёшга тўлмаган шахслар мавжудлиги ва уларнинг сони кўрсатилади;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 22 январдаги 01-02/12-04-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-1, 26.01.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 4-сон, 45-модда)
2-бандда ҳаракат тури (кириш, чиқиш) ҳамда қайси мамлакатдан келганлиги, қайси мамлакатга бораётганлиги кўрсатилади;
3-бандда сафар мақсади кўрсатилади (хизмат, ўқиш, иш, саёҳат, қариндошларни йўқлаш, даволаниш, доимий яшаш жойи, тижорат);
4-бандда багаж мавжудлиги тўғрисида маълумотлар кўрсатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-бандда қонун ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари ҳамда қимматбаҳо буюмларнинг мавжудлиги ва миқдори кўрсатилади;
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 5 январдаги 01-02/12-1-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-3, 17.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/2606-3/0584-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-бандда товарлар ва транспорт воситаси тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. 16 ёшга тўлмаган шахсларга тегишли бўлган ва ёзма декларацияланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валюталари, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, товарлар ва транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар улар билан бирга ҳаракатланаётган ота-оналари, бошқа қариндошлари ёки уларни кузатиб борувчи бошқа шахсларнинг Декларацияларида кўрсатилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 5 январдаги 01-02/12-1-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-3, 17.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/2606-3/0584-сон)
9. Декларациянинг 6-бандида кўрсатилган товарларни тавсифлаш имкон қадар уларнинг номи, фарқлаш хусусиятлари, миқдори ҳамда уларнинг АҚШ долларидаги қийматларини кўрсатган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, шунингдек товарлар тўғрисидаги маълумотлар Декларациянинг 5 ва 6-бандларидаги сатрларга сиғмаган тақдирда, мазкур маълумотлар қўшимча Декларациянинг 5 ва 6-бандларида кўрсатилади ва у асосий Декларацияга илова қилинади. Бунда қўшимча Декларациянинг 1 — 4-бандлари тўлдирилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 5 январдаги 01-02/12-1-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-3, 17.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/2606-3/0584-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Декларациянинг 6-бандидаги Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар транспорт воситасини бошқараётган шахс томонидан автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида тўлдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Декларация Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, товарлар ҳамда транспорт воситасини божхона назоратига тақдим этишга қадар уни тўлдирган шахс томонидан имзоланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Божхона органи ходими томонидан Декларацияни расмийлаштириш
13. Божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун Декларация божхона органи ходими томонидан унда кўрсатилган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, товарлар ҳамда транспорт воситасини божхона назоратига тақдим этиш билан бир вақтда қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Декларацияда бўяб тузатишлар ва ўчириб ёзишлар бўлмаслиги лозим. Нотўғри тўлдирилган бандлар аниқланган тақдирда, Декларацияни божхона назоратидан ўтказгунга қадар шахс ушбу бандлардаги хато маълумотларни тўғри чизиқ билан ўчириб, тегишли маълумотларни қўлда ёзиб тўғрилаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳар қандай бундай тўғрилаш Декларацияни тўлдирган шахснинг имзоси ҳамда божхона органи ходимининг шахсий муҳри билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Декларациянинг 5 ва 6-бандларидаги ёзувлар (товарлар тўғрисидаги маълумотлар қисми) божхона органи ходими томонидан бирор-бир ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини олдини олиш мақсадида узлуксиз чизиқ билан доирага олинади ҳамда ёзув учун назарда тутилган барча бўш жойлар эса чизиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Декларацияни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш божхона органи ходими томонидан Декларациянинг орқа томонига шахсий муҳрини қўйиш билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Якуний қоидалар
17. Декларация йўқотилган тақдирда тикланмайди.
Декларация йўқотилган тақдирда шахс Декларацияни божхона расмийлаштирувидан ўтказган божхона органига мурожаат қилганда, Декларация нусхасини ва унда кўрсатилган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар ҳамда товарларни олиб ўтилганлигини тасдиқловчи маълумотни олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТУРАЕВ
2014 йил 4 июль
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш
ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага
ИЛОВА

‎‎(олд томони)

‎‎_______-сонли ЙЎЛОВЧИ БОЖХОНА ДЕКЛАРАЦИЯСИ

Мазкур Декларация 16 ёшга тўлган шахс томонидан тўлдирилади.
‎Тегишли саволлардаги керакли катакчаларга «Х» белгисини чизиш йўли билан жавоб берилади.
‎Мазкур Декларацияни Ўзбекистон Республикасига кириш ёки ундан чиқишнинг бутун даври давомида сақлаб туриш тавсия этилади.

