1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2003 йил 1 февралдан бошлаб амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан биргаликда:
транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда мувофиқлиги текшириладиган стандартлар рўйхатини бир ой муддатда белгиланган тартибда тасдиқласин;
мажбурий техник кўрикдан ўтказишда улар асосида транспорт воситаларининг техник ҳолати текшириладиган ишлаб чиқариш-техника базасига қўйиладиган талабларни ҳамда транспорт воситаларини техник диагностика воситаларидан фойдаланган ҳолда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишлари технологиясига қўйиладиган талабларни икки ой муддатда тасдиқласин.
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 359-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 345-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситаларида транспорт воситаларининг барча эгаларига, автомобилларга техника хизмати кўрсатувчи ташкилотларга мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини етказишга қаратилган кенг тушунтириш ишлари ўтказилишини ташкил этсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 31 январь,
54-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарорига ИЛОВА
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Асосий қоидалар
1. Мазкур Низом «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни, шунингдек шаҳар электр транспортини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги (кейинги ўринларда матнда «техник кўрик» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси органлари (кейинги ўринларда матнда «ЙҲХ бош бошқармаси» деб юритилади) томонидан мазкур Низомга мувофиқ ўтказилади.
транспорт воситалари сонини, уларнинг ҳолатини, амалда мавжудлигини, тегишлилигини ва бошқа рўйхатдан ўтказиш маълумотларни аниқлаштириш;
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан профилактика ишларини ташкил этиш;
йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқни бузишлар ва жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ва барҳам бериш.
4. Юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда ЙҲХ бош бошқармаси органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари, шунингдек троллейбуслар ва трамвайлар (кейинги ўринларда матнда «транспорт воситалари» деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак.
Мазкур Низом халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари нормаларига мувофиқ имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланувчи дипломатик ва консуллик ваколатхоналарига, халқаро (давлатлараро) ташкилотларга, шунингдек ушбу ваколатхоналар (ташкилотлар)нинг ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига қарашли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларга нисбатан қўлланилмайди.
5. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;
в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.
ЙҲХ бош бошқармаси органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари.
6. Мазкур Низомнинг 5-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:
биринчи марта — 1 март — 30 июнда;
иккинчи марта — 1 сентябрь — 31 октябрда ўтказилади.
Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март — 30 июнда ўтказилади.
Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь — 31 августда ўтказилади.
Транспорт воситаси техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин. Ушбу ҳолда транспорт воситасини техник кўрикка тақдим этиш муддатини ўзгартириш тўғрисидаги қарор транспорт воситаси эгаси — юридик ёки жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ЙҲХ бош бошқармасининг тегишли ҳудудий бўлинмаси раҳбари томонидан қабул қилинади.
7. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади.
Мазкур Низомнинг 5-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилади.
Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.
Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғим суммаси республика бюджетига ўтказилади.
II. Техника хизмати кўрсатиш станцияларида техник кўрикни ташкил этиш тартиби
8. Транспорт воситаларини техник кўрикка тайёрлаш ва ўтказиш учун вазирликлар ва идораларнинг, бошқа ташкилотларнинг, шунингдек хусусий эгаликдаги зарур шароитлар ва ускуналарга, шунингдек ЙҲХ бош бошқармаси органлари томонидан берилган транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишга ва мажбурий техник кўрикка тайёрлашга рухсатномага эга бўлган техника хизмати кўрсатиш станциялари (кейинги ўринларда матнда «ТХС» деб юритилади), мулкчилик шаклларидан қатъи назар, шартнома асосида жалб этилиши мумкин.
9. ТХСнинг транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишга тайёрлиги техник кўрик олдидан тегишли назорат ускуналари, норматив-техник ва технология ҳужжатлари мавжудлигини, шунингдек диагностика воситалари мавжудлиги ва уларнинг созлигини аниқлаш, уларнинг ўз вақтида аттестациядан ўтказилганлигини ва метрология хизматлари томонидан текширилганлигини текшириш йўли билан ТХСнинг буюртмасига кўра ЙҲХ бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмаси томонидан аниқланади.
