1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Муқобил хизматни ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг уни ўташи тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, муқобил хизматни ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг уни ўташи тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Муқобил хизматни ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг уни ўташи тартиби тўғрисидаги Низом, шунингдек корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларида фуқаролар томонидан муқобил хизмат ўталадиган вазирликлар ва идоралар рўйхати 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Муқобил хизматни ташкил этиш ва уни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 7 июндаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 6-сон, 21-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
норматив ҳужжатларни мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсин;
2004 йил декабргача муқобил хизмат органларини босқичма-босқич тугатсин ва улар фаолиятига раҳбарлик қилишни мудофаа ишлари ҳудудий органларига юкласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 11 март,
128-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 мартдаги 128-сон қарорига 1-ИЛОВА
Муқобил хизматни ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг уни ўташи тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан муқобил хизматни ўташ тартибини, шунингдек, уни ташкил этиш юзасидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг вазифаларини белгилайди.
[СПиТ:
1.Ҳарбий хизмат / Муқобил хизмат]
2. Муқобил хизмат фуқароларнинг умумий ҳарбий мажбуриятни бажаришининг чақирув бўйича ҳарбий хизмат ўрнига иқтисодиёт, ижтимоий соҳанинг турли тармоқларида кам малака талаб этиладиган (ёрдамчи) ишларни, шунингдек фалокатлар, ҳалокатлар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган алоҳида туридир.
3. Муқобил хизматга раҳбарликни, уни ўташ устидан назоратни, шунингдек, муқобил хизмат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ва ижтимоий кафолатларини таъминлашни тегишли мудофаа ишлари органлари амалга оширдилар.
4. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муқобил хизматни ўташи Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунга, мазкур Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.01.00 Умумий қоидалар]
5. Фуқароларни муқобил хизматга чақириш «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилади.
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.08.00.00 Қурол ва ҳарбий техника]
7. Ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, ҳарбий рўйхатда турувчи ва хизматга чақирилиши лозим бўлган фуқаролар, агар улар диний таълимоти қурол-яроғдан фойдаланиш ва Қуролли Кучларда хизмат қилишга йўл қўймайдиган, рўйхатга олинган диний ташкилотлар ҳисобида турсалар, муқобил хизмат ҳуқуқига эга.
9. Муқобил хизматга чақирилувчиларнинг тиббий кўриги Тинч даврда ва уруш даврида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ туман (шаҳар) мудофаа ишлари органи томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.
10. Туман (шаҳар) чақирув комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида ва тиббий кўрик натижаларига мувофиқ фуқароларни муқобил хизматга чақириш тўғрисида тегишли қарор қабул қилади.
Муқобил хизматни ўтаётган шахслар муқобил хизмат хизматчилари деб юритилади.
Чақириқ санаси ва хизмат ўталаётган жой ҳақидаги белги қўйилган муқобил хизмат хизматчилари гувоҳномаси фуқароларнинг муқобил хизматга муносабатини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
11. Муқобил хизматга чақирилган фуқаро унга хизматни ўташ жойи тайинланганлиги тўғрисидаги ва етиб бориш муддати белгиланган ёзма кўрсатмани олиш учун туман мудофаа ишлари бўлимига белгиланган муддатда етиб келади.
Муқобил хизматга чақирилган фуқароларни ўзларининг яшаш жойларидаги, шунингдек мамлакатнинг бошқа минтақаларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга юбориш етиб бориш муддати белгиланган ҳолда якка тартибда амалга оширилади.
Ишга қабул қилинганлик тўғрисида буйруқ чиқарилган кун муқобил хизмат бошланган кун ҳисобланади.
12. Муқобил хизматни ўташ Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган вазирликлар, идоралар ва концернларнинг корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларида амалга оширилади.
Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари татбиқ этилади. Муқобил хизмат муддати меҳнат стажига қўшилади.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
Муқобил хизматни ўтаётган фуқаро раҳбарлик ва сайлаб қўйиладиган лавозимларни эгаллаши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, таълим муассасаларига ўқишга кириши мумкин эмас.
13. Муқобил хизматни ўтаётган фуқаро уни белгиланган жойда ўташи, қонун ҳужжатларида назарда тутилган талабларга, иш жойида амал қиладиган ички меҳнат тартиби қоидаларига, шунингдек меҳнат шартномаси (контракти) шартларига риоя этиши шарт.
