Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида
Фуқаролик ишлари бўйича вакилликка доир қонунчиликни қўллашда суд амалиётида масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан ҳамда ушбу қонунчилик нормалари тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
1. Судларга тушунтирилсинки, фуқаролик процессида вакиллик институти фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29, 55-моддаларида мустаҳкамланган суд орқали ҳимояланиш ва малакали юридик ёрдам олиш каби конституциявий ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Судда вакиллик тарафлар, учинчи шахслар, аризачилар субъектив ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоясининг процессуал кафолати вазифасини бажаришга қаратилган.
2. Қонун мазмунига кўра, суддаги вакил — ишонч билдирувчи шахс номидан ва унинг манфаатлари учун берилган ваколат доирасида процессуал ҳаракатлар содир этадиган ҳамда ҳуқуқларини амалга оширишда унга ёрдам берадиган жисмоний шахсдир.
3. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 65-моддасига мувофиқ юридик шахсларга тегишли ишларни ҳар доим уларнинг раҳбарлари ёки вакиллари юритадилар, фуқаролар эса, ўз ишларини судда шахсан ёки вакил орқали юритишлари мумкин. Бунда фуқаронинг шахсан иштироки уни мазкур иш бўйича вакилга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
4. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, қонун фуқаролик ишлари бўйича судда вакилликни икки турга ажратади — қонуний, яъни мажбурий вакиллик (ФПК 66-моддаси) ва шартнома бўйича, яъни ихтиёрий вакиллик (ФПК 67-моддаси).
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Қонуний вакиллик белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган, бедарак йўқолган деб топилган ёки вафот этган деб эълон қилинган шахслар ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига дахлдор фуқаролик ишларини судда кўришда мажбурийдир. Қонуний вакиллик келиб чиқиши учун ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинаётган шахс розилиги талаб этилмайди.
(4-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Судда вакиллик бошқа барча ҳолларда шартномага асосланган бўлади ва фақат ишонч билдирувчининг бунга хоҳиши мавжуд бўлганда юзага келади.
4) нотижорат ташкилотлар ваколатли вакиллари-мазкур ташкилотлар аъзоларининг ишлари бўйича;
5) қонунга биноан бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилган нотижорат ташкилотлар ваколатли вакиллари;
6) иштирокчилардан бири бошқа иштирокчиларнинг топшириғи бўйича;
7) жисмоний шахслар вакили сифатида суд томонидан ишда қатнашишга рухсат берилган бошқа шахслар, башарти улар вакил сифатида судда касб тариқасида (ҳақ эвазига ёки ҳақ олмай) фаолият олиб боришмаса.
Суд даъвогарнинг ёки жавобгарнинг илтимосига кўра, «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш чораларини кўриши шарт (ФПКнинг 67-моддаси).
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
6. Ишонч билдирувчига қариндош шахслар доирасини аниқлашда суд ФПК 67-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди ва Оила кодексининг 57, 58-моддаларига амал қилиши лозим бўлиб, уларга кўра қуйидагилар қариндошлар ҳисобланади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
ота-она, болалар, неваралар, бобо, буви, эваралар, катта бобо, катта буви;
ака-ука, опа-сингиллар, уларнинг болалари, ота-онанинг ака-ука, опа-сингиллари, уларнинг болалари, бобо, бувиларнинг ака-ука, опа-сингиллари, уларнинг болалари ва ҳ.к.;
8. Судда нотижорат ташкилотлар ваколатли вакиллари сифатида мазкур нотижорат ташкилотларда меҳнат шартномасига асосан ишлаётган ва унинг штатида турган шахслар бўлиши мумкин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Судда вакил сифатида, шунингдек, нотижорат ташкилотларнинг ваколатли вакиллари ҳам иштирок этишлари мумкин, башарти бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаси мазкур ташкилотларга бевосита қонунга биноан берилган бўлса (масалан, «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддаси, «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонуннинг 27, 33, 45-моддалари ва бошқалар)
(8-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
9. Давлат ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаси юклатилган давлат органлари судда нотижорат ташкилот вакили сифатида эмас, балки процесснинг бошқа иштирокчиси-давлат бошқарув органлари сифатида қатнашадилар (ФПК 52, 53-моддалари).