Ижобий хулоса берилган тақдирда икки йил муддатга амал қилувчи тегишли рухсатнома (1-илова) расмийлаштирилади. Рухсатноманинг амал қилиш муддати мазкур банд талабларига мувофиқ такрорий текширишдан кейин узайтирилади.
10. ТХСда транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш ва уларни техник кўрикка тайёрлаш чоғида камчиликлар ва қонун бузилишлари аниқланган тақдирда ЙҲХ бош бошқармаси органлари транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш ва мажбурий техник кўрикка тайёрлаш учун берилган рухсатноманинг амал қилишини улар бартараф этилгунга қадар тўхтатиб туради.
11. ТХСда транспорт воситасининг техник ҳолатини текшириш транспорт воситалари эгаларининг хоҳишига кўра ўтказилади.
12. ТХС транспорт воситаларининг эгалари билан белгиланган тартибда тузилган шартнома асосида техник ҳолатни текширади, техник носозликларни бартараф этади, транспорт воситаларини таъмирлайди.
13. Текширишдан ўтган ва соз деб эътироф этилган ҳар бир транспорт воситасига ТХС техник ҳолат тўғрисидаги маълумотномани (2-илова) расмийлаштиради ва беради.
14. ТХСнинг транспорт воситасининг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотномаси берилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида (бироқ мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган муддатлардан кеч бўлмаган муддатда) амал қилади ва транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширмасдан уларни техник кўрикдан ўтказиш натижалари ЙҲХ бош бошқармаси органларида расмийлаштирилиши учун асос бўлиб хизмат қилади.
III. Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш
15. Техник кўрик транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда:
зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда;
Ташкилотларда техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлари текширилиши ва иш ҳолатига келтирилиши зарур.
16. Техник кўрикни ташкил этиш жадвал тузиш билан режалаштирилади, жадвалда техник кўрик ўтказиш жойи, санаси ва вақти, кўрикка қўйилаётган транспорт воситалари сони тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
Жадвал юридик шахсларнинг буюртманомалари ва диагностика станцияларининг техник имкониятлари, об-ҳаво-иқлим, ишлаб чиқариш шароитлари ва бошқа шароитлар ҳисобга олган ҳолда ЙҲХ бош бошқармаси ҳудудий органлари томонидан тузилади.
17. Бир кунда техник кўрикка қўйиладиган транспорт воситалари сони мавжуд диагностика ва назорат-ўлчаш ускуналарининг кунлик унумдорлигидан келиб чиқиб белгиланади.
ЙҲХ бош бошқармаси ҳудудий органининг (Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларининг автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) вакили (кейинги ўринларда матнда — ЙҲХ бош бошқармаси ходими) комиссия раиси ҳисобланади.
19. Юридик шахсга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юборилади, унга транспорт воситалари гуруҳлари (3-илова) ёки алоҳида транспорт воситаси (4-илова) техник кўрик далолатномаси бланклари илова қилинади. Техник кўрик далолатномалари бланклари талаб этиладиган маълумотлар кўрсатилган ҳолда (техник ҳолат тўғрисидаги маълумотлардан ташқари) транспорт воситалари рўйхатига мувофиқ тўлдирилади. Транспорт воситалари гуруҳининг техник кўриги далолатномасида кўрсатилган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар ЙҲХ бош бошқармасининг тегишли органларида ҳисобга олиш маълумотлари билан таққосланади.
20. Техник кўрик ташкилотларда, диагностика станцияларида ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида иш вақтида, техник назорат постларида иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки ҳафтанинг дам олиш кунларидан бирида ўтказилади.