‎‎1. Шахс тўғрисида маълумотлар:
‎________________________________________________________________________________________________

‎‎Фамилияси

‎‎Исми
‎‎Туғилган санаси : _____ _______ ____‎‎__‎

‎‎‎‎Жинси:

‎‎эркак

‎‎аёл

‎‎

кун

ой

‎‎йил

‎‎___________________________
‎Паспорт серияси ва рақами
‎‎‎

‎‎___________________________
‎Доимий яшаш мамлакати

___________________________
‎Фуқаролиги

‎‎Мен билан бирга 16 ёшга тўлмаган шахслар

Ха

‎‎Йўқ

‎‎Сони: _______ ‎‎
‎‎ҳаракатланмоқда‎
‎‎2. Ҳаракат тури:

‎‎Кириш

‎‎Чиқиш

‎‎

‎‎__________________________________
‎Қайси мамлакатдан келди
‎(жўнаб кетган мамлакати кўрсатилади)
‎‎

‎‎‎‎______________________________________
‎Қайси мамлакатга боряпти
‎(бориш мамлакати кўрсатилади)

‎‎3. Сафар мақсади:

‎‎Хизмат

‎‎Ўқиш

Иш‎

‎‎Саёҳат

‎‎‎‎‎Қариндошларни йўқлаш‎

‎‎‎‎Даволаниш

‎‎Доимий яшаш жойи

‎‎Тижорат

‎‎4. Багаж мавжудлиги тўғрисида маълумот:‎

‎‎Ҳа‎

‎‎Йўқ

‎‎

‎‎5. Ёзма декларацияланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари ҳамда қимматбаҳо буюмларнинг мавжудлиги ва миқдори кўрсатилади:

Т/р‎

‎‎Валюта номи

Миқдори‎‎

Рақам билан‎‎

Ёзув билан‎‎

1.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

2.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

3.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар:

1.‎

‎‎ ‎‎

2.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎‎‎(орқа томони)

‎‎6. Товарлар ва транспорт воситаси тўғрисида маълумотлар
Т/р

‎‎‏Товарнинг номи (фарқлаш хусусиятлари, рухсат берувчи ҳужжатнинг рақами, берилган санаси ва уни берган орган)

‎‎Миқдори

‎‎Ўлчов бирлиги

‎‎Қиймати, АҚШ долларида

‎‎Рақам билан

‎‎Ёзув билан

1.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎‎‎ ‎‎ ‎‎

2.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

3.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

4.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

5.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

6.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

7.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎

8.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

9.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎‎ ‎‎

10.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

11.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

12.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

13.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

14.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

15.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎

‎‎Умумий қиймати (жами):

‎‎
‎‎Транспорт воситаси тўғрисида маълумотлар:
‎‎Давлат рақами _____________________ ‎‎тури, русуми ____________________

‎‎Декларацияда нотўғри маълумотлар кўрсатганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиш тўғрисида хабардорман.

‎‎20___ йил «____» ____________ ‎‎Шахснинг шахсий имзоси _________




‎‎‎Божхона органи ходимининг шахсий муҳри ўрни
(илова Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 5 январдаги 01-02/12-1-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-3, 17.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/2606-3/0584-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 411-модда; 2015 й., 4-сон, 45-модда; 2016 й., 41-сон, 476-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/2606-3/0584-сон, 09.03.2018 й., 10/18/2606-4/0874-сон, 24.10.2019 й., 10/19/2606-5/3954-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2021 й., 10/21/2606-6/0447-сон; 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон; 23.09.2024 й., 10/24/2606-7/0739-сон; 01.04.2025 й., 10/25/2606-8/0293-сон; 07.06.2025 й., 10/25/2606-9/0503-сон; 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)