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
10. ФПК 45-моддасига кўра, процессда бир неча даъвогар ёки жавобгар, шунингдек учинчи шахслар қатнашганда, вакиллик бошқа иштирокчилар топшириғига биноан шерик иштирокчилардан бири томонидан, башарти улардан ҳеч бирининг манфаатлари бир-бирига зид бўлмаса, амалга оширилиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Шахсни судда вакил сифатида қатнашишига ижозат бериш (қатнашишини рад этиш) тўғрисидаги ажрим устидан, у ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаганлиги сабабли шикоят қилиш мумкин эмас.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
13. Шартнома бўйича (ихтиёрий) вакиллар ишга киришиши учун ҳуқуқ берувчи ҳужжатлар бўлиб ФПК 68-моддасига мувофиқ берилган ва расмийлаштирилган ишончномалар ҳисобланади, адвокатлар, юридик шахс раҳбари бундан мустасно.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Шартнома бўйича айрим вакиллар ишга киришишига ижозат берилиши учун қонун судга, ишончномадан ташқари, яна бошқа ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилади, жумладан:
ишонч билдирувчининг қариндошлари учун — ишонч билдирувчи ва вакил орасида қариндошлик алоқаларини тасдиқловчи ҳужжатлар;
юридик шахснинг раҳбари учун — унинг мансаб мавқеини тасдиқловчи ҳужжат;
юридик шахсларнинг ходимлари ва нотижорат ташкилотлар ваколатли вакиллари учун — уларнинг ушбу ташкилотда ишлашини тасдиқловчи ҳужжат (буйруқ, меҳнат дафтарчасидан кўчирма ва ҳ.к.).
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Адвокат ишга киришиши учун адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатлар тузилмаси томонидан берилган ордер тақдим этилиши кифоя бўлиб, у адвокатга юридик ёрдам сўраб мурожаат этган шахс манфаатларини судда ҳимоя қилиш ҳуқуқини (ФПК 69-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари) беради.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
14. Судларга тушунтирилсинки, ишга киришиш учун ҳуқуқ берувчи ҳужжатлар шартнома бўйича вакилларга процесс иштирокчисининг фақат ФПК 40-моддасининг биринчи қисмида белгиланган умумий ҳуқуқларини бериб, улар: иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусхалар кўчириш, раддия бериш тўғрисида арз қилиш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашаётган шахсларга саволлар бериш, аризалар бериш, илтимосномалар тақдим этиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ишни судда кўриш давомида туғиладиган ҳамма масалалар бўйича ўзларининг важларини баён қилиш, бошқа шахсларнинг арзлари, илтимосномалари, важларига қарши эътироз билдиришдан иборат.
Ишда иштирок этувчи шахслар ФПКда назарда тутилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
15. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, айрим процессуал ҳаракатларни содир этиш учун қонун махсус ваколатлар мавжуд бўлишини талаб этиб, шартнома бўйича вакил, шу жумладан адвокат бу ҳаракатларни фақат улардан ҳар бири қонунга мувофиқ расмийлаштирилган ишончномада қайд этилган ҳолдагина содир этишга ҳақлидир. ФПК 69-моддасига кўра, бундай ҳуқуқлар жумласига қуйидагилар киради:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
даъво талабларидан бутунлай ёки қисман воз кечиш;
даъво асоси ёки предметини ўзгартириш;
даъво миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш;
даъвогар талабларини тан олиш;
келишув битими тузиш;
ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш (бошқа шахсга ишониб топшириш);
медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишув тузиш;
аризаларни имзолаш;
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарорига асосан ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган)
ундирилган мол-мулк ёки пулни олиш.
Фаолияти устав билан тартибга солинадиган юридик шахслар раҳбарлари учун ҳам махсус ваколатлари борлиги тўғрисида ҳужжат тақдим этиши талаб этилади, башарти уставда тегишли ҳуқуқларни амалга ошириш корпоратив бошқарув органлари (умумий йиғилиш ёки бошқарув) ваколатига тегишли бўлса.
Шуни назарда тутиш лозимки, қонуний вакиллар, шартнома бўйича вакиллардан фарқли равишда, ФПК 69-моддасида кўрсатилган барча процессуал ҳаракатларни махсус ваколат олмаган ҳолда мустақил содир этишга ҳақлидирлар.
(15-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
16. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари фуқаролик ишлари бўйича вакиллик ҳақидаги процессуал қонун нормаларини қўллаш бўйича суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб бориши ва мазкур ҳуқуқий институтнинг тўғри қўлланилиши юзасидан чоралар кўриши лозим.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)