1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.03.00 Монополия фаолияти юзасидан давлат назорати. Монополияга қарши давлат органи;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.11.00 Товарлар сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.18.00.00 Умумий овқатланиш / 09.18.02.00 Умумий овқатланиш соҳасини бошқариш ва назорат қилиш.Истеъмолчи ҳуқуқини ҳимоя қилиш.;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.19.00.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш / 09.19.02.00 Маиший хизмат кўрсатиш соҳасини бошқариш ва назорат. Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш;
6.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.06.00.00 Реклама (шунингдек, 09.09.00.00.га қаранг);
7.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Монополияга қарши қонун ҳужжатлари;
3.Иқтисодиёт / Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Реклама]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 28 ноябрдаги 414-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 31 январь,
53-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 53-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 22 июлдаги 368-сон қарори билан тасдиқланган Нархларни бошқариш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг III бўлими иккинчи хатбоши «15 фоиздан ташқари» сўзларидан кейин «ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун солинадиган ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиладиган жарималарнинг 42,5 фоизидан» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 августдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи томонидан солинадиган жарималарни хўжалик юритувчи субъектларга қўллаш тартибида:
«3. Монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи (Ўзбекистон Республикаси Давлат монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси) истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қуйидаги бузилишлари учун ишлаб чиқарувчига, ижрочига ва сотувчига:
а) яроқлилик муддати ўтиб кетган ёки қонун ҳужжатларида яроқлилик муддатлари мажбурий равишда кўрсатилиши белгиланган товарларни сотиш учун қабул қилганлик ва сотганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз баравари миқдорида;
б) товарнинг сотиб олинганлигини ёки ишнинг ҳақи тўланганлигини тасдиқловчи, товар (иш, хизмат)нинг баҳоси ҳақидаги маълумот кўрсатилган касса ва товар чеклари ҳамда бошқа ҳужжатлар истеъмолчига берилмасдан товарлар сотилганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдорида;
в) истеъмолчилар ҳуқуқларининг қуйидаги бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги ёзма кўрсатмаларни бажаришдан бўйин товланган ёки улар ўз вақтида бажарилмаган ҳолларда:
ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) тўғрисидаги зарур ахборот, товар (иш, хизмат) тўғрисидаги ахборот мавжуд эмаслиги, шунингдек товарни алмаштириш тартиби ва шартлари бажарилмаганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш баравари миқдорида;
товар (иш, хизмат) тўғрисида ишончли бўлмаган ёки етарлича тўлиқ бўлмаган ахборот берилганлиги, кафолат муддати белгиланадиган товарлар кафолат мажбуриятларисиз сотилганлиги ва товарларнинг айрим турларини сотиш (хизматлар кўрсатиш)нинг белгиланган тартибда тасдиқланадиган тартиби талаблари бузилишининг бошқа ҳоллари учун энг кам ойлик иш ҳақининг эллик баравари миқдорида жарима солишга ҳақлидир»;
«6. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз текширишлари ва мониторинглар материаллари, истеъмолчилар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари, оммавий ахборот воситалари, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг аризалари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиши асос ҳисобланади.
Монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органининг мансабдор шахси истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳақидаги ишни кўриб чиқади ва қарор чиқаради, унда қуйидагилар кўрсатилади:
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги низомда:
7-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун жамоатчиликни жалб этиш;
8-банд қуйидаги таҳрирдаги ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, санитарияга оид қонун ҳужжатлари, давлат стандартлари ва сертификатлаш қоидалари талабларини текшириш ишларига истеъмолчилар жамоат ташкилотлари вакилларини жалб этади;
истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотлари тақдимномаларига кўра ўзига қарашли лабораторияларда товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) хавфсизлик талабларига мувофиқлигини шартнома асосида синовдан ўтказади».