21. Бошқа юридик ёки жисмоний шахсларга ижарага берилган транспорт воситалари ижарага берувчида ёхуд улар вақтинчалик рўйхатдан ўтказилган жойдаги ЙҲХ бош бошқармаси органларида ижарага берувчи учун белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтади.
юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтер (бош бухгалтер функциясини бажарувчи шахс) томонидан имзоланган, юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган техник кўрик далолатномасининг бир нусхаси;
IV. Троллейбуслар ва трамвайларни техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш
23. Троллейбуслар ва трамвайлар техник ҳолатининг Трамвай ва троллейбусдан техник фойдаланиш қоидалари, нормативлар ва стандартларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги ва техника хавфсизлигини таъминлашга тегишли қисми талабларига мувофиқлиги троллейбуслар ва трамвайларни давлат техник кўригидан ўтказишнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
24. Йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларидан ҳеч бўлмаганда биттасига жавоб бермайдиган троллейбус ва трамвайлар носоз деб ҳисобланади.
25. Техник кўрикка қўйилган, бироқ техник носозлик туфайли кўрикдан ўтмаган трамвайлар ва троллейбуслар фойдаланиш учун қўйилмайди.
26. Ўтказилган техник кўрик натижалари бўйича мазкур Низомда белгиланган тартибда ҳужжатлар тузилади ва расмийлаштирилади.
V. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш
27. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситасини навбатдаги техник кўрикка қўйиш санаси жорий кўздан кечириш пайтида ЙҲХ бош бошқармаси органлари ходимлари томонидан белгиланади.
Техник кўрикни бир текис ўтказиш мақсадида ЙҲХ бош бошқармаси органлари жадваллар тузиши ва транспорт воситалари эгаларига транспорт воситаларини техник кўрикка қўйишнинг аниқ саналари (ойлари)ни тавсия этишлари мумкин.
транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган жамоавий гараж ҳудудида, автомобиллар тўхташ жойларида ўтказилади.
29. Транспорт воситаларининг техник кўриги ўтказиладиган жой ЙҲХ бош бошқармаси органлари томонидан белгиланади. Транспорт воситаларининг техник кўриги иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки ҳафтанинг дам олиш кунларининг бирида ўтказилади.
паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (ҳарбий хизматчилар — шахсий гувоҳнома ва турар жойидан маълумотнома; Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ёки Адлия вазирлигида белгиланган тартибда аккредитация қилинган халқаро ва хорижий ташкилотлар ходимлари – тегишли равишда Ташқи ишлар вазирлиги ёки Адлия вазирлиги томонидан аккредитация қилинганлиги тўғрисида белги қўйилган аккредитация карточкалари ва миллий паспортлари; бошқа хорижий фуқаролар – ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида белги қўйилган миллий паспортлари ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси; фуқаролиги бўлмаган шахслар — Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси);
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 17-сон, 199-модда)
31. Транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш мумкин бўлмаган тақдирда унинг эгаси белгиланган муддатларда Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ҳудудий органига ёзма ариза ва ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади (ҳайдовчи гувоҳномаси, техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат ва тиббий маълумотнома бундан мустасно). Бунда Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ҳудудий органи ходими рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига (техник паспортга, талонга) носозлик тўғрисида «NOSOZ» ёзувини қайд қилади ва шахсий имзо ва муҳр (штамп) билан тасдиқлайди.
Носозлик бартараф этилгандан кейин транспорт воситаси эгаси уни, ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатларни кўрсатган ҳолда техник кўрикка қўяди.
32. Эгасининг йўқлиги ёки касаллиги оқибатида техник кўрикдан белгиланган муддатларда ўтказилмаган транспорт воситалари эгаси қайтиб келгандан ёки соғайгандан кейин 10 кун мобайнида техник кўрикдан ўтказилади.
VI. Техник кўрикни ўтказиш тартиби
33. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказишга Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органлари томонидан кўрсатилган жойга қўйилади.
