2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги қарорларига ўзгартиришлар киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида» 2002 йил 6 майдаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 24-модда) 6-бандининг биринчи хатбошидаги «Солиққа оид жиноятларга» сўзлари «Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 46-модда) 2-бандининг иккинчи хатбошидаги ва 8-бандидаги «Прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга» сўзлари «Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 20 августдаги 295-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 47-модда, 12-сон, 75-модда) 6-бандининг иккинчи хатбошидаги «Прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга» сўзлари «Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 16 январь,
27-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 12-модда)