[
ОКОЗ: 1. 05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
2. 21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[
ТСЗ: 1. Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2. Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИГА ЙИГИРМА ФОИЗЛИ УСТАМА ҲАҚ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА» 1997 ЙИЛ 3 ИЮЛДАГИ 339-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида» 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарорига
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
28 февралдаги 113-сон
қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида» 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Илова қилинаётган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатига мувофиқ 1997 йил 1 июлдан бошлаб бюджетдан маблағ билан таъминланадиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва судларнинг давлат хизматчилари лавозим маошларига 20 фоизли устама ҳақ (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) белгилансин.
Кўрсатиб ўтилган Рўйхатга мувофиқ 2003 йилнинг 1 январидан бошлаб прокуратура органлари давлат хизматчиларининг лавозим маошларига 25 фоизли устама ҳақ (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) белгилансин».
2. 3-банддаги «20 фоизли устама» сўзлари «20 фоизли (прокуратура органлари давлат хизматчиларига 25 фоизли) устама» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Қарорга илованинг прокуратура органларига тегишли бўлимлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари
Етакчи бўлим (бошқарма) бошлиғи ва унинг ўринбосари
Мустақил бўлим, етакчи бошқарма бўлими бошлиғи ва уларнинг ўринбосарлари
Алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчи
Прокурорнинг катта ёрдамчиси, прокурор ёрдамчиси
Алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчи
Бошқарма, бўлимнинг катта прокурори
Катта прокурор-криминалист, прокурор-криминалист
Бошқарма, бўлим прокурори
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти
Департамент бошлиғининг ўринбосари
Департамент бошлиғининг ёрдамчиси
Бошқарма бошлиғининг ўринбосари
Бўлим бошлиғининг ўринбосари
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар
Прокурорнинг биринчи ўринбосари
Бошқарма, бўлим бошлиғи ва уларнинг ўринбосарлари
Алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчи
Прокурорнинг катта ёрдамчиси, прокурор ёрдамчиси
Бошқарма, бўлимнинг катта прокурори
Катта прокурор-криминалист, прокурор-криминалист
Бошқарма, бўлим прокурори
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бошқармалари
Бошқарма бошлиғининг ўринбосари
Бўлим бошлиғининг ўринбосари
Туманлар, шаҳарлар прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар
Прокурорнинг катта ёрдамчиси
Туманлар, шаҳарлар прокуратуралари ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бўлимлари
Қонунчиликни мустаҳкамлаш муаммолари ва прокуратура-тергов ходимлари малакасини ошириш маркази
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 43-модда)