34. Ҳар қайси транспорт воситасининг техник кўриги рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада (техник паспортда, техник талонда) кўрсатилган маълумотларга транспорт воситаси тури, маркаси, модели, давлат рақами белгилари, шасси (рама), кузов ва двигателнинг идентификациялаш рақамларининг мувофиқлигини текширишдан бошланади.
35. Ҳар қайси транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозлари стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан текширилади.
Техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонни (ёки дубликатни) берганлик учун йиғим ундирилмайди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ходими техник кўрикдан ўтказилгани тўғрисидаги талоннинг йил ойлари рим рақамлари билан кўрсатилган ўнг ёки чап қисмидаги квадратлардан биттасини қирқиб олади (компостёр қилади, ўчиради). Қирқиб олинган квадрат транспорт воситасини навбатдаги техник кўрикка қўйилиши керак бўлган муддатни белгилайди.
Техник кўрикдан ўтгани тўғрисидаги талон навбатдаги техник кўрик ўтказилгунгача сақланади.
38. Техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон йўқолганда (ёки яроқсизланганда) юридик ёки жисмоний шахс — транспорт воситаси эгасининг ёзма аризасига кўра Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг рўйхатдан (вақтинчалик рўйхатдан) ўтказилган жойдаги органи кўрикдан ўтказилганлик фактини текширади.
Кўрикдан ўтганлиги факти тасдиқланганда ва ушбу Низомнинг 30-бандида назарда тутилган ҳужжатлар кўрсатилганда талон дубликати расмийлаштирилади ва берилади. Бунда транспорт воситасининг техник ҳолати текширилмайди ва уни навбатдаги техник кўрикдан ўтказишга қўйиш муддати ўзгармайди.
39. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг рухсатномасини олиш талаб қилинадиган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларга эга бўлган транспорт воситаларида тегишли рухсатноманинг мавжудлиги текширилади.
40. Махсус ва тезкор хизматлар транспорт воситаларида махсус рангли ва овозли сигналлар қурилмаларининг мавжудлиги, созлиги ва қонунийлиги, шунингдек транспорт воситасининг ранг–график бўяш схемаларининг стандартлар талабларига мувофиқлиги текширилади.
41. Консервацияга қўйилган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишда уларнинг бутлиги текширилади. Транспорт воситасининг соз ҳолатдалигига шубҳа туғдирадиган сабаблар мавжуд бўлганда транспорт воситасини ғилдиракларини чиқариш учун тагликлардан қўзғатмаган ҳолда унинг двигатели ва трансмиссиясининг ишлай олиши текширилади.
42. Техник кўрик натижалари транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасида, шунингдек Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳудудий органларининг ҳисобга олиш ҳужжатларида қайд этилади.
43. Жисмоний шахс томонидан транспорт воситасини (носозлиги ёки бошқа узрли сабаблар туфайли) техник кўрикдан ўтказишга қўйиш имконияти бўлмаган тақдирда рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, ҳисобдан чиқариш учун ёки (битта транспорт воситасини кўрикдан ўтказиш далолатномасини албатта тақдим этиш талаб қилинадиган) бошқа ҳолатларда транспорт воситаси эгасининг ёзма аризасига кўра Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ҳудудий органи ходими томонидан у жойлашган жойда, битта транспортни кўрикдан ўтказиш далолатномаси тузилган ҳолда техник кўрикдан ўтказилиши мумкин. Далолатнома берилган вақтидан бошлаб 30 кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
44. Техник ҳолати ва жиҳозлари йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларидан ҳатто биттасига жавоб бермайдиган транспорт воситаси ҳам носоз ҳисобланади ва ундан фойдаланиш тақиқланади.
Бундай транспорт воситасини такрорий кўрикдан ўтказиш олдинги кўрикдан ўтказилган вақтидан бошлаб йигирма кундан кечикмай, ушбу Низомда белгиланган тартибда ўтказилади. Бу ҳолда техник ҳолатни текшириш фақат олдинги кўрикдан ўтказишда йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаган кўрсаткичлар бўйичагина ўтказилади.
Транспорт воситаси олдинги кўрикдан ўтказиш вақтидан бошлаб 20 кундан кўп бўлмаган муддатда такрорий кўрикдан ўтказишга қўйилган тақдирда техник ҳолатни текшириш тўлиқ ҳажмда ўтказилади.
45. Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги штамп намунаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади. Штампларни тайёрлаш, шунингдек улар билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ҳудудий органларини таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
46. Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талон тавсифи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади. Талон қатъий ҳисобда турадиган бланка ҳисобланади, уни тайёрлаш, сақлаш, сарфлаш ва ҳисобга олиш белгиланган тартибда Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органлари томонидан, амалга оширилади.
Талон бланкаларини тайёрлаш харажатларини маблағ билан таъминлаш марказлаштирилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати
Транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишни ва уларни мажбурий техник кўрикка тайёрлашни ўтказишга
_________________________________________________________________________________ га берилди (техник хизмат кўрсатиш шохобчасининг тўлиқ номи, қарашлилиги)
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Транспорт воситасининг техник ҳолати тўғрисида
МАЪЛУМОТНОМА
______________________________________________________ техник кўрикдан ўтказиш шохобчасида (техник кўрикдан ўтказиш шохобчасининг номи)
________________________________________________________га қарашли (эгасининг Ф.И.О. ёки корхонанинг номи)
_________________________________ маркали, давлат рақами _____________________ бўлган
__________________________________________________________________________ нинг техник ҳолати (транспорт воситасининг тури)
текширилди ва транспорт воситасининг техник жиҳатдан созлиги ҳамда стандарт талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига жавоб бериши аниқланди.
Изоҳ: Ушбу маълумотнома берилган кунидан бошлаб ўн кун мобайнида ҳақиқийдир ва транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш натижаларини Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органларида уларнинг техник ҳолатини текширувсиз расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Транспорт воситалари гуруҳини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
ДАЛОЛАТНОМАСИ
Тузилган санаси 200 ___ йил «____»_______________________
200 ___ йил «____» ____________________ дан 200 ____ йил «___» ___________________ гача ___________________________га қарашли транспорт воситалари гуруҳи техник кўрикдан ўтказилди (юридик шахснинг номи)
Т/р
транспорт воситасининг тури
давлат рақами
маркаси
ишлаб чиқарилган йили
Агрегатлар рақами
техник ҳолати, носоз транспорт воситасининг техник талони олиб қўйилгани тўғрисидаги белги
Изоҳ. Дизель ёки газ ёнилғиси билан ишлайди
двигатель
кузов
шасси (рама)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
«Юридик шахснинг ҳисобидаги (балансидаги) транспорт воситалари сонини тасдиқлаймиз»:
Рўйхатда кўрсатилган транспорт воситалари ЙҲХ РЭО (МРЭО, РЭП) ҳисобга олиш маълумотлари билан таққосланган
Текширилган автомобиллардан_____ автомобиль, ______ мототранспорт воситалари, _____ тиркама, ярим тиркама техник жиҳатдан носоз деб топилди. Шу жумладан:
_____ та транспорт воситасининг тормоз системасида; _____ та транспорт воситасининг руль бошқарувида; _____ та транспорт воситасининг ташқи ёритиш приборларида носозлик мавжудлиги; _____ та транспорт воситасида фойдаланиш учун яроқсиз автошиналар мавжудлиги; _____ та транспорт воситасининг ишланган газида зарарли моддалар мавжудлиги ва уларнинг тутунлилиги белгиланган нормалардан ортиқчалиги аниқланди.
Ҳисобдаги автомобиллардан _____ таси дизель ёнилғиси билан, _____ таси газ ёнилғиси билан ишлайди. Текширилган____ та дизель автомобилларидан _____ таси ва ____ та газ баллонли автомобилдан_____ таси носоз деб топилди.