Муқобил хизмат хизматчиларининг корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнат шартномаси (контракт) тузмасдан меҳнат фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.03.00 Авариялар ва табиий офатлар вақтида зарарланган шахсларга имтиёзлар ва компенсациялар]
14. Муқобил хизматни ўтаётган фуқаролар фалокатлар, ҳалокатлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш ишларига жалб этилган тақдирда юзага келган вазиятдан келиб чиқадиган ҳамда ана шу оқибатларни бартараф этиш комиссиялари ёки штабларининг жойлардаги раҳбарлари томонидан белгиланадиган махсус вазифаларни бажарадилар.
15. Муқобил хизмат хизматчиларини муқобил хизмат ўталадиган бошқа корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга ўтказиш:
ходимлар сони (штати) ўзгаришига ёки иш хусусияти ўзгаришига, ёхуд корхонанинг тугатилишига олиб келган технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, иш ҳажмларининг қисқариши;
фалокатлар, ҳалокатлар, табиий офатлар ва фавқулодда ҳодисаларни тугатиш бўйича ишларни бажарувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни бутлаш зарурияти бўлган ҳолларда амалга оширилади.
Бундай ҳолларда бир жойдан иккинчи жойга ўтказиш ҳуқуқи:
республика доирасида — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штабининг Ташкилий-сафарбарлик бош бошқармасининг бошлиғига берилади.
(15-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
16. Хизмат даврида муқобил хизмат хизматчилари Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган дастурлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари ва муассасаларида ўтказиладиган ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув йиғинлари (машғулотлар)га жалб қилинадилар. Ўқув йиғинлари тамом бўлгач муқобил хизмат хизматчилари, ўқитиш дастурига мувофиқ қурол-яроғдан фойдаланиш ва қўллаш билан боғлиқ бўлмаган ҳарбий ҳисобга олиш мутахассислигини оладилар ва ҳарбий қасамёд қиладилар.
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.01.00 Умумий қоидалар]
Мудофаа ишлари органлари корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарларини олдиндан ва 1 ойдан кечиктирмай муқобил хизмат хизматчиларини ўқув йиғинларига жалб қилиш ҳақида хабардор қиладилар ва кейинчалик муқобил хизмат хизматчиларини йиғинлар ўтказиладиган жойга юборишни амалга оширадилар.
17. Муқобил хизматни ўтаётганда меҳнат қобилиятини йўқотган фуқаролар ва ҳалок бўлган фуқароларнинг оилалари, шунингдек уларнинг қарамоғида бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчилар учун белгиланган нафақалар ва пенсия таъминоти олиш ҳуқуқига эга.
18. Белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган муқобил хизмат хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасига бўшатиладилар.
Муқобил хизмат хизматчиларини бўшатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилади.
Фуқаро оилавий аҳволи ўзгарганлиги муносабати билан, агар бу ҳол унга қонун ҳужжатларига мувофиқ чақирилиш муддатини кечиктириш ёки чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқини берадиган бўлса, муқобил хизматдан муддатидан олдин бўшатилиши мумкин.
19. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасига бўшатиладиган муқобил хизмат хизматчилари ҳарбий хизматга чақирилган жойдаги туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига юбориладилар ва улар уч кун муддатда ҳарбий ҳисобга туришлари шарт.
V. Муқобил хизматни ўташ амалга ошириладиган корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг мажбуриятлари
20. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга тегишли квоталар белгилайди ва муқобил хизмат хизматчиларини иш билан таъминлайди.
21. Иш берувчилар:
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.01.00 Умумий қоидалар]
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига ва мудофаа ишлари тегишли органи билан тузилган шартнома шартларига қатъий риоя қилишга;
муқобил хизмат қилиш учун келган хизматчилар билан меҳнат шартномаси тузишга;
муқобил хизмат хизматчиларини уставлар, низомлар, ички тартиб-интизом қоидалари, меҳнат ва ўқиш шароитлари билан таништиришга, уларнинг ҳуқуқлари, бурчлари ва жавобгарликларини тушунтиришга;
меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари юзасидан йўл-йўриқлар кўрсатишга;
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига муқобил хизмат фаолиятини таъминлаш учун фойдаланиладиган хизматчилар иш ҳақининг 20 фоизини ўтказишга;
(21-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
(илованинг 21-банди ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 январдаги 28-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 3-4-сон, 24-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 мартдаги 128-сон қарорига 2-ИЛОВА
Корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларида муқобил хизматни ўташ амалга ошириладиган вазирликлар ва идоралар
РЎЙХАТИ
1. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги