1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.10.00 Халқаро кўргазмалар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек ташқи савдо операциялари мониторингини амалга оширишни янада такомиллаштириш ва тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.09.00 Валюта назорати;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарорига асосан 2020 йил 16 августдан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587)
хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари юзасидан мониторинг валюта назорати органлари ва тижорат банклари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади;
2014 йил 1 сентябргача тижорат банкларида ҳисобга қўйилган контрактлар тижорат банкларида ҳисобдан чиқарилиши, кўрсатиб ўтилган контрактлар бўйича маълумотлар айни бир вақтда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилиши керак.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
Республикага товарларни олиб кириш бўйича тузилган контрактларга қўшимча келишувлар киритилиб, уларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий ҳамкорлар ва уларнинг реквизитлари ўзгарган тақдирда, тижорат банкларига ушбу контрактлар бўйича пул маблағлари (молиявий транзакциялар) ўтказишни божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг амалга ошириш тавсия этилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 августдаги 717-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2019 й., 09/19/717/3651-сон)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо]
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ташқи савдо фаолияти субъектларига контрактлар бўйича маълумотларни электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Интернет тармоғи орқали киритиш имкониятини бериш, шунингдек ташқи савдо операциялари юзасидан мониторингни ушбу тизим орқали амалга ошириш бўйича талабларни ҳисобга олган ҳолда 2014 йил 1 сентябргача Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими такомиллаштирилишини таъминласин.
31. Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ташқи савдо контрактлари Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилмайди шунингдек, электрон тижорат орқали амалга ошириладиган беш минг АҚШ долларигача бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587 — 2020 йил 16 августдан кучга киради)
Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ташқи савдо контрактлари, шунингдек ушбу контрактларни бажариш билан боғлиқ ҳужжатлар божхона хизмати органларига ва хизмат кўрсатувчи банкка белгиланган тартибда тақдим этилади.
Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ташқи савдо контрактлари бўйича юк божхона декларациялари божхона хизмати органлари томонидан қоғоз шаклида расмийлаштирилади. Бундай контрактлар бўйича тўловлар ва маблағларни ўтказиш хизмат кўрсатувчи банклар томонидан контракт шартларига мувофиқ амалга оширилади.
Божхона юк декларацияси рўйхатидан ўтказиш талаби электрон тижорат орқали амалга ошириладиган беш минг АҚШ долларигача бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишга татбиқ этилмайди.
(31-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587 — 2020 йил 16 августдан кучга киради)
Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ташқи савдо контрактлари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзлари тўғрисида ва валюта операциялари мониторинги масалалари бўйича валюта назорати органлари ва банклар ўртасидаги ахборот алмашуви белгиланган тартибда амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 374-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 6-модда)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитаси Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда контрактлар бўйича маълумотларни электрон шаклда Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш имкониятини берувчи ташқи савдо фаолияти субъектлари учун интерактив хизматнинг 2014 йил 1 сентябргача бўлган муддатда жорий этилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 21 июль,
199-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 427-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 09/18/427/1321-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Товарларни экспортга товар-хом ашё биржалари орқали эркин алмаштириладиган валютага сотиш тартибида:
а) Тартибнинг номидаги «эркин алмаштириладиган» сўзлари «хорижий» сўзлари билан алмаштирилсин;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Экспорт ва импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда):
а) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги «импорт контрактларини ваколатли банкларда ҳисобга қўйиш» сўзлари «импорт контрактлари бўйича маълумотларни хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарорига асосан 2020 йил 16 августдан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587)
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси, 2010 й., 7-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмларни, шунингдек компонентлар, хом ашё ва материалларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришда технологик жараёнда фойдаланиладиганлар тоифасига киритиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди еттинчи хатбошидан «белгиланган тартибда ваколатли банкда ҳисобга қўйилган» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 декабрдаги 341-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 95-модда) билан тасдиқланган «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида алоҳида валюта режими фаолияти тартиби тўғрисидаги низомда:
«III. Экспорт-импорт контрактларини ижро этиш ва мониторингини олиб бориш тартиби.
16. «Навоий» ЭИИЗ қатнашчиларининг экспорт ва импорт контрактлари мониторингини олиб бориш Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади.
17. «Навоий» ЭИИЗ қатнашчилари экспорт қилинадиган (импорт қилинадиган) товарлар, ишлар ва хизматлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китобларнинг улар учун қулай шартлари ва шаклларидан фойдаланишга ҳақлидир.
18. «Навоий» ЭИИЗ қатнашчиларининг экспорт контрактларини давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
19. Экспорт қилувчилар юклаб жўнатилган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун хорижий валютадаги тушум уларнинг ҳисоб рақамларига ўз вақтида ва тўлиқ тушмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар».